05.09.2024 йилдаги ЎРҚ-956-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 05.09.2024 йилдаги ЎРҚ-956-сон
Kuchga kirish sanasi
10.12.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 30 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 10 июлда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда мамлакатимизда божхона маъмуриятчилигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, божхона тартиб- таомилларини амалга оширишда замонавий рақамли технологияларни жорий этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга амалиётда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари томонидан божхона юк декларациясини расмийлаштиришга ушбу соҳада касбий тажрибага эга бўлмаган шахсларни улар билан хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартномалар тузмасдан жалб қилиш ҳоллари учрамоқда. Шартномавий ҳуқуқий муносабатларни лозим даражада расмийлаштириш ҳам халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона чегараси орқали етказиб бериш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашнинг долзарб вазифаси ҳисобланади. Ушбу омиллар божхона органларига тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва аниқлигида, белгиланган божхона ҳамда солиқ тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланишида акс этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун билан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ваколатли давлат органини божхона брокери сифатида фаолиятни ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни амалга ошириш тўғрисида хабардор қилиш тартибини, шунингдек мазкур фаолият турларини бошлаш ёки тугатиш тўғрисида ваколатли давлат органини хабардор қилмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қонун товарларнинг божхона расмийлаштируви ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилашга, шунингдек божхона ва солиқ тўғрисидаги қонунчилик бузилишларининг олдини олишга, уларни аниқлашга ва уларга чек қўйишга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) 3-илова қуйидаги мазмундаги 35 ва 36-позициялар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

35.

Божхона брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома

Божхона брокери фаолияти.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

36.

Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома

Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 4-илованинг III бўлими қуйидаги мазмундаги 28 ва 29-позициялар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

28.

Божхона брокери фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисидаги хабарнома

20

29.

Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақидаги хабарнома

20

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 5 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-956-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/956/0687-сон)