Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
буйруғи
«Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3227-1]
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 25 мартдаги 8-2020/Б-сон «Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3227, 2020 йил 28 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/3227/0371-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАХИДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 декабрь,
18-2024/Б-сон
Келишилди:
Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2024 йил 15 ноябрь
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2025 й., 10/25/3227-1/0037-сон)