02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон
Kuchga kirish sanasi
05.10.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 23 апрелда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 18 майда маъқулланган

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун билан «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, уларга биноан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланмоқда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолиятга лицензия берганлик учун тўланадиган давлат божи ставкаси миқдорини белгиловчи қўшимча киритилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун «Умра» зиёратини амалга оширадиган фуқароларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўлақонли ҳимоя қилинишини таъминлашга ҳамда бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда; 2024 йил, № 1, 5, 6, 7-моддалар, № 2, 101, 105, 107, 108, 111, 112-моддалар) илованинг 28-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

28. Фаолиятнинг айрим турларини Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан лицензиялаганлик учун тўланадиган давлат божи:

а) диний таълим муассасаларининг фаолияти

— БҲМнинг 10 баравари

б) «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият

— БҲМнинг 10 баравари

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710, №11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» деган устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги 51-позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

51.

«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия

«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) 2-илова қуйидаги мазмундаги 123-позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

123.

Давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома

Давлат харидларининг субъектларига давлат харидлари электрон тизимларида харид қилиш тартиб-таомилларини амалга ошириш билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I бўлими қуйидаги мазмундаги 44-позиция билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

44.

«Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия

200

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II бўлими қуйидаги мазмундаги 113-позиция билан тўлдирилсин
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

113.

Давлат харидлари электрон тизими оператори фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома

200

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 2 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-935-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 03/24/935/0470-сон)