21.10.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3407-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг буйруғи, 21.10.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3407-1
Kuchga kirish sanasi
24.10.2024
Ҳужжат 24.10.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 21 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3407-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 463-сон «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 21 ноябрдаги 2-2022-сон буйруғи (рўйхат рақами 3407, 2022 йил 28 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2022 й., 10/22/3407/1127-сон) билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор биринчи ўринбосари А. МУСАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 28 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-2024-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 27 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 27 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 26 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 19 сентябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг 2024 йил 28 сентябрдаги 1-2024-сон буйруғига

ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ушбу Услубиятнинг амал қилиши давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг сиёсий гуруҳига тааллуқли давлат фуқаролик хизматчиларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 13 мартдаги ПФ-49-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолашни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 31 июлдаги 463-сон қарорига асосан фаолият самарадорлигини баҳолашнинг алоҳида тартиби белгиланган давлат органларидаги лавозимларга нисбатан татбиқ этилмайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«занжир услуби — давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолиятининг ЭМСКни вертикал тизим бўйича ўзига бўйсунувчи давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларининг бутун иерархияси бўйлаб изчиллик асосида тақсимлаш орқали баҳоланувчи раҳбарларнинг индивидуал ЭМСКни ишлаб чиқиш тартиби;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Samaradorlik.uz» электрон платформаси (бундан буён матнда Ягона электрон платформа деб юритилади) — давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (бундан буён матнда баҳоланувчи раҳбар деб юритилади) фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини, шунингдек улар ва давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижаларини акс эттирувчи ҳамда маълумот алмашинувини назарда тутувчи ахборот тизими.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «hrm.argos.uz» электрон платформаси — инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантириш ва юритишни амалга оширувчи автоматлаштирилган ахборот тизими.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иккинчи хатбоши «давлат органи раҳбари» деган сўзлардан кейин «ва унинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ва амалдаги ЭМСКни Ягона электрон платформага, шунингдек давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш чорасини қўллаш ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «hrm.argos.uz» электрон платформасига доимий равишда киритиб бориш;».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 5-банднинг иккинчи хатбошиси, 7-банднинг «в» кичик банди, 12-банднинг иккинчи хатбошиси, 13-банд «давлат органи раҳбари» деган сўзлардан кейин «ва унинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«аниқлилиги, эришиш кўзланаётган ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари аниқ белгиланиши;».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат органи томонидан баҳолаш натижаларига кўра қўлланилган рағбатлантириш чоралари тўғрисидаги маълумотлар Масъул таркибий тузилма ёки инсон ресурсларини бошқариш таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «hrm.argos.uz» электрон платформасига доимий равишда киритиб борилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 10-банднинг«в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«16. Индивидуал ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳисобот даври кесимида келгуси йил учун тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, баҳоланувчи раҳбар фаолиятининг ЭМСКга эришилганлиги натижалари камида ҳар чоракда (давлат органи фаолиятининг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, ойлик ва ярим йиллик ҳисобот даврлари белгиланиши мумкин) баҳоланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 18-банднинг биринчи хатбошисидаги «ушбу Услубиятнинг 4-иловасига мувофиқ» деган сўзлар «Ягона электрон платформа орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 20-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «ушбу Услубиятнинг 7-иловасида кўрсатилган шаклга мувофиқ баҳолаш варақасини расмийлаштириш орқали» деган сўзлар «Ягона электрон платформа орқали автоматик тарзда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. 22-банднинг 1 ва 2-кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1) ЭМСКЭД = (АК/МК)*100 прогрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ЭМСКЭД = 100+(100-АК/МК*100) регрессив тоифадаги самарадорлик кўрсаткичлари учун. Бунда, ушбу формула ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик даражаси, хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонлик, оналар ва гўдаклар ўлими ҳамда бошқа шу каби кўрсаткичларга нисбатан қўлланилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«24. Давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосарига бўйсунувчи таркибий тузилмалар, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятининг аниқ кўрсаткичлар ижросини таъминлаш даражаси бўйича ўртача ЭМСК натижалари йиғиндиси ушбу раҳбар ва унинг ўринбосарига белгиланган ЭМСКнинг натижасига мувофиқ бўлиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. 1, 2 ва 3-иловалар мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. 4 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига

1-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органининг таркибий тузилмалари, шунингдек ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ҳамда уларнинг таркибий бўлинмаларида давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари

Ўзлари бўйсунувчи давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўз фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

ҳар йили январь ойининг 20-санасига қадар

2-босқич

Масъул таркибий тузилмалар

Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тегишли давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосари фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқлиги, уларнинг ваколатлари доирасига кириши ҳамда мавжуд ресурслари етарлилиги юзасидан кўриб чиқиш ва келишиш.

ҳар йили январь ойининг 23-санасига қадар

3-босқич

Давлат органи раҳбари ва унинг ўринбосарлари

Давлат органи марказий аппаратининг ўзига бўйсунувчи таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш.

ҳар йили январь ойининг 25-санасига қадар

4-босқич

Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарлари

Ўзларининг фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ўзларининг ўринбосарлари (мавжуд бўлса) фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

ҳар йили январь ойининг 28-санасига қадар

5-босқич

Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари

(агарда улар мавжуд бўлмаса, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари)

Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ўринбосарлари (агарда улар мавжуд бўлмаса ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари) фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзига бўйсунувчи таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

ҳар йили февраль ойининг 1-санасига қадар

6-босқич

1. Масъул таркибий тузилмалар, ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалар

1. Давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), идоравий мансуб ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари фаолиятларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва уларнинг фаолиятлари самарадорлигини баҳолаш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар

2. Масъул таркибий тузилмалар

2. Баҳолаш натижаларини ва давлат органи марказий аппаратининг таркибий тузилмалари (департамент, бошқарма, бўлим), ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни давлат органи раҳбарига тақдим қилиш.

7-босқич

1. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари, ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалари

1. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари (мавжуд бўлса), таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 12 санасига қадар

2. Ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг масъул таркибий тузилмалари

2. Баҳолаш натижаларини ва ҳудудий ва ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбар ўринбосарлари (мавжуд бўлса), таркибий бўлинмалари ҳамда туман (шаҳар) бўлинмалари раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотларнинг раҳбарига тақдим қилиш.

8-босқич

1. Бевосита раҳбар (департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари), ташкилий ёки ижро назорати ва инсон ресурсларини бошқариш бўйича тузилмалари

1. Таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар

2. Бевосита раҳбар (департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари)

2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни тегишли равишда давлат органи ёки ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарига тақдим қилиш.

9-босқич

Давлат органи раҳбари, ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбари

Баҳолаш натижаларига кўра давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига

2-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларида давлат фуқаролик хизматчиси фаолияти ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Масъуллар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда масъул вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари тақдим этган мақсадли (прогноз) параметрларни инобатга олган ҳолда, ўз фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

ҳар йили феврал ойининг 18 санасига қадар

2-босқич

Ахборот таҳлил гуруҳлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқлиги, уларнинг ваколатлари доирасига кириши ҳамда мавжуд ресурслари етарлилиги юзасидан кўриб чиқиш ва келишиш.

ҳар йили феврал ойининг 20 санасига қадар

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш.

ҳар йили феврал ойининг 23 санасига қадар

4-босқич

Туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари

Ўзларининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари фаолиятлари ЭМСКнинг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг масъул таркибий тузилмалари билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

ҳар йили феврал ойининг 25 санасига қадар

5-босқич

1. Ахборот таҳлил гуруҳлари, Ижро интизоми назорати бўлими ташкилий кадрлар гуруҳи

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 санасига қадар

2. Ахборот таҳлил гуруҳлари

2. Баҳолаш натижаларини ва туман (шаҳар) ҳоким ўринбосарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таркибий тузилмалари раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига тақдим қилиш.

6-босқич

1. Туман (шаҳар) ҳокимликларининг масъул таркибий тузилмалари Ижро интизоми назорати бўлинмаси Ташкилий-кадрлар гуруҳи

1. Туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибий бўлинмалари раҳбарларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва уларнинг фаолиятлари самарадорлигини баҳолаш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 12 санасига қадар

2. Масъул таркибий тузилмалар

2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни туман (шаҳар) ҳокимларига тақдим қилиш.

7-босқич

1. Бевосита раҳбар, Ижро интизоми назорати бўлими/бўлинмаси, Ташкилий кадрлар гуруҳи

1. Таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларининг амалдаги ЭМСКни ҳисоблаш ва улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасига қадар

2. Бевосита раҳбар

2. Баҳолаш натижаларини ва таркибий бўлинмалар давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш тўғрисида таклифларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларига тақдим қилиш.

8-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари

Баҳолаш натижаларига кўра давлат фуқаролик хизматчисини рағбатлантириш.

ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20 санасига қадар

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига

3-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ҳисобот даври учун ___________________ раҳбарининг индивидуал ЭМСКни тасдиқлашнинг

__________________ (таркибий тузилманинг номи) ____________________________________________

НАМУНАВИЙ ШАКЛИ

Баҳоланувчи раҳбарнинг Ф.И.О.: __________________________________________________________;

Баҳоланувчи раҳбарнинг лавозими: ________________________________________________________;

Таркибий тузилманинг номи: ______________________________________________________________;

Т/р

ЭМСКнинг номланиши

Ўлчов бирлиги

Тоифаси

(прогрессив / регрессив)

Йиллик мақсадли кўрсаткич

шу жумладан:

I чорак

II чорак

III чорак

IV чорак

вазн

режа

вазн

режа

вазн

режа

вазн

режа

1.

2.

3.

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 10/24/3407-1/0845-сон)