|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 43-моддасига мувофиқ жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхати, шунингдек, мазкур рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин. 2. Қуйидагилар: Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати 1-иловага мувофиқ; Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: а) 2025 йил 1 январдан бошлаб: Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига (кейинги ўринларда — рўйхат) киритилган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитда ёки тутқунликда сақлаш; ёввойи ҳайвонларни давлат ва мобил циркларида (шапитолар) сақлаш ҳамда улардан цирк томошаларини ўтказиш мақсадларида фойдаланиш тақиқланади; б) рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомникларда (террариум, океанариум, серпентарий ва бошқалар) сақланиши мумкин. Бунда рўйхатдаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳамда заҳарли ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ махсус питомникларда сақланади. 4. Белгилансинки, жисмоний шахслар, шунингдек, давлат ва мобил цирклар (шапитолар) ихтиёридаги рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар: шартнома асосида ёввойи ҳайвонлар сақлаш учун ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомникларга пулли ёки бепул топширилиши; Ўзбекистон фаунасига мансуб бўлганда, улар учун мос бўлган табиий яшаш муҳитига, Ўзбекистон фаунасига мансуб бўлмаганда эса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига қонунчиликда белгиланган тартибда чиқариб юборилиши мумкин. 5. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рўйхатга киритилган жисмоний шахслар ихтиёридаги, шунингдек, давлат ва мобил циркларда (шапитолар) сақланаётган ёввойи ҳайвонларни 2026 йил 1 январга қадар ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомникларга топширилишини таъминласин. 6. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда ёввойи ҳайвонларни ҳайвонот боғларидаги реабилитация марказларида сақлаш учун халқаро ва донор ташкилотларнинг беғараз кўмак маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин. 7. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаш ҳолатларининг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирсин ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминласин. 8. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда: ёввойи ҳайвонларни ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақлаш бўйича минимал талабларни тасдиқласин; ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2024 йил 5 ноябрь, 736-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон қарорига 1-ИЛОВА Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг РЎЙХАТИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 ноябрдаги 736-сон қарорига 2-ИЛОВА Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ 1-боб. Умумий қоидалар 1. Мазкур Низом жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартибини белгилайди. 2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: ёввойи ҳайвонлар — қуруқликда, сувда, атмосферада ва тупроқда табиий эркин ҳолатида яшовчи ёввойи ҳайвонлар (сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар, амфибиялар, балиқлар, моллюскалар, ҳашаротлар); заҳарли ҳайвонлар — организмида доимий ёки вақти-вақти билан бошқа организмлар учун заҳарли бўлган моддаларни ишлаб чиқарадиган ва сақлайдиган ҳайвонлар; океанариум — сув ҳайвонлари сақланадиган йирик аквариум ёки сув ҳавзаси; питомник — ёввойи ҳайвонларни маълум мақсадлар учун сақлашга мўлжалланган ва доимий инсон назорати остида бўлган ҳудуд (жой); серпентарий — илонларни сақлаш учун мўлжалланган ҳамда ҳарорати, намлиги ва ёруғлиги инсон назорати остида бўлган махсус жой; террариум — амфибия, судралиб юрувчилар, ҳашаротлар ва бошқа умуртқасиз ҳайвонларни сақлаш учун зарур шароитлар яратилган жой. 3. Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонлар (кейинги ўринларда — ёввойи ҳайвонлар) Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) рухсатномалари асосида белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғлари ва (ёки) питомникларда (террариум, океанариум, серпентарий ва бошқалар) сақланиши мумкин. Бунда рўйхатдаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ёввойи ҳамда заҳарли ҳайвонлар қонунчиликка мувофиқ махсус питомникларда сақланади. 4. Ёввойи ҳайвонларнинг биологик тури ва индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олиб, улар яшаш учун қулай шароитларда сақланиши шарт. 5. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш жойлари мазкур Низомга иловадаги жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш бўйича минимал талабларга жавоб бериши лозим. 2-боб. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш бўйича талаблар 6. Ёввойи ҳайвонларга эгалик қилишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва уларни сақлаш шароитлари, шу жумладан, жиҳозланган қафаслар, аквариумлар, террариумлар, сузиш ҳавзалари, тўсиқлар ва бошқа махсус жойлар ва (ёки) бинолар (кейинги ўринларда — сақлаш жойлари) мавжуд бўлганда сақланиши мумкин. 7. Ёввойи ҳайвонларни сақлаш қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: ёввойи ҳайвонларни сақлаш жойларида ўз майдони ва ҳажмига кўра уларнинг ҳаёти учун қулай шарт-шароитлар, шу жумладан, чиқиндилардан тозалаш, шамоллатиш ҳамда ортиқча сувни чиқариб ташлайдиган дренаж тизимлари мавжуд бўлиши; ёввойи ҳайвонлар сақлаш жойлари ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига жавоб бериши; сақланаётган ёввойи ҳайвонларга индивидуал идентификация белгилари (ёрлиқ, ҳалқа, микрочип) ўрнатилганлиги; ёввойи ҳайвонлар сақлаш жойлари уларнинг ҳаётий фаолиятини таъминлайдиган қурилмалар (уялар, бошпаналар) билан жиҳозланганлиги ва барча жиҳозлар, шу жумладан, электр жиҳозлари ҳайвонларга шикаст етказмасдан ўрнатилганлиги; ёввойи ҳайвонлар сақлаш жойлари ёмғир, қор, шамол ёки қуёш нурлари тушишидан бошпана билан таъминланган бўлиши; ёввойи ҳайвонлар сақлаш жойларининг ҳарорат режими, шамоллатиш тизими ва ёритилиши ҳайвонларнинг турига мувофиқ таъминланганлиги; ёввойи ҳайвонлар доимий равишда етарли миқдорда тоза ичимлик суви билан таъминланганлиги; ёввойи ҳайвонларга ноқулайлик (стресс) ва жароҳат етказмасдан уларни боқиш ва парвариш қилиш, шунингдек, ёввойи ҳайвонлар касалликка чалинганда, уларни ветеринария соҳасидаги мутахассислар иштирокида даволаш учун шароитлар яратилганлиги; ёввойи ҳайвонларнинг касалликларга қарши эмлаб борилиши; ёввойи ҳайвонлар маълум бир турнинг эҳтиёжларини ва ҳар бирининг индивидуал эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, озуқа рационига мувофиқ озиқлантирилиши. 8. Ёввойи ҳайвонлар бошқа ҳайвонларга зарар етказишининг олди олинишини, шунингдек, ходимлар ва ташриф буюрувчилар учун хавфсизлик шароитларини таъминлаган ҳолда сақланади. 9. Ёввойи ҳайвонлар ҳисоби ҳар йили 1 январь ва 1 июль ҳолатига кўра Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари томонидан юритилади ва бу тўғрисида далолатномалар расмийлаштирилади. Бунда далолатнома уч нусхада тузилиб, Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси ва юридик шахс вакиллари томонидан имзоланади ҳамда унинг бир нусхаси ўзида қолдирилиб, иккинчи ҳамда учинчи нусхалари юридик шахс ва Экология вазирлигига тақдим этилади. 10. Ёввойи ҳайвонларни сақлашда қуйидагиларга йўл қўйилмайди: ёввойи ҳайвонларни давлат ҳисобига қўймасдан сақлаш; ёввойи ҳайвонларни белгиланмаган жойларда сақлаш; Экология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокисиз ҳайвонот боғлари ва питомникларда сақланаётган ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан табиатга чиқариб юбориш; касалликларга қарши эмланмаган ёввойи ҳайвонларни сақлаш; ёввойи ҳайвонларни тажовуз хатти-ҳаракатларга ундаш; бир-бирига хавф соладиган ҳайвонлар турларини битта ёки яқин жойга жойлаштириш; ёввойи ҳайвонларни белгиланган талабларга риоя этмаган ҳолда сақлаш оқибатида уларнинг ўлимига олиб келиш ҳолатларига йўл қуйиш; ёввойи ҳайвонларни жамоат жойларида олиб юриш ва уларни сайр қилдириш, шунингдек, махсус қафассиз бошқа жойларга ташиш; ёввойи ҳайвонлардан фойдаланган ҳолда, фото суръат ва видео тасвирларга тушириш хизматларини кўрсатиш; телекўрсатувларда ва бошқа тадбирларда ҳайвонларни намойиш этиш мақсадида олиб бориш ёки бошқа шахсларга фойдаланишга бериш; ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахсларга бериш, сотиш, совға қилиш ва (ёки) бошқача тарзда реализация қилиш. 11. Ёввойи ҳайвонларни жонсизлантиришга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади: яшаб кетишга қодир бўлмаган ҳайвоннинг азоб чекишини тўхтатиш зарур бўлганда, башарти азобланишни бошқа усулда тўхтатиш мумкин бўлмаса; ҳайвон қутурган тақдирда; одамлар ёки ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган ҳайвонни зарарсизлантириш учун. Бунда ушбу ҳолатлар вужудга келганда, ёввойи ҳайвонларни инсонийлик тамойиллари асосида фақатгина ветеринария мутахассиси томонидан жонсизлантирилади. 3-боб. Ёввойи ҳайвонларни сақловчи юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари 12. Ёввойи ҳайвонларни сақлашда юридик шахслар куйидаги ҳуқуқларга эга: ёввойи ҳайвонларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эгалик қилиш; ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш (кўпайтириш); ёввойи ҳайвонларни овлаш ва табиатга қўйиб юбориш; ёввойи ҳайвонларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига белгиланган тартибда олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш; ёввойи ҳайвонларни сотиб олиш, сотиш, совға қилиш ва (ёки) бошқа тарзда реализация қилиш; ёввойи ҳайвонларни намойиш қилиш, улар иштирокида кўргазма, экологик ва маърифий ишларни амалга ошириш. 13. Ёввойи ҳайвонларни сақлашда юридик шахслар: ёввойи ҳайвонларни давлат ҳисобига қўйиш учун белгиланган тартибда Экология вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиши; ёввойи ҳайвонларни белгиланган талабларга мувофиқ ҳолда сақлаши; ёввойи ҳайвонларни маълум бир тури ва ҳар бирининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, озуқа рационига мувофиқ озиқлантириши; ёввойи ҳайвонлар уларнинг биологик хусусиятларига мувофиқ сақланиши, уларга нисбатан инсонийлик тамойиллари асосида муносабатда бўлишни, озуқасиз ва сувсиз қолдирмасликка, касалланган ҳолатларда эса малакали ветеринария ёрдами кўрсатилишини таъминлаши; ёввойи ҳайвонлар сақлаш жойлари ва уларга туташ ҳудудни ветеринария-санитария ва зоогигиена талабларига мувофиқ сақлаши; ёввойи ҳайвонларни кўздан кечириш, диагностик тадқиқотлар ва даволаш-профилактика ишларини амалга ошириши ҳамда эмлаш учун ветеринария мутахассисларига имконият яратиб бериши; ёввойи ҳайвонларни сақлаш талабларига риоя этиш юзасидан Экология вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг кўрсатмаларини бажариши; ёввойи ҳайвонлар инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғига, уларнинг мол-мулкига, шунингдек, бошқа ҳайвонларга зарар етказишининг олдини олиши; ёввойи ҳайвонлар инсон ёки ҳайвонларга ҳар қандай жароҳатларни етказганда, уларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт муассасасига (ветеринария поликлиникасига) олиб бориши; ёввойи ҳайвонлар тўсатдан нобуд бўлиши, бир неча ҳайвоннинг бир вақтда касалланиши ёки улар ўзларини одатдан ташқари ҳолатда тутиши тўғрисида ветеринария мутахассисларини хабардор қилиши; ветеринария мутахассислари етиб келгунга қадар соғлом ёввойи ҳайвонларни касаллик белгилари борлигига шубҳа қилинаётган ёввойи ҳайвонлардан, шунингдек, касаллик туфайли нобуд бўлган деб шубҳа қилинаётган ёввойи ҳайвонларнинг жасадларини алоҳида сақлаши; нобуд бўлган ҳайвонларнинг жасадини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ваколатли органлар томонидан кремация қилинишини таъминлаши шарт. 4-боб. Якунловчи қоидалар 15. Мазкур Низом талабларига риоя этиш устидан назорат Экология вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, давлат ветеринария назорати ва ички ишлар органлари билан биргаликда амалга оширилади. 16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА Жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхатига киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш бўйича МИНИМАЛ ТАЛАБЛАР
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.11.2024 й., 09/24/736/0893-сон) |
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан О мерах по совершенствованию порядка содержания диких животных Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ г. Ташкент, 5 ноября 2024 г., № 736 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||