31.01.2025 йилдаги 52-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.01.2025 йилдаги 52-сон
Kuchga kirish sanasi
01.05.2025
Ҳужжат 01.05.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари аккумулятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда «яшил» технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, электромобилларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолган батареяларини атроф-муҳитга кескин зарар етказмаган ҳолда утилизация қилинишини таъминлаш ҳамда соҳада маҳаллийлаштириш ишларини янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг мазкур қарор кучга кирган кундан эътиборан электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8703 80) (кейинги ўринларда — электромобиллар) нисбатан утилизация йиғими миқдорларини:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган электромобиллар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 120 баравари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилган муддатидан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлган электромобиллар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 210 баравари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарорда белгиланган утилизация йиғимларини йиғиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш тартибини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 июндаги 347-сон қарори билан тасдиқланган Утилизация йиғимининг миқдорлари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларининг турлари ва тоифалари рўйхатининг «III. М1 тоифали транспорт воситалари, шу жумладан юқори ўтувчан G тоифали транспорт воситалари: енгил автомобиллар» блоки «Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари, гибрид қувватли транспорт воситалари бундан мустасно» позицияси «Транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва ускуналарга нисбатан утилизация йиғими миқдорлари (БҲМда)» устунидаги «30» ва «90» рақамлари тегишлича «120» ва «210» рақамлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарор 2025 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 31 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.02.2025 й., 09/25/52/0105-сон)