Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-300-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш, соҳада суғурта хизматларини фаол жорий этиш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)
2. Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси суғурта компаниялари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда табиий ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар учун алоҳида хавф-хатарларни ҳамда табақалашган суғурта тарифларини жорий этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги бир ой муддатда:
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда аджастер, актуар ва сюрвейер хизматларини тузилган шартномаларга мувофиқ ташкил этсин ҳамда уларнинг фаолиятини сертификатлаш, реестрини юритиш ва назорат қилишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин;
Гидрометеорология хизмати агентлиги билан биргаликда иқлим ўзгаришига оид табиий офатлар билан боғлиқ маълумотларни доимий шакллантирган ҳолда, суғурта компаниялари фойдаланиши учун уларнинг электрон платформаларга интеграция қилинишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги:
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталаш соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш, ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйсин;
суғурта компаниялари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда билим ва кўникмаларга эга тажрибали агрономларни қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталаш жараёнларига жалб қилиш чораларини кўрсин.
5. Белгилансинки:
2024 йилда ушбу субсидиялар 2024 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг ҳосилини суғурталаш харажатларининг 50 фоизини қоплашга субсидиялар учун назарда тутилган маблағлар доирасида берилади;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан бошлаб ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳисоб-китобларига асосан қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб боради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 июль,
373-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2024 й., 09/24/373/0465-сон; 02.04.2025 й., 09/25/197/0299-сон; 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)