25.06.2024 йилдаги ПҚ-234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.06.2024 йилдаги ПҚ-234-сон
Kuchga kirish sanasi
05.07.2024
Ҳужжат 05.07.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллалар ободлигини таъминлаш, уларни сақлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишнинг янги механизмларини жорий қилиш, аҳоли ва коммунал хизмат ташкилотлари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда маҳаллалар ҳудудида яшовчи аҳолини маҳалла ободлигига кенг жалб қилиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Фарғона вилояти, Бағдод тумани, «Юксалиш» МФЙ тажрибаси асосида жорий йил якунига қадар 1-иловага мувофиқ маҳаллаларда, эксперимент тариқасида, хусусий сектор иштирокида маҳалла ободлигини таъминлаш бўйича тубдан янги тизимни жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, маҳалла ободлигини таъминлаш бўйича эксперимент доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллаларда маҳалла ободлиги билан шуғулланувчи «Маҳалла сервис компанияси» (кейинги ўринларда — Сервис компанияси) фаолияти ташкил этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сервис компанияси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Сервис компанияси ўртасидаги хизмат кўрсатиш шартномасини тузиш, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сервис компаниясига маҳаллалар биноси ҳудудида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида хоналар ажратилади ҳамда 2-иловага мувофиқ зарур техник воситалар ва ускуналар уларни соз ва ишчи ҳолатда сақлаш шарти билан бепул фойдаланишга берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сервис компаниясига устувор равишда маҳаллада истиқомат қилувчи, вақтинча ишсиз, мавсумий ишларга чиқадиган фуқаролар жалб қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сервис компанияси ҳудуд ободлигини таъминлаш ишларини маҳалла фуқаролар йиғинининг буюртмаси ва назорати асосида амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) томонидан Сервис компанияларининг реестри юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Сервис компаниялари фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида эксперимент доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ зарур техник воситалар ва ускуналар Уюшма томонидан марказлашган тартибда, истисно тариқасида махсус ахборот порталида эълонни жойлаштирмасдан ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан ички танлов савдолари асосида энг яхши таклифларни танлаш орқали харид қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишлар Сервис компанияси томонидан бажарилади, бунда тўловлар, истисно тариқасида, тендер ва танлов савдоларини ўтказмасдан, махсус ахборот порталида тегишли ахборотларни жойлаштирмасдан ва харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан, маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида тўғридан-тўғри амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла аҳолисининг ободонлаштириш ва тозалик билан боғлиқ муаммоларини доимий равишда ўрганиш ҳамда бартараф этиш учун мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган маҳалла фуқаролар йиғинларига қўшимча бир нафардан ходим ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ушбу ходимлар штатини сақлаш билан боғлиқ харажатлар жорий йилда Уюшмага 2024 молия йили учун ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили бюджет параметрларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки, Сервис компаниялари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла фуқаролар йиғинининг буюртмаси асосида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хизматларини бажаради, ариқлар ва суғориш тизимларини тозалайди, кўчаларнинг тозалигини таъминлайди, кўчатлар экади ва парваришлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида ижтимоий соҳа объектларида ободонлаштириш ва коммунал эксплуатация хизматларини кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида чиқиндиларни йиғиб саралайди ва чиқинди корхоналари томонидан олиб чиқиб кетилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 3-иловага мувофиқ бошқа турдаги ижтимоий аҳамиятдаги пулли хизматларни кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорга 1-иловадаги маҳаллалар ободлигини ташкил қилиш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган техник воситалар ва ускуналарни харид қилиш, зарур ҳолларда Сервис компаниялари учун қўшимча хона қуриш ҳамда чиқинди йиғиш шохобчаларини қуриш харажатлари учун жиноят натижасида давлатга етказилган зарар, давлат божлари, жиноий ва маъмурий жарималар, давлат фойдасига бошқа турдаги ундирувлар ҳамда давлат даромадига ўтказиладиган олиб қўйилган мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича ундириладиган маблағлардан (тақсимотидан аввал) Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармасига 100 млрд сўм йўналтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ундирилган маблағлар биринчи навбатда Маҳаллалар фаолиятини рағбатлантириш жамғармасига ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллани ободонлаштириш ишлари учун маҳалла фуқаролар йиғинларига Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойда 20 млн сўмдан маблағ ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, Сервис компаниялари маҳаллани обод қилиш билан боғлиқ ишларни бажариш, шунингдек, маҳалла аҳолисига мазкур қарорга 3-иловага мувофиқ бошқа турдаги ижтимоий аҳамиятдаги пулли хизматларни кўрсатиш доирасида фойда, мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижтимоий солиқ тўловларини тўлашдан, шунингдек, Сервис компанияси ишчи ходимлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма Солиқ қўмитаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Сервис компанияларига қўлланиладиган солиқ имтиёзлари бўйича Солиқ кодексига тегишли қўшимча ва ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Кадастр агентлиги ташкил қилинаётган янги тизимнинг самарали йўлга қўйилишини таъминлаш мақсадида бир ой муддатда мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ маҳаллаларга туташ бўлган ҳудудларда чиқинди йиғиш шохобчаларини қуриш учун ер майдонлари ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маҳалла ва Сервис компаниялари учун бино-иншоотларни қуриш бўйича буюртмачи этиб — Уюшма ва унинг ҳудудий бўлимлари, пудратчи этиб — Уюшма ҳузуридаги «Маҳалла биноларини қуриш ва капитал таъмирлаш дирекцияси» МЧЖ белгилансин. «Маҳалла биноларини қуриш ва капитал таъмирлаш дирекцияси» МЧЖга тўғридан-тўғри ёрдамчи пудрат ташкилотларини ёллаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Уюшма, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сервис компаниялари томонидан фаолият юритиш ва хизмат кўрсатиш ҳамда уларни молиялаштириш механизмларини назарда тутувчи низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла» тамойили асосида якка тартибдаги уй-жойларда истиқомат қилиш ва фаолият юритиш қоидаларини тасдиқлашга оид қарор лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2025 йил 1 январга қадар эксперимент натижаси бўйича хусусий сектор иштирокида маҳалла ободлигини таъминлаш бўйича янги тизимни республиканинг барча маҳаллаларида жорий этиш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Сервис компанияси бино-иншоотлари ҳамда чиқинди йиғиш шохобчаларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиб, Уюшмага тақдим этсин ҳамда доимий равишда қуриладиган объектлар устидан белгиланган тартибда давлат архитектура назоратини ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Уюшма бир ой муддатда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.С. Ҳидоятов ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қ.Қ. Қуранбоев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарорнинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 25 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-234-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 июндаги ПҚ-234-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла сервис компанияси» фаолияти ташкил этиладиган маҳаллалар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд номи

Туман (шаҳар) номи

Маҳалла номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри

«Жолшилар» МФЙ

2.

Амударё тумани

«Қипчоқ» ОФЙ

3.

Беруний тумани

«Дўстлик» ОФЙ

4.

Бўзатов тумани

«Қусханатов» ОФЙ

5.

Кегейли тумани

«Жузим бағ» ОФЙ

6.

Қонликўл тумани

«Сари алтин» ОФЙ

7.

Қораўзак тумани

А. Досназаров ОФЙ

8.

Қўнғирот тумани

«Хоразм» ОФЙ

9.

Мўйноқ тумани

«Қизилжар» ОФЙ

10.

Нукус тумани

«Тақиркўл» ОФЙ

11.

Тахиатош тумани

«Найманкўл» ОФЙ

12.

Тахтакўпир тумани

«Қораой» ОФЙ

13.

Тўрткўл тумани

«Зиёкор» МФЙ

14.

Хўжайли тумани

«Амударё» ОФЙ

15.

Чимбой тумани

«Кенес» ОФЙ

16.

Шуманай тумани

«Мамий» ОФЙ

17.

Элликқалъа тумани

«Тозабоғ» ОФЙ

18.

Андижон вилояти

Андижон шаҳри

«Маърифат» МФЙ

19.

Хонобод шаҳри

«Тейит» МФЙ

20.

Андижон тумани

«Қоратут» МФЙ

21.

Асака тумани

«Эргашобод» МФЙ

22.

Балиқчи тумани

«Навниҳол» МФЙ

23.

Булоқбоши тумани

«Қумгузар» МФЙ

24.

Бўстон тумани

«Сарбон» МФЙ

25.

Избоскан тумани

«Бирлашган» МФЙ

26.

Жалақудуқ тумани

«Дўнгқишлоқ» МФЙ

27.

Марҳамат тумани

«Бирлик» МФЙ

28.

Олтинкўл тумани

«Уюшин» МФЙ

29.

Пахтаобод тумани

«Навбаҳор» МФЙ

30.

Улуғнор тумани

«Сариқсув» МФЙ

31.

Хўжаобод тумани

«Хидиршо» МФЙ

32.

Шаҳрихон тумани

«Чўжа» МФЙ

33.

Қўрғонтепа тумани

«Соҳибқирон» МФЙ

34.

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри

«Отбозор» МФЙ

35.

Когон шаҳри

«Мирзо Улуғбек» МФЙ

36.

Бухоро тумани

«Работак» МФЙ

37.

Вобкент тумани

«Косари» МФЙ

38.

Жондор тумани

«Далмунобод» МФЙ

39.

Когон тумани

«Ниёз Хожи» МФЙ

40.

Олот тумани

«Ғанчи Чандир» МФЙ

41.

Пешку тумани

«Зандане» МФЙ

42.

Ромитан тумани

«Шўрча» МФЙ

43.

Шофиркон тумани

«Доригар» МФЙ

44.

Қоракўл тумани

«Қорахожи» МФЙ

45.

Қоровулбозор тумани

«Бўзачи» МФЙ

46.

Ғиждувон тумани

«Қассобон» МФЙ

47.

Жиззах вилоят

Жиззах шаҳри

«Қалия» МФЙ

48.

Арнасой тумани

«Янгибўстон» МФЙ

49.

Бахмал тумани

«Тонготар» ҚФЙ

50.

Ғаллаорол тумани

«Хонимқўрғон» ҚФЙ

51.

Ш. Рашидов тумани

«Янгидиёр» МФЙ

52.

Дўстлик тумани

«Қаҳрамон» МФЙ

53.

Зарбдор тумани

«Тошкесган» МФЙ

54.

Зомин тумани

«Қуштол» МФЙ

55.

Зафаробод тумани

«Бўстон» МФЙ

56.

Мирзачўл тумани

«Ипак йули» МФЙ

57.

Пахтакор тумани

«Мингчинор» МФЙ

58.

Фориш тумани

«Хонбанди» МФЙ

59.

Янгиобод тумани

«Сармич» ҚФЙ

60.

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри

«Қиличбек қўрғонча» МФЙ

61.

Шаҳрисабз шаҳри

«Мираки» МФЙ

62.

Нишон тумани

«Пахтазор» МФЙ

63.

Касби тумани

«Майманоқ» МФЙ

64.

Ғузор тумани

«Гулистон» МФЙ

65.

Муборак тумани

«Сариқ» МФЙ

66.

Китоб тумани

«Денов» МФЙ

67.

Яккабоғ тумани

«Чинобод» МФЙ

68.

Қарши тумани

«Омонтепа» МФЙ

69.

Миришкор тумани

«Гулистон» МФЙ

70.

Шаҳрисабз тумани

«Сарчашма» МФЙ

71.

Қашқадарё вилояти

Косон тумани

«Гулбоғ» МФЙ

72.

Деҳқонобод тумани

«Ўзбекистон» МФЙ

73.

Кўкдала тумани

«Олтиндала» МФЙ

74.

Қамаши тумани

«Камай» МФЙ

75.

Чироқчи тумани

«Наврўз» МФЙ

76.

Навоий вилояти

Навоий шаҳри

«Ёшлик» МФЙ

77.

Ғозғон шаҳри

«Тумар» МФЙ

78.

Зарафшон шаҳри

«Юлдуз» МФЙ

79.

Томди тумани

«Томдибулоқ» ОФЙ

80.

Учқудуқ тумани

«Йўлчилар» МФЙ

81.

Нурота тумани

Ғафур Ғулом МФЙ

82.

Кармана тумани

«Ўзбекистон» МФЙ

83.

Конимех тумани

«Тўққизтепа» МФЙ

84.

Қизилтепа тумани

«Сўфиён» МФЙ

85.

Навбаҳор тумани

«Қоровултепа» МФЙ

86.

Хатирчи тумани

«Зарафшон» МФЙ

87.

Наманган вилояти

Наманган шаҳри

«Баркамол авлод» МФЙ

88.

Давлатобод тумани

«Орзу» МФЙ

89.

Янги Наманган тумани

«Бунёдкор» МФЙ

90.

Мингбулоқ тумани

«Тегирмонбоши» МФЙ

91.

Косонсой тумани

«Қўқимбой» МФЙ

92.

Наманган тумани

«Шўрқишлоқ» МФЙ

93.

Норин тумани

«Ровот» МФЙ

94.

Поп тумани

«Эски Тўда» МФЙ

95.

Тўрақўрғон тумани

«Зарбдор» МФЙ

96.

Уйчи тумани

«Пастгузар» МФЙ

97.

Учқўрғон тумани

«Қўғай» МФЙ

98.

Чортоқ тумани

«Тўпқайрағоч» МФЙ

99.

Чуст тумани

«Мустақиллик» МФЙ

100.

Янгиқўрғон тумани

«Бўстон» МФЙ

101.

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри

«Хўжа қишлоқ» МФЙ

102.

Каттақўрғон шаҳри

«Гўзалкент» МФЙ

103.

Булунғур тумани

Фозил Йўлдош МФЙ

104.

Жомбой тумани

«Гулистон» МФЙ

105.

Иштихон тумани

«Кўтарма» МФЙ

106.

Каттақўрғон тумани

«Кадан» МФЙ

107.

Қўшработ тумани

«Заркент» МФЙ

108.

Самарқанд вилояти

Нарпай тумани

«Сарбозор» МФЙ

109.

Нуробод тумани

«Нурбулоқ» МФЙ

110.

Оқдарё тумани

«Янгиқўрғон» МФЙ

111.

Пайариқ тумани

«Туркибола» МФЙ

112.

Пастдарғом тумани

«Мустақиллик» МФЙ

113.

Пахтачи тумани

«Амиробод» МФЙ

114.

Самарқанд тумани

«Диёр» МФЙ

115.

Тойлоқ тумани

«Боғичинор» МФЙ

116.

Ургут тумани

«Кенагас» МФЙ

117.

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри

«Темирйўлчи» МФЙ

118.

Ангор тумани

«Юқори Хўжақия» МФЙ

119.

Бандихон тумани

«Бирдамлик» МФЙ

120.

Бойсун тумани

«Чилонзор» МФЙ

121.

Денов тумани

«Водий» МФЙ

122.

Жарқўрғон тумани

«Қораёнтоқ» МФЙ

123.

Қумқўрғон тумани

«Янгиҳаёт» МФЙ

124.

Қизириқ тумани

«Буюк келажак» МФЙ

125.

Музработ тумани

«Чегарачи» МФЙ

126.

Олтинсой тумани

«Хўжаипок» МФЙ

127.

Сариосиё тумани

«Сангардак» МФЙ

128.

Термиз тумани

Ш. Рашидов МФЙ

129.

Узун тумани

«Янгикуч» МФЙ

130.

Шеробод тумани

«Деҳқонариқ» МФЙ

131.

Шўрчи тумани

«Олатемир» МФЙ

132.

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри

«Нурафшон» МФЙ

133.

Ширин шаҳри

«Нуробод» МФЙ

134.

Янгиер шаҳри

«Бинокор» МФЙ

135.

Боёвут тумани

«Тинчлик» МФЙ

136.

Гулистон тумани

«Иноқлик» МФЙ

137.

Мирзаобод тумани

«Т. Ахмедов» МФЙ

138.

Оқолтин тумани

«Мустақиллик» МФЙ

139.

Сардоба тумани

«Дўстлик» МФЙ

140.

Сайхунобод тумани

«Гулистон» МФЙ

141.

Сирдарё тумани

«Бахмал» МФЙ

142.

Ховос тумани

«Ховособод» МФЙ

143.

Тошкент вилояти

Ангрен шаҳри

«Гулзор» МФЙ

144.

Бекобод шаҳри

«Қ. Фармонов» МФЙ

145.

Нурафшон шаҳри

«Қумариқ» МФЙ

146.

Олмалиқ шаҳри

«Чамбил» МФЙ

147.

Оҳангарон шаҳри

«Қўрғон» МФЙ

148.

Чирчиқ шаҳри

«Кимёгар» МФЙ

149.

Янгийўл шаҳри

«Янгиҳаёт» МФЙ

150.

Бекобод тумани

«Илғор» МФЙ

151.

Бўка тумани

«Эзгулик» МФЙ

152.

Зангиота тумани

«Намуна» МФЙ

153.

Қибрай тумани

«Наврўз» МФЙ

154.

Қуйи Чирчиқ тумани

«Маданият» МФЙ

155.

Оққўрғон тумани

«Навбаҳор» МФЙ

156.

Паркент тумани

«Кумушкон» МФЙ

157.

Пискент тумани

«Мингтепа» МФЙ

158.

Тошкент тумани

«Файзобод» МФЙ

159.

Чиноз тумани

«Бирлик» МФЙ

160.

Юқори Чирчиқ тумани

«Гулистон» МФЙ

161.

Бўстонлиқ тумани

«Дахана» МФЙ

162.

Ўрта Чирчиқ тумани

«Дўстлик» МФЙ

163.

Оҳангарон тумани

«Унгут» МФЙ

164.

Янгийўл тумани

«Ғалаба» МФЙ

165.

Фарғона вилояти

Қувасой шаҳри

«Қўчқорчи» МФЙ

166.

Марғилон шаҳри

«Баҳрин» МФЙ

167.

Қўқон шаҳри

«Мингтут» МФЙ,

168.

Фарғона шаҳри

«Симтепа» МФЙ

169.

Бешариқ тумани

«Деҳқонтўда» МФЙ

170.

Бағдод тумани

«Юксалиш» МФЙ

171.

Бувайда тумани

«Элобод» МФЙ

172.

Данғара тумани

«Шодлик» МФЙ

173.

Ёзёвон тумани

«Қоратепа» МФЙ

174.

Қува тумани

«Акбаробод» МФЙ

175.

Олтиариқ тумани

«Янгиҳаёт» МФЙ

176.

Қўштепа тумани

«Шомирза» МФЙ

177.

Риштон тумани

«Қошқайрон» МФЙ

178.

Сўх тумани

«Ровон» МФЙ

179.

Тошлоқ тумани

«Истиқлол» МФЙ

180.

Фарғона вилояти

Ўзбекистон тумани

«Кичик Оқмачит» МФЙ

181.

Учкўприк тумани

«Бекобод» МФЙ

182.

Фарғона тумани

«Янги аср» МФЙ

183.

Фурқат тумани

«Чиркай» МФЙ

184.

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри

«Гулшан» МФЙ

185.

Хива шаҳри

«Лолазор» МФЙ

186.

Боғот тумани

«Янгиқадам» МФЙ

187.

Гурлан тумани

«Навбирёп» МФЙ

188.

Қўшкўпир тумани

«Олтинвоҳа» МФЙ

189.

Урганч тумани

«Оёқбоғ» МФЙ

190.

Ҳазорасп тумани

«Карвак» МФЙ

191.

Хонқа тумани

«Таянч» МФЙ

192.

Хива тумани

«Атажон Тўра» МФЙ

193.

Шовот тумани

«Чиғатой» МФЙ

194.

Янгиариқ тумани

«Дўстлик» МФЙ

195.

Янгибозор тумани

«Истиқлол» МФЙ

196.

Тупроққалъа тумани

Й.Охунбобоев МФЙ

197.

Тошкент шаҳри

Бектемир тумани

«Ийкота» МФЙ

198.

Миробод тумани

«Қўйлиқота» МФЙ

199.

М. Улуғбек тумани

«Чингелди» МФЙ

200.

Олмазор тумани

«Иброхим ота» МФЙ

201.

Сергели тумани

«Қубайтепа» МФЙ

202.

Учтепа тумани

«Кўкча-Оқтепа» МФЙ

203.

Чилонзор тумани

«Хонтўпи» МФЙ

204.

Шайхонтоҳур тумани

«Каттаҳовуз» МФЙ

205.

Юнусобод тумани

«Шарқ ҳақиқати» МФЙ

206.

Яккасарой тумани

«Муқимий» МФЙ

207.

Янгиҳаёт тумани

«Жалойир» МФЙ

208.

Яшнобод тумани

«Бунёдкор» МФЙ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: мазкур рўйхатга Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 июндаги ПҚ-234-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла сервис компанияси» учун харид қилинадиган зарур техник воситалар ва ускуналар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Техник воситалар ва ускуналар номи

Бирлиги

Миқдори

Талаб этиладиган маблағнинг чекланган миқдори

(млн.сўм)

Жами

72,0

1.

Электр мотороллер

дона

2

50,0

2.

Мотокультиватор

дона

1

6,0

3.

Дезинфекция ускунаси

дона

1

0,5

4.

Пульверизатор (компрессори билан)

дона

1

2,0

5.

Электр генератор

дона

1

6,0

6.

Мотоарра

дона

1

1,5

7.

Болгарка

дона

1

0,5

8.

Перфоратор

дона

1

3,0

9.

Дрель

дона

1

0,5

10.

Шруповёрт

дона

1

0,5

11.

Пайвандлаш ускунаси

дона

1

1,5

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 июндаги ПҚ-234-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маҳалла сервис компанияси» томонидан маҳалла аҳолисига кўрсатиладиган пулли хизматларнинг намунавий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Хизмат турлари номи

1.

Электрик хизмати

2.

Сантехник хизмати

3.

Ерга ишлов бериш

4.

Дарахтларга шакл бериш ва ишлов бериш

5.

Маиший техникаларни таъмирлаш

6.

Гилам ювиш

7.

Пайвандлаш

8.

Тандир ва ўчоқ қуриш

9.

Уй-жиҳозларини таъмирлаш (мебель)

10.

Ойна ва ром ўрнатиш

11.

Қуёш панели ўрнатиш

12.

Қудуқ қазиб бериш

13.

Ёрдамчи иншоотлар қуриш

14.

Кўмир ташиш

15.

Оқова ҳандақлари ва ўралар қазиш, уларни тозалаш

16.

Уйни таъмирлаш

17.

Иситиш қозонларини ясаш ва ўрнатиш

18.

Мўриларни тозалаш

19.

Ўт ўриш

20.

Кўчат экиш ва етказиб бериш

21.

Ҳашаротларга қарши дорилаш

22.

Тегирмон хизмати

23.

Деворларга ранг бериш

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: мазкур рўйхатга Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 07/24/234/0476-сон; 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон)