20.01.2025 йилдаги КҚ-37-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори, 20.01.2025 йилдаги КҚ-37-V-сон
Kuchga kirish sanasi
20.01.2025
Ҳужжат 20.01.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг «Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2024 йил 29 ноябрдаги КҚ-6-V-сонли Қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан 2025 йилда маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилиши устидан парламент назорати самарадорлигини ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги КҚ-6-V-сонли Қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутадиган қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳар ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига таҳлилий маълумот киритиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича банклар олдидаги устувор вазифаларнинг бажарилиши юзасидан тегишли тижорат банклари раҳбарларининг ахборотларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари мажлисларида эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамда қурилиш ва инвестиция лойиҳаларида аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисларида эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот ва ҳисоботларни Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг мажлисларида эшитиш муддатлари ҳамда ахборот берувчилар рўйхатини ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 20 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КҚ-37-V-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 20 январдаги КҚ-37-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги КҚ-6-V-сонли Қарорига киритилаётган қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 ноябрдаги «Камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги КҚ-6-V-сонли Қарори қуйидаги мазмундаги 5-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (Т. Ишметов) ҳар ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига 2025 йилда тижорат банкларининг маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижросига оид фаолиятини таҳлил қилиб, натижалари юзасидан тижорат банклари ва ҳудудлар кесимидаги таҳлилий маълумотни киритиб борсин.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5 — 12-бандлар тегишлича 6 — 13-бандлар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қарор билан тасдиқланган Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан парламент назорати самарадорлигини ошириш бўйича «йўл харитаси» қуйидаги мазмундаги 11 ва 12-позициялар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро муддати

Ахборот берувчилар

Масъул ижрочилар

11.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича банклар олдидаги устувор вазифаларнинг бажарилиши юзасидан Давлат банклари раҳбарларининг ахборотини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари мажлисларида эшитиш.

Бунда қуйидаги масалалар қамраб олинади:

  2025 йилда 3,6 млн аҳоли бандлигини таъминлаш;

  шароити оғир 71 та туманда камбағаллик ва ишсизликни кескин камайтириш;

 60 та илғор туман ва шаҳарларда аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш;

«Сайхунобод», «Уйчи», «Зарбдор» ва «Ғиждувон» тажрибалари асосида аҳоли бандлигини таъминлаш даромадларини ошириш;

«Зарбдор» ва «Ғиждувон» тажрибалари бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларни зарур инфратузилма билан таъминлаш;

30 та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик йўналишларида аҳоли хонадонлари билан кооперация асосида янги лойиҳаларни амалга ошириш;

 «маҳалла банкирлари» фаолиятини самарали ташкил қилиш;

 оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, ўз вақтида қайтарган мижозларни кичик ва ўрта бизнес даражасига олиб чиқиш;

 ташқи манбалардан маблағлар жалб қилиш;

 стартап лойиҳаларни молиялаштириш;

 «Молиявий оммабоплик» дастурини кенгайтириш

  микромолия ва факторинг компаниялари ташкил этиш;

 жами кредитлар ҳажмида кичик ва ўрта бизнесга ажратиладиган кредитлар улушини 40 фоизга етказиш;

 банклардаги аҳоли омонатлари қолдиғини ошириш;

давлат банклари томонидан банк балансига олинган мол-мулкларни соғломлаштириш орқали салоҳиятли инвесторларга сотиш;

 кредитлар бўйича шаклланган муаммоли қарздорликларни ундириш;

 туман ва шаҳарларда лойиҳалар ярмаркасини ўтказиш;

 туманларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, хориждан малакали агроном, зоотехник, технолог, муҳандис ва бошқа талаб юқори бўлган соҳа мутахассисларини жалб қилиш;

2025 йил апрель

2025 йил август

2025 йил ноябрь

2026 йил февраль

Асосий ахборот берувчи — Марказий банк

Қўшимча ахборот берувчилар — тижорат банклари

(Миллий банк, Агробанк, Халқ банки, Саноатқурилишбанк, Микрокредитбанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Асака банк, Турон банк ва Алоқа банк),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари

12.

 2025 йилда қишлоқ хўжалигида 1,1 млн ҳамда қурилиш ва инвестиция лойиҳаларида 300 минг аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталарининг қўшма мажлисларида эшитиш.

2025 йил апрель

2025 йил август

2025 йил октябрь

2026 йил февраль

Асосий ахборот берувчилар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Қўшимча ахборот берувчилар — Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Марказий банк,

Бош прокуратура,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги

масалалари ва экология ҳамда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмиталари

».