Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 27.03.2003 йилдаги 158-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.03.2003 йилдаги 158-сон
Kuchga kirish sanasi
27.03.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРТА ТИББИЁТ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ ЁРДАМИНИ ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳамширалик таълими тизимини яхшилаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш учун Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдами жалб этилишини ва ундан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Япония Ҳукумати ҳамширалик таълими тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга оширишга кўмаклашиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 292 млн. йен миқдорида грант бериш тўғрисида қарор қабул қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов қайд этилган грантни олиш учун Айирбошлаш нотасини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига беғараз ёрдамни (грантни) олиш ва ажратилаётган маблағларга хизмат кўрсатиш учун барча зарур тартиб-қоидаларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қайд этилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатилганлиги учун Япония томонининг воситачилигига ҳақ тўлаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўмларда зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳамширалик таълими тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукумати томонидан берилаётган беғараз ёрдам ҳисобига Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган асбоб-ускуналар ва материаллар божхона тўловлари, шу жумладан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси (Ҳ. Кароматов) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда берилаётган беғараз ёрдам маблағларидан ва унинг доирасида олиб келинаётган асбоб-ускуналар ва материаллардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳанинг хорижий қатнашчиларига кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга давлат божи тўланмасдан кўп марталик визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 27 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
158-сон