29.09.2025 йилдаги 610-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.09.2025 йилдаги 610-сон
Kuchga kirish sanasi
30.09.2025
Ҳужжат 30.09.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифалари томонидан ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тизимини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 18июлдаги ПҚ-267-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сон қарорига мувофиқ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида 2025 йил 1 октябрдан бошлаб рўйхатга олинган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг вакиллари ҳамда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси бир иш кунида қайтарилиши, бунда ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобил иловасида харид чекининг фискал белгисини матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш талаб этилмаслиги белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кам таъминланган ёки камбағал оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахслар томонидан ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган айрим товарлар (хизматлар) учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш тартиби ва асослари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини кам таъминланган ёки камбағал оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларнинг ижтимоий карталарига ўтказиш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий карта орқали харид қилинган ва қўшилган қиймат солиғи суммаси қайтариб олинган товарлар (хизматлар)нинг фискал белгили чекига тузатишлар киритиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, ушбу вақтинчалик низом талаблари 2025 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тажриба-синов тариқасида жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Ижтимоий карта» ахборот тизимини солиқ органлари маълумотлар базаси билан интеграция қилган ҳолда, ижтимоий карта берилган фуқаролар ва ижтимоий карта тўғрисидаги маълумотларнинг ўзаро ахборот тизими орқали доимий равишда тақдим этиб борилиши ҳамда унинг янгиланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий карта орқали айрим турдаги товарлар (хизматлар) хариди бўйича тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш жараёнларини автоматлаштиришни назарда тутувчи дастурий таъминотни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун маълумот алмашиш бўйича молиявий агентлар, тўлов тизимлари операторлари ва Агентлик билан биргаликда ижтимоий карта орқали товар (хизмат)лар харид қилинганда, тегишли харид чекида ижтимоий карта ва транзакциянинг уникал рақамини ахборот хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ тақдим этиш амалиётини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Агентлик, Марказий банк ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 декабрга қадар тажриба-синов натижаларини ҳисобга олган ҳолда, қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тизимини соддалаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 4-бандида назарда тутилган автоматлаштирилган дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш билан боғлиқ харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон қарорига мувофиқ «Ижтимоий карта» ахборот тизимини ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш, саноат эксплуатациясига тушириш ва такомиллаштириб бориш бўйича лойиҳа ҳамкори томонидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агентлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 29 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
610-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 610-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кам таъминланган ёки камбағал оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахслар томонидан ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг вакиллари ҳамда «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахслар (кейинги ўринларда — жисмоний шахслар) томонидан ижтимоий карта орқали харид қилинган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган айрим турдаги товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда — солиқ) суммасини қайтариш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган дастур — жисмоний шахсларга ижтимоий карта орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган солиқ суммасини қайтариш ёки қайтаришни рад этиш асосларини текшириш имкониятини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим турдаги товарлар (хизматлар) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сон қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган жисмоний шахслар томонидан харид қилинганда, солиқ суммаси қайтариб бериладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатида назарда тутилган товар ва хизматлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар)нинг идентификация кодлари (МХИК) — маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогидаги маҳсулотнинг идентификация кодлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Айрим турдаги товарлар (хизматлар) ижтимоий карта орқали харид қилинганда, солиқ суммаси ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий карта орқали айрим турдаги товарлар (хизматлар) харид қилинганда, ушбу харид бўйича харид чекининг фискал белгисини солиқ органларининг махсус мобил иловасида матрицали штрих код (QR-код) ёрдамида сканерлаш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жисмоний шахслар томонидан ижтимоий карта орқали айрим турдаги товарлар (хизматлар) хариди бўйича тўланган солиқ суммаси уларнинг ижтимоий карталарига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жисмоний шахсларга харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) харид суммасининг 1 фоизи миқдорида қайтариладиган маблағ ўрнига харид суммасида тўланган солиқ суммаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) томонидан Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети ҳисобидан қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Айрим турдаги товарлар (хизматлар) учун ижтимоий карта орқали харид қилишда тўланган солиқ суммасини қайтариш ва қайтаришни рад этиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жисмоний шахслар ижтимоий карта орқали айрим турдаги товарларни (хизматларни) харид қилганда тўланган солиқ суммаси харид қилинган товарлар (хизматлар)нинг МХИК кодлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган солиқ суммаси қайтариб бериладиган товарлар (хизматлар) МХИК кодларига мос келган тақдирда, автоматлаштирилган дастур орқали қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Солиқ қўмитаси) қуйидаги ҳолларда жисмоний шахслар томонидан айрим турдаги товарлар (хизматлар) харид қилинганда, солиқ суммасини қайтаришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли билан ҳисоб-китоблар тўғрисида онлайн режимда келиб тушадиган маълумотлар ва солиқ органларида мавжуд бўлган бошқа маълумотлар асосида товарларни сотиш ва харид қилишда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олишга қаратилган ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилинган товарлар (хизматлар) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда солиқ суммаси қайтариб бериладиган айрим турдаги товарлар (хизматлар) рўйхатига кирмаганда ёки сотилган айрим турдаги товарлар (хизматлар) сони харид қилинган ушбу рўйхатдаги товарлар сонидан кўп бўлганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фискал модул операторлари орқали юборилган маълумотларга асосан харидни амалга оширган жисмоний шахсдан унинг ҳақиқий харидлари тўғрисидаги тасдиғини сўраб олишда харид ҳақиқатда ушбу жисмоний шахс томонидан амалга оширганлиги шубҳали бўлган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
онлайн назорат-касса техникалари чекларида идентификация кодлари ва штрих-кодлари нотўғри акс эттирилиши аниқланганда ёки уларда солиқ органлари маълумотлар базасида мавжуд бўлмаган идентификация кодлари ва штрих-кодлари билан акс эттирилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Жисмоний шахслар томонидан тўланган солиқ суммасини қайтариш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Солиқ қўмитаси автоматлаштирилган дастур орқали аниқланган солиқ суммаси бўйича буюртмани реал вақт режимида ижтимоий картадан тўловлар амалга оширилган кунда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитасининг буюртмасига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринда — Ғазначилик) Солиқ қўмитасининг махсус ҳисобварағига буюртма олган кунда тўланган солиқ суммасини қайтариб бериш учун маблағларни ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Солиқ қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан пул маблағлари ўтказилгандан кейин бир иш кунидан кечиктирмай уларни Ғазначиликдаги махсус ҳисобварағидан ваколатли банкда очилган ҳисобварағига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Солиқ қўмитаси солиқ суммаси қайтарилиши тасдиқланган жисмоний шахсларнинг реестрини ваколатли банкка бир иш кунида тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Солиқ қўмитаси топшириғига асосан ваколатли банк тегишли пул маблағларини бир иш кунида солиқ суммаси қайтарилиши тасдиқланган жисмоний шахсларнинг ижтимоий карталарига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Онлайн назорат-касса техникаси чекларига тузатиш киритилишининг бажарилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммаси қайтариб олинган товарларнинг (хизматларнинг) фискал белгили чекига ушбу товарлар (хизматлар)ни реализация қилувчи тадбиркорлик субъекти томонидан тузатиш киритиш мумкин эмас, бунда фақат Солиқ қўмитасининг хулосаси асосида ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) қийматининг солиқ суммаси Давлат бюджетига қайтариб берилгандан сўнг тузатиш киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммаси қайтариб олинган товарларнинг (хизматларнинг) фискал белгили чекига тузатиш киритиш учун тадбиркорлик субъекти шахсий кабинети орқали Солиқ қўмитасига тегишли ариза юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Солиқ қўмитаси ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн беш кун ичида ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) бўйича солиқ суммаси қайтариб олинган товарларнинг (хизматларнинг) фискал белгили онлайн-касса чекларига махсус мобил илова орқали тузатиш киритиш имконияти мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида тадбиркорлик субъектига хулоса юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Низомни қўллашда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кам таъминланган ёки камбағал оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахслар томонидан ижтимоий карта орқали харид қилинган айрим турдаги товарлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган жисмоний шахсларга қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

I. Айрим турдаги товарларни (хизматларни) ижтимоий карта орқали харид қилиш

1-босқич

«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг вакиллари, «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулига киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахслар

Қонунчиликда белгиланган айрим турдаги товарлар (хизматлар)ни ижтимоий карта орқали харид қилади.

Эҳтиёжга кўра

2-босқич

Солиқ қўмитаси

Автоматлаштирилган дастурий таъминот орқали белгиланган мезонлар асосида аниқланган солиқ суммаси бўйича буюртмани реал вақт режимида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.

Ижтимоий картадан тўловлар амалга оширилган кунда

II. Тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш

3-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Солиқ қўмитасининг буюртмасига биноан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига Солиқ қўмитасининг махсус ҳисобварағига буюртма олган кунда тўланган солиқ суммасини қайтариб бериш учун зарур маблағларни ўтказади.

Буюртма олинган кунда

4-босқич

Солиқ қўмитаси

Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварақдан ваколатли банкда очилган ҳисобвараққа тегишли маблағларни ўтказади.

1 иш кунида

5-босқич

Солиқ қўмитаси

Солиқ суммаси қайтарилиши тасдиқланган жисмоний шахсларнинг реестрини ваколатли банкка тақдим этади.

1 иш кунида

6-босқич

Ваколатли банк

Солиқ суммаси қайтарилиши тасдиқланган жисмоний шахсларнинг ижтимоий банк карталарига пул маблағларини ўтказади.

Тўлов топшириқномасига асосан 1 иш кунида

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 сентябрдаги 610-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«банк картаси тури (корпоратив, шахсий ёки ижтимоий)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) куйидаги мазмундаги ўнинчи ва ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ижтимоий карта рақами (биринчи ва охирги тўртта рақам);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транзакциянинг уникал рақами»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўнинчи — ўттиз биринчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — ўттиз учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2025 й., 09/25/610/0882-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)