24.05.2024 йилдаги ПҚ-186-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 24.05.2024 йилдаги ПҚ-186-сон
Kuchga kirish sanasi
25.05.2024
Ҳужжат 25.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти (кейинги ўринларда — Департамент);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг асосий вазифалари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Қўмита раисининг ўринбосари бир вақтнинг ўзида Департамент бошлиғи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Қўмитанинг мансабдор шахслари давлат назоратини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг назорати остидаги объектларга тўсқинликсиз кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги талабларига риоя этмаган ҳолда олиб борилаётган ёки бахтсиз ҳодиса ва авария содир бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишларни тўхтатиб туриш, шунингдек, одамлар ҳаёти хавф остида қолганда уларни иш жойларидан олиб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун ташкилотларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Қўмитанинг республика ҳудудларида қурилаётган ва фойдаланилаётган атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ҳолатининг доимий назоратини таъминловчи ходимларининг жойлашуви бевосита мазкур объектларда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, атом энергиясидан фойдаланиш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларини қурувчи ташкилотлар томонидан Қўмита ходимларининг яшаши ва уларга юклатилган функцияларни бажаришлари учун зарур шароитлар беғараз асосда таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қўмита ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатишдан қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда Қўмитага тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита томонидан хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг мансабдор шахслари ва жисмоний шахслардан саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларини бузганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда ундириладиган жарималар суммасининг 40 фоизи миқдоридаги маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита тизимидаги ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари маблағлари, донор ташкилотлар грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Жамғарма маблағлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита фаолиятида ахборот технологияларини жорий этиш ва уларни модернизация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида эксперт ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қўмита раисига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ходимларига улар фаолиятининг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланиши асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш тўловларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш мақсадида экспертиза бўйича ишларни амалга ошириш учун хорижий ихтисослаштирилган институтлар ва компанияларни, шунингдек, хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қўмита:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ҳафта муддатда Департамент тузилмасини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Энергетика вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Атом энергияси агентлиги билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрга қадар республикада атом энергетикасининг ривожланиш даражаси ва халқаро нормалардан келиб чиқиб, Департаментнинг штат бирликлари сонини ошириш тўғрисидаги асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган Марказ фаолиятини 2024 — 2026 йилларда босқичма-босқич йўлга қўйиш бўйича таклифларни, шунингдек, асосий вазифалари белгиланишини назарда тутган ҳолда Марказ тўғрисидаги низомни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 декабрга қадар халқаро молия институтлари ва консалтинг компанияларини тўғридан-тўғри жалб қилган ҳолда Қўмита фаолиятини ривожланган давлатларнинг саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционлари хавфсизлигини назорат қилиш соҳасидаги илғор тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноат хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини юритиш йўналишида тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитага замонавий асбоб-ускуналар харид қилиш, унинг моддий-техник базасини модернизация қилиш, фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўмита марказий аппарати учун 3 та хизмат автотранспорт воситаси, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган хизмат автотранспорт воситаси, 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ҳамда ҳудудий инспекторлар учун 5 та енгил хизмат автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қўмита оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Хадра мавзеси, 27-уйда жойлашган маъмурий бинонинг «А» блокидаги учинчи, тўртинчи ва бешинчи қаватларига жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қўмита манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 24 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-186-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарорига

1-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Назорат остидаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигини ҳамда атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида ягона давлат сиёсати юритилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш борасида республика иқтисодиётининг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режа ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасидаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ҳамда жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини ва текширувини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизадан ўтказишни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш, ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш, саноат хавфсизлигини декларациялаш тартибини ташкил этиш ва такомиллаштириш, техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Саноат хавфсизлиги ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида тегишли фаолият турларини лицензиялаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳаларида давлат назорати органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида фаолиятни амалга оширувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш йўналишларида ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларга нисбатан тезкор чоралар кўриш юзасидан идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш борасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг оқибатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарорига

2-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

Илмий-техник кенгаш

Ҳудудий бошқармалар

Махсус саноат-техника инспекцияси

«Саноат хавфсизлиги» ДМ

«Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» ДМ

«Контехназоратўқув» ДМ

«Саноат назорати лабораторияси» ДМ

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Қўмита бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 110 нафар бўлиб, қайта ташкил этилаётган Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарорига

3-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

Қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини, мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида акс эттирган Қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил август

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2.

Қўмита фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштиришни йўлга қўйиш.

1. Қўмита фаолиятини ташкил қилиш мақсадида унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг вақтинчалик тузилмалари, штат бирликлари ва низомларини тасдиқлаш.

2024 йил 20 июль

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қўмитага ўтказилаётган функциялар ва штат бирликларига мос равишда қайта тақсимлаш.

2024 йил 25 июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

3. Қўмита ходимларининг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ ва бошқа харажатларни вақтинчалик харажатлар сметаси доирасида амалга ошириш.

Бунда, Қўмита раиси томонидан тасдиқланган Қўмитанинг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун вақтинчалик харажатлар сметасига асосан молиялаштириш, истисно тариқасида, амалга оширилади.

2024 йил 25 июль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

4. Қўмитанинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун уни тегишли малакали раҳбар ва мутахассис кадрлар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлдиришни таъминлаш.

2024 йил октябрь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

3.

Қўмита ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш.

1. Жамғармани ташкил қилиш, унинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил июль

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил август

3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил август

4.

Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган Қўмита ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини 2024 — 2026 йилларда босқичма-босқич йўлга қўйиш.

1. Марказ устави ва штатлари бўйича таклифларни, шунингдек, 2024 — 2026 йилларда Марказ фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

2024 йил август

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Марказни ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2024 йил сентябрь

3. Марказнинг маъмурий бинога жойлаштирилишини таъминлаш.

2024 йил сентябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(А. Ортиқов),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

(Ш. Умурзаков).

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

4. Марказни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

2024 — 2026 йиллар

5. Марказда илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассислар иштирокида Илмий кенгашни ташкил қилиш.

2024 — 2026 йиллар

5.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида маълумотларни йиғиш, қайд этиш, умумлаштириш, тизимлаштиришни таъминлайдиган саноат хавфсизлигини масофадан назорат қилиш тизимини яратиш орқали дифференциал давлат назоратини жорий этиш.

1. Масофадан назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил январь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов)

2. Масофадан назорат қилиш тизимини яратиш бўйича эксперимент ўтказиш.

2025 йил март

3. Масофадан назорат қилиш юзасидан ўтказилган эксперимент натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиш.

2025 йил май

6.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга нисбатан ихтиёрий асосда ўтказиладиган саноат хавфсизлигини бошқариш тизими аудитини жорий этиш.

1. Саноат хавфсизлигини бошқариш тизимини аудитдан ўтказиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2025 йил январь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларни мазкур аудитдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил март

3. Саноат хавфсизлигини бошқариш тизими аудитини ўтказувчи халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда аудиторларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган ўқув курсларини ташкиллаштириш.

2025 йил май

7.

Саноат хавфсизлигини бошқариш тизими аудитини ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларни белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тизимини жорий этиш.

1. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2025 йил январь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Ўрганиш натижалари бўйича Саноат хавфсизлигини бошқариш тизими аудитини ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларни аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2025 йил март

8.

Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс-назорат тизимини йўлга қўйиш.

1. Қўмитада юзага келаётган коррупциявий ҳолатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

Доимий

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Илғор хорижий давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги тажрибасини ўрганиш.

2024 йил декабрь

3. Қўмитадаги коррупциявий ҳолатларнинг хавфини камайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш.

2025 йил февраль

9.

Лифтларнинг турига қараб уларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилаш, уларнинг юкларни ташиш, ёнғин хавфсизлиги ва шахтада фойдаланилиши талабларига мувофиқлигини декларациялаш орқали тасдиқлаш бўйича янги тизимни яратиш.

1. Ишчи гуруҳини шакллантириш.

2024 йил июнь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Кулдашев),

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Джуманазаров)

2. Халқаро, хусусан Европа Иттифоқи тажрибасини ўрганган ҳолда лифтлар, уларнинг мосламалари, сифати ва хавфсизлигига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш.

2024 йил июнь

3. Амалиётга янги тизимни жорий этишни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июль

10.

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2024 йил май

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Ўрганиш натижалари бўйича амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил июнь

11.

Махсус саноат-техника инспекцияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Махсус саноат-техника инспекцияси тўғрисидаги низомни Мудофаа вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

2024 йил июль

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов)

2. Махсус саноат-техника инспекцияси раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимларига номзодлар тўғрисидаги маълумотларни Мудофаа вазирлигига келишиш учун киритиш.

2024 йил июнь

3. Амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли «йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

2024 йил июнь

4. Махсус саноат-техника инспекцияси фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш.

Доимий

12.

Бекобод ва Темир йўл кон-техника инспекциялари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Бекобод ва Темир йўл кон-техника инспекциялари тўғрисидаги низомни «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишилган ҳолда тасдиқлаш.

2024 йил июль

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,

«Ўзметкомбинат» АЖ

(Р. Пирматов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

(З. Нарзуллаев)

2. Бекобод ва Темир йўл кон-техника инспекциялари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодлар тўғрисидаги маълумотларни «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга келишиш учун киритиш.

2024 йил июнь

3. Амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли «йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

2024 йил июнь

4. Бекобод ва Темир йўл кон-техника инспекциялари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш.

Доимий

13.

Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш.

2024 йил июль

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Қўмита ходимларини махсус формали кийим-бош билан таъминлашни назрда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил сентябрь

14.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш.

1. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2024 йил июнь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,

Адлия вазирлиги

(А. Каримов)

2. Ўрганиш натижалари асосида қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка оид нормаларни қайта кўриб чиқиш, шу жумладан кучайтириш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга нисбатан жарималарни солиш институтини жорий этиш;

Қўмита ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш;

саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш.

2024 йил ноябрь

15.

Лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш.

1. Лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва тегишли чоралар кўриш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. Аттракционлар фаолиятини масофавий назорат қилиш, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш имкониятини берувчи «attraksionnazorati» электрон платформасини яратиш.

2024 йил август

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси,

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Адлия вазирлиги

(А. Каримов)

16.

Республикадаги барча хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари «Контехназоратўқув» ДМнинг «Саноат хавфсизлиги» ўқув курсларида ўқитилишини ташкил этиш.

1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини «Контехназоратўқув» ДМнинг «Саноат хавфсизлиги» ўқув курсларида ўқитиш бўйича режани тасдиқлаш ва амалга ошириш.

2024 йил июнь

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси

2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ва билим синовларидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2024 йил сентябрь

3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил ноябрь

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарорига

4-ИЛОВА

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг Радиация ва ядро хавфсизлиги департаментининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши, ушбу объектларнинг хавфсизлигини ва жисмоний ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг ҳисобига риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш юзасидан профилактика чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш, уларни амалга киритиш ҳамда амалга оширилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш ва ушбу соҳадаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялашни амалга ошириш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 07/24/186/0367-сон; 04.10.2024 й., 06/24/149/0772-сон; 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)