18.09.2024 йилдаги 589-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2024 йилдаги 589-сон
Kuchga kirish sanasi
21.09.2024
Ҳужжат 21.09.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг (кейинги ўринларда — Атамалар комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Атамалар комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш;

ўзбек тилига киритилаётган янги атамаларни қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш чораларини кўриш;

янги сўз ва атамаларни қўллаш соҳасида бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўриш;

республика ижро этувчи ҳокимият органларига атамашунослик масалалари бўйича кўрсатмалар бериш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари марказий аппаратларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш.

3. Белгилаб қўйилсинки, Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Атамалар комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Ишчи органнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилинган янги сўз ва атамаларни илмий жиҳатдан ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертизадан ўтказилган янги сўз ва атамаларни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик муҳокамасида билдирилган таклиф, фикр ва тавсияларни Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Илмий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида тегишли соҳа мутахассислари иштирокида кўриб чиқиш ҳамда янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни Атамалар комиссиясига киритиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларни жамоатчиликка эълон қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссиясининг асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси раиси ва унинг ўринбосарлари, аъзолари ҳамда котибининг вазифалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган ва Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари марказий аппаратларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳлар) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият тараққиёти, илм-фан ютуқлари натижасида тегишли соҳаларда юзага келаётган янги сўз ва атамаларни тадқиқ этиш, уларнинг ўзбекона муқобилларини топиш ҳамда уларни бир хилда қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Атамалар комиссиясига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида сўз ва атамаларнинг тўғри қўлланилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларида давлат тилида иш юритиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни ўрганиш ҳамда ҳал этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳа мутахассислари, олимлар, тадқиқотчиларни жалб қилган ҳолда, соҳавий изоҳли ва имло луғатларини тайёрлаш ҳамда нашр этиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар Атамалар комиссиясининг республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларидаги қуйи тузилмаси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар тегишли соҳаларда атамашуносликнинг ривожланиши масалаларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар олти ойда ва йил якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Атамалар комиссиясига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Республика ижро этувчи ҳокимият органи ёки хўжалик бирлашмаси ҳисобланмайдиган республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларига ўз ҳузурида Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмасига Атамалар комиссияси фаолияти билан боғлиқ жараёнларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Махкамова зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 18 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
589-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 589-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Атамалар комиссияси раиси

2.

Х.М. Султонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Атамалар комиссияси раиси ўринбосари (келишув асосида)

3.

З.Б. Махкамова

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари

4.

Ш.С. Сирожиддинов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, филология фанлари доктори, академик, Атамалар комиссияси раиси ўринбосари

5.

Н.М. Маҳмудов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти директори, филология фанлари доктори, Атамалар комиссияси раиси ўринбосари

6.

М.М. Қаршибоев

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари (келишув асосида)

7.

Г'.Ш. Эшмуродов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош консультанти (келишув асосида)

8.

О.К. Иминов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)

9.

Э.А. Захидов

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)

10.

А.Д. Ташкулов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

11.

К.А. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири

12.

Ҳ.Ў. Умарова

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири

13.

А.А. Худаяров

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б.

14.

Ш.Т. Ризаев

Кинематография агентлиги бош директори в.б., филология фанлари номзоди

15.

С.С. Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири

16.

О.А. Ҳасанов

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

17.

Б.А. Абдуҳалимов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори

18.

И.М. Мирзаалиев

«Жадид» газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ шоири

19.

Х.Н. Досмухамедов

Филология фанлари доктори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи

20.

И.У. Мажидов

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, техника фанлари доктори

21.

А.К. Киргизбаев

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори, тарих фанлари доктори

22.

С.М. Туробжонов

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори, техника фанлари доктори, академик

23.

Г.Ш. Рихсиева

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори, филология фанлари номзоди

24.

С.Й. Исламов

Тошкент давлат аграр университети ректори в.в.б., қишлоқ хўжалиги фанлари доктори

25.

Ш.А. Аюпов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик, Ўзбекистон Қаҳрамони

26.

А.Ҳ. Зиё

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тарих институти директори, тарих фанлари доктори, академик

27.

К.Ш. Тожибоев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ботаника институти директори, биология фанлари доктори, академик

28.

Ш.А. Эгамбердиев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти директори, физика-математика фанлари доктори, академик

29.

А.С. Тураев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори, академик

30.

А. Аъзамов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти бўлим бошлиғи, физика-математика фанлари доктори, академик

31.

М.Х. Баратов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиги, юридик фанлар доктори

32.

Ҳ.Б. Ашуров

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори, техника фанлари доктори

33.

А.Б. Ибрагимов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё институти директори, кимё фанлари доктори

34.

И.М. Азимов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази директори — проректор, филология фанлари доктори

35.

Э.Н. Аъзамов

«Тафаккур» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ ёзувчиси

36.

А. Мелибоев

«Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист

37.

Э. Шукуров

«Маънавий ҳаёт» журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир

38.

И.У. Ғафуров

Ўзбекистон Қаҳрамони, адиб, таржимон

39.

М. Аҳмедов

Ўзбекистон халқ ёзувчиси

40.

И.А. Султонов

Ўзбекистон халқ ёзувчиси

41.

Н.А. Тўхлиев

Халқаро ислом академияси профессори, иқтисод фанлари доктори, академик

42.

Б.Н. Каримов

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети кафедра мудири, филология фанлари доктори

43.

Б.Р. Менглиев

Тошкент Амалий фанлар университети профессори, филология фанлари доктори

44.

Ш.Н. Кўчимов

Тошкент давлат юридик университети профессори, филология фанлари доктори

45.

А.П. Мадвалиев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори

46.

О.Б. Рўзибоев

Тошкент ахборот технологиялари университети Дастурий инжиниринг факультети декани, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

47.

Р.И. Исаев

Тошкент ахборот технологиялари университети профессори, техника фанлари номзоди

48.

Й.М. Одилов

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти бўлим мудири, филология фанлари доктори

49.

О. Бўриев

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари доктори

50.

Н.Ж. Холбўтаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари, Атамалар комиссияси котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Атамалар комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 589-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг (кейинги ўринларда — Атамалар комиссияси) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Атамалар комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Атамалар комиссиясининг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳлар) Атамалар комиссиясининг қуйи тузилмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ишчи орган ҳамда Ишчи гуруҳлар фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Атамалар комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Атамалар комиссиясининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Атамалар комиссиясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзбек тилига киритилаётган янги атамаларни қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этиш ва амалда қўллашнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг ривожланиш йўналишларини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларнинг қонунчилик ҳужжатларида қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги сўз ва атамаларни қўллаш соҳасида бошқа тилларнинг қоидалари туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган номувофиқликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органларига атамашунослик масалалари бўйича кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари марказий аппаратларида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Атамалар комиссиясининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Атамалар комиссияси ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли соҳада қўлланиладиган атамалар бўйича юзага келиши мумкин бўлган масалаларни ҳал этиш учун Атамалар комиссияси мажлисларига масъул вазирликлар ва идоралардан вакиллар, олимлар ва мутахассисларни таклиф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг матнлари ва уларга илова қилинадиган материалларни зарур ҳолларда вазирлик ва идоралардан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларидан олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш масалалари бўйича вазирликлар ва идораларга сўровлар юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган ҳамда Ишчи гуруҳлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш бўйича қарорлар қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Атамалар комиссиясининг мажбуриятлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Давлат тили ҳақида»ги, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга органлар ва мансабдор шахслар томонидан ўзбек тилига киритилаётган янги атамаларни қонунчилик ҳужжатларига татбиқ этиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида атамаларни тўғри қўллаш бўйича мурожаат қилинганда, белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва асослантирилган хулоса бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атамаларнинг қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси зиммасига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Атамалар комиссияси фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Атамалар комиссиясининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Атамалар комиссияси раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси раиси ўринбосарларининг аниқ вазифаларини ҳамда улар масъул бўлган йўналишларни белгилаб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси аъзоларининг вазифаларини белгилайди ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси мажлислари чақирилишини ҳамда ушбу мажлисларнинг кун тартибини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссиясининг мажлисларини бошқаради, унинг мажлислар баёнини, иш режаларини ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси қарорларининг бажарилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси ҳузуридаги Экспертлар гуруҳи (кейинги ўринларда — Экспертлар гуруҳи) таркибини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссиясининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссия раисининг ўринбосарлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси йиғилишларининг кун тартибини шакллантириш бўйича таклифлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган ҳамда Ишчи гуруҳлар фаолиятини самарали йўлга қўйишга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш юзасидан таклифлар ҳамда хулосалар тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси раиси бўлмаганда ёки унинг топшириғи бўйича Атамалар комиссияси йиғилишларига раислик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссиясининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида бошқа вазифаларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Атамалар комиссиясининг аъзолари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш, тегишли қарорлар қабул қилиш ва ижросини таъминлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссиясига илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси муҳокама қиладиган масалалар бўйича хулосалар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси раиси ва унинг ўринбосарлари топшириқларига асосан бошқа вазифаларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Атамалар комиссиясининг котиби:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажлисларнинг ўтказиладиган вақти ва жойини, шунингдек, таклиф этиладиганлар таркибини Атамалар комиссиясининг раиси билан келишади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссиясининг аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи тўғрисида хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси қарорларининг бажарилиши мониторингини юритади ва унинг натижаларини Атамалар комиссиясига кўриб чиқиш учун тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссиясининг баёнларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баёнларни Атамалар комиссиясининг аъзоларига ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларга жўнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳлар томонидан киритилган янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни Ишчи органга юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этади ҳамда Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни Экспертлар гуруҳи муҳокамасидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталарига розилик олиш учун юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларнинг расмий доирада кенг қўлланилишини тарғиб қилиш бўйича чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссиясининг мажлисларини ўтказиш бўйича ташкилий ишларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссиясининг раисига янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш бўйича самарали меҳнат қилган мутахассисларни рағбатлантириш бўйича таклиф киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таклиф қилинган янги сўз ва атамаларни илмий ўрганади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертизадан ўтказилган янги сўз ва атамаларни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик муҳокамасида билдирилган таклиф, фикр ва тавсиялар қайд этиб бориладиган ҳамда тасдиқланган янги сўз ва атамаларни ўзида акс эттирадиган электрон реестрни юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик муҳокамасида билдирилган таклиф, фикр ва тавсияларни Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти Илмий кенгашининг (кейинги ўринларда — Илмий кенгаш) кенгайтирилган йиғилишида тегишли соҳа мутахассислари иштирокида кўриб чиқади ҳамда янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни Атамалар комиссиясига киритиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларни жамоатчиликка эълон қилиш бўйича тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларни тегишли луғатларга киритиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги сўз ва атамаларни илмий ўрганиш ва экспертизадан ўтказиш мақсадида соҳалар бўйича кичик экспертлар гуруҳларини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Атамалар комиссиясининг ишчи органи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ишчи гуруҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият тараққиёти, илм-фан ютуқлари натижасида тегишли соҳаларда юзага келаётган янги сўз ва атамаларни тадқиқ этиш, уларнинг ўзбекона муқобилларини топиш ҳамда уларни бир хилда қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Атамалар комиссиясига киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида сўз ва атамалар тўғри қўлланилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органларида давлат тилида иш юритиш билан боғлиқ юзага келадиган муаммоларни ўрганади ҳамда уларни ҳал этиш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соҳа мутахассислари, олимлар, тадқиқотчиларни жалб қилган ҳолда соҳавий изоҳли ва имло луғатларини тайёрлайди ҳамда нашр этиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Атамалар комиссияси томонидан ташкил этиладиган Экспертлар гуруҳи жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар гуруҳи илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш бўйича Ишчи орган томонидан тақдим этилган янги сўз ва атамаларни кўриб чиқади ҳамда хулоса ва тавсиялар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Илмий асосланган янги сўз ва атамалар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ расмий муомалага киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ишчи гуруҳлар илмий асосланган янги сўз ва атамалар юзасидан таклифларни мазкур Низомга 2-иловадаги жадвал асосида Атамалар комиссиясига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Департамент Ишчи гуруҳлар томонидан киритилган янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни бир ҳафта муддатда кўриб чиқади ҳамда Ишчи органга юборади ёки сифатсиз таклифларни Ишчи гуруҳларга қайтаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ишчи орган:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни икки ҳафта муддатда экспертизадан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги сўз ва атамалар бўйича таклифлар тегишли тушунчани ифодалай олмайди деган хулосага келинган тақдирда, Ишчи орган бошқа маъқул келадиган муқобил вариантни таклиф этади ҳамда камида ўн беш кунлик жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамоатчилик муҳокамаси якунига етганидан сўнг ўн кун муддатда билдирилган фикрлар, таклиф ва тавсияларни Илмий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида. кўриб чиқади ва Атамалар комиссиясига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Департамент ўн кун муддатда Ишчи орган томонидан киритилган таклифларни Экспертлар гуруҳи муҳокамасидан ўтказади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталарига розилик олиш учун юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари тегишли қўмиталарининг розилиги олинганидан кейин янги сўз ва атамаларни кўриб чиқиш учун Атамалар комиссияси мажлиси кун тартибига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Атамалар комиссиясининг мажлислари заруратга қараб, лекин бир йилда камида бир марта ўтказилади. Атамалар комиссияси мажлиси унда комиссия аъзолари умумий сонининг 50 фоизидан ортиғи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Атамалар комиссияси раисининг қарорига мувофиқ йиғилишда атамашунослик, филология ва кўриб чиқилаётган муайян соҳадаги малакали мутахассислар овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Атамалар комиссияси қарори комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Атамалар комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Атамалар комиссиясининг қарорлари баённома шаклида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Атамалар комиссияси қарори билан расмий муомалага киритилган янги сўз ва атамаларнинг давлат тилида иш юритишда қабул қилинган маъносига мувофиқ ягона шаклда ва тўғри қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Атамалар комиссияси, Ишчи орган ва Экспертлар гуруҳи аъзолари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда рағбатлантирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Атамалар комиссиясининг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисидаги низомга

Илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий муомалага киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари ҳузуридаги Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар

Жамият тараққиёти ва илм-фан ютуқлари натижасида юзага келаётган ҳамда Ўзбек тилининг изоҳли луғатига киритилмаган янги сўз ва атамалар юзасидан таклифларни Атамалар комиссиясига киритади.

Заруратга кўра, лекин бир йилда камида бир марта

2-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти

Атамалар бўйича ишчи гуруҳлар томонидан киритилган янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтига юборади.

Бир ҳафтада

3-босқич

Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти

Янги сўз ва атамалар бўйича таклифларни экспертизадан ўтказади.

Икки ҳафтада

4-босқич

Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти

Экспертизадан ўтказилган янги сўз ва атамаларни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилади.

Ўн беш кунда (муҳокамада туриш муддати)

5-босқич

Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти

Жамоатчилик муҳокамасида билдирилган фикрлар, таклиф ва тавсияларни институт Илмий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқади ва Атамалар комиссиясига киритади.

10 кунда

6-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти

Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти томонидан киритилган таклифларни Атамалар комиссияси ҳузуридаги экспертлар гуруҳи муҳокамасидан ўтказади.

10 кунда

7-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти

Олий Мажлис палаталарининг тегишли қўмиталарига розилик олиш учун юборади.

Экспертлар гуруҳи муҳокамасидан сўнг уч кун ичида

8-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти

Янги сўз ва атамаларни кўриб чиқиш учун Атамалар комиссияси мажлиси кун тартибига киритади.

Олий Мажлис палаталари қўмиталарининг розилиги олинганидан кейин

9-босқич

Атамалар комиссияси

Янги сўз ва атамаларни Атамалар комиссияси мажлиси кун тартибида кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Атамалар комиссияси мажлиси кун тартибига киритилгандан сўнг 10 кун муддатда

10-босқич

Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти

Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларни жамоатчиликка эълон қилади.

5 кунда

11-босқич

Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси томонидан тасдиқланган янги сўз ва атамаларнинг расмий доирада кенг қўлланилишини тарғиб қилиш бўйича чоралар кўради.

Доимий

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги сўз ва атамаларнинг ўзбек тилидаги муқобилини қўллаш, шунингдек, муқобили йўқ сўз ва атамаларни ўзбек тилининг имло қоидалари ва талаффуз меъёрларига мослаштириш бўйича таклифларни киритишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Сўз ва атама

Сўз ва атама қўлланилган манба

(номи, санаси ва рақами)

Сўз ва атаманинг изоҳи

(қайси тилдан олингани)

Сўз ва атамани ўзбек тилида ифодаловчи сўзлар

Расмий муомалага киритиш бўйича таклиф

1.

Линк

Икки нарса ёки вазият ўртасидаги муносабат, боғланиш. Инглиз тилидан олинган.

Ҳавола, йўналтма, боғланма, алоқа линияси .

Ҳавола

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентябрдаги 589-сон қарорига

3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 29 январдаги 40-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 16 августдаги 524-сон қарорига 1-илованинг 28-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 771-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 09/24/589/0737-сон)