15.03.2024 йилдаги ПҚ-129-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.03.2024 йилдаги ПҚ-129-сон
Kuchga kirish sanasi
16.03.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тадбиркорлик субъектларига халқаро платформалар орқали рақамли технологиялар соҳасида хизматлар кўрсатиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига халқаро хизматлар бозорида иштирок этиш ва ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш учун қулай шароитлар яратиш, уларнинг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бу борадаги тартиботларни соддалаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-292-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг ҳуқуқий эксперимент тариқасида рақамлаштириш соҳасида хизматлар кўрсатиш бўйича экспорт шартномавий ҳужжатларни халқаро платформаларда расмийлаштиришга рухсат бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 1 апрелдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент доирасида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) резидентлари томонидан рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар (улар амалга ошириши рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига мувофиқ) экспорти бўйича халқаро платформаларда электрон шаклда расмийлаштирилган қиймати 100 минг АҚШ долларигача (ёки ушбу эквивалентга тенг миқдоргача) бўлган шартномалар (келишув, ҳисобварақ-фактура, инвойс) электрон ҳужжат сифатида тан олинади ҳамда уларнинг қоғоз шаклидаги нусхаси талаб этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамлаштириш соҳасидаги хизматлар экспорти бўйича шартномаларни расмийлаштириш рухсат этиладиган халқаро платформалар рўйхати Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ҳуқуқий эксперимент доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-парк резиденти иштирокидаги оддий ёзма шаклдаги ташқи савдо битими у тўғрисидаги таклиф иккинчи тарафнинг шартнома тузишга тайёрлиги ҳақида хабардор қилиш (акцептлаш) йўли билан қабул қилинган бўлса тузилган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи савдо битими бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар IT-парк резидентлари томонидан фақат Ўзбекистон Республикаси тижорат банкидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ёки бошқа алоқа воситалари, ахборот тизимлари ёки ахборот тармоқларидан фойдаланган ҳолда дастурий кодлар билан алмашиш ёки тарафлар ва уларнинг хоҳиш-иродасининг мазмунини аниқ ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IT-парк резидентлари учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи савдо битимлари бўйича тегишли маълумотларни киритиб бориш мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳуқуқий экспериментни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқий экспериментнинг амал қилиш муддати бир йилни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ҳафта муддатда рақамлаштириш соҳасидаги хизматларни экспорт қилиш бўйича шартномаларни расмийлаштириш рухсат этиладиган халқаро платформалар рўйхатини тасдиқласин (заруратга кўра, мунтазам равишда янгилаб борсин) ҳамда оммавий ахборот воситалари ва Интернет, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлиги билан биргаликда ҳуқуқий эксперимент якунлари бўйича қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 15 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-129-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2024 й., 07/24/129/0217-сон)