11.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1046-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 11.03.2025 йилдаги ЎРҚ-1046-сон
Kuchga kirish sanasi
12.03.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 18 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 24 январда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда мамлакатимизда концерт-томоша соҳасини янада тараққий эттириш, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган шахслар учун шарт-шароитлар яратиш, миллий эстрада санъатини янада оммалаштириш, маданият ва санъатни инновацион жиҳатдан ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга жонли ижро санъатини ривожлантиришни изчил давом эттириш, аҳолининг жонли ижрога бўлган эҳтиёжини қаноатлантириш ва унинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жонли ижрони рағбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этиш зарурати юзага келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қонун билан «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш йўналишидаги ваколатларини, шунингдек концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб мусиқий ва бошқа асарларни ижро этиш усулларини аниқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги ва «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақида ахборот бериш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш самарадорлигини оширишга, жонли ижро санъатини ривожлантиришга, истеъдодли ижрочиларни қўллаб-қувватлашга, жонли ижрони рағбатлантиришнинг янги механизмларини жорий этишга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 59-модда; 2002 йил, № 4-5, 74-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 413-модда; 2006 йил, № 10, 536-модда; 2008 йил, № 4, 183-модда; 2010 йил, № 10, 380-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 1, 4-модда; 2023 йил, № 2, 106-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) 6-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи қисмнинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «театр-концерт» деган сўзлар «концерт-томоша» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочилар ва асар муаллифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шарт»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 январда қабул қилинган «Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида»ги ЎРҚ-668-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 1, 15-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 8-модданинг биринчи қисми:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«жонли ижрони тарғиб қилиш ҳамда жонли ижро этиш орқали миллий санъат ва маданиятнинг нуфузини оширишга хизмат қилаётган санъаткорларни, ижодкорларни ҳамда ижрочиларни қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат маданий концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда жонли ижро ва фонограммадан фойдаланиш даражасини ҳамда усулларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
концерт-томоша тадбирларида фонограммалардан ва муаллифлик асарларидан фойдаланишда ижрочилар томонидан амалдаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, концерт-томоша тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, ижрочиларга ўз салоҳиятини тўлақонли намойиш этиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўз концерт дастурларини жонли ижро усулида амалга оширувчи хонандалар, созандалар ва бошқа ижрочилар фаолиятини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн иккинчи — ўн бешинчи хатбошилари тегишинча ўн олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 21-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Концерт-томоша тадбирларида мусиқали ва бошқа асарларни ижро этишда фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб, ижрочилар томонидан қуйидаги усуллар билан ижро амалга оширилиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жонли ижро — мусиқали ёки бошқа асар барча ижрочилар (хонандалар, созандалар, бошловчилар, сўз усталари ва бошқа ижрочилар) томонидан рақамли ёки аналог ахборот ташувчилардаги олдиндан ёзиб олинган аудиоёзувлардан фойдаланмаган ҳолда, ўз овози билан куйлаш ёки ўқиш, шунингдек мусиқий асбобларда ижро этиш йўли билан реал вақт режимида ижро этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда — мусиқали ёки бошқа асар товуш элементларининг бир қисми олдиндан ёзиб олинган аудиоёзувлардан фойдаланган ҳолда, қолган элементлар эса реал вақт режимида саҳнада мусиқачилар ва вокалчилар томонидан ижро этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фонограммадан фойдаланилган ҳолда — мусиқали ёки бошқа асарнинг барча товуш элементлари олдиндан ёзиб олинган аудиоёзувлардан фойдаланилади ҳамда мусиқий асарнинг ижросига вокал, чолғу ёки вокал-чолғу ижрочиси (ижрочилари) томонидан бир вақтнинг ўзида тақлид қилинади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июнда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги ЎРҚ-776-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 6, 571-модда; 2024 йил, № 2, 108-модда, № 9, 964-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 19-модданинг биринчи қисмидаги «театр-концерт» деган сўзлар «концерт-томоша» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 44-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«44-модда. Концерт-томоша тадбирлари рекламасида фонограммадан фойдаланилиши тўғрисидаги ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланилганда ушбу тадбир рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот келтирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи реклама орқали жойлаштириладиган концерт-томоша тадбири рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот умумий реклама майдонининг (сатҳининг) камида ўн фоизини ташкил этиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Концерт-томоша тадбири ташкилотчилари бевосита томоша бошланишидан олдин фонограммадан фойдаланилиш даражаси тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган аудиохабар тарқатилишини таъминлайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 11 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-1046-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2025 й., 03/25/1046/0229-сон)