Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 15 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 23 октябрда маъқулланган
Сенат томонидан 2024 йил 23 октябрда маъқулланган
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Айни вақтда жамоат ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вазифаларнинг самарали амалга оширилиши Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўтаётган шахслар учун белгиланадиган чекловларнинг қонун билан тартибга солинишини тақозо этмоқда.
Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жанговар шайлигини ва хизмат фаолияти самарадорлигини янада оширишга, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида тарбиявий ишлар натижадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 4, 218-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 5, 267-модда, № 11, 791-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 5, 466-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 10, 797-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда, № 8, 823-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:
1) 43-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
2) қуйидаги мазмундаги 431-модда билан тўлдирилсин:
«431-модда. Прокуратура органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар
Прокуратура органлари ходимлари қуйидагиларга ҳақли эмас:
ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) прокуратура органларида бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;
прокуратура органларининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чекловларга риоя этмаганлик прокуратура органлари ходимларини қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади».
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги 472-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 октябрда қабул қилинган ЎРҚ-502-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 10, 678-модда; 2019 йил, № 5, 265-модда, № 9, 588-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 2, 82-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 9, 958, 964-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) 13-модданинг бешинчи қисми қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловларга риоя этишни рад этган ёки махсус талабларга жавоб бермайдиган фуқаролар»;
2) қуйидаги мазмундаги 131-модда билан тўлдирилсин:
«131-модда. Божхона органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар
Божхона органлари ходимлари қуйидагиларга ҳақли эмас:
ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) божхона органларида бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;
божхона органларининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чекловларга риоя этмаганлик божхона органлари ходимларини қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади»;
3) 17-модданинг:
ўн биринчи қисми чиқариб ташлансин;
ўн иккинчи — ўн бешинчи қисмлари тегишинча ўн биринчи — ўн тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги 436-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 12, 217-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 6, 262-модда; 2008 йил, № 9, 481-модда, № 12, 630-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 589-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 8, 491-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 9, 905-модда; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 464-модда; 2023 йил, № 11, 923-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модда олтинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ватанимнинг мустақиллигини, унинг сарҳадлари дахлсизлигини ва ҳудудий яхлитлигини, она халқимнинг тинчлиги ва осойишталигини, Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳамда демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат тузумини сўнгги нафасимгача ҳимоя қилишга»;
2) қуйидаги мазмундаги 261-модда билан тўлдирилсин:
«261-модда. Ҳарбий хизматчиларга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш
Ҳарбий хизмат давомида содир бўлган муайян ҳодиса, қонунчилик ҳужжатлари ёки ҳарбий хизмат (ижро) интизомининг бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳақиқатни, ҳарбий хизматчининг ҳодисага алоқадорлиги ва айбдорлик масаласини аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилади.
Ҳарбий хизматчиларга нисбатан хизмат текширувини ўтказиш тартиби вазирликлар ва идораларнинг ички идоравий ҳужжатлари билан тасдиқланади»;
3) 29-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81) ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этмаганда»;
4) қуйидаги мазмундаги VII1 бўлим билан тўлдирилсин:
«VII1. Ҳарбий хизматдаги чекловлар
451-модда. Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар
Ҳарбий хизматчилар қуйидагиларга ҳақли эмас:
ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта ҳарбий қисмда (айнан битта бошқарув органи, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий тузилмаси) бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;
ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий қисми, бошқарув органи, муассасасининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
Интернет жаҳон ахборот тармоғига ҳарбий хизматга оид маълумот ва материалларни, шунингдек ҳарбий қисм, бошқарув органи, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий тузилмасига мансублигини ошкор этувчи ахборотни (фото, видео, матн ва бошқалар) жойлаштиришга, матбуот хизматлари томонидан чоп этилган материаллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чекловларга риоя этмаганлик ҳарбий хизматчиларни қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
452-модда. Номзодни рад этиш учун асослар
Номзодни рад этиш учун асослар қуйидагилардан иборат:
а) Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган, шунингдек, бошқа давлатнинг фуқаролиги мавжуд бўлганда;
б) контракт бўйича ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етганида;
в) агарда шахс ҳарбий хизматга мажбур бўлмаса;
г) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ контракт тузиш ҳуқуқи бўлмаса;
д) фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган, терговга қадар текширув ўтказилаётган, дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган, жиноят иши судда кўрилаётган бўлса (бу ҳолатларда фуқаро номзодини қайта кўриб чиқиш терговга қадар текширув ёки жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилингандан сўнг амалга оширилади);
е) қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинган бўлса;
ж) агар фуқаро муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий хизматчининг номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатни содир этгани ёки хизмат вазифасига нолойиқ бўлиб қолганлиги сабабли бўшатилган бўлса;
з) ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этишни рад этганда ёки белгиланган махсус талабларга жавоб бермаса;
и) соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилса.
Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган фуқаро қонунчилик ҳужжатларида ва ҳарбий хизмат шартларида назарда тутилган ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловлар ва махсус талаблар билан ёзма шаклда таништирилади, бунда ушбу чекловларга риоя этишга рози бўлмаганда фуқарога ҳарбий хизматга чақириш (кириш) рад этилиши мумкин.
453-модда. Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий ҳизматчиларини контракт бўйича ҳарбий хизматга киришга рад этиш асослари
Муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари орасидан контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган номзодга контракт бўйича ҳарбий хизматга киришга қуйидаги ҳолатларда рад жавоби берилади:
а) унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, терговга қадар текширув ўтказилаётган, дастлабки тергов ёки суриштирув олиб борилаётган, жиноят иши судда кўрилаётган бўлса, терговга қадар текширув ёки жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилингунга қадар;
б) қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар содир этган жинояти учун илгари ҳукм қилинган бўлса;
в) ҳарбий хизматчини кейинги саралаш тадбирларига тақдим этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги ҳақида ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан қарор қабул қилинган бўлса;
г) ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этишни рад этганда ёки вазирликнинг махсус талабларига жавоб бермаса.
454-модда. Ҳарбий хизматчилар билан контракт тузиш имкониятини инкор этувчи ҳолатлар
Контракт бўйича ҳарбий хизматга қабул қилиш контракти қуйидаги ҳарбий хизматчилар билан тузилиши мумкин эмас:
ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг чегара ёшидан ўтган, шу жумладан хизмат муддатини узайтиришни ҳисобга олган ҳолатларда;
соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилган ҳолларда;
қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугатилганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ва ўзига нисбатан амнистия акти ёки афв этиш қўлланилганлигидан қатъи назар содир этган ўта оғир ва оғир жинояти учун илгари ҳукм қилинган ҳолатларда;
аттестация комиссиясининг қарорига кўра».
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 16 сентябрда қабул қилинган «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги ЎРҚ-407-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 9, 272-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 588, 591-моддалар, № 10, 674-модда, № 12, 891-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 3, 216-модда, № 5, 466-модда, № 6, 570-модда, № 10, 984-модда; 2023 йил, № 7, 537-модда; 2024 йил, № 3, 244-модда, № 9, 958, 964-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 30-модданинг:
ўнинчи қисми чиқариб ташлансин;
ўн биринчи — ўн олтинчи қисмлари тегишинча ўнинчи — ўн бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) қуйидаги мазмундаги 301-модда билан тўлдирилсин:
«301-модда. Ички ишлар органларида хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловлар
Ички ишлар органлари ходимлари қуйидагиларга ҳақли эмас:
ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) ички ишлар органларида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;
ички ишлар органларининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чекловларга риоя этмаганлик ички ишлар органи ходимларини қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида»ги ЎРҚ-647-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 11, 653-модда; 2022 йил, № 5, 464-модда, № 6, 570-модда; 2023 йил, № 7, 537-модда, № 11, 923, 924-моддалар; 2024 йил, № 9, 958, 964-моддалар) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
1) қуйидаги мазмундаги 171-модда билан тўлдирилсин:
«171-модда. Миллий гвардия органларида хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар
Миллий гвардия ходимлари қуйидагиларга ҳақли эмас:
ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) Миллий гвардия органларида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;
Миллий гвардия органларининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чекловларга риоя этмаганлик Миллий гвардия ходимларини қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади»;
2) 19-модданинг:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19-модда. Миллий гвардияга хизматга қабул қилиш»;
ўн иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қуйидаги фуқаролар Миллий гвардия ходими лавозимига қабул қилиниши мумкин эмас:
а) белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган;
б) хизматни ўташга тўсқинлик қиладиган касаллиги ёки жисмоний нуқсонлари бўлган;
в) бошқа давлат органларидан салбий сабабларга кўра бўшатилган;
г) содир этган жинояти учун қўлланилган жазо туридан, судланганлик ҳолати тугалланганлигидан ёки олиб ташланганлигидан ёхуд амнистия акти ёки авф этиш қўлланилганлигидан қатъи назар муқаддам судланган;
д) хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этишни рад этганда ёки Миллий гвардиянинг махсус талабларига жавоб бермаган».
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 15 июнда қабул қилинган «Қўриқлаш фаолияти тўғрисида»ги ЎРҚ-778-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 6, 573-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
1) 19-модданинг биринчи қисми:
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этмаслиги;
диний расм-русумлар ва маросимларни бажармаслиги, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;
Интернет жаҳон ахборот тармоғига қўриқланаётган объект ҳамда ҳудудга оид маълумот ва материалларни, шунингдек қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи бўлинмаларга мансублигини ошкор этувчи ахборотни (фото, видео, матн ва бошқалар) киритмаслиги, матбуот хизматлари томонидан чоп этилган материаллар бундан мустасно»;
ўн учинчи хатбошиси ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
2) 20-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектларнинг ҳарбий хизматчилари, ходимлари, ишчилари ва хизматчилари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чекловларга риоя этишни рад этганда ёки қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектларнинг махсус талабларига жавоб бермаса».
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Мудофаа вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги бошқа давлат органлари ушбу Қонун талаблари ҳисобга олинган ҳолда қонуности ҳужжатларида хизматни ўташ билан боғлиқ масалаларга оид нормалар белгиланишини таъминласин.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 29 ноябрь,
ЎРҚ-1008-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2024 й., 03/24/1008/0988-сон)