Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 2.07.01-03* «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3-бандига қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 24 январда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 230]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 20 майдаги 01/2-20-сонли «ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 261, 24.06.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексининг 71-моддасига мувофиқ буюраман:
1. «ШНҚ 2.07.01-03 «Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 м гача бўлган масофада бино ва иншоотлар лойиҳаланмаслиги, мазкур ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 м дан сўнг, бино ва иншоотларнинг баландлигини 30 м гача лойиҳаланилиши лозим.
Агар бино ва иншоотлар баландлиги 30 м дан оширилганда ҳар бир метр баландлик учун мос равишда масофа ҳам 1,5 м га узайтирилиши керак.
Бино ва иншоотлар портлаш хавфи мавжуд объектларгача 400 — 5000 м масофада лойиҳаланиши зарур.».
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 23 январь,
20-сон
Келишилди:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2023 йил 18 декабрь
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
2023 йил 22 декабрь
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2023 йил 20 декабрь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 21 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
2023 йил 19 декабрь
Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. АЗИЗОВ
2023 йил 25 декабрь