Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 10 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 21 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2024 йил 21 декабрда маъқулланган
Кейинги йилларда тижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, юридик шахсларнинг ўз аҳамиятини йўқотган айрим ташкилий-ҳуқуқий шаклларини тугатиш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бунда корпоратив муносабатлар ва юридик шахсларни бошқариш жараёнини такомиллаштириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга янги турдаги институтларни жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, шунингдек юридик шахсларнинг эскирган ёки кам аҳамиятли ёхуд ўз аҳамиятини йўқотган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини бекор қилиш зарурияти юзага келмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш;
юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этишда корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш ҳужжатида акс эттирилган ёки акс эттирилмаганлигидан қатъи назар қайта ташкил этилаётган юридик шахсга ўтказилиши;
корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш;
масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги талабни бекор қилиш;
хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш.
Ушбу Қонун хўжалик жамиятларининг фаолиятини ва уларни бошқаришни соддалаштириш, корпоратив муносабатларни такомиллаштириш, хўжалик жамиятларининг акциядорлари ва иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янада ишончли воситаларини жорий этиш, амалиётда ўз аҳамиятини йўқотган қатор тартиб-таомиллар ва талабларни бекор қилиш орқали корпоратив муносабатлардаги бюрократиянинг олдини олишга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1990 йил 31 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги 152-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 йил, № 31 — 33, 371-модда; 1993 йил, № 5, 235-модда; 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 510-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 10, 795-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 8-модданинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Коллектив мулкнинг ҳосил бўлиши ва кўпайиб бориши меҳнаткашлар коллективларига олинган даромадлардан давлат мол-мулкини сотиб олиш учун фойдаланиш имконини бериш, фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг мол-мулкини кооперативлар, бошқа хўжалик жамиятлари ҳамда ширкатларини тузиш учун ихтиёрий равишда бирлаштириш билан таъминланади»;
2) 13-модда:
1-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Коллектив корхонасининг мулки ижарага олинган мол-мулк сотиб олинган ёки қонунда назарда тутилган бошқа усуллар билан мол-мулк қўлга киритилган тақдирда юзага келади»;
2-бандининг биринчи хатбошисидаги «давлат корхонаси ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 14-модда 4-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
4) 24 ва 25-моддалар чиқариб ташлансин;
5) 33-модданинг 4-бандидаги «тўла хўжалик юритиш, уни» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
6) 36-модданинг биринчи қисмидаги «тўла хўжалик юритиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Ижара тўғрисида»ги 427-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 45-модда; 1993 йил, № 9, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 10, 795-модда; 2024 йил, № 3, 246-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 22-модданинг:
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 23-модданинг:
иккинчи ва учинчи қисмлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи қисми иккинчи қисм деб ҳисоблансин;
3) 25-модда чиқариб ташлансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги 736-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 96-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 156-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 10, 671-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 11, 1062-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 8-модданинг:
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат мулкида бўлган мулк гарови тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади. Бунда хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкини, шунингдек давлат ташкилотини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ва ушбу жараён якунлангунига қадар мазкур давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулкини гаровга беришга йўл қўйилмайди»;
еттинчи қисми чиқариб ташлансин;
саккизинчи — ўн биринчи қисмлари тегишинча еттинчи — ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
саккизинчи қисмидаги «тўлиқ хўжалик тасарруфи ёки бевосита бошқаруви» деган сўзлар «бевосита бошқарув» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 13-модданинг иккинчи қисмидаги «ё хўжалик юритиш ҳуқуқи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 16-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи гаровга қўювчидан ушбу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно»;
4) 42-модданинг тўртинчи қисмидаги «хўжалик юритишига» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги 846-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 230-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда) 1-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат уй-жой фонди маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг уй-жой фонди ҳамда давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларининг оператив бошқарувидаги уй-жой фондидир».
5-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 3, 38-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 350-модда; 2012 йил, № 9/2, 246-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда; 2021 йил, № 4, 293-модда, 4-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда) 80-моддасининг учинчи қисмидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 3, 203, 204-моддалар, № 7, 449-модда, № 9, 539, 540-моддалар, № 10, 593, 596-моддалар, № 11, 651-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 5, 7, 12, 13, 14-моддалар, № 2, 142-модда, № 3, 217-модда, № 4, 290, 293-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 802, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 966, 967, 968, 973-моддалар, № 11, 1066-модда; 2022 йил, № 1, 1, 2-моддалар, № 2, 80, 81-моддалар, № 3, 215, 216-моддалар, № 4, 337-модда, № 5, 464, 465, 466, 467-моддалар, № 8, 787-модда, № 10, 981, 984-моддалар, № 12, 1188-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185, 188, 189-моддалар, № 4, 265, 266, 268-моддалар, № 5, 319, 320-моддалар, № 7, 533, 534, 535, 537, 539-моддалар, № 8, 634-модда, № 10, 798-модда, № 11, 921, 923, 924-моддалар, № 12, 1004-модда; 2024 йил, № 1, 5, 7, 8, 9-моддалар, № 2, 102, 111, 115, 116-моддалар, № 3, 243, 245-моддалар, № 6, 530, 532-моддалар, № 7, 629-модда, № 8, 826, 829, 831-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 178-модда ўнинчи қисмининг диспозициясидаги «унитар корхоналари ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 216-модданинг диспозициясидаги «Давлат корхоналари ва бошқа объектлар» деган сўзлар «Давлат активлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда, № 12, 773-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 3, 161, 166-моддалар, № 5, 267-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880, 886-моддалар; 2020 йил, № 1, 3, 4-моддалар, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 217, 218-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570, 577-моддалар, № 11, 1061, 1062-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 921-модда; 2024 йил, № 2, 111, 114-моддалар, № 6, 530-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 39-модданинг биринчи қисмидаги «хўжалик юритишида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 40-модданинг иккинчи қисмидаги «унитар корхона» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 42-модданинг иккинчи қисмидаги «хўжалик юритиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 43-модданинг тўртинчи қисмидаги «унитар корхоналарнинг, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа тижоратчи ташкилотларнинг» деган сўзлар «қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилотларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 46-модданинг биринчи қисмидаги «Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар, унитар корхоналарнинг номлари, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса — бошқа тижоратчи ташкилотларнинг» деган сўзлар «Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар, қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилотларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 48-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мулкдор томонидан молиявий таъминланадиган муассаса ўз мажбуриятлари бўйича ушбу Кодекс 76-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида жавоб беради»;
7) 50-модда:
биринчи қисмидаги «топшириш ҳужжатига мувофиқ» деган сўзлар «топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «топшириш ҳужжатига мувофиқ» деган сўзлар «топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «топшириш ҳужжатига мувофиқ» деган сўзлар «топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 55-модданинг тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тугатилаётган муассасанинг маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, кредиторлар ўз талабларининг қолган қисмини ушбу муассаса мулкдори ҳисобидан қондириш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир»;
9) 58-модданинг иккинчи қисмидаги «ёки қўшимча масъулиятли» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
10) 63-модда чиқариб ташлансин;
12) 165-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«оператив бошқариш ҳуқуқи»;
13) 14-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14-боб. Оператив бошқариш ҳуқуқи»;
14) 176 ва 177-моддалар чиқариб ташлансин;
15) 178-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат муассасаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширади.
Давлат муассасасига бириктириб қўйилган мол-мулкнинг эгаси ортиқча, фойдаланилмаётган ёки ноўрин фойдаланилаётган мол-мулкни олиб қўйиш ҳамда уни ўзи хоҳлаган тарзда тасарруф этишга ҳақли»;
16) 179-модда чиқариб ташлансин;
17) 181-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«181-модда. Оператив бошқариш ҳуқуқининг вужудга келиши ва бекор бўлиши
Мулкдорнинг қарори билан муассасага бириктириб қўйилган мол-мулкни оператив бошқариш ҳуқуқи, башарти қонун ҳужжатларида ёки мулкдорнинг қарори билан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу муассасада унга мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади.
Оператив бошқаришда бўлган мол-мулкдан фойдаланишдан олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар, шунингдек муассасада шартнома бўйича ёхуд бошқа асосларда вужудга келган мол-мулк ҳам ушбу Кодексда, бошқа қонунчиликда мулк ҳуқуқини олиш учун белгилаб қўйилган тартибда муассасанинг оператив бошқаришига ўтади.
Мол-мулкни оператив бошқариш ҳуқуқи мулкдорнинг қарорига ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларга кўра бекор қилинади»;
18) 214-модданинг учинчи қисмидаги «хўжалик юритиш ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
19) 215-модданинг учинчи қисмидаги «хўжалик юритиш ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
20) 232-моддадаги «хўжалик юритиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
21) 276-модданинг иккинчи қисмидаги «ё хўжалик юритиш ҳуқуқи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
22) 288-модданинг учинчи қисмидаги «хўжалик юритишига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
23) 328-моддадаги «хўжалик юритишга ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
24) 331-модданинг биринчи қисмидаги «унинг хўжалик юритишига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
25) қуйидаги мазмундаги 3581-модда билан тўлдирилсин:
«3581-модда. Корпоратив шартнома
Хўжалик жамиятининг иштирокчилари ёки айрим иштирокчилари ўз аъзолик ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида ўзаро корпоратив шартнома тузишга ҳақли. Ушбу шартномага мувофиқ мазкур хўжалик жамиятининг иштирокчилари ўз аъзолик ҳуқуқларини амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш (воз кечиш), шу жумладан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида овоз бериш, жамиятни бошқариш бўйича ҳаракатларни келишиб амалга ошириш ўз устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (акцияларини) маълум нархда ёки муайян ҳолатлар юзага келганда қўлга киритиш ёки бошқа шахсга бериш ёхуд қўлга киритишдан ёки бошқа шахсга беришдан ўзини тийиш мажбуриятини олади.
Корпоратив шартнома ёзма шаклда тузилади ва шартнома тарафлари учун мажбурийдир.
Корпоратив шартномага жамият иштирокчилари жамият органларининг кўрсатмаларига мувофиқ овоз бериши тўғрисидаги ва жамият органларининг тузилишини ҳамда уларнинг ваколатларини белгилаш ҳақидаги шартлар киритилиши мумкин эмас. Мазкур шартларга зид бўлган корпоратив шартноманинг шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Корпоратив шартнома тарафлари хўжалик жамиятини корпоратив шартнома тузилганлиги тўғрисида шартнома тузилган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай ёзма шаклда хабардор қилиши шарт, бунда унинг мазмунини ошкор этиш талаб қилинмайди. Хабарнома тарафларнинг келишувига кўра корпоратив шартнома тарафларидан бири томонидан юборилиши мумкин. Мазкур мажбурият бажарилмаган тақдирда, корпоратив шартнома тарафлари бўлмаган жамият иштирокчилари ўзига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.
Агар корпоратив шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, корпоратив шартнома тарафларидан бирининг хўжалик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига (акциясига) бўлган ҳуқуқининг бекор бўлиши қолган тарафлар учун шартноманинг бекор бўлишига олиб келмайди.
Корпоратив шартномада шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усуллари ва бундай мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин»;
26) 459-модданинг:
тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;
бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
27) 505-модданинг:
биринчи қисмидаги «хўжалик юритиш ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи қисмидаги «хўжалик юритиш ёхуд» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
28) 549-модданинг биринчи қисмидаги «хўжалик юритиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
29) 851-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Оператив бошқарувда бўлган мол-мулк ишончли бошқарувга топширилиши мумкин эмас. Оператив бошқарувда бўлган мол-мулк уни оператив бошқарувда сақлаб турган юридик шахс тугатилганидан ёки мол-мулкка нисбатан оператив бошқарув ҳуқуқи бекор қилинганидан ҳамда у қонунда назарда тутилган бошқа асосларга кўра мулкдорнинг эгалигига ўтганидан кейингина ишончли бошқарувга топширилиши мумкин»;
30) 852-модда биринчи қисмининг:
бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошиси бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
31) 922-модданинг бешинчи қисмидаги «хўжалик юритишида ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
32) 962-модда:
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Икки ёки ундан ортиқ тижоратчи юридик шахс томонидан тузилган оддий ширкат шартномаси консорциум шартномаси ҳисобланади»;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
33) қуйидаги мазмундаги 9621-модда билан тўлдирилсин:
«9621-модда. Консорциум шартномасининг ўзига хос хусусиятлари
Консорциум шартномасига асосан ташкил этилган юридик шахслар бирлашмаси алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмайди.
Консорциум шартномаси шериклари (иштирокчилари) ўзининг мустақил хўжалик фаолиятини сақлаб қолган ҳолда бошқа консорциумларнинг фаолиятида иштирок этиши мумкин.
Консорциум шартномаси шериклари (иштирокчилари) ўртасидаги муносабатлар ёзма шаклда тузиладиган консорциум шартномаси билан тартибга солинади.
Консорциум шартномаси шерикларига (иштирокчиларига) товар бозоридаги нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, шу жумладан «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига зид бўлган ҳаракатларни келишиб олиш тақиқланади.
Консорциум шартномасига асосан ташкил этилган юридик шахслар бирлашмаси консорциум шартномасида белгиланган тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлган келишилган ишлар якунига етказилганда ёки унинг шериклари (иштирокчилари) қарорига асосан ўз фаолиятини тугатади.
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, консорциум шартномасига нисбатан ушбу боб қоидалари қўлланилади»;
34) 999-модданинг иккинчи қисмидаги «хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 6 майда қабул қилинган ЎРҚ-370-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 5, 128-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4-моддалар, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 12, 880, 886, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 3, 216, 217-моддалар; 2023 йил, № 1, 1-модда; 2024 йил, № 2, 110, 111-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 26-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«жамият акциядорлари (иштирокчилари) ўртасида уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда корпоратив шартнома тузиш»;
ўн иккинчи хатбошиси ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2) 93-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Юридик шахслар қўшиб юборилган тақдирда, уларнинг ҳар бирига тегишли барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар, бу топшириш далолатномаларида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, янгидан юзага келган юридик шахсга ўтади»;
3) 94-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бир юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшиб олинаётганда, қўшиб олинаётган юридик шахснинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар топшириш далолатномаларида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қўшиб олаётган юридик шахсга ўтади».
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги 265-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 128-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2007 йил, № 10, 473-модда; 2010 йил, № 5, 177-модда; 2016 йил, № 12, 383-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 265, 267-моддалар, № 9, 589, 592-моддалар; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 797-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда; 2024 йил, № 5, 460-модда) 8-моддасининг иккинчи қисмидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин.
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги 349-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 48-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда; 2008 йил, № 12, 641-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2018 йил, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 1, 3-модда, № 5, 267-модда, № 9, 591-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 8, 787-модда; 2023 йил, № 8, 631-модда; 2024 йил, № 2, 105, 111, 115-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 3-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин;
2) 31-модданинг учинчи қисмидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин.
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, № 1, 3-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 919-модда; 2024 йил, № 7, 629-модда, № 8, 831-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 22-модданинг:
биринчи қисмидаги «хўжалик юритиш ҳуқуқи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи қисмидаги «хўжалик юритиш ҳуқуқи» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 49-модданинг учинчи қисмидаги «(акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар ҳамда хўжалик ширкатлари)» деган сўзлар «(хўжалик жамиятлари ҳамда ширкатлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Давлат ер кадастри тўғрисида»ги 666-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 432-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар) 15-моддасининг бешинчи қисмидаги «хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 24 декабрда қабул қилинган 713-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 4-модда; 2001 йил, № 5, 89-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 260-модда; 2007 йил, № 1, 3-модда, № 4, 156-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 12/2, 365-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 10, 673, 676-моддалар; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 4, 199-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 9, 539-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 973-модда; 2022 йил, № 3; 216-модда; 2024 йил, № 8, 830, 831-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 8-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат муассасалари ва ташкилотларининг оператив бошқарувида бўлган идоравий уй-жой фонди»;
2) 12-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат муассасалари ва ташкилотлари мулкчиликнинг бошқа шаклига ўтганда ёки улар қайта ташкил этилганда уларнинг оператив бошқарувида бўлган уй-жой фонди ушбу муассаса ва ташкилотлар ҳуқуқий ворисларига (агар улар аниқланган бўлса), бошқа юридик шахсларга мулк қилиб ёхуд уларнинг оператив бошқарувига ёхуд белгиланган тартибда фуқароларнинг барча уй-жой ҳуқуқларини, шу жумладан уй-жойни хусусийлаштириш ҳуқуқини сақлаган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига ўтказилиши керак. Бунда уй-жойнинг янги мулкдори, эгаси илгари тузилган ижара шартномаси шартлари асосида ижарага берувчи бўлиб қолади»;
3) 35-модданинг бешинчи қисмидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин;
4) 137-модданинг бешинчи қисмидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин.
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-475-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 423-модда; 2019 йил, № 8, 470-модда; 2020 йил, № 9, 539, 540-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда) 8-моддасининг иккинчи қисмидаги «давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига» деган сўзлар «давлат органлари ва муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги 811-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 208-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда; 2009 йил, № 4, 135-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 6, 577-модда; 2024 йил, № 8, 825-модда) 11-моддасининг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу модданинг амал қилиши давлат муассасалари ва ташкилотлари ўртасида уларга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктирилган мол-мулкни тасарруф этишда келиб чиқадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди».
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 592-модда; 2020 йил, № 3, 203-модда, № 7, 449-модда, № 10, 597-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 569-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда, № 5, 460-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 19-модданинг:
биринчи қисмидаги «корхоналари ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисмидаги «корхоналари ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 21-моддадаги «давлат корхоналарига» деган сўзлар «давлат муассасаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1137-сонли Қонунига асосан 17-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 22 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)
18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги 312-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 1, 12-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда) 7-моддасининг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат улуши эллик бир фоиздан камайиши мумкин бўлмаган корхона вакил қилинган компания бўлиши мумкин».
19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги 712-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 июлда қабул қилинган ЎРҚ-483-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 7, 428-модда; 2019 йил, № 11, 791-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 214-модда, № 4, 337-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 8, 823-модда) 16-моддасига куйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
иккинчи қисмдаги «унитар корхоналар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисмдаги «унитар корхоналари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган «Ипотека тўғрисида»ги ЎРҚ-58-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 535-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 10, 671-модда; 2020 йил, № 1, 3-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 577-модда; 2023 йил, № 10, 795-модда) 58-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
учинчи қисм чиқариб ташлансин;
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 майда қабул қилинган «Ҳомийлик тўғрисида»ги ЎРҚ-96-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 5, 218-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 5, 464-модда) 7-моддасининг иккинчи қисмидаги «давлат унитар корхоналари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
22-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 21 апрелда қабул қилинган «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ЎРҚ-155-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 4, 191-модда; 2010 йил, № 9, 337-модда; 2011 йил, № 4, 99-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2020 йил, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 803-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 3-модданинг ўнинчи хатбошисидаги «хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 6-модданинг учинчи қисмидаги «хўжалик юритувига» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 3 июнда қабул қилинган ЎРҚ-387-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 6, 227-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 3, 166-модда, № 4, 199-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 7, 449-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 10, 968, 973-моддалар; 2022 йил, № 3, 217-модда; 2023 йил, № 4, 272-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модда матнининг:
ўн бешинчи хатбошисидаги «ва давлат корхоналари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«корпоратив облигациялар — акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар томонидан чиқариладиган облигациялар»;
2) 6-модданинг учинчи қисмидаги «шунингдек давлат корхоналари» деган сўзлар чиқариб ташлансин»;
3) 44-модданинг бешинчи қисми:
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кузатув кенгашининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари»;
йигирма биринчи хатбошиси йигирма иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
4) 48-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматлар кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш ҳуқуқига доир малака гувоҳномаси берилганлиги тўғрисидаги».
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июнда қабул қилинган «Архив иши тўғрисида»ги ЎРҚ-252-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 6, 233-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда; 2020 йил, № 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 4-модданинг:
иккинчи қисмидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин;
учинчи қисмидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин;
2) 20-модданинг иккинчи қисмидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин;
3) 24-модда биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошисидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошисидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошисидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин.
25-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 сентябрда қабул қилинган «Тижорат сири тўғрисида»ги ЎРҚ-374-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2014 йил, № 9, 245-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2024 йил, № 2, 111-модда) 5-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхонасининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
26-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги ЎРҚ-537-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 262-модда; 2021 йил, № 1, 16-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 7, 533-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) 17-моддаси бешинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «хўжалик юритиш ҳуқуқининг ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, 12-сонга 1-илова; 2020 йил, № 3, 198-модда, № 10, 593-модда, № 11, 652-модда, № 12, 690, 691-моддалар; 2021 йил, № 1, 6-модда, № 4, 294-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда, № 9, 901-модда, № 10, 968, 969, 972, 973-моддалар, № 12, 1199-модда; 2022 йил, № 2, 79-модда, № 3, 215, 216-моддалар, № 5, 461, 464, 467-моддалар, № 6, 570-модда, № 7, 664, 666-моддалар, № 12, 1190-модда; 2023 йил, № 6, 444, 446-моддалар, № 7, 540-модда, №12, 1011-модда; 2024 йил, № 2, 106, 110, 111-моддалар, № 5, 458, 459-моддалар, № 8, 822, 831-моддалар) 306-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) тўртинчи қисм чиқариб ташлансин;
2) бешинчи — қирқинчи қисмлар тегишинча тўртинчи — ўттиз тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
28-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар, № 8, 819, 823, 831-моддалар) 15-моддасининг иккинчи қисмидаги «давлат корхоналари негизида тузилаётган акциядорлик жамиятларини» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
29-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралда қабул қилинган «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги ЎРҚ-604-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 2, 106-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда) 24-моддасининг биринчи қисмидаги «давлат унитар корхонаси» деган сўзлар «давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
30-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги ЎРҚ-637-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 9, 538-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 968-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 1, 101-модда) 66-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
биринчи қисмидаги «хўжалик юритувидаги ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмидаги «ёки хўжалик юритувида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
31-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги ЎРҚ-642-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 10, 595-модда; 2021 йил, № 4, 287-модда, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда, 10-сонга илова; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) 81-моддаси учинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «хўжалик юритиш ҳуқуқи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
32-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 февралда қабул қилинган ЎРҚ-676-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 145-модда; 2022 йил, № 6, 570-модда, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 923-модда, № 12; 1010-модда; 2024 йил, № 8, 830, 831-моддалар) 83-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
учинчи қисм чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи қисмлар тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
33-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-677-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 2, 146-модда; 2022 йил, № 3, 216, 217-моддалар, № 4, 340-модда; 2023 йил, № 1, 2-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 105-модда) 35-моддаси биринчи қисмининг еттинчи хатбошисидаги «ва давлат унитар корхоналари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
34-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелда қабул қилинган «Давлат харидлари тўғрисида»ги ЎРҚ-684-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 289-модда; 2024 йил, № 2, 111-модда) 19-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
35-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 августда қабул қилинган «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги ЎРҚ-710-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 8, 802-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 8-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин;
2) 13-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «корхоналари» деган сўз чиқариб ташлансин;
3) 24-модда:
биринчи қисмидаги «хўжалик юритувида» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «хўжалик юритувида» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
36-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелда қабул қилинган «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги ЎРҚ-763-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 4, 338-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда, 2024 йил, № 1, 5-модда, № 8, 823-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 9-модда биринчи қисмининг:
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2) 96-модда бешинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «хўжалик жамиятлари ҳамда масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятларнинг» деган сўзлар «хўжалик жамиятларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
37-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 ноябрда қабул қилинган «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги ЎРҚ-803-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 11, 1064-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 10-модда:
биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўққизинчи — ўн бешинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
«36-модда. Бинолар ва иншоотларга бўлган оператив бошқариш ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар
Бинолар ва иншоотларга бўлган оператив бошқариш ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
давлат органларининг давлат ташкилотларини ташкил этиш ҳамда уларга бинолар ва иншоотларни оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бериш тўғрисидаги қарорлари».
38-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 мартда қабул қилинган «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги ЎРҚ-821-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 3, 183-модда; 2024 йил, № 2, 107-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 3-модданинг:
иккинчи хатбошисидаги «шунингдек давлат унитар корхонаси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналарига» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
2) 16-модданинг иккинчи қисмидаги «давлат унитар корхонаси» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 21-модда биринчи қисмининг:
саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кўчмас мулкни бир давлат муассасасидан бошқа давлат муассасасига ўтказиш тартибини белгилайди»;
ўн иккинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналарини ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат муассасаси ва давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги мулкий муносабатларни ўзгартириш тартибини белгилайди»;
4) 22-модданинг:
олтинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналарига ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тегишли давлат органлари билан келишувга кўра давлат кўчмас мулк объектларини (бундан хусусийлаштирилмайдиган объектлар мустасно), идоравий мансублигидан қатъи назар, оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бир давлат муассасасидан бошқа давлат муассасасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади»;
ўн олтинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхонасини ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи қисмидаги «давлат унитар корхоналари ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 24-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналарининг ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
6) 25-модда биринчи қисмининг:
учинчи хатбошисидаги «ташкил этилган ёки сотиб олинган давлат унитар корхоналарида, давлат муассасаларида» деган сўзлар «ташкил этилган давлат муассасаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналарига ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
7) 26-модданинг бешинчи қисмидаги «давлат унитар корхоналари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 28-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мулкий мажмуалар, кўчмас мулкнинг алоҳида қисмлари, давлат улуши, мутлақ ҳуқуқлар ва бошқа давлат мулки давлат мулкини ишончли бошқариш объекти бўлиши мумкин»;
9) 35-модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«35-модда. Давлат муассасасини ўзгартириш»;
биринчи қисмидаги «давлат унитар корхонаси ёки давлат муассасаси» деган сўзлар «давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «давлат унитар корхонасининг ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисми чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи қисмлари тегишинча учинчи — олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисмидаги «Давлат унитар корхонаси ёки давлат муассасаси» деган сўзлар «Давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат муассасасини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ва мазкур жараён якунлангунига қадар ушбу муассасага оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулкини сотишга, ҳисобдан чиқаришга, гаровга беришга, юридик шахсларнинг устав фондларига (устав капиталларига) киритишга ёки уни бошқача тарзда тасарруф этишга ёхуд бошқача усуллар билан давлат мулкига нисбатан мажбуриятларни юзага келтиришга йўл қўйилмайди (бундан жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ ҳоллар мустасно)»;
олтинчи қисмидаги «Давлат унитар корхонаси ёки давлат муассасаси» деган сўзлар «Давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 38-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган хўжалик жамиятлари фаолиятини молиялаштириш уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади»;
11) 42-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
12) 47-модда биринчи қисмининг:
учинчи хатбошиси чиқариб ташласин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилари тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналарига ва» деган сўзлар чиқариб ташласин;
13) 48-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналари ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
39-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 29 апрелда қабул қилинган «Давлат қарзи тўғрисида»ги ЎРҚ-836-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 4, 272-модда, № 11, 923-модда) 9-моддаси иккинчи қисмининг йигирма учинчи хатбошисидаги «давлат корхоналари ҳамда» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
40-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 3 июлда қабул қилинган «Рақобат тўғрисида»ги ЎРҚ-850-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 7, 533-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 4-модданинг иккинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхонаси ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 9-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «унитар корхоналари ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
41-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январда қабул қилинган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги ЎРҚ-900-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 1, 9-модда) 35-моддасининг биринчи қисмидаги «хўжалик юритиш ҳуқуқи» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
42-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралда қабул қилинган «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ЎРҚ-907-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, № 2, 107-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 10-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат муассасалари»;
2) 15-модда:
тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналарини» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
саккизинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналари ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
3) 16-модда:
еттинчи қисмидаги «давлат унитар корхонасини ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
саккизинчи қисмининг олтинчи хатбошисидаги «шунингдек давлат унитар корхонасининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
4) 19-модда:
еттинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхонасини ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўққизинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхонасини ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисмидаги «давлат унитар корхонасининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
5) 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5-боб. Давлат муассасасини хусусийлаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари»;
6) 26-модданинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26-модда. Давлат муассасасини хусусийлаштиришнинг умумий тартиби»;
биринчи хатбошисидаги «Давлат унитар корхонасини ва давлат муассасасини» деган сўзлар «Давлат муассасасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхонасини ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмидаги «Давлат унитар корхонаси ва давлат муассасаси» деган сўзлар «Давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Давлат унитар корхонаси ёки давлат муассасаси» деган сўзлар «Давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини» деган сўзлар «Давлат муассасасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «Давлат унитар корхонаси ёки давлат муассасаси» деган сўзлар «Давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисмидаги «давлат унитар корхонасининг ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
саккизинчи қисмидаги «Давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини» деган сўзлар «Давлат муассасасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат муассасасини кейинчалик хусусийлаштириш шарти билан хўжалик жамиятига ижарага бериш ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади. Бунда давлат муассасасининг давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнидаги келгуси фаолиятини назорат қилиш мақсадида чекланган муҳитда (қамров ҳудуди, ижара муддати, фаолият соҳаси, ходимлар сони, ишлаб чиқариш (хизматлар) ҳажми ва бошқалар) синовдан ўтказиш учун «тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий этилиши мумкин»;
7) 27-модданинг:
номидаги «Давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини» деган сўзлар «Давлат муассасасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисмидаги «Давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини» деган сўзлар «Давлат муассасасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Давлат унитар корхонасини ёки давлат муассасасини» деган сўзлар «Давлат муассасасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «давлат унитар корхонасини ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
8) 30-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналарининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
9) 32-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «давлат унитар корхоналарини ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
43-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар:
унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамиятнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклида фаолиятни амалга ошираётган юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш юзасидан ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида зарур чоралар кўришни;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
44-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
45-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 февраль,
ЎРҚ-1025-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 21.04.2026 й., 03/26/1137/0396-сон)