29.02.2024 йилдаги ПҚ-95-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 29.02.2024 йилдаги ПҚ-95-сон
Kuchga kirish sanasi
04.03.2024
Ҳужжат 04.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Наманган вилоятининг Уйчи туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр энергиясини ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва «China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD» (Хитой Халқ Республикаси) компанияси ўртасида (кейинги ўринларда — Инвестор) «Наманган вилоятининг Уйчи туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида 2023 йил 27 декабрда инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда — Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Наманган вилоятининг Уйчи туманида қуввати 100 МВт (200 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда фойдаланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 110 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида 2023 йил 27 декабрда Электр энергиясини сақлаш хизмати бўйича битим (кейинги ўринларда — Битим) тўғридан-тўғри музокаралар натижасида имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестор электр энергиясини сақлаш тизими фойдаланишга кафолатланган тарзда тайёр туришини таъминлаш мажбуриятини олиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестор қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 5,4 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестиция лойиҳаси доирасида электр энергиясини сақлаш тизимини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари Инвестор томонидан қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топшириш мажбуриятини олиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестор томонидан электр узатиш тармоқларини қуриш учун сарфланган харажатлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан 5 йил давомида ойлик тўловлар асосида қопланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ 10 йил давомида электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланганлиги учун кафолатланган тарзда тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Инвестор ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида тузилган Битим маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга Инвестор томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш ҳақида битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестор билан биргаликда Битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланганлик учун уч ой мобайнида тўлов мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Инвестор фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, мазкур банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвесторга, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олиш; чет эл валютасида пул маблағлари олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестор билан биргаликда бир ой муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Наманган вилоятининг Уйчи тумани ҳудудида электр энергиясини сақлаш тизимини, электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ва уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестор томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ҳужжатлари асосида танланган ер участкасини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика вазирлиги мазкур ер участкаси Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Инвесторга ижарага берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Инвестор томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилансинки, Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик (тоифаси ўзгартирилганлиги) учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини сақлаш тизими билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланилганлик учун тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича миллий валютада амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Инвесторнинг буюртманомасига биноан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Битим доирасидаги мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 29 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-95-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2024 й., 07/24/95/0175-сон; 26.07.2024 й., 07/24/275/0554-сон; 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)