ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ОСОЙИШТАЛИК ВА ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0073-24-сон СанҚваН)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 16 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 273]
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 апрелдаги 225-сон «Донор қонидан дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Қон билан ишлаш хизмати ташкилотларига қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (0073-24-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2007 йил 26 декабрда тасдиқланган «Донор қонининг хавфсизлигини таъминлаш учун санитария қоидалари (қон хизматлари учун)» (0242-07-сон СанҚваМ) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 25 июль,
14-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 1 июль
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2024 йил 3 июль
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. ЗАКИРОВ
2024 йил 28 июнь
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. А. ХУДАЯРОВ
2024 йил 16 июль