27.03.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3235-6
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 27.03.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3235-6
Kuchga kirish sanasi
28.03.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартириш киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3235-6]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги 156-сон «Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 29 майдаги 112-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3235, 2020 йил 29 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 10/20/3235/0698-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларининг изоҳ қисми бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«** Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва (ёки) хатланмаганлигини текшириш ёки бу ҳақда маълумотнома бериш юзасидан электрон маълумотлар банкини юритиш бўйича базавий идора ҳисобланганлиги сабабли, мазкур ҳақ миқдорларининг 18-бандида назарда тутилган максимал ҳақ миқдорларининг 50 фоизи адлия органларининг бюджетдан ташқари давлат божи йиғиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига йўналтирилади, шунингдек келгусида идоравий нотариал архивларни молиялаштириш, адлия органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, адлия органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларни сақлаб туриш харажатлари учун сарфланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 25 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.03.2025 й., 10/25/3235-6/0280-сон)