17.07.2024 йилдаги ПҚ-263-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 17.07.2024 йилдаги ПҚ-263-сон
Kuchga kirish sanasi
18.07.2024
Ҳужжат 18.07.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг, шу жумладан, тиббиёт чиқиндиларининг атроф-муҳитга ва аҳоли саломатлигига салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, уларни қайта ишлаш соҳасида замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Sayar LLC» компанияси (Америка Қўшма Штатлари) (кейинги ўринларда — Инвестор) томонидан «Тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида «Sayar green» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) таъсис этилганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида 2024 йил 13 апрелда инвестиция шартномаси имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор ва Лойиҳа компанияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқичда, 2024-2025 йиллар давомида 7 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиб, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг барча турдаги тиббиёт муассасаларида йилига ҳосил бўладиган 6 минг тонна тиббиёт чиқиндиларини термик қайта ишлаб, 20 ГВт соат/йил қувватга эга ускуналарни ишга тушириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқичда, 2026 — 2030 йиллар давомида 108 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиб, республиканинг қолган ҳудудларида жойлашган барча турдаги тиббиёт муассасаларида йилига ҳосил бўладиган 90 минг тонна тиббиёт чиқиндиларини термик қайта ишлаб, 300 ГВт соат/йил қувватга эга ускуналарни ишга тушириши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвесторнинг таклифларига мувофиқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) тегишли маиший чиқинди полигонлари ҳамда махсус ташкил этиладиган жойларда фармацевтика, биологик, ветеринария чиқиндиларини юқори ҳароратда, термик қайта ишлаш марказларини ташкил этиш мажбуриятини олиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестор, Лойиҳа компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лойиҳа компанияси билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда жойлашган барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндилари Лойиҳа компаниясига тўлиқ етказиб берилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт чиқиндиларини термик қайта ишлаш ҳисобига ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган давлат тиббиёт муассасалари томонидан сотиб олинишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддати тугагандан сўнг ушбу лойиҳа доирасида харид қилинган асбоб-ускуналар, қурилма ва жиҳозлар тегишли республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган ҳолда, маҳаллий ҳамкор ташкилотларга бепул ўтказиб берилишини назарда тутувчи шартнома имзоланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, 2024 йил 1 августдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт чиқиндиларидан муқобил иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш учун барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндилари тўлиқ ҳажмда Лойиҳа компаниясига топширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа компаниясига 2048 йилга қадар Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган давлат тиббиёт муассасалари ҳудудидан тиббиёт чиқиндиларини термик қайта ишлаш ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш қурилма ва иншоотларини қуриш учун ер майдонлари жамоат эҳтиёжлари учун ижарага берилиши таъминланади. Бунда, ер участкалари учун тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилган миқдорда ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа компанияси томонидан ишлаб чиқарилган иссиқлик энергияси белгиланган тартибда тасдиқланган тарифларда тиббиёт муассасалари томонидан сотиб олиниши таъминланади. Бунда иссиқлик энергияси бошқа шахсларга ҳам белгиланган тартибда етказиб берилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган ҳудудларда жойлашган барча турдаги тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндиларини Лойиҳа компаниясига тўлиқ етказиб бериш бўйича талабга риоя этмаслик санитар осойишталик ва чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш давомида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлик ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Лойиҳа компанияси билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар йили республика ва маҳаллий бюджетлар параметрлари тасдиқланишидан аввал Лойиҳа компанияси томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархларни (тарифларни) қайта кўриб чиқиш амалиётини мазкур қарорга иловада белгиланган схемага мувофиқ жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Экология вазирлиги билан биргаликда барча турдаги тиббиёт муассасаларида тиббиёт чиқиндиларининг ҳосил бўлиш нормалари ва морфологик таркибини аниқлашни, шунингдек, уларни утилизация қилиш корхоналарига топшириш бўйича талабларнинг тиббий фаолиятни лицензиялаш талабларига киритилишини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда Инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган давлат тиббиёт муассасаларининг ҳудудларидаги тегишли жойларни ижара асосида Лойиҳа компаниясига берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Лойиҳа компаниясига Инвестиция лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда, параллель лойиҳалаш билан қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсат этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар йили тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган тиббиёт чиқиндиларининг Лойиҳа компаниясига тўлиқ етказиб берилганлиги ҳамда иссиқлик энергиясининг давлат тиббиёт муассасалари томонидан сотиб олинганлиги учун тўланадиган маблағларнинг Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминлаб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инвестиция лойиҳаси доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлиги жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги Лойиҳа компанияси ва жалб қилинган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини (муддати узайтирилишини);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Лойиҳа компанияси аризаларига биноан жалб этилган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига, зарур ҳолларда, Инвестиция лойиҳасининг мақсадли кўрсаткичларига ва техник-иқтисодий параметрларига Инвестор билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов ва соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А.А. Худаяров белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 17 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-263-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 июлдаги ПҚ-263-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳа компанияси томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархларни (тарифларни) қайта кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Лойиҳа компанияси

1. Ҳар бир туманда (шаҳарда) иссиқлик таъминоти хизматлари учун асослантирилган янги нархларни (тарифларни) ишлаб чиқади.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳар бир ҳудуд кесимида нархларни (тарифларни) тақдим этади.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

2-босқич

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Лойиҳа компанияси томонидан тақдим этилган нархлар (тарифлар) асослантирилганлигини ўрганиб чиқади.

2. Лойиҳа компанияси томонидан тақдим этилган нархлар (тарифлар) тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда, тегишли хулоса асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий органларига киритади.

3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳудудий бўлинмалари хулосаси асосида янги нархларни (тарифларни) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритади.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Янги нархларни (тарифларни) қабул қилиш ёки рад этиш асослилигини кўриб чиқади.

2. Янги нархларни (тарифларни) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳудудий бўлинмалари хулосаси асосида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига кўриб чиқиш учун киритади.

Ҳар йили 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар

4-босқич

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари

Кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархларни (тарифларни) қайта кўриб чиқади ва маъқулланган тақдирда тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархлар (тарифлар) тўғрисидаги маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.

Ҳар йили 1 декабрга қадар

2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тақдим этилган таклифлар қабул қилинмаган тақдирда, маҳаллий бюджет маблағларидан Лойиҳа компанияси зарарларини ҳар ойда қоплаш учун субсидиялар ажратиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 январга қадар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2024 й., 07/24/263/0527-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)