18.06.2025 йилдаги 371-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.06.2025 йилдаги 371-сон
Kuchga kirish sanasi
18.06.2025
Ҳужжат 18.06.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

«Яшил» давлат харидларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек давлат харидларида атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг давлат харидларини амалга оширишда «яшил» давлат харидлари тизимини жорий этиш ва давлат харидларидаги «яшил» давлат харидлари улушини 2030 йилга қадар босқичма-босқич 30 фоизга етказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, «Яшил белги» маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимининг ёки халқаро экологик сертификатлаштириш ва стандартлаштириш тизимларининг экологик мезонларга мувофиқликни тасдиқловчи тегишли ҳужжатига (кейинги ўринларда — экологик маркировкалаш ҳужжати)га эга тадбиркорлик субъектларидан амалга оширилган давлат харидлари ва/ёки товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди «яшил» давлат хариди ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат харидларини амалга оширишда экологик мезонлар энг яхши таклифларни танлаш ва тендерлардаги харид қилиш ҳужжатларига мажбурий тартибда киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:

экологик маркировкалаш ҳужжатининг ҳар бир тури учун тўпланган балларнинг беш фоизи миқдорида қўшимча балл берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иштирокчи таклифининг ушбу мезонларга мос келмаслиги иштирокчини харид қилиш тартиб-таомилидан четлатиш учун асос бўлмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) экологик маркировкалаш ҳужжатига эга бўлган ва/ёки товарлари (ишлари, хизматлари) экологик маркировкалаш ҳужжатига эга давлат харидлари иштирокчиларига воситачилик йигими миқдорига нисбатан 30 фоиз чегирма берилади ҳамда улар томонидан қўшимча закалат маблағлари киритиш талаб этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат буюртмачилари электрон кооперация портали, электрон дўкон ва бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион савдолари орқали харид қилиниши назарда тутилган товарларни (ишларни, хизматларни) биринчи навбатда экологик маркировкалаш ҳужжатига эга иштирокчилардан харид қилиш имкониятини мажбурий тартибда ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда зарур бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича экологик маркировкалаш ҳужжатига эга бўлган иштирокчилар мавжуд бўлмаган тақдирдагина, уларни бошқа иштирокчилардан харид қилишга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Айрим товар гуруҳларининг давлат харидларида қўлланадиган намунавий экологик мезонлар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, давлат буюртмачилари ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 2026 йил учун давлат хариди билан боғлиқ харажатларда «яшил» давлат харидлари улушини камида 15 фоизга етказади. Бунда ушбу кўрсаткични ҳар йили камида 5 фоизга ошириб бориш бўйича чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда тадбиркорлик субъектлари экологик маркировкалаш ҳужжатларини олишини рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш, шунингдек, экологик маркировкалаш ҳужжатларини олиш учун тўлов миқдорини кескин камайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 августга қадар давлат харидлари махсус ахборот порталидаги «Яшил» давлат харидлари саҳифасига қуйидаги маълумотларни жойлаштириш чораларини кўрсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган «яшил» давлат харидлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Яшил белги» маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимида (кейинги ўринларда — экологик маркировкалаш тизими) авторизациядан ўтган маҳсулот ва хизматларнинг экологик маркировкалаш стандартларига мувофиқлигини баҳоловчи юридик шахслар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экологик маркировкалаш ҳужжатига эга бўлган ва/ёки товарлари (ишлари, хизматлари) экологик маркировкалаш ҳужжатига эга тадбиркорлик субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарларнинг сифати, техник тавсифлари ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларига нисбатан белгиланган экологик мезонлар рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳар йили хорижий экспертлар билан ҳамкорликда давлат харидлари субъектлари учун «яшил» давлат харидлари соҳасида хабардорликни ошириш бўйича қисқа муддатли бепул ўқитиш курсларини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда давлат буюртмачиларининг масъул ходимлари учун «яшил» давлат харидлари бўйича махсус ўқув дастури ишлаб чиқилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 мартга қадар ушбу қарорга 1-илова билан тасдиқланган намунавий экологик мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда тўрт ой муддатда экологик маркировкалаш тизимини «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформаси ҳамда давлат харидлари махсус ахборот порталига интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банд қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 18 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 371-сон қарорига
1-ИЛОВА

Айрим товар гуруҳларининг давлат харидларида қўлланадиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ЭКОЛОГИК МЕЗОНЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Давлат харидлари соҳасида фойдаланиладиган Товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) ягона миллий классификатори бўйича номи

Мезонлар

1.

Гўшт ва гўштли озиқ-овқат маҳсулотлари.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Ҳайвон (тўйинган) ёғларининг ўрни ўсимлик (тўйинмаган) ёғлари билан алмаштирилган бўлмаслиги.

Гўшт ва қайта ишланган гўшт маҳсулотларининг ҳажмини кўпайтириш учун каррагинан эритмалари (Е-407) ва унинг ҳосилаларидан фойдаланилмагани.

2.

Сут ва сут маҳсулотлари.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Маҳсулот таркибида сут ёғи, оқсили ёки сутнинг бошқа компонентларининг ўрнини босиш ёки тайёр маҳсулот хусусиятларини яхшилаш учун сутга оид бўлмаган қўшимчалар (пальма ёғи ва бошқалар) бўлмаслиги керак.

3.

Тўқимачилик ва тўқимачилик маҳсулотлари.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Кийим-кечак.

Пахта ва органик бўлмаган бошқа табиий толалар таркибида алдрин, каптафол, хлордан, ДДТ, дилдрин, эндрин, гептахлор, гексахлорбензол, гексахлорциклогексан (изомерларнинг умумий миқдори), 2,4,5-Т, хлордимеформ, хлорбензилат, динозеб ва унинг тузлари, монокротофос, пентахлорфенол, токсафен, метамидофос, метилпарафин, паратион, фосфамидон, глюфосинат ва глифосат моддаларидан ҳар бирининг миқдори 0,05 мг дан ошмаслиги.

4.

Товарларни қадоқлаш учун ишлатиладиган қоплар ва пакетлар.

1. Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган қадоқлар учун фақат А, В, О1, О2 маркали ўрам қоғозлари ва оқартирилмаган целлюлозадан тайёрланган силлиқ целлюлоза картонидан фойдаланилгани.

Рэзервуарлар, цистерналар ва шунга ўхшаш металлдан тайёрланган катта сиғимли сақлагичлар.

2. Бошқа барча ҳолларда Э маркали ўрам қоғозлари (макулатура ҳамда целлюлоза ва қоғоз ишлаб чиқаришнинг толали чиқиндиларидан тайёрланган) ва макулатура картонидан (иккиламчи хом ашёдан тайёрланган) фойдаланилгани.

5.

Шахсий гигиена, кийим ёки пойафзални тикиш ёки тозалашда қўлланадиган йўл учун тўпламлар.

Табиий ёки аралаш чармдан, пластмасса листи, тўқимачилик материаллари, вулканизация қилинган толалар ёки картондан тайёрланган шунга ўхшаш маҳсулотлар.

Хўжалик ва санитария-гигиена буюмлари ҳамда ҳожатхона ашёлари.

Тиббий мақсадлардаги буюмлар.

Бошқа гуруҳларга киритилмаган бошқа тўқимачилик маҳсулотлари.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

6.

Ёғоч, пўкак, сомон ва тўқиш учун материаллардан маҳсулотлар.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Пластмасса буюмлар, арраланган ва рандаланган ёғоч материаллари.

1) хомашё компонентлари сифатида ва маҳсулотни ишлаб чиқаришда қуйидаги оғир металлардан фойдаланилмагани:

сурма;

маргимуш;

кадмий;

хром;

мис;

қўрғошин;

симоб;

селен;

қалайорганик бирикмалар;

2) ёниш ингибиторлари сифатида қуйидагилардан фойдаланилмаганлиги:

полибромланган дифениллар (ПБД);

гексабромциклододекан;

хлор таркибли моддалар;

сурма оксидлари.

7.

Канцелярия қоғоз анжомлари.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Суратга олиш қоғозлари.

Қоғоз таркибидаги иккиламчи хомашё камида 35 фоизни ташкил этиши.

8.

Гулқоғоз.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Гулқоғозлар таркибида фталатлардан фойдаланилмагани.

9.

Нефть маҳсулотлари.

1) бензин ёнилғиси «Евро-4» дан паст бўлмаслиги;

2) дизель ёнилғиси «Евро-5» дан паст бўлмаслиги.

10.

Лок-бўёқ ва шунга ўхшаш сиртга қоплаш учун материаллар, полиграфия бўёқлари ва мастикалар.

Ҳожатхона қоғози ва қоғоз сочиқчалар (салфеткалар) таркибидаги иккиламчи хомашё 100 фоизни ташкил этиши.

Лок ва бўёқлар сув асосида бўлиши керак.

Лок ва бўёқларнинг истеъмол даражаси:

ташқи ишлар учун — 6 м2/л дан;

ички ишлар учун — 8 м2/л дан;

декоратив сувоқ учун — 1 м2/л дан кам бўлмаслиги керак.

11.

Совун ва ювиш воситалари, тозаловчи ва силлиқловчи воситалар, атир-упа ва гўзаллик воситалари.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Таркибида қуйидагиларнинг бўлмаслиги:

Фосфатлар, хлорнинг органик бирикмалари ва гипохлоритлар, формальдегид, формальдегид донорлари, жумладан, бронопол, армордокс, диазолидинилмочевина, гидроксиметилглицинат натрия, диметилол, гликол, диметилол мочевина, ДМДМ-гидантоин, кватерниум-15, тетраметилол гликол фурил.

12.

Керамика қурилиш материаллари.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Пластмасса буюмлар.

Таркибидаги қўрғошин миқдори маҳсулот умумий оғирлигининг 0,5 фоизидан, кадмий миқдори 0,1 фоизидан ортиқни ташкил этмаслиги керак.

13.

Қурилиш гипсидан тайёрланган маҳсулотлар.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Хомашё компонентлари сифатида ва маҳсулотни ишлаб чиқаришда қуйидаги оғир металлардан фойдаланилмагани:

сурма;

маргимуш;

кадмий;

хром;

мис;

қўрғошин;

симоб;

селен;

қалайорганик бирикмалар.

14.

Қурилиш аралашмалари ва эритмалари.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Хомашё компонентлари сифатида ва маҳсулотни ишлаб чиқаришда куйидаги оғир металлардан фойдаланилмагани:

сурма;

маргимуш;

кадмий;

хром;

мис;

қўрғошин;

симоб;

селен;

қалайорганик бирикмалар.

15.

Батарея ва аккумуляторлар.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Токнинг кимёвий манбалари бир маротаба фойдаланиладиган бўлмаслиги.

16.

Ускуналар ва электр ёриткичлар. Маиший анжомлар.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Энергия самарадорлиги «А» классдан паст бўлмаслиги.

17.

Автотранспорт воситалари.

Зарарли моддалар ташламалари бўйича:

бензинли ички ёнув двигатели билан жиҳозланган енгил автомобиллар учун — «Евро-4» дан;

дизелли ички ёнув двигатели билан жиҳозланган енгил автомобиллар учун — «Евро-5» дан;

бензинли ёки дизелли ички ёнув двигатели билан жиҳозланган автобус ва юк автомобиллари учун — «Евро-4» дан;

транспорт хизматларини кўрсатувчи давлат ташкилотлари учун — «Евро-4» дан паст бўлмаслиги.

18.

Мебель.

Товар (иш, хизмат) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган тақдирда, ишлаб чиқаришда табиатни муҳофаза қилишга доир қонунчилик талабларига тўлиқ риоя этилиши.

Пластмассанинг ҳар қандай материаллар билан композитларидан фойдаланилмаган бўлиши (шиша тола бундан мустасно).

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 371-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 январдаги 55-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартибига киритилаётган қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 10-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«экологик маркировкалаш сертификатининг мавжудлиги».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги таҳрирдаги 342-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«342. Экологик маркировкалаш сертификатининг мавжудлигини баҳолашда тадбиркорлик субъекти мазкур сертификатга эга бўлса — 2 балл берилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 2-илова қуйидаги таҳрирдаги 25-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

25.

Экологик маркировкалаш сертификатининг мавжудлиги

Кунлик

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 09/25/371/0512; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)