25.06.2025 йилдаги СҚ-139-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори, 25.06.2025 йилдаги СҚ-139-V-сон
Kuchga kirish sanasi
25.06.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Сенати ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида турган биринчи даражали вазифалар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жорий йил 16 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан мавжуд ҳолат, амалга оширилиши лозим бўлган асосий устувор вазифалар ва йўналишлар белгилаб берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йиллардаги кенг қамровли ислоҳотлар, кўрилаётган қатъий чоралар натижасида мамлакатимизда барқарор ўсиш суръатлари таъминланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ислоҳотларни жадал ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи қатор камчиликлар ҳам мавжудлиги Давлат Раҳбари томонидан қайд этилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи навбатда аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муҳим йўналишларга эътибор қаратиш лозимлиги қайд этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жумладан, энергия истеъмоли ва таъминоти масаласи долзарблиги ошмоқда. Шундан келиб чиқиб, энергия самарадорлигини ошириш, илғор технологияларга ўтиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликдан чиқариш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида 2 млн 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг кишини камбағалликдан чиқариш режаси ижросини таъминлаш масаласи қўйилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, маҳаллалардаги томорқаларга сув етказиш ҳисобига қўшимча маҳсулотлар олиш бўйича кўламли топшириқлар белгиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, ҳудудларни ривожлантиришда муҳим бўлган масалалар — жойларда драйвер лойиҳаларни ўз вақтида бажариш, маҳаллий бюджет тушумларини ошириш, йўл қуриш ва таъмирлаш, автоҳалокатларнинг сонини қисқартириш, жамоат транспорти сифатини кўтариш, шаҳарсозликдаги муаммоларни ҳал қилиш, «Яшил макон» лойиҳасини самарали амалга ошириш бўйича қатор топшириқлар берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижро интизомини мустаҳкамлаш, аҳоли муаммолари билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизимни яратиш, Халқ қабулхоналари тизимини такомиллаштириш қайд этилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Туман бўғинининг самарали ишлашини йўлга қўйиш мақсадида янги бошқарув тизимини йил якунигача Сурхондарё вилоятида тўлиқ татбиқ этиш, қолган ҳудудларда жадал ривожлантириш белгиланган 15 та туман ва шаҳарда жорий қилиш лозимлиги белгиланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш, жойларда назорат-таҳлил тадбирларини олиб бориш, шунингдек бу борада вакиллик органларининг фаол иштирокини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда белгиланган устувор вазифалар юзасидан Сенат қўмиталари раисларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар режаси) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда бир маротаба Давлат Раҳбари бошчилигида ўтказилган йиғилишда белгиланган вазифаларнинг тегишли вазирлик, идоралар томонидан бажарилишини жойига чиққан ҳолда ўрганиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойига чиқиб ўрганиш давомида ҳудудларда аниқланган ва аҳолини ташвишга солаётган муаммоларнинг ечими бўйича таклифларни Сенат Кенгашига киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари (комиссияси) белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда тегишли чораларни амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳар томонлама кўмаклашиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, туманлар, шаҳарлар Кенгашларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир сессияда қонунчилик ҳужжатлари, ҳудудни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларнинг бажарилиши бўйича ижро ҳолати юзасидан ахборотнинг эшитилишини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишда соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросига жиддий эътибор қаратиш, хато ва камчиликларга йўл қўяётган мансабдор шахслар фаолиятига танқидий баҳо бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари (электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви каби) билан боғлиқ муаммолар аниқланганда уларни зудлик билан бартараф этиш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар (йўл, сув, электр, ижтимоий соҳа объектлари каби) ижросини сессияларда танқидий кўриб чиқиш, ўз вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлган раҳбарларга нисбатан эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги бўйича юқори идорасига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ қабулхонаси раҳбарининг аҳоли мурожаатлари таҳлили ва ижроси бўйича ҳисоботларини эшитиш, бунда мурожаатлар натижасидан аҳолининг рози бўлаётганлигига эътибор қаратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудни ривожлантириш бўйича дастур лойиҳаси тасдиқлаш учун киритилганда ҳар бир лойиҳанинг пухта ишлаб чиқилганлигига, келгусида самара келтиришига, аҳоли учун қулайликлар яратишига эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси Чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ижро этилишини назоратга олсин ҳамда йил якуни билан Қарор ижроси юзасидан Сенат Кенгашига ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 25 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СҚ-139-V-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил 25 июндаги СҚ-139-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номлари

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

Ислоҳотларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда ижроси устидан парламент назоратини олиб бориш

1.

Ташаббусли бюджет жараёнини ўтказиш, шунингдек, «Очиқ бюджет» портали орқали жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш, уларни молиялаштириш ҳамда амалга ошириш тартибини такомиллаштириш.

1. Ташаббусли бюджет жараёнини такомиллаштириш мақсадида мавжуд муаммо ва камчиликларни ўрганиш.

2. «Ташаббусли бюджет жараёнини ўтказиш, ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга оширилишини назорат қилиш тўғрисида»ги Сенат Кенгаши Қарори лойиҳасини тайёрлаш.

3. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига киритиш.

2025 йил

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2.

Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида, тушумлар ва харажатларни жамоатчиликка очиқлаб бориш.

1. «Маҳалла бюджети»ни тўлдириш мақсадида солиқ тушумларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, маҳаллалардаги солиқ инспекторларининг масъулиятини ошириш.

2. Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан МФЙ фаоллари ва аҳоли ўртасида «Маҳалла бюджети» маблағларидан самарали фойдаланиш юзасидан кенг қамровли тушунтириш ишларини олиб бориш.

3. «Маҳалла бюджети» тизими доирасида амалга оширилган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштириб бориш.

4. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари масъулларнинг жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботини эшитиб бориш.

доимий равишда

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси,

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази,

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

3.

Солиқ қарздорлигини қисқартириш ва ортиқча тўловларнинг олдини олиш, Давлат бюджетига солиқларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ ундирилишини таъминлаш.

1. Ортиқча тўловларнинг олдини олиш юзасидан маҳаллий Кенгашларнинг ролини ошириш.

2. Солиқ тушумларининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида маҳаллалардаги солиқ инспекторларининг масъулиятини янада ошириш.

доимий равишда

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси,

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

4.

Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш.

1. Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимининг самарадорлигини таҳлил этиш. Бунда:

бошқарув сервис компанияларининг фаолият самарадорлиги ҳолати;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг ҳисобини ва уларнинг фаолияти бўйича ҳисоботларни юритиш учун ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурсларини жорий этиш;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши;

кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бириктириш борасидаги ишлар ҳолати таҳлил этиш.

2. Таҳлил натижалари юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига парламент сўровини юбориш.

2025 йил июль

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси,

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси

5.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати устидан парламент назоратини кучайтириш.

1. Бош прокуратурадан амалга оширилган ижро ҳаракатлари тўғрисидаги, Олий суддан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига суд қарорлари ижроси юзасидан юборилган ижро ҳужжатлари ва уларнинг ижро этилиши ҳолатлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий жиноятлар тўғрисидаги маълумотларни олиб ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2025 йил июль

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси

2. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш.

3. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва ўрганиш натижаларига кўра аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан парламент назорати шаклларидан (давлат органлари раҳбарларининг ахборотини (ҳисоботини) эшитиш, парламент сўрови, сенатор сўрови) фойдаланган ҳолда уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

2025 йил август

6.

Тошкент ва Фарғона вилоятларида «оғир» тоифадаги маҳаллаларни, жиноятчилик ва никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиш.

1. Тошкент ва Фарғона вилоятларида «оғир» тоифадаги маҳаллалар ва уларни «оғир» тоифадан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида, жиноятчилик ва ажримлар ҳолати, уларнинг олдини олиш юзасидан кўрилган чоралар ҳақида маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш.

2025 йил июль

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси,

Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ўзбекистон Республикаси Олий суди,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

2. Тошкент ва Фарғона вилоятларида «оғир» тоифадаги маҳаллаларга, жиноятчилик ва никоҳдан ажратиш ҳолати юқори бўлган ҳудудларига чиққан ҳолда ўрганишлар ўтказиш.

2025 йил июль-август

3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш.

2025 йил август

4. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва ўрганиш натижаларига кўра аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан парламент назорат шаклларидан (давлат органлари раҳбарларининг ахборотини (ҳисоботини) эшитиш, парламент сўрови, сенатор сўрови) фойдаланган ҳолда уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

5. Аниқланган муаммо ва камчилик юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

7.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Тошкент, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар ҳолатини Навоий ва Тошкент вилоятларида ўрганиш.

1. Ҳудудда, жумладан, танқид қилинган туманларда аҳолини банд қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Наманган, Тошкент, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятларидан, камбағалликни қисқартириш бўйича Навоий ва Тошкент вилоятларидан маълумотларни олиш ва таҳлил қилиш.

2025 йил июль

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси,

Қўмиталар

2. Аҳолини иш билан банд қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманларида, камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар ҳолатини Учқудуқ, Ангрен ва Кармана туманларида жойига чиққан ҳолда ўрганиш.

2025 йил июль-август

3. Ўрганишлар натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш.

4. Тайёрланган таҳлилий маълумот ва ўрганиш натижаларига кўра аниқланган муаммо ва камчиликлар юзасидан парламент назорати шаклларидан (давлат органлари раҳбарларининг ахборотини (ҳисоботини) эшитиш, парламент сўрови, сенатор сўрови) фойдаланган ҳолда уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

2025 йил август

5. Аниқланган муаммо ва камчилик юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

8.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўлларда тирбандликларни олдини олиш ҳамда йўловчилар учун қулай шароит яратиш юзасидан белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан парламент назоратини кучайтириш.

1. Масъул ташкилотлар вакиллари, Қўмита экспертлар кенгаши аъзолари, олимлар, мутахассислардан иборат Ишчи гуруҳи тузиш.

2. Автомобил йўлларига камераларни ўрнатиш ва уларни дислокациясини аниқлаш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси ҳолатини таҳлил қилиш;

2025 йил август

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги ва бошқа мутасадди идоралар

3. Тошкент шаҳридаги автомобил йўлларида тирбандликларни олдини олиш мақсадида светофорларни «ақлли» бошқарувга ўтказиш, шунингдек транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва юзага келаётган муаммолар ҳолатини ўрганиш;

2025 йил сентябрь

4. Ўрганиш якунлари бўйича мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

5. Қўмита қарорини қабул қилиш (заруратга кўра «йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш).

2025 йил октябрь

9.

Янги бошқарув тизими жорий этилаётган 16 та туманда инвестициялар, туризм ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш.

1. Қўмита томонидан Қўнғирот, Чимбой, Асака, Ғиждувон, Ғаллаорол, Яккабоғ, Хатирчи, Чортоқ, Булунғур, Сирдарё, Қува, Шовот, Ҳазорасп, Бектемир туманлари, Марғилон ва Янгийўл шаҳарларида маҳаллий Кенгашлар, тадбиркорлар ва ижро органлари иштирокида мулоқот майдонлари ташкил этиш.

2025 йил октябрь — декабрь

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази

2. Ушбу ҳудудларда инвестиция, туризм ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббуслар муҳокама қилиш, уларни амалга оширишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб бориш.

учрашув давомида

3. Жойларда аниқланган муаммолар республика даражасида кўриб чиқиш, шунингдек уларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва ташаббусларни тартибга солишда қўмитанинг кўмакчи платформа сифатида вазифаларини бажариш.

2025 йил декабрь

10.

Ҳудудларга ташрифларни амалга ошириш доирасида «Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига мос хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ўзлаштириш ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш» мавзусидаги амалий мулоқот ва семинарлар ташкил этиш.

1. Ҳудудларга ташрифларни амалга ошириш бўйича режа-жадвални ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июль

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси,

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази

2. Мулоқот ва семинарларга маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари аъзолари, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари вакиллари, маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда тадбиркор ишбилармонларни жалб қилиш.

2025 йил октябрь — декабрь

3. IV-Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланган шартномалар, илгари сурилган инвестиция ғоялари ва ташаббуслари тўғрисида маълумот бериш.

учрашув давомида

4. Муҳокама қилинган масалалар ва мавжуд муаммолар, тўсиқлар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли идорага тақдим қилиш.

2025 йил декабрь

11.

Тасдиқланган дастурлар доирасида фуқароларнинг сифатли таълим олиш, давлат ва хорижий тилларни ҳамда касб-ҳунар ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, мактабгача таълим билан қамровни ошириш, ногиронлиги бўлган шахслар ва камбағал оилалар фарзандларининг олий маълумот олишига кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш.

1. Фуқароларнинг сифатли таълим олиш, давлат ва хорижий тилларни ҳамда касб-ҳунар ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, мактабгача таълим билан қамровни ошириш, ногиронлиги бўлган шахслар ва камбағал оилалар фарзандларининг олий маълумот олишига кўмаклашиш бўйича масъул вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш.

2025 йил август

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

2. Ўрганиш якунлари бўйича масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

3. Эшитув натижаси бўйича қўмита қарорини қабул қилиш.

2025 йил сентябрь

12.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг «Ҳудудларда камбағал оилалар аъзоларининг кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиши, тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда ўз соғлиғи учун ижтимоий масъулиятини оширишига кўмаклашиш юзасидан кўрилаётган манзилли чора-тадбирлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш.

1. Камбағал оилалар аъзоларининг кафолатланган давлат тиббий хизматидан фойдаланиши, тиббий кўрикдан ўтиши ҳамда ўз соғлиғи учун ижтимоий масъулиятини оширишига кўмаклашиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш.

2025 йил сентябрь

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Ўрганиш натижалари бўйича ҳудудларда амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирининг ахборотини эшитиш.

2025 йил октябрь

13.

Таълим соҳасига оид аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқилиши, уларнинг ижобий ҳал этилиши бўйича парламент назоратини кучайтириш.

1. Таълим соҳасига оид аҳоли мурожаатларини алоҳида назоратга олиш.

мунтазам равишда

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Таълим соҳасидаги мурожаатларга масъул вазирлик ва идоралар томонидан берилган жавобларни таҳлил қилиш.

2025 йил октябрь

3. Таҳлил натижалари бўйича Мактабгача ва мактаб таълими ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарларининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

4. Қўмита қарорини қабул қилиш.

2025 йил ноябрь

14.

Ҳудудлардаги спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳларидан самарали фойдаланиш юзасидан парламент назоратини амалга ошириш. (танланган ҳудудлар кесимида)

1. Ўрганиш юзасидан саволнома ишлаб чиқиш, ўрганиш ҳудудларини белгилаш ҳамда ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2. Ҳудудларда спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳларини ташкил этиш ва самарали фойдаланиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш.

3. Ўрганиш натижаларини Қўмита мажлисида масъул вазирлик-идоралар ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида муҳокама этиш.

4. Қўмита қарорини қабул қилиш.

2025 йил сентябрь

Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Бош прокуратура,

«Ўзбеккосмос» агентлиги,

Кадастр агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги

15.

Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ижроси устидан Парламент назоратини олиб бориш.

1. Ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш ва ўрганиш юзасидан саволнома ишлаб чиқиш.

2025 йил август

Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,

Ёшлар парламенти,

Маданият вазирлиги,

Спорт вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар ишлари агентлиги

2. Тегишли қонун ҳужжатларини дастлабки тарзда таҳлил қилиш.

2025 йил сентябрь

3. Заруратга кўра жойига чиқиб, ўрганиш ишларини ташкил қилиш.

заруратга кўра

4. Таҳлил натижаларини қўмита мажлисида муҳокама этиш.

ўрганиш натижаси асосида

16.

Ер майдонларини фойдаланишга киритиш, яйлов ва ўрмон фонди ерларида озуқабоп экинлар етиштиришни ташкил этиш чорвачилик тармоқларини ривожлантириш бўйича таъсирчан чоралар кўриш.

1. Масъул ташкилотлар вакиллари, Қўмита экспертлар кенгаши аъзолари, олимлар, мутахассислардан иборат Ишчи гуруҳи тузиш.

2. Ер майдонларини фойдаланишга киритиш, яйлов ва ўрмон фонди ерларида озуқабоп экинлар етиштиришни ташкил этиш чорвачилик тармоқларини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишларни Тошкент вилояти мисолида ўрганиш.

3. Ўрганиш якунлари бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарларининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

5. Қўмита қарорини қабул қилиш.

2025 йил сентябрь

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси,

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

17.

Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт ҳажмини ошириш ҳамда соҳага инвестицияларни жалб қилиш бўйича парламент назоратини кучайтириш.

1. Масъул ташкилотлар вакиллари, Қўмита экспертлар кенгаши аъзолари, олимлар, мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи тузиш.

2. Ишчи гуруҳ томонидан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш бўйича масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш.

3. Ўрганиш якунлари бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарларининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

4. Қўмита қарорини қабул қилиш (заруратга кўра «йўл харитаси» ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш).

2025 йил октябрь

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

18.

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, дарахтлар экиш ва парвариш қилиш, «яшил белбоғлар» барпо этиш юзасидан парламент назоратини ўрнатиш.

1. Масъул ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳи тузиш.

2. Ишчи гуруҳ томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, дарахтлар экиш ва парвариш қилиш, «яшил белбоғлар» барпо этиш бўйича Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ўрганиш.

3. Ўрганиш якунлари бўйича «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, дарахтлар экиш ва парвариш қилиш, «яшил белбоғлар» барпо этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ахборотини қўмита мажлисида эшитиш ва қўмита қарорини қабул қилиш.

2025 йил декабрь

Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси,

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ислоҳотлар амалга оширилишини таъминлашда маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтириш

19.

Маҳаллий Кенгаш сессияларида қонунчилик ҳужжатлари, ҳудудни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларнинг бажарилишида ижро интизомига риоя этилиши ҳолати юзасидан ахборотлар эшитиб борилишини йўлга қўйиш.

1. Ҳудудда ижро интизомига риоя этилиши ҳолати юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият вакилининг сессияда ахборотини эшитиб бориш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда жойларга етказиб бериш.

2025 йил 15 июль

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази,

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

2. Мазкур тавсиялар асосида ҳар чорак якуни бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият вакилининг ахборотини эшитиб, тегишли қарорлар қабул қилиш.

3. Ижро интизомини риоя этмаётган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш юзасидан юқори турувчи органига таклифлар киритиб бориш.

ҳар чорак якуни бўйича

20.

Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишда соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросига жиддий эътибор қаратиш, хато ва камчиликларга йўл қўяётган мансабдор шахслар фаолиятига танқидий баҳо бериш.

1. Сессияларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш, бунда асосий эътиборни соҳани ривожлантириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросига қаратиш.

2. Ҳисоботларни эшитиш жараёнида тегишли соҳага доир аҳоли мурожаатлари ва уларнинг ижросини танқидий муҳокама қилиш.

3. Хато ва камчиликларга йўл қўяётган, аҳоли розилигига эришмаётган мансабдор шахслар фаолиятига баҳо бериш, зарур ҳолларда, лавозимига лойиқлиги юзасидан таклифлар киритиш.

белгиланган муддатларда

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

21.

Аҳолининг бирламчи эҳтиёжлари билан боғлиқ (электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви каби) муаммолар аниқланганда уларни зудлик билан бартараф этиш бўйича тегишли чораларни амалга ошириш.

1. Маҳаллий Кенгаш депутатларининг «маҳалла еттилиги» билан биргаликда аҳоли билан мулоқотлар олиб бориш ҳамда муаммоларини ўрганишни давом эттириш.

2. Мулоқот ва ўрганишлар давомида аниқланган бирламчи эҳтиёж билан боғлиқ муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш, бунга маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари вакилларини жалб этиш.

3. Зарур ҳолларда, муаммоларни маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига олиб чиқиш ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарининг ҳисоботини эшитиш.

ҳар ойда

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази,

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

4. Ҳал этилиши муайян вақт ва маблағ талаб қилинадиган масалаларни ҳудудни ривожлантириш дастурларига ҳамда 2026 йил учун республика ва маҳаллий бюджетни шакллантиришда инобатга олиш учун тегишлилигича ҳокимликларга, Олий Мажлис Сенатига киритиш. Бунда:

Туман (шаҳар) даражасидаги масалаларни — туман (шаҳар) ҳокимликларига;

вилоятлар Тошкент шаҳар даражасидаги масалаларни — вилоятлар Тошкент шаҳар ҳокимликларига;

Республика даражасидаги масалаларни Олий Мажлис Сенатига.

2025 йил август

Сенат девонининг Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси

22.

Халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар (йўл, сув, электр, ижтимоий соҳа объектлари каби) ижроси юзасидан самарали назоратни амалга ошириш.

1. Халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар (йўл, сув, электр, ижтимоий соҳа объектлари каби) ижросини «маҳалла еттилиги» билан биргаликда «Маҳалла еттилиги» — Кенгаш — Сенат» уч бўғинли назорат механизми асосида ўрганиш.

2. Ўрганиш давомида аниқланган муаммоли масалаларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари билан бирга муҳокама қилиш ҳамда ҳал этиш чораларини кўриш.

3. Республика даражасида ҳал этиладиган муаммоли масалаларни Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталарига киритиб бориш.

ҳар ойда

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази,

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

4. Муаммоли масалаларни мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳал этиш чораларини амалга ошириш, зарур ҳолларда, Сенат ялпи мажлиси муҳокамасига олиб чиқиш.

доимий равишда

Сенат қўмиталари

23.

Давлат хизматчиларининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхати асосида уларга энергия самарадор технологияларга ўтиш учун «яшил таъмир» кредити, субсидия, ссуда берилиши юзасидан назорат ўрнатиш.

1. Маҳаллий Кенгашларнинг ҳар чорак якунлари бўйича ўтказиладиган сессияларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни жорий этиш ва энергия самарадорлигини оширишга масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитиб борилишини таъминлаш.

2. Масъул раҳбарларнинг ҳисоботларини эшитиш жараёнида давлат хизматчиларининг ойлик истеъмоли 500 киловатт соатдан юқори бўлган ходимлари рўйхати асосида уларга энергия самарадор технологияларга ўтиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлигига, уларга «яшил таъмир» кредити, субсидия, ссуда берилиши масалаларига эътибор қаратиш.

ҳар чорак якуни бўйича

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази,

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

24.

Ҳудудни ривожлантириш бўйича дастур лойиҳасини муҳокама қилиш ҳамда ижроси юзасидан назоратни йўлга қўйиш.

1. Ҳудудларни ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурлар доирасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ва вазифалар ижросининг боришини ушбу ҳудуддан сайланган депутат орқали ойлик ўрганиш.

ҳар ойда

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази,

халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари

2. Ўрганиш жараёнида аниқланган муаммоли масалаларни тегишли ижро органи билан биргаликда ҳал қилиш чораларини кўриш.

доимий равишда

3. Ҳудудни ривожлантириш бўйича дастурлар ижросининг бориши ҳолатини Кенгаш сессиясида танқидий муҳокама қилиш ва мутасадди раҳбарларнинг ахборотларини эшитиш.

ҳар чоракда