Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021 11.07.1994 йилдаги 356-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.07.1994 йилдаги 356-сон
Kuchga kirish sanasi
11.07.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 18.10.2021
Ҳужжат 22.09.1997 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МУОМАЛАДАГИ НАҚД ПУЛЛАРНИ КАМАЙТИРИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нақд пул муомаласини тартибга солиш ва пулларнинг асоссиз равишда кўпайиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, нақд пулларни иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни тўлашга, шунингдек, хизмат сафари харажатлари учунгина берсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар банк муассасалари орқали нақд пулсиз амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат (акционерлик) корхоналари ва ташкилотларидан кооперативлар, фермерлар, хусусий ва кичик корхоналарнинг ҳисоб-китоб счётларига тушадиган пул маблағлари операциялар ва тўловлар уларнинг устав фаолияти соҳасига мувофиқ келган тақдирда қўшиб қўйилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг омонатлари бўйича операциялар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган банк муассасалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу қарор чиққан кундан бошлаб «Ўзкооптайёрловсавдо», бошқа воситачи ва тайёрлов ташкилотларининг аҳолидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти учун нақд пул тўлашлари тақиқлансин Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг қарори билан уларга ҳисоб-китобларни нақд пул маблағлари билан амалга ошириш ҳуқуқи берилган ҳоллардан ташқари. Бунда маҳсулотларнинг ҳақи жамғарма тармоғига эга бўлган банкларда фуқароларнинг алоҳида ҳисоб-китоб счётларига маблағ ўтказиш йўли билан тўлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк муассасалари ана шу ҳисоб-китоб счётларидан маблағларни тегишли банкларнинг ҳисоб-китоб чеклари ва чек дафтарчаларидаги чеклар ҳолидагина берсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзкооптайёрловсавдо» бирлашмасига қишлоқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш ва чорва моллари харид қилиш учун нақд пул қандай мақсадларга ажратилгани ва қайтарилиши кўрсатилган ҳолда фақат республика Ҳукуматининг ёки Республика пул-кредит сиёсати комиссияси қарорига биноан ажратилсин.
(3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 сентябрдаги 447-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 1994 йилнинг 11 июлидан бошлаб нақд пулга майда улгуржи савдо қилиш, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг жорий хўжалик эҳтиёжлари учун нақд пул бериш тақиқлансин Республика пул-кредит сиёсати комиссиясининг қарори билан уларга ҳисоб-китобларни нақд пул маблағлари билан амалга ошириш ҳуқуқи берилган ҳоллардан ташқари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки «Ўзбексавдо» уюшмаси ва Ўзбекбирлашув бошқаруви билан биргаликда бир ҳафта муддатда майда улгуржи савдо бўйича товарлар сотиш ва нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича корхоналарнинг жорий хўжалик эҳтиёжларини таъминлаш тартиби, шунингдек, умумий овқатланиш ташкилотлари тушган фойданинг бир қисмидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти харид қилиш учун фойдаланиши тартиби тўғрисида таклифлар киритсинлар.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 сентябрдаги 447-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 1994 йилнинг 1 августидан меҳнатга ҳақ тўлаш учун ажратиладиган маблағлар давлат йўли билан тартибга солиниши жорий этилсин. Шу мақсадда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар (бюджетдагилардан ташқари) маҳсулот (иш, хизмат) ҳажми ўсишининг ҳар бир фоизи учун база даврига нисбатан иш ҳақи фондини таққослама нархларда 0,7 фоизгача оширишлари мумкинлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъектлар белгиланган нисбатни турли сабабларга кўра ошириб юборган ҳолларда меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг асоссиз оширилган қисми тўлов бюджет ҳисобига ўтказилиши белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш учун маблағлар сарфланиши устидан ҳар чоракда назорат ўрнатсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика пул-кредит сиёсати комиссияси асосланган ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларнинг хулосалари бўйича айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондини тартибга солиш масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 22 сентябрдаги 447-сонли қарорига мувофиқ янги хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикасида илгари қабул қилинган қарорларга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 11 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
356-сон