Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
КЎМИР, НЕФТЬ, ГАЗ ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ГЕОЛОГИЯ-РАЗВЕДКА ИШЛАРИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЖБУРИЙ ДАВЛАТ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 июлдаги 458-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Суғурта фаолияти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
1. 1994 йил 1 августидан бошлаб ишлаб чиқариш харажатларининг мана шу мақсадлар учун назарда тутилган моддалари ҳисобидан кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси жорий қилинсин.
2. Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий шахсий суғуртаси бўйича суғурта пули ишлаб чиқариш фаолиятини бажариш чоғида ҳалок бўлиш {вафот этиш) ҳодисаси юз берган тақдирда базавий ҳисоблаш миқдорининг 36 баравари миқдорида белгилансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Суғурталанган шахсга бахтсиз ҳодиса муносабати билан ногиронлик белгиланганда:
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 июлдаги 458-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2024 й., 09/24/458/0573-сон)
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга—суғурта пулининг 50 фоизи;
II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга—суғурта пулининг 30 фоизи;
III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга—суғурта пулининг 20 фоизи тўланади.
(2-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Ногиронликка олиб келмаган бахтсиз ҳодиса оқибати «Суғурта ҳодисалари муносабати билан суғурта пуллари ва бир марталик нафақаларни белгилаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги услубий кўрсатмаларга асосан баҳоланади.
Бир йилда бир марта тўланадиган суғурта тўлови амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи миқдорида белгилансин.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Кўмир, нефть, газ қазиб олиш ва геология-разведка ишлари тизими ходимларининг мажбурий давлат шахсий суғуртаси бўйича йўриқномани тасдиқласин ҳамда барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларга етказсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи саноати ва энергетика мажмуига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 16 июль,
365-сон