LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Япония Ҳукумати томонидан берилаётган 676 млн япон иени (қарийб 5,8 млн АҚШ доллари) миқдоридаги тиббий асбоб-ускуналар Самарқанд ва Навоий вилоятлари болалар касалхоналарига ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари А.А. Азизхўжаев Алмашув Ноталарини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда Алмашув Ноталарига тегишли барча зарур ҳужжатларни расмийлаштирсин.
Самарқанд ва Навоий вилоятлари янги туғилган болалар учун болалар касалхоналарини тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун беғараз ёрдам учун берилган маблағларга хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига;
Япония Ҳукумати томонидан кўрсатилган Япония банкида ҳисоб рақами очиш ҳуқуқи берилган ҳолда юқорида қайд этилган ёрдамга банк хизмати кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юклансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япониянинг беғараз ёрдамини олиш учун назарда тутилган барча тартиботларнинг Япония томони билан келишилган муддатларда бажарилиши таъминласинлар.
4. Беғараз ёрдам ҳисобига Ўзбекистон Республикасига келтириладиган асбоб-ускуналар, маҳсулотлар ва хизматлар бож пошлиналаридан барча турдаги солиқлар, йиғимлардан ҳамда йўл жамғармасига ажратмалардан озод қилинсин.
5. Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг япониялик қатнашчиларни Ўзбекистондаги яшаш жойида рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар, бож пошлиналари ва солиқлар тўлашдан озод қилсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг япониялик қатнашчиларга, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомасига биноан, консуллик ва бошқа турдаги йиғимлар олмасдан кўп марталик визалар берилишини таъминласин.