1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим соҳасига етакчи хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини жорий этиш ишларини янада кенгайтириш, улар билан ҳамкорликни ривожлантириш, таълим соҳасига чет эл инвестицияларини жалб этиш, шунингдек, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Аризона давлат университети (АҚШ) ҳамда «Cintana Education» компанияси (АҚШ) ўртасида 2023 йил сентябрь ойида Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини ташкил этиш тўғрисида аҳдлашув меморандуми имзоланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги Америка технологиялар университетининг таълим жараёнини ташкил этишда Америка Қўшма Штатлари томонидан «Cintana Education» компанияси ҳамкор этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «Cintana Education» компаниясининг (АҚШ) Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Университетнинг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муҳандислик, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, архитектура ва дизайн, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув-тарбия жараёнини илғор педагогик ва замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда жаҳоннинг етакчи университетларида жорий этилган таълим технологиялари ва усуллари асосида ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш, билимини амалий тажрибалар орқали мустаҳкамлашга, ўқув материалларини самарали ва пухта ўзлаштиришга хизмат қиладиган ҳар томонлама қулай таълим муҳитини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим ва илмий-тадқиқот йўналишларида етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, талабаларнинг академик мобиллигини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-педагогик салоҳиятни ошириб бориш, жумладан, профессор-ўқитувчилар стажировкаси ва малака оширишини нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот марказларида ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим-тарбия жараёнини талабаларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат ва садоқат, халқ манфаатлари учун хизмат қилиш туйғуси билан яшайдиган баркамол авлод сифатида тарбиялашга қаратган ҳолда ташкил этиш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетда талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда қабул параметрлари ва талабаларни ўқитиш учун тўлов-контракт суммаси Университет томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетга абитуриентлар қабули ва битирувчилар аттестацияси Университет томонидан белгиланган талаб ва тартибга мувофиқ амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет тўлиқ академик, молиявий ва ташкилий мустақил олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет битирувчиларига Аризона давлат университетининг ёки Америка Қўшма Штатларида тан олинадиган ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотининг дипломи берилади. Бунда, битирувчиларга берилган диплом Ўзбекистон Республикасида тан олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетда қўшма таълим дастурларининг хорижий университетда ўқиш қисмини бакалавриатда «3+1», магистратурада «1+1» ва бошқа шаклда, жумладан, масофавий тарзда амалга ошириш имконияти яратилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет фаолияти таъсисчилар маблағлари, тўлов-контракт асосида талабаларни ўқитишдан тушган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, грантлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.13.00 Фуқароларни чет элга ўқишга юбориш;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.09.00 Илмий текшириш муассасаларининг моддий-техник базаси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Cintana Education» компанияси (АҚШ) қуйидагиларни таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олиши маълумот учун қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш учун 2024 — 2030 йилларда 30 миллион АҚШ доллари, 2030 — 2035 йилларда 20 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳамда инвестицияларнинг камида 50 фоизини Университет моддий-техника базасини шакллантиришга сарфлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетга Аризона давлат университетини ҳамкор сифатида жалб этиш ҳамда Университетда таълим жараёнини ҳамкор университетнинг андозаси, ўқув-методик ва технологик қўллаб-қувватлаши асосида ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг кутубхона фондини шакллантириш, уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдириш ҳамда талабалар учун Аризона давлат университетининг кутубхона фондидан фойдаланиш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетда Аризона давлат университети ва нуфузли рейтинг ташкилотларининг юқори 200 талик рўйхатига кирган хорижий олий таълим ташкилотларининг таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш ҳамда хорижий олий таълим ташкилотларининг дипломини беришни назарда тутувчи қўшма таълим дастурларини жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино-иншоотлар унга бириктирилган ҳудуд билан биргаликда «Cintana Education» компаниясига (АҚШ) Университетни ташкил этиш учун 49 йил муддатга ижарага берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тошкент шаҳридаги Америка технологиялар университети фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгаши (кейинги ўринларда — Бошқарув кенгаши) ташкил этилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув кенгашига қуйидаги ваколатлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни ривожлантириш дастури, мақсадли кўрсаткичлари лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет олдига қўйилган вазифалар ижроси, мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолатини назорат қилиб бориш ва йиллик ҳисоботларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсисчиларнинг инвестициявий ва бошқа мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет ректори ва проректорлари лавозимига тавсия этилаётган номзодларни кўриб чиқиш ва хулоса бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг ўз таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашга рухсат бериш юзасидан қарор қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Бошқарув кенгаши (О. Абдурахманов):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда Университетнинг Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 1-уй манзили бўйича жойлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 августга қадар Университет томонидан хориждан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларни жойлаштириш учун ижара турар жойлари тайёрланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2025 йил 1 сентябрга қадар Университет кампусини қуриш учун Тошкент шаҳри ҳудудидан зарур ер майдонининг белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ташқи ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг виза талабномаларига биноан Университетга жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик йиғимлар ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртманомаларига кўра Университетни ташкил этиш ва унинг фаолият юритишида иштирок этадиган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 17 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-261-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 июлдаги ПҚ-261-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги Америка технологиялар университети фаолиятини йўлга қўйиш ва мувофиқлаштириш бўйича бошқарув кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
О.К. Абдурахманов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари, Бошқарув кенгаши раиси
К.А. Шарипов
—
олий таълим, фан ва инновациялар вазири, Бошқарув кенгаши раиси ўринбосари