Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
«ҒАЛЛА-БАНК» АКЦИОНЕРЛИК-ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ УЧУН ШАРТ-ШAPOИТЛAP ЯРАТИШГА ОИД ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 5 январдаги 5-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 1-2 -сон, 2-модда)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, банкнинг нормал фаолият кўрсатиши ҳамда зиммасига юкланган вазифаларни бажаришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ғалла-банк» таъсисчилари томонидан банкнинг устав фонди 8 млрд. сўм-купон миқдорида эълон қилинганлиги ва уларнинг ҳар бирининг улуши, шу жумладан, Молия вазирлиги — 2 млрд. сўм-купон, «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» — 1, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки — 1 ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси — 4 млрд. сўм-купондан иборат қилиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. «Ғалла-банк» таъсисчилари бир ой муддатда таъсис бадалларини тўласинлар ва банкнинг устав фондини шакллантирсинлар.
3. «Ғалла-банк»нинг устав фонди банк акцияларини сотишдан олинадиган маблағлар ҳисобига шакллантирилиши лозимлигини ҳисобга олиб, банк Кенгаши уч ой муддатда акцияларнинг чиқишини ва уларнинг акционерлар ўртасида тарқатилишини таъминласин.
4. «Ўздеҳқончиликсаноатбанк»:
шу йилнинг 1 октябригача «Ўздонмаҳсулот» корпорациясининг корхона ва ташкилотларини хизмат кўрсатиш учун устав фондидаги тегишли улуши билан «Ғалла-банк»ка берсин;
«Ғалла-банк»ка асосий фондлар ва хизмат хоналарининг тегишли қисмини ажратсин;
1994 йил 1 июлгача бўлган ҳолатга кўра «Ғалла-банк»ка белгиланган тартибда активлар ва пассивларни бўлиш ведомостига мувофиқ берсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий 6анки:
«Ғалла-банк»нинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатишига алоқадор масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатсин;
«Ўздеҳқончиликсаноатбанк» ва «Ўзсаноатқурилишбанк» билан биргаликда банкни малакали мутахассислар билан бутлашда ёрдам берсин.
6. «Ўзулгуржибиржасавдо», «Тошшаҳарйўловчитранс», «Ўзбексавдо» уюшмалари, Ўзбекбирлашув, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси, Алоқа вазирлиги «Ғалла-банк»ни унинг талабномалари бўйича зарур миқдорда инвентар, компьютер техникаси, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминласинлар.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ғалла-банк» ишини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 27 июнь,
322-сон