Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026 14.11.1994 йилдаги 551-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.11.1994 йилдаги 551-сон
Kuchga kirish sanasi
14.11.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026
Ҳужжат 14.11.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясини тузиш тўғрисида» 1994 йил 7 ноябрдаги ПФ-982-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкларни ҳамда йўловчиларни ташиш ҳажмларини халқ хўжалиги ва республика аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, давлат буюртмалари шунингдек, тўғридан-тўғри тузилган шартномалар ва контрактлар асосида мустақил равишда белгилайди ва амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўла тижорат ҳисоб-китоби ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш шароитларида ишлайди, ишлаб чиқариш-хўжалик ва молиявий фаолиятга оид масалаларни мустақил равишда ҳал қилади суғурта, захира ва бошқа фондларни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўл бўлимлари, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларга оид илгари тузилган шартномалар ва мажбуриятлар бўйича Ўрта Осиё темир йўлининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро темир йўлларда ва аралаш темир йўл алоқаларида йўловчилар ҳамда юкларни ташишни ташкил этишда хорижий темир йўллар олдида «Ўзбекистон темир йўллари» деб номланган юридик шахс сифатида иш юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Юклатилган вазифаларга мувофиқ, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида темир йўлларни ривожлантириш ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
темир йўллардан техник фойдаланиш ва юк ҳамда йўловчилар ташиш шартлари бўйича ягона норматив ҳужжатларни тасдиқлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти манфаатларини ифодалаш, хорижий темир йўллар (идоралар), ташкилотлар ва фирмалар билан юк ва йўловчилар ташиш, халқаро транспорт алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича битимлар ёки шартномаларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ темир йўллар атрофида ажратилган ерлар доирасидаги жойлардан фойдаланиш, уларда иморатлар ва иншоотлар қуриш тартибини белгилаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси тузилмаси темир йўл бўлимлари, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар таркибида 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат-акционерлик компанияси бошқарувининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага ва 2а*-иловаларга мувофиқ ҳамда унинг ходимларининг чекланган сони 330 киши доирасида тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2а-илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат-акционерлик компаниясига раиснинг беш нафар ўринбосари, шу жумладан, раиснинг икки нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин. Раис, унинг ўринбосарлари, компания бошқаруви аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси раиси ва унинг ўринбосарларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва вазирларнинг ўринбосарларига белгиланган моддий-маиший таъминот, тиббий транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари жорий қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда компания Уставини тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги инвестиция дастурида янги темир йўллар қуриш ва компания томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоблар бўйича ташиш воситалари сотиб олишга маблағлар манбаларини назарда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси билан бир ойлик муддатда Вазирлар Маҳкамасига акциялар назорат пакетининг давлат ихтиёрида қолишини назарда тутган ҳолда компаниянинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфраструктураси айрим объектларини акциялаштириш тўғрисида таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси ходимларида собиқ Ўрта Осиё темир йўли тизимида белгиланган имтиёзлар сақлаб қолинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясида алоқанинг барча турларини сақлаб қолсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси Тошкент шаҳар, Т. Шевченко кўчаси, 7-уйда жойлашган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 14 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
551-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
14 ноябрдаги 551-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат- акционерлик компаниясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент темир йўл бўлими Тошкент шаҳри
Фарғона темир йўл бўлими Қўқон шаҳри
Бухоро темир йўл бўлими Когон шаҳри
Оролбўйи темир йўл бўлими Қўнғирот шаҳри
Қарши темир йўл бўлими Қарши шаҳри
«Ўзтемирйўлмаштузатиш» ишлаб чиқариш бирлашмаси Тошкент шаҳри
«Темирйўлёқилғитаъминот» бирлашмаси Тошкент щаҳри
Темирйўлтаъминот» тижорат воситачилик бирлашмаси Тошкент шаҳри
«Темирйўлфармация» бирлашмаси Тошкент шаҳри
«Темир йўл ишчилар таъминоти» бўлимлари бирлашмаси Тошкент шаҳри
«Темирйўлресторан» бирлашмаси ‎

‎Тошкент шаҳри

«Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш» бирлашмаси Тошкент шаҳри
Йўл қурилиш-монтаж трести Тошкент шаҳри
Электрлаштириш объектларини қуриш дирекцияси Тошкент шаҳри
Республика вазирликлари ва идоралари учун темир йўллар қуриш дирекцияси Тошкент шаҳри
Компания маъмурий бинолари комплексига хизмат кўрсатиш дирекцияси‎

Тошкент шаҳри‎

Юк ва йўловчилар ташиш темир йўл ҳисоб- китоб маркази Тошкент шаҳри
«Тоштемирйўллойиҳа» институти Тошкент шаҳри
Ахборот-ҳисоблаш маркази Тошкент шаҳри
Темир йўл электр-механика устахоналари Тошкент шаҳри
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш темир йўл илмий-ишлаб чиқариш маркази Тошкент шаҳри
406-ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж поезди Тошкент шаҳри
1-энергия-монтаж поезди Тошкент шаҳри
«Темирйўлмармар» ишлаб чиқариш бирлашмаси Бухоро шаҳри
Йўловчи ташувчи вагон депоси Тошкент шаҳри
Рефрежиратор вагон депоси Сирдарё шаҳри
Сигнализация ва алоқа узел дистанцияси Тошкент шаҳри
Босмахона Тошкент шахри
14-рельс пайвандлаш поезди Тошкент шаҳри
Шағал заводи Манғит шаҳри
Шағал заводи Зиёвуддин шаҳри
17-темир йўл машина станцияси Когон шаҳри
164-темир йўл машина станцияси Қўқон шаҳри
203-темир йўл машина станцияси Тошкент шаҳри
214-темир йўл машина станцияси Танхоз станцияси
223-темир йўл машина станцияси Тошкент шаҳри
279-темир йўл машина станцияси Қўнғирот шаҳри
Темир йўл устахоналари Когон шаҳри
Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти Тошкент шаҳри
Темир йўл транспорти техникуми Ховос шаҳри
Темир йўл транспорти техникуми Самарқанд шаҳри
Йўл техника мактаби Тошкент шаҳри
«Темир йўлчи» газетаси таҳририяти Тошкент шаҳри
Оҳангарон қурилиш материаллари комбинати Оҳангарон шаҳри
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
14 ноябрдаги 551-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси бошқаруви марказий аппарати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУ3ИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарият
Темир йўллар Иттифоқи Ташкилоти ҳузуридаги компания вакили (ТЙИТ)
Йўловчи ташиш хўжалиги хизмати
Юк ва тижорат ишлари хизмати
Статистика хизмати
Ташишлар хизмати
Темир йўл хўжалиги хизмати
Капитал қурилиш хизмати
Хўжалик иншоотлари хизмати
Сигнализация ва алоқа хизмати
Электр таъминоти хизмати
Халқаро алоқалар хизмати
Ҳаракат хавфсизлиги ва ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш хизмати
Молия хизмати
Иқтисодиёт хизмати
Юридик хизмат
Кадрлар хизмати
Тиббий-санитария хизмати
Локомотив хўжалиги хизмати
Вагон хўжалиги хизмати
Махсус хизмат
Фуқаролар хатлари ва аризаларини кўриб чиқиш ва назорат қилиш инспекцияси
Техника бўлими
Ўқув юртлари бўлими
Кейинги таҳрирга қаранг.