1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда биржа савдоларида реализация қилинаётган мис катоди ва мис катанкасидан кўп поғонали қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарорига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссияга биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қилаётган маҳаллий корхоналар фаолиятини ўрганиш вазифаси юкланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этган маҳаллий корхоналарни баҳолаш мезонлари ҳамда биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қиладиган маҳаллий корхоналар рўйхатини шакллантириш, уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда балл ҳисобланадиган маҳсулотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қилаётган маҳаллий корхоналар фаолияти ушбу қарорнинг 2-бандига мувофиқ тасдиқланган тартиб талабларидан келиб чиқиб, хатловдан ўтказилишини ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника саноати корхоналарининг рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2023 йил 10 майдаги 194-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 17 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
682-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 октябрдаги 682-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш, шунингдек, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комиссия — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарори билан тасдиқланган Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий корхоналар — мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш учун ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш, қайта ишлаш ҳамда улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи ёки мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этган юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш — харид қилинган мис хом ашёсидан қўшилган қийматга эга маҳсулотлар (эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва материаллар) ишлаб чиқариш фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи маҳаллий корхоналар — мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолияти билан бирга мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни жорий этган маҳаллий корхоналар фаолиятини баҳолаш мезонларига мувофиқ 40 ва ундан юқори балл тўплаган маҳаллий корхоналар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ корхонаси — электротехника маҳсулотлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи ҳамда иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) кодининг 24.44 синфига ҳамда ИФУТ кодининг 26 ва 27 бўлимларига мос келадиган юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника корхоналари рўйхати — юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган ва биржа савдоларида харид қилинган мис катоди учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган тармоқ корхоналари рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори технологияли ишлаб чиқариш — мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда балл ҳисобланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш фаолияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхонаси — юқори технологияли ишлаб чиқариш фаолияти билан бирга юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари фаолиятини баҳолаш мезонларига мувофиқ 60 ва ундан юқори балл тўплаган тармоқ корхонаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта ишлаш корхоналари рўйхати — мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини жорий этган ва биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган маҳаллий корхоналар рўйхати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи қайта ишлаш корхоналари рўйхати мазкур Низомга 1 ва 2-иловалардаги схемага мувофиқ шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни жорий этган маҳаллий корхоналар фаолияти мазкур Низомга 4-иловадаги мезонларга мувофиқ баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Электротехника корхоналари рўйхатини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Комиссия юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра электротехника корхоналари рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлайди. Мазкур рўйхатга фақат тармоқ корхоналари киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тармоқ корхоналари электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, ахборот тизими орқали ишчи органга ариза билан ихтиёрий мурожаат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ариза қуйидаги ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилинган ҳолда тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатчи тўғрисида маълумот (почта манзили, СТИР ва телефон (факс) рақами);

тармоқ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулот номи ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 10 та белгили коди (ТИФ ТН) тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилинадиган мис хом ашёсидан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш дастури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Юқори технологияли ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этган тармоқ корхоналарига лойиҳа ишга туширилган дастлабки чорак учун мазкур Низомнинг 8-банди бўйича ўзлаштирилаётган ёки ўзлаштирилиши режалаштирилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида мурожаат мазкур Низомнинг 8-банди талаблари асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;

ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, комиссияга тармоқ корхонасини электротехника корхоналари рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида сўровнома юборади.

11. Комиссия сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида мурожаат этган юқори технологияли ишлаб чиқариш корхонасининг фаолиятини ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда комиссия котиби томонидан белгилаб берилган камида бир нафардан иборат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг тегишли мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўрганиш 3-иловада кўзда тутилган мезонлар асосида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мис катодини қайта ишлашга мўлжалланган ўз мис эритиш печининг мавжудлиги ва кўп поғонали технологик занжир яратилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришда рақамли технологиялардан фойдаланиш, синов базасининг мавжудлиги ва асосий воситаларнинг янгиланиш даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори технологияли ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтиришга қаратилган қисқа ва узоқ муддатли дастури.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаганда, комиссия котиби беш иш кунида мурожаатни ишчи органга қайтаради. Бунда мурожаатни ўрганиб чиққан комиссия аъзоларининг хулосаси илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишчи орган комиссия котиби томонидан қайтарилган мурожаат келиб тушган санадан бошлаб, бир кун муддатда ахборот тизими орқали мурожаатчини у бу ҳақда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган тақдирда, ўрганиш натижалари комиссиянинг навбатдаги йиғилиши доирасида кўриб чиқилади ҳамда якуни бўйича тармоқ корхонасини электротехника корхоналари рўйхатига киритиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Электротехника корхоналари рўйхатини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ишчи орган комиссиянинг тегишли қарори билан тасдиқланган электротехника корхоналари рўйхатини мазкур Низомга 5-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Электротехника корхоналари рўйхатига киритилган тармоқ корхоналари ҳар чорак якуни бўйича мазкур Низомга 6-иловада келтирилган маълумотларни ахборот тизими орқали Ишчи органга тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тармоқ корхоналари ахборот тизими орқали тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ишчи орган тармоқ корхоналарининг ахборот тизими орқали тақдим этган маълумотларини таҳлил қилади ҳамда натижаларини комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Комиссия электротехника корхоналари рўйхатига киритилган тармоқ корхоналарини қайта ўрганиш, ушбу рўйхатдан чиқариш ёки рўйхатда қолдириш масалаларига оид қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Электротехника корхоналари рўйхатидан чиқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қуйидаги ҳоллар тармоқ корхонасини электротехника корхоналари рўйхатидан чиқариш учун асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ корхонасининг ихтиёрий аризасига асосан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ корхонаси тугатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ корхонаси фаолияти мазкур Низомнинг 12-бандида келтирилган талабларга жавоб бермаган ҳолатларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид қилинадиган мис хом ашёсидан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш дастурининг ижроси таъминланмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар ишчи органга тақдим этмаган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Комиссия мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилган маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда натижаларига кўра тармоқ корхонаси мазкур Низомнинг 12-бандида келтирилган талабларга жавоб бермаган ҳолатларда, тармоқ корхонасини электротехника корхоналари рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Ишчи орган тармоқ корхонасини электротехника корхоналари рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг уч иш кунида ушбу ҳақида тармоқ корхонасини ахборот тизими орқали хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Электротехника корхоналари рўйхатига киритилган тармоқ корхонаси фаолиятини мониторинг қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ишчи орган ҳар чорак якуни бўйича мазкур Низомга 6-иловада келтирилган маълумотларни электротехника корхоналари рўйхатига киритилган тармоқ корхоналарининг ҳар биридан ахборот тизими орқали қабул қилиб олади, таҳлил қилади ва натижалари ҳақида комиссияга ахборот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда охирги ҳисобот даври якуни бўйича юқори технологияли ишлаб чиқариш ҳажми ёки ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажми камайтирилганлиги аниқланган ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган комиссия котибининг тегишли топшириқ хатига асосан юқори технологияли ишлаб чиқариш ҳажмини ёки ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини камайтирган тармоқ корхонасини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг натижаларига кўра мазкур Низомга 3-иловадаги мезонларга мувофиқ таҳлилий материалларни тайёрлайди ҳамда комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартибида кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Комиссия мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган таҳлилий материалларни кўриб чиқади ҳамда натижаларига кўра юқори технологияли ишлаб чиқариш ҳажмини ёки ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини асоссиз камайтирган тармоқ корхонасини электротехника корхоналари рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилади. Бунда электротехника корхоналари рўйхатидан чиқариш масаласини кейинги ҳисобот даври якуни билан қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи маҳаллий корхоналар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Комиссия мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи маҳаллий корхоналар фаолиятини ўрганиш натижаларига кўра қайта ишлаш корхоналари рўйхатини шакллантиради ҳамда уни тасдиқлайди. Мазкур рўйхатга фақат маҳаллий корхоналар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Маҳаллий корхоналар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, ахборот тизими орқали ишчи органга ариза билан ихтиёрий мурожаат қилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Ариза қуйидаги ҳужжатлар PDF, PNG ёки JPEG форматда илова қилинган ҳолда тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатчи тўғрисида маълумот (почта манзили, СТИР ва телефон (факс) рақами);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилган маҳсулот номи ва ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 10 та белгили коди (ТИФ ТН) тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича янги қувватларни барпо этган маҳаллий корхоналарга лойиҳа ишга туширилган дастлабки чорак учун мазкур Низомнинг 28-банди бўйича ўзлаштирилаётган ёки ўзлаштирилиши режалаштирилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга рухсат берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунида мурожаат ушбу Низомнинг 28-банди талаблари асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради ва бу ҳақда уни хабардор этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, комиссияга маҳаллий корхонани рўйхатга киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида сўровнома юборади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Комиссия сўровнома келиб тушган кундан бошлаб ўн иш кунида мурожаат этган маҳаллий корхонанинг фаолиятини ўрганиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда комиссия котиби томонидан белгилаб берилган камида бир нафардан иборат Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг тегишли мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ўрганиш 4-иловада кўзда тутилган мезонлар асосида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мис хом ашёсини эритиш печининг мавжудлиги ҳамда қайта ишлашнинг кейинги босқичи технологик ускуналари мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият кўрсатаётган ходимлар сони ҳамда маҳсулот мувофиқлигини назорат қилиш ва тадқиқотлар ўтказишга оид моддий-техник базанинг мавжудлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаганда, комиссия котиби беш иш кунида мурожаатни ишчи органга қайтаради. Бунда мурожаатни ўрганиб чиққан комиссия аъзоларининг хулосаси илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ишчи орган комиссия котиби томонидан қайтарилган мурожаат келиб тушган санадан бошлаб бир кун муддатда ахборот тизими орқали мурожаатчини у бу ҳақда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган тақдирда, ўрганиш натижалари комиссиянинг навбатдаги йиғилиши доирасида кўриб чиқилади ҳамда якуни бўйича маҳаллий корхонани қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатини юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Ишчи орган комиссиянинг тегишли қарори билан тасдиқланган қайта ишлаш корхоналари рўйхатини мазкур Низомга 7-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналар ҳар чорак якуни бўйича мазкур Низомга 8-иловада келтирилган маълумотларни ахборот тизими орқали ишчи органга тақдим этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Маҳаллий корхоналар ахборот тизими орқали тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ишчи орган маҳаллий корхоналарнинг ахборот тизими орқали тақдим этган маълумотларини таҳлил қилади ҳамда натижаларини комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Комиссия қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналарни қайта ўрганиш, ушбу рўйхатдан чиқариш ёки рўйхатда қолдириш масалаларига оид қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қуйидаги ҳоллар маҳаллий корхоналарни қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш учун асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий корхонанинг ихтиёрий аризасига асосан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий корхона тугатилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий корхоналар фаолияти мазкур Низомга 32-бандида келтирилган талабларга жавоб бермаган ҳолатларда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг 37-бандида назарда тутилган маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар ишчи органга тақдим этмаган ҳолларда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Комиссия мазкур Низомнинг 36-бандида назарда тутилган маълумотларни ўрганиб чиқади ҳамда натижаларига кўра маҳаллий корхоналар мазкур Низомнинг 31-бандида келтирилган талабларга жавоб бермаган ҳолатларда, маҳаллий корхоналарни қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Ишчи орган маҳаллий корхонани маҳаллий корхоналар рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилингандан сўнг, уч иш кунида ушбу ҳақида маҳаллий корхоналарни ахборот тизими орқали хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-§. Қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналар фаолиятини мониторинг қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ишчи орган ҳар чорак якуни бўйича мазкур Низомга 8-иловада келтирилган маълумотларни қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхоналарнинг ҳар биридан ахборот тизими орқали қабул қилиб олади ҳамда ушбу маълумотларни таҳлил қилади ва натижалари ҳақида комиссияга ахборот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда охирги ҳисобот даври якуни бўйича мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажми ёки экспорт қилиш ҳажми камайтирилганлиги аниқланган ҳолларда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи орган комиссия котибининг тегишли топшириқ хатига асосан мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини ёки ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини камайтирган маҳаллий корхоналарни жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг натижаларига кўра мазкур Низомга 4-иловадаги мезонларга мувофиқ таҳлилий материалларни тайёрлайди ҳамда комиссиянинг навбатдаги йиғилиши кун тартибида кўриб чиқиш учун киритади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Комиссия мазкур Низомнинг 44-бандида назарда тутилган таҳлилий материалларни кўриб чиқади ҳамда натижаларига кўра мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини ёки ушбу маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини асоссиз камайтирган маҳаллий корхоналарни қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш ҳақида қарор қабул қилади. Бунда қайта ишлаш корхоналари рўйхатидан чиқариш масаласини кейинги ҳисобот даври якуни билан қайта кўриб чиқишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Тармоқ корхоналари рўйхатига ёки қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритишни рад этиш ёки ушбу рўйхатлардан чиқариш тўғрисидаги тегишли қарорлардан норози бўлган тармоқ корхонаси ёки маҳаллий корхоналар тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда комиссия номига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган электротехника корхоналари рўйхатини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Тармоқ корхонаси
Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ахборот тизими орқали рўйхатга киритиш тўғрисида ишчи органга ариза билан ихтиёрий мурожаат қилади.
Ихтиёрий
2-босқич
Ишчи орган («Ўзэлтехсаноат» уюшмаси)
Мурожаат келиб тушган кундаи бошлаб мурожаат тегишли талаблар асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича: ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради;
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, комиссияга тармоқ корхонасини электротехника корхоналари рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида сўровнома юборади.
Бир иш кунида
3-босқич
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия
Юқори технологияли ишлаб чиқариш корхонасининг фаолиятини ўрганиб чиқади.
Бунда комиссия котиби томонидан белгилаб берилган камида бир нафардан иборат мутасадди вазирлик ва идораларнинг тегишли мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этиши мумкин.
Ўн иш кунида
4-босқич
Комиссия котиби
Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаган ҳолатда, комиссия котиби мурожаатни ишчи органга қайтаради.
Беш иш кунида
5-босқич
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси
Ахборот тизими орқали мурожаат рад этилганлиги ҳақида мурожаатчини хабардор қилади.
Бир кун муддатда
6-босқич
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия
Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган тақдирда, тармоқ корхонасини электротехника корхоналари рўйхатига киритиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи қайта ишлаш корхоналари рўйхатини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Маҳаллий корхоналар
Электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, ахборот тизими орқали ишчи органга ариза билан ихтиёрий мурожаат қилади.
Ихтиёрий
2-босқич
Ишчи орган («Ўзэлтехсаноат» уюшмаси)
Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб мурожаат тегишли талаблар асосида тақдим этилганлигини текширади ва натижаси бўйича: ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш учун ҳужжатларни мурожаатчига қайтаради;
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, комиссияга маҳаллий корхонани қайта ишловчи корхоналар рўйхатига киритиш масаласини кўриб чиқиш ҳақида сўровнома юборади.
бир иш кунида
3-босқич
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия
Маҳаллий корхонанинг фаолиятини ўрганиб чиқади.
Бунда комиссия котиби томонидан белгилаб берилган камида бир нафардан иборат мутасадди вазирлик ва идораларнинг тегишли мутахассислари жойига чиққан ҳолда ўрганишни ташкил этиши мумкин.
Ўн иш кунида
4-босқич
Комиссия котиби
Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топмаган ҳолатда, комиссия котиби мурожаатни ишчи органга қайтаради.
Беш иш кунида
5-босқич
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси
Ахборот тизими орқали мурожаат рад этилганлиги ҳақида мурожаатчини хабардор қилади.
Бир кун муддатда
6-босқич
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия
Мурожаатда келтирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш тўғрисидаги маълумотлар ўз тасдиғини топган тақдирда, маҳаллий корхонани қайта ишловчи корхоналар рўйхатига киритиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади.
Мурожаатни кўриб чиқиш якуни билан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари фаолиятини баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЗОНЛАРИ

Маҳсулотлар экспортининг умумий ҳажмида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар улуши
10
3.1.
0 дан 10 фоизгача
0
3.2.
11 дан 15 фоизгача
5
3.3.
16 фоиз ва ундан юқори
10
4.
Ишлаб чиқаришдаги экспортнинг улуши
15
4.1.
11 дан 15 фоизгача
5
4.2.
16 дан 20 фоизгача
10
4.3.
21 фоиз ва ундан юқори
15
5.
Мис катодини қайта ишлашга мўлжалланган ўз мис эритиш печининг мавжудлиги
7
6.
Кўп поғонали технологик занжир яратилганлиги, шундан:
10
6.1
Кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш
10
ўтказувчи симларни букиш ускуналари
3
майда тортиш дастгоҳлари
3
экструзияловчи ускуналар (кабель ва сим маҳсулотларини изоляция қилиш ва қобиқлаш учун)
2
йирик тортиш дастгоҳлари
1
ўрта тортиш дастгоҳлари
1
6.2.
Мис трубкалари ишлаб чиқариш
10
юпқа деворли мис найчалар ишлаб чиқариш учун ўта юпқа тортиш дастгоҳи
3
пресслаш ускуналари
3
туннел шаклидаги печкалар
2
тортиш дастгоҳлари
1
шакл бериш, прокатлаш ускуналари
1
6.3.
Мис шиналари ишлаб чиқариш
10
қалайлаш дастгоҳлари
8
пресслаш ускуналари
1
шакл бериш, прокатлаш ускуналари
1
7.
Ишлаб чиқаришда рақамли технологиялардан фойдаланиш
10
ERP (корхона ресурсларини режалаштириш)
5
MES (ишлаб чиқариш жараёнини бошқариш тизими)
5
8.
Синов базасининг мавжудлиги (Техник жиҳатдан тартибга солиш органларида ёки халқаро ташкилотлар томонидан аккредитациядан ўтган, аттестация қилинган ёки сертификатланган бўлса)
10
9.
Халқаро сертификатнинг мавжудлиги
8
VDE
2
СЕ
2
ROНS
2
BASEC
2
10.
Технологик ускуналарни янгилаш даражаси
5
10 йил ва ундан юқори
0
3 йилдан 10 йилгача
2
3 йилгача
5
11.
Инвестиция дастурларини амалга ошириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, қарори ва фармойишлари, шунингдек, Ҳукуматнинг тегишли қарори ҳамда фармойишлари билан тасдиқланган инвестиция лойиҳалари ижроси асосида баҳоланади)
10
11.1.
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этмайди
0
11.2.
лойиҳа доирасида жорий йилда ўзлаштириладиган маблағлар қиймати 5 млн АҚШ долларидан кам
5
11.3.
лойиҳа доирасида жорий йилда ўзлаштириладиган маблағлар қиймати 5 млн АҚШ доллари ёки ундан юқори
10
Жами:
100
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия заруратга кўра ушбу мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

Мезонларга асосан 60 балл тўплаган юридик шахслар юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Мезонлар тармоқ корхонаси томонидан солиқ ва статистика органларига тақдим этиладиган даврий ҳисоботлари асосида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни жорий этган маҳаллий корхоналар фаолиятини баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕЗОНЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Кўрсаткичлар
Тақдим этиладиган баллар
1.
Мис хом ашёсини эритиш печининг мавжудлиги
20
2.
Қайта ишлашнинг кейинги босқичи технологик ускуналари
35
қалайлаш дастгоҳлари
6
йирик тортиш дастгоҳлари
3
ўрта тортиш дастгоҳлари
3
майда тортиш дастгоҳлари
3
ўтказувчи симларни букиш учун ускуналар
3
экструзияловчи ускуналар
3
шакл бериш, прокатлаш ускуналари
3
пресслаш ускуналари
3
туннел шаклидаги печкалар
3
бошқа турдаги технологик ускуналар мажмуи
5
3.
Меҳнат шартномаси асосида фаолият кўрсатаётган ходимлар сони
20
10 нафаргача
10
10 тадан 20 тагача
13
20 тадан 40 тагача
15
40 та ва ундан ортиқ
20
4.
Маҳсулот мувофиқлигини назорат қилиш ва тадқиқотлар ўтказишга оид моддий-техник базанинг мавжудлиги
25
ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар жорий этилганлиги
10
ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифатини текшириш учун синов лаборатория ускуналари мавжудлиги
5
ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш бўйича техник назорат ходимлари мавжудлиги
5
маркировкалаш ускунаси ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотларга маркировка қилиш жорий этилганлиги
5
Жами:
100
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия заруратга кўра ушбу мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мезонларга асосан 40 балл тўплаган юридик шахслар биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган маҳаллий корхоналар рўйхатига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Мезонлар маҳаллий корхоналар томонидан солиқ ва статистика органларига тақдим этиладиган даврий ҳисоботлари асосида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган ва биржа савдоларида харид қилинган мис хом ашёси учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган электротехника корхоналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биржа савдоларида мис хом ашёсини харид қилиш ҳуқуқига эга бўлган қайта ишлаш корхоналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Маҳаллий корхоналар номи
Асосий фаолият тури
(ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича)
Жойлашган манзили
СТИР
Тўпланган балл
Рўйхатга киритиш учун асос
1.
2.
3.
...
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар рўйхатини шакллантириш, юритиш ва уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда уларнинг фаолиятини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_______________________________________________________________________ томонидан
(қайта ишлаш корхоналари рўйхатига киритилган маҳаллий корхона номи)
амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Лойиҳа номи
Маҳсулот тури
Жами қиймати
(минг АҚШ доллари)
шундан, молиявий манбаи:
Амалга ошириш муддати
Ҳисобот даврида маблағларни ўзлаштириш
(минг АҚШ доллари):
ўз маблағи
банк кредити
хорижий инвестиция ёки кредит
режа
амалда
ижроси,
%
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 октябрдаги 682-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мис хом ашёсидан юқори технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда балл ҳисобланадиган маҳсулотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
ТИФ ТН коди
Маҳсулот номи
1.
7411 101000
Мис қувурлари ва найчалари, тозаланган мисдан
2.
7411 109000
Қайта ишланган мис қувурлари ва найчалари ҳамда бошқалар
3.
8504
Электр трансформаторлари, статик электр ўзгартиргичлар (масалан, тўғрилагичлар), индуктив ғалтаклар ва дросселлар
4.
8544 111000
Локланган ёки эмалланган ўрама мис симлар
5.
8544 119000
Бошқа ўрамали мис симлар
6.
8544 200000
Коаксиал ва бошқа электр ўтказгичли коаксиал кабеллар
7.
8544 300001
Ўт олдириш свечалари учун ва бошқа сим ўтказгич тўпламлари, автотранспорт воситалари, 8701 — 8705 гача позициядаги автотранспорт воситаларини саноат усулида йиғиш ва фойдаланиш учун
8.
8544 300002
Самолётларда ишлатиладиган авиация двигателларини ишлаб чиқариш учун ўт олдириш свечалари ва бошқа сим ўтказгич тўпламлари
9.
8544 300007
Автотранспорт воситалари учун мисдан изоляцияланган ўтказгичли симлар жамланмаси
10.
8544 300008
Автотранспорт воситалари, самолётлар ёки кемаларда ишлатиладиган ўт олдириш свечалари учун сим ўтказгич тўпламлари
11.
8544 421000
Телекоммуникацияларда ишлатиладиган, уланиш мосламалари билан жиҳозланган 1000 V дан юқори бўлмаган бошқа электр ўтказгичлар
12.
8544 429003
Фуқаролик ҳаво кемалари ёки авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун уланиш мосламалари билан жиҳозланган 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар
13.
8544 429007
80 V дан юқори бўлмаган уланиш мосламалари билан жиҳозланган электр ўтказгичлар
14.
8544 429009
80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун уланиш мосламалари билан жиҳозланган, 1000 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар
15.
8544 492000
80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун телекоммуникацияларда ишлатиладиган электр ўтказгичлар
16.
8544 499101
80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун диаметри 0,51 ммдан юқори бўлган изоляцияланган ўтказгичли симлар ва кабеллар
17.
8544 499301
8701 — 8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва агрегатлари.
18.
8544 499302
Авиация двигателларини ишлаб чиқариш учун 80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар
19.
8544 499309
80 V дан юқори бўлмаган кучланиш учун электр ўтказгичлар ва бошқалар (8701 — 8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноатда йиғиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун ўтказгичлар бундан мустасно)
20.
8544 499500
80 V дан юқори, аммо 1000 V дан кам кучланишли электр ўтказгичлар
21.
8544 499900
1000 V дан юқори кучланиш учун электр ўтказгичлар
22.
8544 601000
1000 V дан юқори кучланишли электр мис ўтказгичлар
23.
8544 609001
1000 V дан ошадиган кучланиш учун бошқа электр ўтказгичлар, бошқа ўтказгичлар билан 8701 — 8705 позицияли автотранспорт воситаларини саноат усулида йиғиш учун электр ўтказгичлар, уларнинг таркибий қисмлари ва авиация двигателлари ишлаб чиқариш учун ўтказгичлар
24.
8544 609009
1000 V дан юқори кучланишли бошқа электр ўтказгичлар, бошқа ўтказгичлар билан
Электр изоляция қилинмаган мисдан тайёрланган симлар, кабел шнурлар, трослар ва шунга ўхшаш симлар
28.
7412 100000
Тозаланган мисдан тайёрланган қувурлар ёки найчалар учун мис фитинглар (масалан, муфталар, тирсак ва айланма гардишлар)
29.
7412 200000
Мис қотишмаларнинг қувурлари ёки найчалари учун мис фитинглар (масалан, муфталар, тирсак ва айланма гардишлар)
30.
8419 500000
Мис иссиқлик алмашинувчилари
31.
8516 80
Трубкали электр иситгич (мисан)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия заруратга кўра ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.