Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 08.04.1994 йилдаги 194-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.04.1994 йилдаги 194-сон
Kuchga kirish sanasi
08.04.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 10.11.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАВФЛИ ГЕОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ КУЗАТИШ ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим тоғ ва тоғолди туманларининг ўзлаштирилиши, хавфли геологик жараёнлар, айниқса кўчкиларнинг фаоллашиши, уларнинг содир бўлиш минтақалари ва кўламларининг кенгайиши сабабли техноген таъсирнинг ортиши муносабати билан аҳолини ва халқ хўжалиги объектларини юз бериши мумкин бўлган фалокатлар ва уларнинг оқибатларидан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ихтисослашган муҳандислик-геология бўлинмалари негизида Давлат геология қўмитаси ҳузурида умумий иш ҳақи фонди ва ходимлар сони доирасида Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати (Давлат кузатиш хизмати) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати тўғрисидаги илова қилинаётган Низом ҳамда унинг ташкилий тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, Давлат кузатиш хизматининг ўз ҳуқуқ доирасида қабул қиладиган қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик, шу жумладан, хорижий шахслар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Давлат кузатиш хизматининг ёзма буйруқларини бажармаганлик учун қайд этилган органларнинг мансабдор шахслари ва юридик шахслар, шунингдек, фуқаролар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда Давлат кузатиш хизмати ходимларига меҳнат ҳақи тўлашни рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат геология қўмитаси билан биргаликда «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси кодексига ҳамда Давлат кузатиш хизматининг ёзма буйруқларини бажармаганлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида таклифлар тайёрласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1994 йил 8 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 8 апрелдаги 194-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни (кўчкилар, кўчишлар, чўкишлар, суффозиялар, карстлар) кузатиш Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг рўй бериши мумкин бўлган фалокатли оқибатлар тўғрисида қарор қабул қилишлари ҳамда аҳолини огоҳлантириш, аҳоли яшаш жойлари ва халқ хўжалиги объектларини мазкур жараёнлар таъсиридан сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида табиий ва хўжалик фаолияти натижасида рўй берадиган хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлиши ҳамда ривожланишини кузатиш, шунингдек, башорат қилишни амалга оширувчи, маҳкамалар устида турувчи орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сел оқимлари, қор кўчкиларининг шаклланиш ва ривожланиш шароитларини, оқими бошқарилмайдиган сув оқимлари ҳамда тошиш хавфи бўлган кўлларнинг гидрологик режимини кузатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология Бош бошқармаси («Бошгидромет»га, ишлаб турган ва қурилаётган сув омборлари ҳамда гидроузеллардан қуйида жойлашган дарёларнинг ирмоқ ва қайир участкаларида гидрогеологик режимни ҳамда тошқинлар хавфини кузатиш Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги (Сув хўжалиги вазирлиги)га юклатилган. Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати улар билан узвий алоқада ишлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати (Давлат кузатув хизмати) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси) тузилмасида ташкил этилади, у бевосита Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича Комиссиясига бўйсунади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат кузатув хизмати ўз вазифаларини давлат бошқарувининг марказий ва маҳаллий органларига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси олдида хавфли геологик жараёнларнинг шаклланиш, ривожланиш шароитларини ўрганиш, уларнинг рўй бериши мумкин бўлган ҳалокатли оқибатлари тўғрисида аҳолини, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларни, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларини хабардор қилиш ва огоҳлантириш бўйича жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат кузатиш хизмати ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган қарорларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат кузатиш хизмати ва унинг жойлардаги органларининг ўз ҳуқуқлари доирасида қабул қиладиган қарорларининг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юридик, шу жумладан, хорижий шахслар, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Давлат кузатиш хизматининг ёзма кўрсатмаларини бажармаганлик учун қайд этилган органларнинг мансабдор шахслари ва юридик шахслар, шунингдек фуқаролар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат кузатиш хизмати ўз ишини маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ва архитектура қўмитаси, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, «Бошгидромет», Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фуқаро мудофааси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда олиб боради, шунга ўхшаш идоравий хизматларга, жамоатчилик ташкилотларига, аҳолига хавфли геологик жараёнларнинг содир бўлиш белгиларини кузатиш масалалари бўйича маслаҳатлар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз фаолиятини ҳудудида хавфли геологик жараёнларнинг ривожланиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган — МДҲ аъзоси бўлган қўшни давлатларнинг шунга ўхшаш хизматлари билан яқин алоқада амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш Давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Давлат кузатиш хизматининг асосий вазифалари ва хизматлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Давлат кузатиш хизматининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) хавфли геологик жараёнлар ривожланадиган жойларни аниқлаш ва уларнинг фаоллашишини олдиндан белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) хавфли геологик жараёнларнинг вужудга келиши ва ривожланишини мунтазам кузатишни ташкил қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларни уларнинг рўй бериши мумкин бўлган фалокатлари ва оқибатлари тўғрисида хабардор қилиш ва огоҳлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Давлат кузатиш хизматининг ёзма кўрсатмалари, шунингдек, хулосаларида баён этилган талабларнинг республиканинг барча вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уларнинг қайси идорага тегишли эканлигидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналари, муассасалари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) хавфли геологик жараёнларнинг янги манбалари шаклланишининг олдини олиш мақсадида уларнинг кучайиши мумкин бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсияномалар тайёрлаш ва бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат кузатиш хизмати асосий вазифаларига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) хавфли геологик жараёнларни кузатиш ишларини олиб боришни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларини хавфли жараёнларнинг кучайиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилади ва огоҳлантиради, хавфли геологик жараёнларни кузатиш ишларини ташкил этиш бўйича тавсияномалар беради; бунинг учун Давлат кузатиш хизмати зарур хабардор қилиш воситалари билан жиҳозланади, шунингдек, Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабардор қилиш тизимидан фойдаланиши мумкин (Фуқаро мудофааси ва фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бошлиғи билан келишган ҳолда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) хавфли геологик жараёнлар кучайиши тўғрисида муҳандислик-геология ахборот, уларнинг олдини олиш ёки салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш учун хулосалар ва ёзма кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) хавфли геологик жараёнларнинг салбий таъсиридан аҳоли яшаш жойларини ҳимоя қилишнинг узоқ муддатли дастурларини ва ҳудудий чизмалар мажмуини чизишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) зарур ҳолларда Давлат кузатиш хизматининг ёзма кўрсатмаларининг маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари, корхоналар, муассасалар томонидан бажарилмаётгани тўғрисидаги материалларни прокуратура органларига беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралари билан ҳудудлардан фойдаланишнинг жорий ҳамда истиқбол режаларини, шу жумладан, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги саноат ва хўжалик қурилишларининг лойиҳаларини келишиб олади ҳамда уларни ўзлаштириш мумкинлиги тўғрисида хулосалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) лойиҳалаш ташкилотларининг аҳоли яшаш жойлари ва халқ хўжалиги объектларини хавфли геологик жараёнлар таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳаларини келишиб олади; зарур ҳолларда шундай тадбирларни муҳандислик-геологик жиҳатдан асослашларини тузишда (мураккаб ва алоҳида муҳим объектларда) иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитасига хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги ҳудудларни ўзлаштириш тартиби тўғрисидаги талабларни, норматив ҳужжатларни, йўриқномаларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳузуридаги «Бошдавэкспертиза» ҳамда «Бошгидромет» билан биргаликда хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ишлаб чиқариш ривожлантириш ва жойлаштириш схемаларини, шаҳарлар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларнинг бош режаларини экспертизадан ўтказади, хўжалик фаолиятининг хавфли геологик жараёнларини кучайтириши мумкин бўлган салбий таъсирларига баҳо беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) республика ҳудудида хавфли геологик жараёнлар рўй бериши тўғрисидаги ахборотга оид маълумотлар банкини шакллантиради ва тўлдириб боради, техноген фаолиятнинг хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги геологик муҳитга таъсирини таҳлил қилади, турли идоралар томонидан топширилган маълумотлар бўйича хавфли геологик жараёнларнинг таъсири оқибатида етказилган зарарларни ҳисобга олиб боради, тоғ ёнбағирларининг мустаҳкамлигини сақлаш бўйича тавсияномалар беради, амалга оширилган тавсияномаларнинг амалий аҳамиятини ҳар йили таҳлил қилади ва баҳолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) фойдаланишнинг нотўғри тартиби хавфли геологик жараёнларнинг вужудга келишига, ривожланишига ёки уларнинг кучайишига олиб келувчи янги (қайта қурилган) объектлар ҳамда иншоотларни қабул қилиш ва ишга тушириш бўйича давлат комиссияси ишида қатнашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Ўзбекистон Республикаси давлат кузатиш хизматининг ташкилий тузилмаси ва раҳбар органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат кузатиш хизмати мустақил корхона ҳуқуқи билан «Ўзбекгидрогеология» ишлаб чиқариш бирлашмаси таркибида бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Давлат кузатиш хизмати бошқарув аппаратидан, Давлат инспекциясидан, ҳудудий кузатув станцияларидан ва ёрдамчи бўлинмалардан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат кузатиш хизматининг бошлиғи ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан бўшатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат кузатиш хизматининг бошлиғи Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизмати Бош давлат назоратчиси (кузатиш хизмати Бош давлат назоратчиси) ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат кузатиш хизмати бошлиғининг ўринбосарлари кузатиш хизмати Бош давлат назоратчисининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кузатиш хизматининг штатдаги ва штатсиз Давлат назоратчиларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Давлат кузатув хизмати инспекцияси ходимлари белгиланган намунадаги гувоҳнома ва кийим-бошга эга бўладилар. Уларга барча турдаги транспортларга навбатдан ташқари чипта олиш имтиёзлари берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Давлат кузатиш хизматининг автотранспортида махсус рамзий белги бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Давлат кузатиш хизматининг ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат кузатиш хизмати ва унинг жойлардаги органлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) хулосалар асосида хавфли геологик жараёнлар таъсирига учраган жойларда аҳолини бошқа жойга кўчириш объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш тартибини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш тўғрисида ижро этилиши шарт бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги ташкилотлар ва бошқа объектларга, уларнинг қайси идорага қарамлилигидан, мулкчилик шаклларидан, маблағ билан таъминлаш манбаларидан ва махфийлик тартибидан қатъи назар, текшириш мақсадида бемалол кириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, корхоналар ва ташкилотлар аҳоли яшайдиган жойлар ва объектларни текшириш даврида Давлат кузатиш хизматининг мансабдор шахсларига зарур ёрдам кўрсатишлари ҳамда уларни алоқа воситалари, бинолар ва транспорт билан таъминлашлари керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, тегишли вазирликларга, давлат қўмиталарига, идораларга, қайси идорага қарамлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ҳудудлардан тоғ ёнбағирларининг бардошлилигини сақлашга доир талаб ва тавсияларни бузган ҳолда фойдаланаётган корхоналар (ташкилотлар) фаолиятини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) ишлар тўхтатиб қўйилган ҳолларда хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда мавжуд бўлган ва қурилаётган объектлардан фойдаланиш тартибига доир талаблар ва нормативлар бузилганлиги ёки бажарилмаганлиги учун зарур жазо чораларини кўриш мақсадида тегишли банк муассасаларига материаллар юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан объектлар ва улардан фойдаланиш талабларини қўпол равишда бузиш ёки мунтазам равишда бажармаслик ҳолларига йўл қўйилаётганлиги, шунингдек, яшовчиларни хавфли жойлардан кўчириш ҳақидаги ёзма кўрсатмалар бажарилмаётганлиги тўғрисидаги материалларни прокуратура органларига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) агар объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ва кучайишига имкон берадиган бўлса, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудларни ўзлаштириш бўйича илгари берилган хулосалар ва ёзма кўрсатмаларга зарур ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган ҳудудларнинг чегарасини ҳар йили белгилаш ҳамда шунга мувофиқ равишда хавфсиз жойларга кўчириш лозим бўлган объектлар сони ва рўйхатига зарур ўзгартиришлар киритиш, илгари берилган тавсиялар ва ёзма кўрсатмаларнинг мазмунини аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган шарт-шароитларни ўрганиш масалаларини ишлаб чиқиш мақсадида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги давлат геология фонди (Давгеологияфонд) материалларидан, шунингдек, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ташкилотлар ва муассасалар фондлари материалларидан бепул ва навбатдан ташқари фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) хавфли геологик жараёнлар кучайган даврда шошилинч хабардор қилиш ва олдини олиш зарурати туғилганда оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизматининг Бош давлат назоратчисига ва унинг ўринбосарларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда аҳолини бошқа жойга кўчириш (муайян жойдан вақтинчалик кўчириш), объектлар қуриш ва улардан фойдаланиш тартибини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш, шунингдек, бошқа ишларни амалга ошириш тўғрисида ёзма кўрсатмалар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда, агар объектлар қурилиши хулосалар ва текшириш далолатномаларисиз, лойиҳаларга риоя этилмасдан амалга оширилганда ёки Давлат кузатиш хизматининг тавсиялари бажарилмаганда ёхуд бу ишлар ҳудудлардан фойдаланишга доир амалдаги нормативларга риоя этилмай бажарилганда ўз ҳуқуқлари доирасида қурилиш ишларини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки судга ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида мурожаат қилиш;
(19 банднинг 2-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ишлар тўхтатиб қўйилган ҳолларда зарур жазо чоралари кўриш учун материалларни тегишли банк муассасаларига жўнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) агар кейинги фаолияти хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига олиб келса, қайси идорага қарашлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар (ташкилотлар)нинг фаолиятини тўхтатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, тегишли вазирликларга, давлат қўмиталари ва идораларига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда объектлар қурилиши ва улардан фойдаланиш шартлари, шунингдек, Давлат кузатиш хизмати органларининг аҳолини хавфли жойлардан бошқа жойга кўчириш ва объектлардан фойдаланиш тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ёзма кўрсатмалари қўпол равишда бузилаётганлиги ёки мунтазам бажарилмаётганлиги ҳақидаги материалларни прокуратура органларига тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Давлат кузатиш хизмати органлари ва мансабдор шахсларининг ёзма кўрсатмаларини бажармаганлик ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва уларни тегишли органларга юбориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) агар объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига имкон берадиган бўлса, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудларни ўзлаштириш юзасидан илгари берилган хулосаларга зарур ўзгартиришлар киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Давлат кузатиш хизматининг давлат назоратчиларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) хулосалар асосида аҳолини бошқа жойга кўчириш (муайян жойдан вақтинчалик кўчириш), объектлар қуриш ва улардан фойдаланиш вақтини бошқа муддатга кўчириш ёки ўзгартириш, шунингдек, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда бошқа ишларни амалга ошириш тўғрисида бажариш мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) агар объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш шарт-шароитлари хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлишига, ривожланишига ёки кучайишига имкон берадиган бўлса, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудларни ўзлаштириш юзасидан илгари берилган хулосаларга зарур ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларнинг чегарасини аниқлаш ҳамда шунга мувофиқ равишда хавфсиз жойларга кўчириш лозим бўлган хўжаликлар сони ва объектлар рўйхатига доир муҳандислик-техникавий тадбирларга ўзгартиришлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда янги (қайта қурилган) объектлар ва иншоотларни қабул қилиш ва фойдаланишга топшириш бўйича давлат комиссиялари ишида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Давлат кузатиш хизмати органлари ва мансабдор шахсларининг ёзма кўрсатмаларини бажармаганлик ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва уларни тегишли органларга юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Давлат кузатиш хизматининг мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Давлат кузатиш хизмати органлари қуйидагиларга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфли геологик жараёнларнинг пайдо бўлиши ва кучайиши мумкин бўлган шарт-шароитларни мунтазам ўрганишни амалга ошириш, уларнинг рўй бериши мумкинлиги тўғрисида ҳар йили материаллар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) аҳоли яшаш жойлари ва халқ хўжалиги объектларини ушбу жараёнларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар кўриш ва амалга ошириш учун уларнинг рўй бериши мумкин бўлган ҳалокатли оқибатлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилиш ҳамда хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, объектларнинг раҳбарлари ва ходимларини хабардор қилиш ва огоҳлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, хавфли геологик жараёнлар кучайиши мумкин бўлган жойларда ҳудудлардан фойдаланишда тор маҳкамачилик, маҳаллийчилик кўринишларининг олдини олиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
8 апрелдаги 194-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг ташкилий
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.