Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013 10.07.1996 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 261
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раесатининг Низоми, 10.07.1996 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 261
Kuchga kirish sanasi
10.07.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013
Ҳужжат 08.02.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссияси

Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги

34/2-сон қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Низом
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 10 июлда 261-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сонли «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2441, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом фан доктори ва номзоди илмий даражаларини бериш тартибини белгилайди. Илмий даражалар фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билимларга ва илмий ютуқларга, олий маълумотга ёки магистр даражасига эга бўлган шахсларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тиббиёт фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — тиббиёт соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга, ветеринария фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — ветеринария соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга, юридик фанлар бўйича диссертация ҳимоя қилиш — ҳуқуқ (юриспруденция) соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга рухсат этилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 13 ноябрдаги 98/4-сонли қарори (рўйхат рақами 261-2, 29.01.2004 й.) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 47-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Фан доктори ва номзоди илмий даражаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) ихтисослашган кенгашнинг, (бундан буён — кенгаш) олий маълумотга эга бўлган талабгор диссертацияни жамоат олдида ҳимоя қилгандан кейин қабул қилган илтимосномаси асосида ва ОАК тегишли эксперт кенгашининг хулосасини инобатга олган ҳолда беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий даража олиш учун ёзилган диссертация илмий асар ҳисобланиб, у диссертантнинг эълон қилган илмий ишлари асосида махсус тайёрлаган қўлёзма шаклида бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертацияни тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш, ОАКга тақдим этиш учун расмийлаштириш қайси тилда бўлиши лозимлиги Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисидаги қонунига мувофиқ белгиланади. Талабгор диссертацияни ўз хоҳишига қараб уч тилда: ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида ёзиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоқ адабиётшунослиги ва тилшунослиги бўйича диссертациялар талабгорнинг хоҳишига қараб, қорақалпоқ тилида ёзилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. ОАК Фан ва техникани ривожлантиришга улкан ҳисса қўшадиган кашфиёт ёки энг катта ихтиро муаллифига, истисно тариқасида диссертация ҳимоясисиз фан доктори ёки номзоди илмий даражасини бериши мумкин. Бу ҳолда талабгорга илмий даража бериш тартибини ОАК белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ёпиқ мавзулар бўйича диссертация ҳимоя қилишни ташкил этиш ва илмий даражалар бериш тартиботи ОАКнинг махсус қўшимча Низомида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фан доктори ва номзодига дипломлар берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. НОМЗОДЛИК ИМТИҲОНЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фан номзоди илмий даражасига талабгор тегишли номзодлик имтиҳонларини топшириши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Имтиҳон қабул қиладиган ташкилот номзодлик имтиҳонлари олинишидан беш кун олдин имтиҳон топширувчилар рўйхатини, имтиҳон қабул қилиш вақти, жойи ва комиссиянинг таркибига доир маълумотлар билан бирга ОАКга юбориши зарур. ОАК номзодлик имтиҳонларида қатнашиш ва уни назорат қилиш учун ўз вакилларини юбориши мумкин. Номзодлик имтиҳонлари нохолис ўтказилган тақдирда ОАК имтиҳон натижаларини бекор қилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари фалсафа, миллий истиқлол ғояси ва фан методологияси, чет тили, информацион технологиялар асослари ҳамда диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари ўзбек ёки рус тили, информацион технологиялар асослари ва диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Номзодлик имтиҳонларининг мазмунини ва уларни топшириш тартибини ОАК Раёсати белгилайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ДИССЕРТАЦИЯЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация муаллиф ўтказган тадқиқотлар ва у яратган ишланмалар асосида муҳим халқ хўжалик, ижтимоий-маданий, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик илмий муаммо ҳал қилинган ёки тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантиришда улкан ютуқ деб баҳолаш мумкин бўлган назарий қоидалар мажмуи ишлаб чиқилган ёхуд жорий этилиши техникани ривожлантиришга катта ҳисса қўшадиган илмий асосланган техникавий, иқтисодий ёки технологик ечимлар ўз ифодасини топган илмий асар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация фаннинг тегишли соҳаси учун катта аҳамиятга молик масала янгича ҳал қилинган ёки муаллифнинг муҳим амалий масалаларни ҳал этишни таъминловчи илмий жиҳатдан асосланган техникавий, иқтисодий ёки технологик тавсиялари ўз ифодасини топган илмий асар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Диссертация муаллиф ошкора ҳимоя учун жамоат муҳокамасига қўйган янги илмий натижалар ва қоидалар мажмуига эга мазмунан яхлит, муаллифнинг фанга қўшган ҳиссасини акс эттирувчан шахсан ёзилган юқори малакали илмий иш бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалий аҳамиятга молик диссертацияда аниқ муаммонинг ечими ва муаллиф эришган илмий натижалардан амалиётда фойдаланилганлиги тўғрисида маълумотлар, назарий аҳамиятга молик диссертацияда эса илмий хулосалардан фойдаланишга доир тавсиялар берилиши лозим.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация иши кириш қисми, камида учта бўлим, асосий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация ишининг амалиётга тадбиқи юзасидан махсус ишлаб чиқилган тавсиялар ихтисослашган кенгашда тасдиқланиб, аттестация ишига илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация мавзуси бўйича фойдаланилган адабиётлар асосан охирги ўн-ўн беш йил ичида нашр этилган бўлиши тавсия этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан учинчи—бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий маъруза шаклида фақат докторлик диссертациясини ёқлашга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий маъруза шаклидаги докторлик диссертацияси талабгор мунтазам бажарган ва унинг асарларида эълон қилинган фан ва техника учун катта аҳамиятга молик натижаларнинг умумий қисқача баёнидан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор илмий ишининг аҳамияти ҳамда илмий маъруза шаклида диссертация ҳимоя қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани унинг асосий тадқиқотлари ўтказилган ва ишланмалар бажарилган ташкилот беради. Илмий маъруза шаклида докторлик диссертацияси ҳимоя қилиш учун ОАК Раёсатининг рухсати бўлиши зарур. Илмий маъруза шаклида докторлик диссертациясини тақдим этиш ва ҳимоя қилиш тартибини ОАК белгилайди.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Диссертация мавзуи долзарб ва республика илмий тадқиқот ишларининг асосий приоритет йўналишлари билан боғлиқ бўлиши ва шахсан ҳар бир талабгор учун ташкилот илмий (илмий-техникавий) кенгаши томонидан тасдиқланиши шарт.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация мавзуси илмий кенгаш томонидан тасдиқлангандан сўнг, «ОАК Бюллетени» журналида нашр этилиши учун ўрнатилган тартибдаги ҳужжатлар билан ОАКга юборилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Докторлик диссертациясининг асосий илмий натижалари республикада ва хорижда чоп этиладиган ОАК рўйхатидаги илмий журналларда, даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 13 ноябрдаги 98/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-2, 2004 йил 29 январь) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 47-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Докторлик диссертацияси бўйича диссертантнинг умумий илмий ишлари сони 20 тадан (шундан 10 таси якка муаллифликда) кам бўлмаслиги керак.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 13 ноябрдаги 98/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-2, 2004 йил 29 январь) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 47-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кашфиёт ҳақидаги дипломлар, ихтиро ва саноат намуналари тўғрисидаги муаллифлик гувоҳномалари ва патентлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва қайд қилинган алгоритмлар давлат илмий-техникавий ахборот тизими муассасаларига сақлашга берилган ва илмий журналларда қисқача баён этилган ишларнинг қўлёзмалари. илмий анжуман, конференция, симпозиум ва семинарларда қилинган маърузаларнинг босилиб чиққан тезислари, корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, қайта қуриш ва техникавий қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг технологик қисмлари, давлат маълумотлар банкига қўшилган янги материалларнинг ахборот карталари ҳам диссертациянинг илмий натижаларини акс эттирувчи эълон қилинган ишлар жумласига киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертантнинг чоп этилган илмий ишлари рўйхати докторлик диссертациясининг авторефератида уч бўлимдан иборат ҳолда келтирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи бўлимда монографиялар ҳамда илмий журналлар ва тўпламларда чоп этилган мақолалар рўйхати берилади. Бу бўлимда келтирилган мақолаларнинг камида ўнтаси ОАК рўйхатидаги илмий журналларда номзодлик диссертацияси ҳимоясидан сўнг нашр қилинган бўлиши керак. Диссертантнинг илмий журналларда чоп этилган ўнта мақоласи бўлмаган ҳолларда, докторлик диссертациясининг ҳимояси масаласини истисно тариқасида ОАК Раёсати ҳал қилади. Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт соҳалари бўйича докторлик диссертацияси натижалари юзасидан монография нашр этилган бўлиши, бошқа фанлар соҳалари бўйича докторлик диссертацияси натижалари юзасидан эса, ушбу фан соҳаси юқори даражада ривожланган хорижий мамлакатларнинг илмий журналларида камида иккита мақола нашр этилган бўлиши шартдир;
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 13 ноябрдаги 98/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-2, 2004 йил 29 январь) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 47-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи бўлимда ихтироларга патент ва муаллифлик гувоҳномаларининг рўйхати келтирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи бўлимда тезислар, депонент қилинган илмий ишлар (уларнинг реферати илмий журналларда нашр этилган бўлиши керак), илмий журналларда чоп қилинган реферат, ахборот ва аннотациялар рўйхати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Авторефератда келтирилган илмий ишлар рўйхати диссертация мавзуига қатъиян мувофиқ бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автореферат ва диссертацияда кўрсатилган илмий ишлар нашрига оид маълумотлар мавжуд талабларга батамом мос равишда келтирилиши (муаллифлар ҳамда мақолалар чоп этилган журнал ёки тўплам бетлари аниқ кўрсатилиши) зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар диссертантнинг мақолалари ҳаммуаллифликда ёзилган бўлса, у ҳар бир ҳаммуаллифнинг ҳиссасини холис акс эттириши лозим ва мақолаларидан ўз диссертациясида қисман ёки тўла фойдаланиш учун асосий ҳаммуаллифларнинг ёзма розилигини олиши зарур. Ана шу ёзма розилик ОАКга юбориладиган аттестация ҳужжатларига илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳаммуаллифликдаги илмий иш натижалари фақат биргина муаллифнинг докторлик диссертациясига тўла-тўкис киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Докторлик илмий даражасига талабгорнинг асосий илмий ишлари нусхалари ва номзодлик илмий даражасига талабгорнинг барча илмий ишлари нусхалари ОАКга юбориладиган аттестация ҳужжатларига илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номзодлик илмий даражасига талабгорнинг ОАК рўйхатидаги газета, илмий журнал ёки тўпламларда нашр қилинган камида иккита мақоласи бўлиши керак.
(12-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номзодлик диссертацияси бўйича талабгорнинг умумий илмий ишлари сони бештадан кам бўлмаслиги керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Талабгор ўз диссертациясида фойдаланган материаллар ёки айрим натижалар манбаини, уларнинг муаллифи ва номини тўла кўрсатиши зарур, Илмий иш ёзишда қатнашган ҳаммуаллифларнинг ғоя ёки ишланмаларидан диссертацияда фойдаланганда талабгор буни диссертация ва авторефератда қайд этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзганинг материалидан унинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланилган тақдирда, диссертация, у қайси босқичда кўрилаётган бўлишидан қатъий назар, муҳокамадан олиб ташланади ва қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯГА ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ЁҚЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Диссертация бажарилган ёки талабгор бириктириб қўйилган ташкилот топширилган диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказади ва диссертация юзасидан хулоса (илмий семинар протоколидан кенгайтирилган, батафсил кўчирма шаклида) беради. Хулосада диссертацияда баён этилган натижаларни олишда муаллифнинг аниқ шахсий иштироки, ўтказилган тадқиқот натижаларининг нечоғлик тўғрилиги, уларнинг қай даражада янгилиги ва амалий аҳамияти; диссертация мавзуига мос ихтисос, диссертация материалларининг муаллиф эълон қилган илмий ишларда нечоғлик тўлиқ баён этилганлиги ўз ифодасини топиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосанинг сифати, холислиги ва тайёрлаш муддати учун ташкилот раҳбари масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация дастлабки экспертиза учун топширилган кунидан эътиборан номзодлик диссертацияси учун икки ойдан ва докторлик диссертацияси учун уч ойдан кечиктирмасдан хулоса талабгор қўлига берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация дастлабки экспертизага диссертантнинг ташкилот раҳбарига ёзган аризасига қўшиб топширилади. Ташкилот раҳбари топширилган диссертацияни кўриш тартибини белгилайди ва кўриб чиқиш муддатини назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий даража талабгорлари диссертациясини дастлабки экспертизадан ўз хоҳишлари билан, ихтисослашган кенгашдан мустақил равишда ўтказишлари мумкин. Ихтисослашган кенгаш дастлабки экспертизалар натижаларидан қониқмаган тақдирда, диссертацияни қўшимча равишда экспертизага юборадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Кенгаш ОАК белгилаган рўйхатдаги ҳужжатлар, шунингдек, диссертация ихтисосига мос бошқа илмий муассасаларнинг муаммовий кенгашлари, семинар ва илмий кенгашларида диссертация муҳокама қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, диссертацияни дастлабки муҳокамадан ўтказиш учун қабул қилиб олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш, диссертация ҳимоя учун қабул қилингандан сўнг, унинг автореферати чоп этилишидан аввал белгиланган тартибда «ОАК Бюллетени» журналида ҳимоя тўғрисида эълон беради.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашда диссертацияни дастлабки кўриб чиқиш тартиби «Ихтисослашган кенгашлар тўғрисидаги Низом»да белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Олий ўқув юртларининг ректор ва проректорлари, ташкилот раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ўзлари ишлаётган жойдаги, бошқарув маҳкамаси раҳбар ходимлари ўз идораларига қарашли ташкилотлардаги кенгашларда диссертация ҳимоя қилишига рухсат берилмайди. ОАК ходимлари бошқа ташкилотга ишга ўтганларидан кейингина диссертация ҳимоя қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Диссертация мавзуи турли ихтисосликларга туташ бўлиб, кенгашга уларнинг биридан диссертация ҳимоясини ўтказиш ҳуқуқи берилмаган ҳолларда кенгаш бир марталик ҳимоя ўтказади. Бир марталик ҳимоя ўтказувчи кенгаш таркибини тузиш тартибини ОАК белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кенгаш номзодлик диссертациясини талабгор барча зарур ҳужжатларни топширган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай, докторлик диссертациясини эса уч ойдан кечиктирмай ҳимоя учун қабул қилиб олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Кенгашнинг рухсати билан докторлик диссертацияси учун икки босма табоқ ва номзодлик диссертацияси учун бир босма табоқ ҳажмда диссертациянинг қўлёзма ҳуқуқидаги автореферати чоп этилади. Автореферат ўзбек, рус, ёки инглиз тилларида ёзилиши мумкин.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасидаги диссертация авторефератининг ҳажми, кўпи билан, 30 фоизга оширилиши мумкин. Авторефератда диссертациянинг асосий ғояси янги илмий йўналиш ёки йирик халқ хўжалиги муаммоси ечими ва хулосалари баён қилинган, ўтказилган тадқиқот, муаллиф қўшган ҳисса, тадқиқот натижаларининг қай даражада янгилиги ва амалий аҳамияти кўрсатилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро экспертизадан ўтказиш ва илмий ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида авторрефератга рус, ўзбек ва инглиз тилларидаги қисқача мазмуни илова қилиниши тавсия этилади. Қисқача мазмуннинг ҳажми докторлик диссертацияси учун бир саҳифадан ва номзодлик диссертацияси учун ярим саҳифадан ошмаслиги лозим. Диссертация автореферати босмахонада ёки кўпайтиргич ускунада кенгаш белгилаган нусхада босилади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автореферат кенгаш аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга диссертация ҳимоясидан камида бир ой аввал юборилади. Автреферат юборилиши керак бўлган олувчиларнинг қўшимча рўйхатини диссертацияни ҳимояга қабул қилиб олган кенгаш белгилайди. Ушбу рўйхатга диссертация ихтисосига мос кенгашлар, манфаатдор ташкилотлар ҳамда етакчи олим-мутахассислар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автореферат тарқатилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатини ОАК тузади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Докторлик диссертациясининг матни 250 саҳифадан, номзодлик диссертацияси эса 120 саҳифадан ошмаслиги керак. Гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Докторлик диссертация бўйича диссертациянинг ва авторефератининг муқовасида фақат биргина илмий маслаҳатчи кўрсатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номзодлик диссертацияси бўйича диссертациянинг ва авторефератнинг муқовасида биргина илмий раҳбар кўрсатилиш мумкин. Номзодлик диссертацияси бўйича иккинчи илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи зарур ҳолларда, диссертация ва авторефератнинг титул варағида ОАК рухсати билан кўрсатилиши мумкин. Ихтисосликлар туташлигида ҳимояга тақдим этилган номзодлик диссертациялари бундан мустасно.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Диссертациянинг бир нусхаси ва авторефератнинг икки нусхаси диссертацияни ҳимоя учун қабул қилиб олган кенгашга қарашли ташкилотнинг кутубхонасига ҳимоядан камида бир ой аввал топширилади, бу ерда у қўлёзма ҳуқуқида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Кенгаш диссертация бўйича фаннинг шу соҳасидан хабардор олимлардан расмий оппонентлар тайинлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Докторлик диссертацияси бўйича Фан докторларидан учта расмий оппонент тайинланади, бунда улардан фақат биттаси ҳимоя ўтаётган кенгашнинг аъзоси бўлиши мумкин. Зарур ҳолларда, истисно тариқасида, кенгашнинг иккита аъзоси (турли ташкилотлардан) расмий оппонент бўлишига рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номзодлик диссертацияси бўйича иккита оппонент тайинланиб, улардан бири албатта фан доктори бўлиши керак, иккинчиси эса фан доктори ёки фан номзоди бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда расмий оппонентларни ОАК тайинлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. ОАК Илмий кенгаши ва Раёсати (Президиум) аъзолари, девон ходимлари, ОАК эксперт кенгашларининг раҳбарлари, диссертация кўриб чиқилаётган кенгаш раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби, ҳимоя қилувчининг илмий раҳбари, диссертация мавзуида эълон қилинган ишлар бўйича ҳимоя қилувчининг ҳаммуаллифлари, диссертация бажарилган ёки ҳимоя қилувчи ишлаётган, шунингдек илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳимоя қилувчи буюртмачи ёки ижрочи шерик ижрочи) бўлган олий ўқув юртларининг ректори ва проректорлари, илмий ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, кафедра, лаборатория, сектор, бўлим ходимлари расмий оппонент бўла олмайдилар. Расмий оппонентлар турли ташкилотларнинг ходимлари бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда кенгаш раисининг ўринбосари ёки илмий котиби ОАКнинг ижозати билан расмий оппонент қилиб тайинланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Расмий оппонент диссертацияни ва диссертация мавзуи бўйича эълон қилинган босма ишларни ўрганиб чиқиб, кенгашга ўз фикрини тақдим этади. Унда танланган мавзунинг долзарблиги, диссертацияда келтирилган илмий тафсилот, асосий натижалар, хулоса ва амалий ҳамда назарий тавсиялар нечоғлик асосланганлиги, тўғрилиги ва янгилиги аниқлаб берилади ҳамда диссертациянинг ушбу Низом талабларига қанчалик мувофиқлиги тўғрисида хулоса келтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий оппонентлар ўз тақризлари нусхасини талабгорга диссертация ҳимоясидан камида ўн кун олдин топширишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш расмий оппонент тақризи талабга жавоб бермаган тақдирда қайта ишлаш учун қайтариб беришга ёки расмий оппонентни алмаштиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий оппонент ўзи тайёрлаган тақризнинг холисона ва сифатли бўлишига ҳамда кенгаш белгилаган муддатда тақдим этилишига масъулдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Кенгаш диссертация юзасидан тегишли фан соҳалари ёки халқ хўжалигида ўз ютуқлари билан танилган ташкилотларни (корхоналарни) етакчи ташкилот сифатида тайинлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация иши бажарилган ёки илмий тадқиқот ишлари бўйича диссертант буюртмачи, ижрочи (шерик ижрочи) бўлган ташкилотлар, талабгор ишлаётган муассаса, расмий оппонентларнинг, илмий раҳбарнинг, илмий маслаҳатчининг асосий иш жойи бўлган муассаса, етакчи ташкилот бўла олмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчи ташкилотнинг тақризида диссертация муаллифи эришган натижаларнинг фан ва ишлаб чиқариш учун аҳамияти акс эттирилиши, шунингдек, диссертация натижалари ва хулосаларидан фойдаланишга доир аниқ тавсиялар бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчи ташкилот тақризи илмий семинар далолатномасидан кенгайтирилган батафсил кўчирма шаклида ёзилиб, семинар раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда уни ана шу ташкилот раҳбари ёки раҳбар ўринбосари тасдиқлайди. Улар тақризнинг сифати ва холислиги учун шахсан масъулдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Етакчи ташкилот тақризининг нусхаси талабгорга диссертация ҳимоясидан камида ўн кун аввал топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақриз талабга жавоб бермаган тақдирда кенгаш уни етакчи ташкилотга қайтариш ёки етакчи ташкилотни бошқаси билан алмаштиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Кенгаш, зарур ҳолларда, тегишли илмий ва илмий-ишлаб чиқариш муассасаси ҳамда ўқув юртларини, хорижий мамлакатларнинг таниқли олим-мутахассисларини етакчи ташкилот ва диссертация ҳимояси юзасидан оппонент этиб тайинлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Кенгаш салбий тақриз ва хулосалар олинган тақдирда ҳам, талабгорнинг истагига биноан, диссертация ҳимоясини тайинлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Докторлик диссертацияси ҳимояси диссертантнинг илмий натижаларини акс эттирувчи ишлари эълон қилингандан икки ой ўтгач, номзодлик диссертацияси ҳимояси эса бир ойдан сўнг ўтказилиши мумкин. Нашрга топширилган бўлсада, лекин ҳали чоп этилмаган ишлар диссертацияда ва диссертация авторефератида келтирилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Кенгаш мажлиси, агар унинг ишида кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этса, ҳимоя қилинаётган докторлик диссертациясининг ҳар бир ихтисоси бўйича камида уч фан доктори, ҳимоя қилинаётган номзодлик диссертациясининг ҳар бир ихтисоси бўйича эса, камида икки фан доктори қатнашсагина ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг илмий даража бериш масаласи юзасидан қарори мажлисда қатнашган аъзоларнинг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берган тақдирдагина маъқул деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Диссертацияни жамоа олдида ҳимоя қилиш илмий баҳс тусини олиши ва юксак талабчанлик, қатъийлик ҳамда илмий ахлоқ-одобга риоя этиш вазиятида ўтиши, унда диссертациядаги барча илмий ва амалий хулоса ҳамда тавсияларнинг нечоғлик тўғрилиги ва асосланганлиги синчиклаб таҳлил қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий оппонентлар диссертация ҳимоясида ҳозир бўлишлари шарт. Докторлик диссертациясига ижобий тақриз берган расмий оппонентлардан фақат биттаси узрли сабаб билан иштирок этолмаган тақдирда диссертация ҳимоясига рухсат берилади. Бундай ҳолларда келолмаган оппонентнинг тақризи кенгаш мажлисида тўлиқ ўқиб эшиттирилади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номзодлик диссертацияси ҳимоясида, қоида тариқасида, расмий оппонентларнинг ҳаммаси қатнашиши шартдир.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Диссертация ҳимояси тугаганидан сўнг кенгаш илмий даража бериш тўғрисидаги масалани яширин овоз бериш йўли билан ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисоб комиссиясининг баённомаси яширин овоз беришда қатнашаётган кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш йўсинида тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация ҳимояси бўйича кенгаш мажлисини ўтказиш, шу жумладан яширин овоз бериш тартиби ҳамда ҳисоб комиссиясининг иши «Ихтисослашган кенгаш ҳақидаги Низом»да белгилаб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Яширин овоз берилганидан кейин, диссертация ҳимояси натижалари бўйича ижобий қарорга келинган тақдирда, кенгаш очиқ овоз бериш йўли билан диссертация юзасидан хулоса қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хулосада талабгор шахсан эришган энг муҳим илмий натижалар, уларнинг нечоғлик тўғрилиги ва янгилигига берилган баҳо, диссертациянинг назария ва амалиёт учун аҳамияти, диссертация тадқиқотларининг натижаларидан фойдаланишга оид тавсиялар акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Кенгаш докторлик ёки номзодлик диссертациясининг биринчи ва иккинчи нусхаларини ҳамда талабгорнинг аттестациясига оид ҳужжатларни ҳимоядан кейин бир ой муддат ичида ОАКга юборади. Ҳимоя қилувчининг аттестациясига оид ҳужжатларнинг иккинчи нусхаси кенгашда ўн йил сақланади. Талабгорнинг аттестация ҳужжатларини расмийлаштириш ОАК белгилаган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, диссертация, автореферат ҳамда аттестация ҳужжатларининг электрон версиялари ўрнатилган тартибда талабгорнинг аттестация иши билан бирга ОАКга топширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертация ҳимояси натижалари бўйича кенгаш салбий қарорга келган тақдирда, олий маълумот ҳақидаги диплом нусхаси, номзодлик имтиҳонларини топширганлик ҳақидаги гувоҳнома, ходимларни ҳисобга олиш шахсий варақаси, диссертация ёзилган ёки талабгор бириктирилган ташкилотнинг хулосаси, илмий ишларнинг нусхалари ва диссертация ҳимоя қилувчига қайтариб берилади. Диссертациянинг кутубхона фондидан олиб қўйиладиган ва кенгашга юборилиб, у ерда ўн йил сақланадиган бир нусхаси эса ҳимоя қилувчига қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертацияга берилган тақризлар, автореферат, мажлис стенограммаси ҳамда овоз бериш натижаси тўғрисидаги қарор кенгашда қолади ва такрорий ҳимоя ўтадиган жойга талабнома асосида юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш ўзининг салбий қарори ҳақида ҳимоя кунидан эътиборан бир ой муддат ичида ОАКга хабар қилади. Айни вақтда ОАКга автореферат ва кенгаш мажлисининг стенограммаси ҳам юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ҳимоя натижалари юзасидан кенгаш салбий қарор чиқарган диссертация, қарор чиқарилганидан камида бир йил ўтгач, қайта ишланган ҳолда такрорий ҳимояга тақдим этилиши мумкин. Салбий қарорни ОАК чиқарган бўлса ҳам диссертацияни худди шу шартлар билан такрорий ҳимояга тақдим этилиши мумкин. Такрорий ҳимоя учун ОАК рухсати бўлиши шарт эмас. Такрорий ҳимояда илгариги оппонентлар бутунлай алмаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Фан номзоди илмий даражасига эга бўлмаган талабгорга ҳам докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга ижозат берилади. Бундай ҳолда талабгор, белгилаб қўйилган тартибга биноан, номзодлик имтиҳонларини топшириши лозим.Фан номзоди илмий даражасига эга бўлмаган талабгор фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ушбу Низомнинг 8-банди талабларига жавоб бермай, балки 9-банди талабларига мос келса, кенгаш ҳимоя қилувчига фан номзоди илмий даражасини беради.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Илмий даража берилган талабгорнинг диссертацияси автореферат ва диссертация ҳисоб варақасининг бир нусхаси билан бирга белгиланган тартибда Республика кутубхона фондига топширилади ва у ерда доим сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотлар кутубхоналаридаги диссертация нусхалари белгиланган тартибда минтақа депозитарияларига топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ОАКДА ДИССЕРТАЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Диссертациянинг илмий савиясини, унинг илмий ва амалий қимматини, кенгашлар ишини назорат қилиб боришни ОАК илмий-аттестация бўлинмалари эксперт кенгашлари билан биргаликда таъминлайди. Илмий-аттестация бўлинма ва эксперт кенгаши диссертация юзасидан ўз хулосаларининг сифати ва холислиги учун масъулдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОАК Раҳбарияти аттестациядан ўтказиш ва ОАК Раёсатига тавсияларни тайёрлашда ягона талабларни амалга оширишни таминлайди.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-аттестация бўлинма кенгашда диссертация ҳимояси пайтида ва эксперт кенгашида, экспертиза сифатсиз ўтган деб топса, ОАК Раҳбарияти рухсати билан диссертация ушбу Низом талабларига қанчалик мувофиқлиги тўғрисида қўшимча хулоса (жамоавий тақриз) олиш учун аттестация ҳужжатлари билан бирга диссертацияни бошқа кенгашга юбориши мумкин. Қўшимча хулоса олиш учун юборилган диссертацияни кўриб чиқиш юзасидан кенгаш мажлисини ўтказиш тартиби «Ихтисослашган кенгаш ҳақидаги Низом»да белгиланган.
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мабодо кенгаш ушбу Низомнинг 32-бандига биноан қабул қилган хулоса етарли далиллар билан асосланмаган бўлса, илмий-аттестация бўлинма эксперт кенгаши билан биргаликда ОАК Раҳбарияти рухсати билан уни қайта ишлаш учун кенгашга қайтариши мумкин. Бунда ҳимоя қилувчи кенгаш мажлисида иштирок этиши шарт эмас.
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда илмий-аттестация бўлинма ОАК Раҳбарияти рухсати билан эксперт кенгаши мажлисига талабгорни, ҳимоя ўтган ёки унинг жамоавий тақризи амалга оширилган кенгаш раҳбарини, расмий оппонентларни, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчиларни, шунингдек, етакчи ташкилот вакилларини таклиф қилади ёки диссертацияни кўриб чиқадиган кенгаш мажлисига ўз вакилини юборади.
(37-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор узрли сабабларсиз келмай қолганда эксперт кенгаш усиз ҳам диссертацияни кўриб чиқаверади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мабодо кенгаш ҳимоя ўтказишда ОАК Низомлари талабларини ва ўрнатилган тартиб-қоидани бузган бўлса, ОАК Раҳбарияти ОАК Меъёрий (процедура) комиссиясининг қарорига асосан аттестация иши кўрилишини тўхтатиб, диссертация ишига рад жавоби бериши мумкин.
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт кенгаши билан диссертация ҳимояси ўтган ёки у жамоавий тақриз қилинган кенгашнинг фикрлари бир-бирига тўғри келмай қолса, ОАК Раҳбарияти ОАК Илмий кенгаши аъзоларига, фаннинг тегишли соҳаси мутахассисларига қарор қабул қилиш учун ОАК Раёсатига тавсиялар тайёрлашни топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт кенгашининг иш тартиби ОАК тасдиқлаган «Эксперт кенгаши тўғрисидаги Низом» билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Фан доктори илмий даражасини бериш юзасидан диссертацияни ва аттестация ҳужжатларини ОАКда кўриб чиқиш муддати олти ойдан ошмаслиги, фан номзоди илмий даражасини бериш юзасидан диссертацияни ва аттестация ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати эса тўрт ойдан ошмаслиги керак. Диссертацияга ҳамда аттестация ҳужжатларига берилган баҳо хусусидаги фуқаролар таклифлари ва аризалари ҳам худди шу муддатларда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Диссертацияни экспертизадан ўтказиш узоқроқ муддат талаб этадиган алоҳида ҳолларда ана шу муддатни узайтириш масаласини ОАК ҳайъати ҳал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Диссертация ҳимоясидан кейин, диссертацияда аниқланган ноаниқликларни, хатоларни тузатиш мумкин эмас. Аттестация ишининг ОАКда кўрилиш жараёнида аттестация ишида аниқланган хатолар, камчиликлар тузатилишига рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор ўз диссертациясини кўриб чиқиш жараёнининг ҳар қандай босқичида: кенгашда — яширин овоз беришдан аввал, ОАКда эса — фан номзоди ёки доктори илмий даражасини бериш ҳақидаги ечим ёхуд қарор қабул қилинишидан олдин уни муҳокамадан олишга ҳақли, ўзга материаллардан уларнинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланганлигини кенгаш ёки ОАК аниқлаган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда диссертация муҳокамадан олингандан кейин умумий асосларда такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(VI бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. ДИПЛОМЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. ОАК Раёсатининг илмий даража бериш ҳақидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий даража дипломлари қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат давомида ОАК Раёсати қарори асосида расмийлаштирилади ва берилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Фан доктори ёки номзоди дипломини йўқотган шахсга янги тартиб рақами қўйилган дубликат илгари топширилган дипломга батамом мувофиқ равишда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган тақдирда диплом янгиси билан алмаштирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Дипломни, шунингдек, унинг дубликатини расмийлаштириш ва бериш тартибини ОАК белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. ИЛМИЙ ДАРАЖАДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Диссертация ҳимояси ўтган ихтисослашган кенгашнинг тавсияси асосида ОАК илмий даражадан маҳрум этиши мумкин. Мабодо мазкур кенгашнинг фаолияти тўхтатилган бўлса, илмий даражадан маҳрум қилиш ҳақидаги илтимосномани ОАК топшириғига мувофиқ бошқа кенгаш кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш мажлиси ишида кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирдагина мажлис ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг илмий даражадан маҳрум этиш ҳақидаги илтимоси яширин овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашган кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берганда, қабул қилинган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий даража бериш тўғрисидаги қарор ўн йил аввал қабул қилинган бўлса, унинг нечоғлик асосланганлиги масаласини аттестация органлари кўриб чиқмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. ШИКОЯТ ВА АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Кенгашнинг илмий даража бериш (ундан маҳрум этиш) масаласи юзасидан қарори хусусида муассасалар, ташкилотлар, талабгорлар ва бошқа шахслар қарор чиққан кундан эътиборан икки ой муддат ичида диссертация ҳимоя қилинган кенгашга ва ОАКга шикоят аризаси бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг шикоят аризасини кўриб чиқишга доир хулосаси ва бошқа материаллар кенгаш мажлисидан кейин ўн кунлик муддат мобайнида ОАКга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Кенгашнинг илмий даража бериш (ундан маҳрум этиш) масаласига доир қарори хусусида тушган шикоят аризаси юзасидан ОАК Раёсати қарор қабул қилади.
(47-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг фан номзоди ва доктори илмий даражаларини бериш (улардан маҳрум этиш) масалаларига доир қарори юзасидан тушган шикоят аризасини ОАК Раёсати кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эксперт кенгаши қарорлари юзасидан шикоят аризаси қабул қилинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Илмий даража бериш (ундан маҳрум этиш; масаласи юзасидан ОАК Раёсати хулосаси ва қарори бўйича шикоят аризаси ечим ёки қарор чиққан кундан эътиборан икки ойлик муддат мобайнида берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ОАК Раёсати хулосалари ва қарорлари юзасидан тушган шикоят аризаси бўйича ОАК Раёсати ОАК Илмий кенгаши секцияси гуруҳи аъзоларининг хулосаларини ҳисобга олиб, ОАК Раёсатига тасдиқлаш учун хулосалар ва қарорлар лойиҳасини тавсия этади. Шикоят аризаси юзасидан ОАК Раёсати қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланади.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказишда ошкораликни кучайтириш мақсадида аттестация органлари фаолиятига оид масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг «Ахборот»ида ёритиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ушбу Низом бўйича барча тушунтиришлар ОАК Раёсати томонидан белгиланган тартибда берилади.
(Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан 50-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)