20.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1035-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 20.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1035-сон
Kuchga kirish sanasi
21.02.2025
Ҳужжат 21.02.2025 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 14 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 16 августда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда мамлакатимизда боланинг билим олиш ҳуқуқи кафолатларини мустаҳкамлаш, таълимга оид хизматларнинг халқаро стандартлар асосида кўрсатилишини ташкил этиш, болаларнинг маънавий ва жисмоний жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларнинг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлашда, уларнинг интеллектуал, маънавий ва жисмоний жиҳатдан камол топиши учун шарт-шароитлар яратишда ота-оналарнинг ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу муносабат билан ота-оналарнинг ва улар ўрнини босувчи шахсларнинг болаларни ўқитишга доир мажбуриятларни бажариш борасидаги масъулиятини кучайтириш, шунингдек боланинг билим олиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун боланинг билим олиш ҳуқуқи кафолатларини таъминлашга ҳамда унинг баркамол шахс бўлиб етишишига хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этиш, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи қисмининг диспозициясидаги «учинчи қисмида» деган сўзлар «бешинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 245-модданинг биринчи қисмидаги «47-моддасининг иккинчи — тўртинчи қисмларида» деган сўзлар «47-моддасининг иккинчи — олтинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) 247-модданинг матнидаги «47-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларида» деган сўзлар «47-моддасининг биринчи ва бешинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) 248-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «476, 63-моддаларида» деган сўзлар «47-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида, 476, 63-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 7 январда қабул қилинган «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-139-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 1, 1-модда; 2009 йил, № 12, 471-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 12, 881-модда; 2020 йил, № 3, 199-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 3, 185-модда, № 4, 265-модда) 23-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз боласини шахсий эътиқодларига мувофиқ диний ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан ўз боласини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотларга ёхуд махсус диний маълумотга эга бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълимни амалга ошираётган шахсларга диний таълим олиш учун топширишга йўл қўйилмайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 20 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-1035-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.02.2025 й., 03/25/1035/0166-сон)