Ҳужжат кучини йўқотган 07.05.2004 31.07.1997 йилдаги 380-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.07.1997 йилдаги 380-сон
Kuchga kirish sanasi
31.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 07.05.2004
Ҳужжат 23.09.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТА ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сонли «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 23 июлдаги ПФ-1823-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси вазирига, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари — тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилади, улар белгиланган тартибда тасдиқланадилар;
(3-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш Бош директорининг тегишли ўринбосарлари «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясининг кузатувчи кенгашларидаги давлат вакиллари ҳисобланадилар.
(3-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзбектелеком» акциядорлик компаниясининг ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясининг бошқарув тузилмасига 3, 3а, 3б, 4, 4а, 4б, 5, 5а, 5б-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3, 3а, 3б, 4, 4а, 4б, 5, 5а, 5б-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси раҳбарияти унинг таъсисчилари умумий йиғилишида сайланади ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги томонидан тасдиқланади.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари шаклида таъсис этилади;
(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори мувофиқ чиқариб ташланган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси устав жамғармасига унинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари акциялари давлатга тегишли пакетларининг 53 фоизи траст бошқарув шартлари билан берилади. Кўрсатиб ўтилган акциядорлик жамиятлари акциялари давлат пакетларининг қолган 47 фоизи компаниянинг траст бошқарувига берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси ўзларининг таркибига кирувчи давлат корхоналарини ва корхоналар — акциядорлик жамиятларини бошқаришни мазкур корхоналарнинг уларнинг траст бошқарувига берилган акциялар пакетларига мувофиқ амалга оширадилар;
(5-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатиб ўтилган компанияларнинг хўжалик фаолиятини, шу жумладан уларнинг ижро этувчи аппаратларини маблағ билан таъминлаш ўз хўжалик фаолияти, хизматлар кўрсатиш, шунингдек бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин;
(6-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий, шаҳарлараро, халқаро электр алоқаси, радио алоқаси, радиоэшиттириш ва телевидение, почта алоқаси хизматлари бозори талабини қондириш, уларнинг турларини кенгайтириш ва рақобатбардошлилигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
воситалар ва тармоқларни модернизациялаш ҳамда техника билан қайта жиҳозлаш дастурларини, шу жумладан чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш ва қўшма корхоналар ташкил этиш асосида, амалга ошириш, ахборот тизимларини яратиш ва ишлатиш соҳасидаги жаҳон ютуқларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор ислоҳотларини янада ривожлантириш, республика ахборот тизимларининг телекоммуникациялар ва информатика жаҳон тармоғига қўшилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоқа воситалари ва тармоқлари фаолият кўрсатишининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси, «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компаниясининг таъсис йиғилишларини ўтказишни, кузатувчи кенгашларини ташкил этишни ва уставларини тасдиқлашни бир ой муддатда таъминласинлар;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йилда «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси ва «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришни, акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналарда акциялар пакетларини қайта тақсимлаш ва жойлаштиришни 6-иловага* мувофиқ амалга оширсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 6-илова берилмайди.
(7-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 июндаги 253-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Агентлик тўғрисидаги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 сентябрдаги 328-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 139-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 1 августдаги 307-сон қарорининг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгаришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни бир ой муддатда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1997 йил 31 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
380-сон