1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини ташаббусли бюджет жараёнига кенг жалб қилишни янада кучайтириш, бюджет маблағларининг бир қисмини жамоатчилик фикри асосида йўналтириш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш, шунингдек, ўтган давр мобайнида орттирилган тажрибани инобатга олган ҳолда мазкур тизимни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳаларни баҳолаш, саралаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича Ишчи комиссиялар таркибини тасдиқлаш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки, «Менинг йўлим» лойиҳаси 2024 йилдан бошлаб Ташаббусли бюджет жараёнининг 1-мавсуми доирасида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Менинг йўлим» лойиҳаси учун кўзда тутилган маблағлар Фуқаролар ташаббуси жамғармасига йўналтирилган ҳолда мазкур Қарор иловасида келтирилган низом талаблари асосида сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рақамли технологиялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 9 февралга қадар «Очиқ бюджет» ахборот порталида фуқароларни идентификация қилиш орқали «Бир фуқаро — бир овоз» тамойили ишга туширилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Очиқ бюджет» ахборот порталида жисмоний шахснинг мобил рақами маълумотлари Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг электрон тизими орқали аниқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳаларга овоз бериш жараёнларида бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш ҳолатларининг олдини олиш борасида тизимли ишларни ташкил этсин ҳамда ҳар мавсум якунларига кўра амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 9 февралга қадар «Очиқ бюджет» ахборот порталида харид билан боғлиқ лойиҳаларни шакллантиришда рухсат этиладиган товар ва хизматлар рўйхатини шакллантирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги «Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида»ги КҚ-213-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 30 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
КҚ-666-IV-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 январдаги КҚ-666-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш, шунингдек, «Очиқ бюджет» портали орқали жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш, молиялаштириш ҳамда амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббусли бюджет жараёни — «Очиқ бюджет» ахборот порталида (кейинги ўринларда — Портал) жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш, уларни саралаш, овоз бериш йўли орқали ғолиб лойиҳаларни аниқлаш ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ўз ичига олган жараён;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик фикри асосида шаклланган лойиҳа (кейинги ўринларда — лойиҳа) ушбу Низомда белгиланган тартибда фуқаролар томонидан маҳалладаги мавжуд ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этишга қаратилган таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғолиб лойиҳа — овоз бериш жараёни якунларига кўра тўпланган овозлар сони асосида Портал томонидан автоматик тарзда танлаб олинган лойиҳа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар ташаббуси жамғармаси — туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган шахсий ғазна ҳисобварағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси — ташаббусли бюджет жараёни доирасида ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштиришнинг барча босқичларини Портал орқали бевосита фуқароларга кузатиб бориш имкониятини берувчи махсус бўлим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи комиссия — лойиҳаларни баҳолаш, саралаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган комиссия;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташаббускор — Портал орқали ғолиб деб топилган лойиҳа муаллифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
онлайн мурожаат — Порталда фуқаролар томонидан савол, шикоят, таклиф ёки қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан хабар қолдириш имкониятини берувчи махсус саҳифа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фавқулодда хабар — Порталда ташаббускор томонидан ғолиб лойиҳани амалга оширишда юзага келган фавқулодда ҳолат юзасидан қолдирилган хабар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«мониторинг» модули — Порталда лойиҳалар ижроси бўйича ўтказилган мониторинг натижалари акс эттириб бориладиган махсус бўлим;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депутат ташаббуси лойиҳаси — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари танловига кўра қўшимча равишда ғолиб деб топилган лойиҳалар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббусли бюджет жараёнларини ташкиллаштириш, ўтказиш ҳамда тартибга солишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ваколатли орган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лойиҳаларни баҳолаш, саралаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ намунавий таркибда ташкил этиладиган Ишчи комиссия (кейинги ўринларда — Ишчи комиссия) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳар бир туман ва шаҳар бўйича Иқтисодиёт ва молия органларидан Ташаббусли бюджет масалаларига масъул этиб бириктирилган ходимлар Ишчи комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади. Ишчи орган Порталда ўзига бириктирилган ваколатлардан электрон рақамли калит орқали фойдаланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ташаббусли бюджет жараёнларини молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар ташаббусли бюджет жараёнини молиялаштиришга йўналтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар)лар бюджетларида Ташаббусли бюджет жараёни учун режалаштирилган маблағлар. Бунда, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетида тегишли молия йилида иштирок этадиган маҳаллалар сонидан келиб чиқиб (танаффусга тушган маҳаллалар мустасно), қоида тариқасида 6 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағлар режалаштирилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва давлат ўртасида шерикчилик асосида лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида фуқароларнинг ихтиёрий равишда йўналтирган маблағлари;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларнинг тегишли давр учун тасдиқланган ривожлантириш дастурлари доирасида кўзда тутилган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли молия йилининг 1 январь ҳолатига қайд этилган аҳоли ва маҳаллалар сонидан келиб чиқиб, ҳар чорак (йил) якунлари бўйича шаклланган қўшимча маблағларнинг 30 фоиз қисмини тенг тақсимлаган ҳолда туман (шаҳар) жамғармаларига йўналтириш бўйича таклифларни тасдиқлаш учун тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритади.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетидан, туманлар ва шаҳарлар бюджетларида ҳар чорак (йил) якунлари бўйича шаклланган қўшимча маблағларни тақсимлаш масаласи чорак (йил) якунларига кўра кейинги ойнинг 25-санасига қадар тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида муҳокама қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ташаббусли бюджет жараёнларини молиялаштириш учун йўналтириладиган маблағлар Жамғармага:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) бюджетларида режалаштирилган маблағларнинг тенг ярми — биринчи мавсум учун январ ойидан бошлаб, қолган қисми иккинчи мавсум учун май ойидан бошлаб ўтказиб берилади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 13 январдаги КҚ-34-V-сонли қарори таҳририда)
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 13 январдаги КҚ-34-V-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобига ажратиладиган маблағлар — халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг уч иш кунида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббусли бюджет жараёни учун ҳукумат қарорлари ёки бошқа ҳужжатлар асосида қўшимча маблағлар ажратилганда — бир ҳафта муддатда (агар ҳужжатда бошқа муддат белгиланмаган бўлса) қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилинган лойиҳалар учун очилган ҳисоб рақамларига ўтказилади.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Агар маҳаллий бюджетларнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан Жамғармага ўтказилиши лозим бўлган маблағлар тегишли чорак (йил) ҳисобидан ўтказилмаса, келгуси чорак (йил) якунлари бўйича шаклланган қўшимча маблағлар ҳисобидан қоплаб берилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Жамғарма маблағлари фақат ғолиб лойиҳалар мазмунида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш ҳамда шу билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертиза хулосаларини олиш ва бошқалар) харажатлари учун йўналтирилади. Мазкур маблағларни бошқа мақсадларга йўналтириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси ва бошқа ундирувчи органлар томонидан туман/шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқаролар ташаббуси жамғармаларига суд ва бошқа органлар ижро ҳужжатларига асосан ундирувлар қўллаш тақиқланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ғолиб лойиҳада назарда тутилган тадбирлар тўлиқ амалга оширилиб, лойиҳа фойдаланишга қабул қилиб олингандан сўнг ушбу лойиҳа учун очилган ҳисоб рақамидаги қолдиқ маблағлар (кафолат маблағлари бундан мустасно) тежалган маблағ ҳисобланади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тежалган маблағлар ҳисобидан қўшимча тадбирларни амалга оширишга йўл қўйилмайди ҳамда буюртмачи томонидан ўн иш куни ичида ушбу маблағлар тегишли туман (шаҳар) Жамғармасига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар ой (чорак) якуни бўйича якунланган ва фойдаланишга топширилган лойиҳалар юзасидан тежалган маблағлар (кафолат суммаси бундан мустасно) автоматик тарзда Давлат молиясини бошқариш ахборот тизими орқали тегишли туман (шаҳар) Жамғармасида тикланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Тадбирларни амалга ошириш ишлари тегишли молия йилида якунланмай қолса, шунингдек, бажарилган ишлар учун маблағлар пудратчиларга тўлиқ ўтказиб берилмаса, ғазна ҳисобварағидаги маблағлар Жамғармага ўтказилмайди ҳамда келгуси йил давомида белгиланган тартибда пудратчига тўлаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар йил якунларига кўра расмийлаштирилган шартномага мувофиқ тадбирлар амалга оширилмаган ёки қисман бажарилган бўлса, шартномада белгиланган тадбирларни ҳамда тўловларни келгуси йилда амалга оширишни назарда тутадиган қўшимча келишув расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамоатчилик фикри асосида лойиҳаларни шакллантириш, саралаб олиш ва ғолибларни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ташаббусли бюджет жараёни ҳар йили икки мавсум доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи мавсум — февраль-март ойлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи мавсум — июнь-июль ойлари давомида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда ваколатли орган кенг жамоатчиликни хабардор қилган ҳолда мавсумларни ўтказиш муддатига аниқлик киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ташаббусли бюджет жараёнлари «Очиқ бюджет» ахборот портали (openbudget.uz) орқали ўтказилади. Бунда Порталнинг веб-саҳифаси ва мобил иловаси тенг кучли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ҳар бир мавсум қоида тариқасида қуйидаги босқичларда ва муддатларда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролар томонидан лойиҳаларни шакллантириш босқичи — 20 кун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи комиссия томонидан лойиҳаларни саралаб олиш босқичи — 20 кун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тарғибот босқичи — 7 кун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овоз бериш босқичи — 10 кун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча равишда ғолиб лойиҳаларни аниқлаш — 10 кун.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичларнинг давомийлигига ваколатли орган томонидан ҳар бир мавсумнинг ўзига хослигидан ҳамда технологик шартларни инобатга олган ҳолда аниқлик киритилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Фуқаролар Порталдан рўйхатдан ўтган ҳолда 20 кун давомида ўзларининг маҳалла ёки туман (шаҳар)даги ёхуд республиканинг исталган ҳудудидаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича лойиҳаларни жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ҳар бир фуқаро бир мавсумда фақат битта лойиҳани илгари суриш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, барча маҳаллалар учун ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида ташаббусли бюджет доирасида сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагиларга ташаббусли бюджет доирасида кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилгани муносабати билан лойиҳа киритиш имкониятини чеклаш қоидаси қўлланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳалла сони 15 ва ундан кам бўлган туман ва шаҳарлардаги барча маҳаллаларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла» сифатида ТОП-100 талик рўйхатга кирган маҳаллаларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириладиган лойиҳаларга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан учинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
191. Агар йил давомида лойиҳа киритиш имконияти чекланган маҳаллалар бошқа маҳаллалар билан бирлаштирилса, лойиҳа киритиш бўйича чеклов бирлашиш натижасида ҳосил бўлган (ёки янги ташкил этилган) маҳалла учун тегишли давр мобайнида амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар танаффусга тушган маҳалла ҳудудида янги маҳалла ташкил этилса (маҳалла ҳудуди бўлинса), ушбу ҳудуд бўйича сўнгги икки мавсумда ғолиб бўлган лойиҳалар қайси маҳалла ҳудудига тегишли бўлса ушбу маҳаллага нисбатан танаффус сақлаб қолинади.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Олис ҳамда Интернет хизмати тўлиқ етиб бормаган ҳудудларда фуқароларга имконият яратиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тегишли маҳалла ёки овулда лойиҳаларни шакллантиришга кўмаклашувчи ташаббускорлар бурчаклари ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа мазмуни, жумладан, амалга ошириладиган иш турлари ёки харид қилинадиган товар ва хизматлар номи ва сони аниқ кўрсатилган бўлиши (бунда жиҳозлар рўйхати электрон тарзда шакллантирилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга ошириш аниқ манзили (маҳалла ва ушбу маҳалладаги кўчалар номи) кўрсатилган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада ягона ижтимоий муаммо акс эттирилган бўлиши (лойиҳа таркибига бир неча манзилдаги ёки турли хил объектлар бўйича тадбирларни киритилишига рухсат берилмайди);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
объектнинг амалдаги ҳолатини тасвирловчи камида 3 та фотосурат илова қилиниши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда фуқароларга лойиҳани амалга ошириш бўйича қўшимча ҳужжатларни (лойиҳа ҳужжатлари, ваколатли орган хулосалари каби ҳужжатлар) илова қилиш имконияти берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Лойиҳаларни амалга ошириш турига кўра қурилиш-таъмирлаш ёки жиҳозлаш йўналишлари бўйича илгари сурилиши мумкин. Бир лойиҳа таркибида икки хил турдаги тадбирлар киритилишига рухсат берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жиҳозлаш бўйича харид қилиниши рухсат этилган товар (хизмат)лар рўйхати ваколатли орган томонидан тегишли вазирликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, рухсат этилган товар (хизмат)лар рўйхати тегишли вазирликлар томонидан ҳар мавсум бошланишидан камида ўн кун аввал ваколатли органга тақдим этилиши лозим. Рўйхат тақдим этилмаган ҳолларда тегишли соҳа бўйича жиҳозлаш лойиҳаларини шакллантириш имконияти чекланади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳада акс этган муаммо/тадбир тегишли туман (шаҳар) ҳудудига тегишли бўлиши (маълум бир туман (шаҳар)га тегишли бўлган (рўйхатдан ўтган) аммо жойлашуви бўйича бошқа туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотлар бундан мустасно);
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий соҳа ташкилотлари бино ва иншоотларини таъмирлаш ёки жиҳозлаш, бунда ташаббусли бюджет жараёнида иштирок этиши рухсат этилган ташкилотлар рўйхати ваколатли орган томонидан ҳар мавсум бошида «Очиқ бюджет» ахборот порталида эълон қилиб борилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоавий муаммоларни ҳал этишга қаратилганлиги (йўлларни таъмирлаш, хиёбонлар ва болалар майдончаларини барпо этиш, экологияни яхшилаш, ичимлик ва оқова сув таъминотини яхшилаш, кўча чироқларини ўрнатиш (таъмирлаш) ва маҳалла ҳудудини обод қилиш бўйича тадбирлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар идоравий ёки шахсий хусусиятга эга бўлмаслиги (барча турдаги автомашиналар, турар жой, бино-иншоотларни харид қилиш, маъмурий биноларни таъмирлаш);
(23-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик юритувчи субъект сифатида фаолият юритмаслиги ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватламаслиги;
(23-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет ташкилотини сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни ўзида акс эттирмаслиги (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал, алоқа ва Интернет хизмати учун тўловлар, шунингдек, канцтовар ва бошқа тез эскирувчи моддий қийматликлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти, давлат органларининг биноларини шунингдек, ушбу органлар балансида бўлган объектларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлашга қаратилган бўлмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа дастур ёки Ҳукумат топшириқлари асосида молиялаштириш манбаси аниқ белгилаб берилган объект ёки ишларни ўз ичига олмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт минг, жиҳозлаш лойиҳалари бўйича икки минг баробаридан ошмаслиги лозим.
(23-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бир хил мазмундаги бир неча лойиҳалар илгари сурилган бўлса, улардан маълумоти тўлиқ кўрсатилган дастлабки киритилган лойиҳа қабул қилинади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида Ҳукумат топшириғи ёки кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида манзилли равишда лойиҳаларнинг шакллантирилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ишчи комиссия лойиҳаларни саралаш босқичи давомида ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган мезонларга мувофиқлиги ҳамда тадбирлар амалга оширилиши имкониятларини ўрганади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Лойиҳаларни кўриб чиқиш ва амалга ошириш бўйича буюртмачи ташкилотлар (кейинги ўринларда — буюртмачи) мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Буюртмачилар томонидан лойиҳалар қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқлиги юзасидан лойиҳаларни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, буюртмачилар белгиланган мезонларга мувофиқ лойиҳаларни қабул қилиш ёки мезонга зид лойиҳаларни асослантирилган ҳолда рад этиш юзасидан ишчи комиссияга хулоса тақдим этади. Тақдим этилган хулосада қабул қилинган лойиҳаларнинг ҳисоб-китоблар асосида дастлабки қиймати кўрсатилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим муассасалари бўйича лойиҳаларнинг дастлабки қийматига истисно тариқасида тегишинча туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг тегишли бўлинмалар томонидан аниқлик киритилади. Бунда, тегишли бўлинмалар лойиҳани амалга ошириш бўйича дастлабки техник сметани Ишчи комиссияга тақдим этиши шарт.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Лойиҳаларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағнинг дастлабки қиймати тегишлилигига кўра буюртмачилар хулосаси ёки тегишли бўлинмаларнинг ҳисоб-китоблари асосида Ишчи орган томонидан Порталга киритилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Тармоқ ташкилотларининг тақдим этган хулосасига асосан Ишчи комиссия лойиҳаларни овоз бериш босқичига ўтказиш ёки рад этиш юзасидан қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қарор асосида Ишчи орган Порталда рад этиладиган ва овоз беришга ўтказиладиган лойиҳалар рўйхатини шакллантиради ҳамда масъул ходимлар томонидан электрон калит орқали ушбу рўйхат тасдиқланади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ишчи комиссия томонидан лойиҳаларни асоссиз равишда рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лойиҳалар асоссиз рад этилганда фуқароларга ҳолат юзасидан Портал орқали хабар юбориш имконияти яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ваколатли орган келиб тушган мурожаатларни ўрганиб чиқиш жараёнида лойиҳалар ҳақиқатда асоссиз равишда рад этилган деб топилса, ваколатли орган томонидан ушбу лойиҳалар овоз бериш босқичига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Агар бир туман (шаҳар)да мавсум доирасида икки ёки ундан ортиқ асоссиз равишда рад этиш ҳолати юзасидан хабар келиб тушса, ушбу туман (шаҳар) Ишчи органининг мазкур мавсум учун лойиҳаларни саралаш жараёнидаги ваколатлари чекланади ҳамда тегишли ҳудуд бўйича барча лойиҳалар ваколатли орган томонидан қайтадан саралашдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда агар тегишли туман (шаҳар) Ишчи комиссияси лойиҳаларни рад этиш учун асослантирувчи ҳужжатларни тақдим этмаса, барча лойиҳалар овоз бериш босқичига ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ишчи комиссия томонидан рад этилган таклифлар бўйича таклиф берган шахснинг шахсий кабинетига рад этишнинг асосланган сабаблари тўғрисида хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Саралаш босқичи якунларига кўра лойиҳаларни тарғиб қилиш учун тарғибот босқичи ўтказилади. Бунда ташаббускорлар лойиҳаларига овоз тўплаш учун ўз лойиҳаларини тарғиб қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тарғибот босқичи бошлангунга қадар келиб тушган барча лойиҳалар саралашдан ўтказилишига шахсан Ишчи комиссия масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тарғибот босқичи якунларига кўра Порталда овоз бериш жараёнлари ўтказилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Овоз бериш босқичида фуқаролар бир мавсум доирасида битта лойиҳага овоз бериш имкониятига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда овоз беришда фуқаронинг шахсига аниқлик киритилиб, Порталда овоз берувчилар рўйхати шакллантирилиб борилади ҳамда такроран овоз беришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида овоз бериш СМС хизмати орқали Портал, мобил илова ёки ижтимоий тармоқларда ишга туширилган расмий ботлар орқали амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
овоз бериш босқичи якунланган кун ҳолатига Порталда тегишли мавсум учун йўналтирилиши лозим бўлган маблағларга аниқлик киритилади;
(38-банднинг учинчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг кўп овоз олган лойиҳалар тегишли мавсум учун назарда тутилган маблағлар доирасида Портал томонидан автоматик тарзда ғолиб деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ғолиб лойиҳаларни аниқлашда овоз берувчилар маълумотига аниқлик киритиш учун қўшимча вақт талаб этилиши натижасида ғолиб лойиҳалар рўйхатини эълон қилиш маълум бир муддат талаб этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар овоз бериш босқичи якунларига кўра, айрим лойиҳалар тенг овоз тўплаган бўлса ғолибларни аниқлашда ушбу лойиҳалардан мазкур овозни Порталда биринчи бўлиб қайд этган лойиҳа танлаб олинади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
381. Овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан лойиҳаларга мажбурий овоз тўплашга жалб этилиши юзасидан шикоятлар келиб тушса, ваколатли орган томонидан мазкур ҳолатга аниқлик киритиш юзасидан меҳнат муносабатлари бўйича ваколатли ташкилотга сўров юборилади.
(381-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ҳолат ўз тасдиғини топса мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқариш бўйича ваколатли орган томонидан тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига тақдимнома юборилади.
(381-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, лойиҳа ғолиб лойиҳа сифатида аниқлангандан сўнг Кенгаш томонидан мажбурий равишда овоз тўплаган деб топилиб рад этилганда, рад этилган лойиҳага ажратилиши лозим бўлган маблағлар доирасида кейинги ўриндаги лойиҳа(лар) ғолиб деб эълон қилинади.
(381-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Барча туман (шаҳар)лар бўйича ғолиб лойиҳалар бир вақтнинг ўзида Портал орқали эълон қилинади. Лойиҳа ташаббускорларига ғолиб бўлганлиги юзасидан СМС хабар юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(40-модданинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401. Овоз бериш босқичи якунлангандан сўнг ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан қўшимча равишда ғолиб лойиҳаларни аниқлаш босқичи ўтказилади. Ушбу босқич овоз бериш жараёни якунланган кундан бошлаб ўн кун давомида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
402. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ёки иқтисод қилиниб Жамғармага қайтарилган маблағлар ҳисобидан кейинги ўринлардаги лойиҳаларни (ушбу лойиҳаларга етмаган маблағни тўлиқ ажратган ҳолда) қўшимча тарзда ғолиб деб эълон қилиш ваколати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари Жамғармага маблағлар ўтказилганлиги ҳамда қўшимча ғолибларни аниқлаш юзасидан ваколатли органга овоз бериш жараёни якунланган кундан бошлаб 10 кун ичида сўров юбориши лозим.
(402-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
403. Қўшимча ғолиб лойиҳаларни аниқлаш босқичи доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан битта лойиҳани депутат ташаббуси лойиҳаси сифатида қўшимча равишда ғолиб деб эълон қилиш ваколати берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутатлар сайловчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда ўзларининг Порталдаги шахсий саҳифалари орқали лойиҳалардан бирини танлайди ҳамда ушбу лойиҳалар Порталда ғолиб лойиҳалар рўйхатига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Депутатлар томонидан танланган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади. Бунда, ушбу лойиҳалар учун маблағлар тегишли туман (шаҳар) Жамғармаларига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Порталда депутат ташаббуси асосида молиялаштириладиган лойиҳалар учун алоҳида саҳифа ташкил этилиб, шу турдаги барча лойиҳаларнинг жамоатчилик учун очиқ рўйхати юритилади.
(403-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
404. Депутатлар томонидан лойиҳаларни танлаб олишда қўйидагилар инобатга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа депутат сайланган тегишли сайлов округи ҳудудида жойлашган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа овоз бериш босқичига ўтган ҳамда мазкур Низом билан белгиланган энг кам овоз сонини тўплаган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биргаликда молиялаштириш амалиёти доирасида иштирок этиб шерикчилик асосида лойиҳа амалга оширилаётган маҳаллага тегишли лойиҳа бўлмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, бир маҳалладан кетма-кет икки мавсумда депутат ташаббуси сифатида лойиҳаларни танлаб олинишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тегишли мавсум доирасида қўшимча ғолиб лойиҳаларни аниқлаш босқичи якунига қадар депутатлар томонидан қўшимча ғолиблар аниқланмаса (лойиҳалар танланмаса), депутатлар ўз ваколатидан фойдаланмаган деб ҳисобланади ҳамда бу келгуси мавсум(лар)да ушбу ваколатдан фойдаланиш ҳуқуқини бермайди.
(404-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишда юзага келган техник муаммолар ёки ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича бошқа манбалар ҳисобидан маблағлар ажратилганида мазкур лойиҳалар ғолиблар рўйхатидан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ғолиблар рўйхатидан чиқариш учун Ишчи комиссия томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори расмийлаштирилиб, Порталга жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб лойиҳаларнинг асоссиз тарзда рад этилишига йўл қўйилмайди. Ғолиб лойиҳалар тўлиқ амалга оширилмагунга қадар Порталдан назоратдан олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Асосланган ҳолда ғолиблар рўйхатидан чиқарилган лойиҳалар учун ажратилган маблағлар Жамғармага қайта тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатли орган томонидан ушбу маблағлар доирасида (келгуси мавсум бошлангунга қадар) тегишли туман (шаҳар)да энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳа(лар) ғолиб деб эълон қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ёки қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида қўшимча ғолиб деб эълон қилинган лойиҳалар учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилиб, ажратилган маблағлар ушбу ҳисобварақларга йўналтирилади.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу лойиҳалар Порталда шартли ғолиб сифатида қайд этилиб, умумий ғолиб лойиҳалар рўйхатига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Жамғарма маблағлари ҳисобидан ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Ғолиб лойиҳалар эълон қилинган кундан бошлаб 7 кун муддатда мазкур лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан Ишчи комиссия томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига қарор лойиҳаси киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Қарор лойиҳасига ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан 4-иловадаги намунага мувофиқ «Манзилли рўйхат» илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда жиҳозлаш лойиҳалари учун мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда харид қилинадиган товар (хизматлар) реестрида (кейинги ўринларда — Реестр) кўзда тутилган харидларнинг жами суммаси Манзилли рўйхатда тегишли лойиҳани молиялаштириш учун кўзда тутилган маблағдан ортиб кетишига йўл қўйилмайди.
(47-банднинг иккинчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Ғолиб лойиҳа доирасида фақат ташаббускор томонидан лойиҳа мазмунида кўрсатиб ўтилган тадбирлар амалга оширилади. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори билан ғолиб деб топилган лойиҳа мазмунини Манзилли рўйхатда ўзгартиришга ёки лойиҳада кўзда тутилмаган тадбирлар киритилишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Манзилли рўйхат белгиланган тартибда расмийлаштирилиши, жумладан, буюртмачи ташкилотлар тўғри танланиши, Реестр тўғри шакллантирилиши, харид қилиш тартиб-таомили тури ва лойиҳани амалга ошириш аниқ манзили каби маълумотлар тўғри кўрсатилишда Ишчи комиссия масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга ошириш учун ер ва бошқа ресурслар ажратилиши, шунингдек, тегишли соҳа инспекцияларининг экспертиза хулосалари талаб этилган ҳолларда ушбу ресурсларни ажратиш бўйича қарор қабул қилиш ваколатига эга ташкилотларга Манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг 3 иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан сўров юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори билан Манзилли рўйхат тасдиқлангандан сўнг туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида буюртмачи ташкилотларга ҳар бир лойиҳа учун алоҳида Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ғолиб лойиҳани амалга оширишда республика ёки вилоят даражасидаги ташкилот буюртмачи этиб тайинланса — ушбу ташкилотга тегишли туман (шаҳар) даражасида Фуқаролар ташаббуси жамғармасида шахсий ғазна ҳисобварағи очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Очилган шахсий ғазна ҳисобварақларига 3 иш куни ичида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ғолиб деб топилган лойиҳалар учун Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғолиб деб топилган лойиҳалар учун назарда тутилган маблағларни ўтказиб берилишини асоссиз тарзда кечиктирилишига йўл қўйилмайди.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағлар тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилгандан сўнг буюртмачи ташкилотлар 3 иш кунида товар-моддий бойликлар (ишлар ва хизматлар) харид қилиш учун таъминотчи корхоналарни аниқлаш, қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар бўйича лойиҳачи корхоналарни аниқлаш бўйича давлат харидлари электрон тизимига эълон жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Қурилиш ва таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, экспертиза хулосаси олинган кундан бошлаб 1 иш кунида буюртмачи ташкилотлар Манзилли рўйхатда кўрсатилган харид қилиш тартиб-таомили бўйича пудратчи корхоналарни аниқлаш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ғолиб лойиҳанинг якуний қийматига аниқлик киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Агар лойиҳанинг дастлабки қийматига нисбатан якуний қиймати кўпроқни ташкил этса, лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган қўшимча маблағ тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори асосида Жамғармадаги мавжуд ёки келгусида келиб тушадиган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Жамғарма ҳисобидан лойиҳага ажратиладиган маблағ тегишли мавсум ўтказилган ҳолатга амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан ошиб кетмаслиги лозим. Лойиҳа қиймати ушбу миқдордан ошган ҳолларда қўшимча талаб этиладиган маблағ туман (шаҳар) маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарорига асосан қоплаб берилиши мумкин.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ғолиб деб топилган лойиҳанинг дастлабки қийматидан келиб чиқиб, тадбир доирасида амалга ошириладиган ишлар (товар ва хизматлар) ҳажмини камайтиришга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда буюртмачи ташкилот давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий қийматликлар (хизматлар)ни етказиб берувчи ёки пудратчиларни аниқлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон дўкон орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг яхши таклифларни танлаш орқали;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали давлат харидларини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Лойиҳалар учун маблағлар ўтказиб берилган кундан бошлаб қоида тариқасида тўрт ойда товар-моддий бойликлар (хизматлар) харид қилиш тадбирлари тўлиқ якунланиши лозим. Лойиҳаларни тўлиқ амалга оширилишига буюртмачи ташкилотлар масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ажратилган маблағлар фақат Манзилли рўйхатга илова қилинган Реестрда назарда тутилган товар-моддий қийматликлар (хизматлар)ни харид қилиш учун сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Реестрга киритилган товар-моддий бойликлар (хизматлар) турини ўзгартириш ёки миқдорини оширишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Харид қилиниши назарда тутилган товар-моддий қийматликларни ҳақиқий бозор нархи ғолиб деб топилган лойиҳа учун назарда тутилган маблағдан ортиқ бўлса, ушбу ҳолатда Реестрнинг жами суммасига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қўшимча талаб этиладиган маблағлар Жамғарма ҳисобидан ажратилиши учун Манзилли рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг қарори қабул қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Харид қилиниши назарда тутилган товар ёки хизмат тури бўйича ички бозорда таклифлар мавжуд бўлмаган ҳолда мазкур товар (хизматлар)ни турига ўзгартириш киритилиши мумкин. Бунда харидлар ваколатли орган билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Харид қилинган товар-моддий қийматликлар буюртмачи ташкилот томонидан белгиланган тартибда товар ва хизматлар етказиб берилган кундан бошлаб балансга кирим қилади ҳамда бухгалтерия ҳисоботида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Балансда сақловчи ташкилот харид қилинган товар-моддий қийматликларни сақлаб туриш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш юзасидан келгуси молия йили учун бюджет сўровида тегишли маблағлар кўзда тутилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Умумфойдаланишда бўлган ресурслар билан таъминлаш воситалари (трансформатор, қувурлар, узеллар ва бошқа ресурсларни етказиб беришда қўлланиладиган воситалар)дан фойдаланишда буюртмачи ташкилот мазкур воситаларни ўз балансига кирим қилади ҳамда томонлар ўртасида келишув асосида тегишли эксплуатация корхоналарига фойдаланиш учун беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Жамғарма маблағлари ҳисобидан 2025 йилга қадар харид қилинган автотранспорт воситаларига ваколатли орган томонидан тақдим этилган шаблон бўйича махсус белги — стикерлар жойлаштирилади. Махсус белгилари ўрнатилмаган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи комиссия ҳар йили 25 январга қадар мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган шаклда жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган автотранспорт воситаларидан фойдаланиши юзасидан ҳисоботни маҳаллий ҳокимликнинг расмий веб-сайти ҳамда Портал орқали жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари бўйича тадбирларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Мавжуд бино ва иншоотларни жорий ёки капитал таъмирлаш (кейинги ўринларда — таъмирлаш) ҳамда бино ва иншоотларни қуриш бўйича тадбирлар буюртмачи ташкилот томонидан «Шаффоф-қурилиш» ахборот тизими орқали тендер танловлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Лойиҳалар учун маблағлар ўтказиб берилган кундан бошлаб қоида тариқасида беш ойда таъмирлаш ишларини амалга ошириш тадбирлари тўлиқ якунланиши лозим. Лойиҳаларни тўлиқ амалга оширилишига буюртмачи ташкилотлар масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Ажратилган маблағлар фақат Манзилли рўйхатда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш ва ушбу тадбирларни бажариш учун қўшимча талаб этиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш харажатларига сарфланиши мумкин. Бунда Манзилли рўйхатда кўрсатилган таъмирлаш ишлари ҳажмининг оширилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Таъмирлаш ишларининг ҳақиқий бозор нархи Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағдан ортиқ бўлса, экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда буюртмачи корхонанинг хулосасига асосан лойиҳанинг амалга ошириш якуний қийматига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қўшимча талаб этиладиган маблағлар Жамғарма ҳисобидан ажратилиши учун Манзилли рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори қабул қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Буюртмачи корхона этиб ягона буюртмачи корхоналар белгиланганда ушбу корхона учун тегишли туман (шаҳар) даражасида махсус ғазна ҳисобварақлари очилади ва ғолиб лойиҳани амалга ошириш учун кўзда тутилган маблағлар махсус ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ягона буюртмачи корхона ва балансда сақловчи ўртасида битим имзоланади. Битимда лойиҳани амалга ошириш қиймати, амалга ошириладиган ишлар, қабул қилиб олиш муддати ва бошқа техник кўрсаткичлар акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Ягона буюртмачи корхоналар томонидан лойиҳани амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пудратчи корхоналар билан шартномалар расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг таъмирланган объект амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли ҳужжат ва хулосалар билан бирга балансда сақловчига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Таъмирлаш ишлари сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун жавобгарлик буюртмачи ташкилот зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Балансда сақловчилар сифатида буюртмачи белгиланиб ишлар амалга оширилганда қурилиш ишлари якунларига кўра бажарилган ишларни белгиланган техник мезонларга мувофиқлиги юзасидан мутахассислар жалб этилган ҳолда объектлар қабул қилиб олиниши ва фойдаланишга топширилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Ташаббусли бюджет жараёнлари доирасида ғолиб деб топилган қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширишда барча турдаги буюртмачи корхоналарнинг сақлаш харажатлари учун тўловлар шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш Республика марказининг хулосасига асосан аниқланган лойиҳа якуний қийматининг уч фоизидан ортмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда буюртмачи корхоналарнинг сақлаш харажатлари учун тўловлар дастлаб бўнак сифатида 50 фоиз қисми, объект фойдаланишга топширилгандан сўнг қолган 50 фоиз қисми тўлаб берилади.
(75-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Ҳисобдорлик ва очиқликни таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Ишчи комиссия ғолиб деб топилган лойиҳалар рўйхатини ҳокимликнинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Ғолиб деб топилган лойиҳаларни амалга оширишнинг барча босқичлари фуқаролар учун очиқлигини ва улар томонидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш мақсадида Порталда лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси юритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Ишчи комиссия лойиҳаларни амалга ошириш хронологиясида тегишли маълумотлар белгиланган муддатларда киритилишига ва янгилаб борилишига масъул ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Лойиҳаларни амалга ошириш хронологияси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачи ташкилот номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳани молиялаштириш учун очилган ҳисобварақ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа учун ажратилган маблағ миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ва экспертиза ҳужжатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
791. Лойиҳаларнинг амалга оширилишини доимий назорат қилиб бориш ва мониторингини кучайтириш мақсадида Порталда Сайёр-мониторинг бўлими ишга туширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, тумандаги ишчи орган ҳар ой лойиҳаларни бевосита жойига чиққан ҳолда доимий тарзда назорат қилиб бориш ҳамда пудратчилар учун тўлов қилишдан аввал Сайёр-мониторинг бўлими орқали объектнинг жорий ҳолатини ўрганиш ва Порталда қайд этиш имконияти яратилади.
(791-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарорига асосан киритилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Ишчи комиссия ҳар ойнинг якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-кунига қадар лойиҳалар бажарилиши тўғрисидаги маълумот, видео-ролик ва фотолавҳаларнинг оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиб борилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Ишчи комиссия томонидан ташаббусли бюджет жараёнлари ижроси тўғрисида ҳар чорак якунларига кўра кейинги ойнинг 25-санасига қадар мазкур Низомнинг 6 ва 7-иловаларида келтирилган шаклларда ҳисоботлар маҳаллий ҳокимликнинг расмий веб-сайти ҳамда Портал орқали жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ишчи комиссия ҳар йили 25-январга қадар ўтган йилда ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларини молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ҳар йили 1-февралга қадар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан киритилган ҳисоботни кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Ишчи комиссия ҳар йили 10-февралга қадар ажратилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан тасдиқланган ҳисоботни «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар чорак (йил) якунларига кўра «Очиқ бюджет» ахборот порталида фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш тадбирлари амалга оширилиши самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини баҳолаб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Баҳолаш тизими «0» баллдан «100» баллгача баҳоланиб, туман ва шаҳарлар ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари натижаларига кўра «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қуйидагилар баҳолаш мезонлари сифатида қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишчи комиссия томонидан саралаш босқичи ҳаққоний ва сифатли ўтказилишини баҳолаш — асоссиз рад этилган лойиҳалар ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш имконияти тўлиқ ўрганилмаслик натижасида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг кейинчалик рад этилиши ҳолатлари мавжудлиги (20 баллгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг бюджет жараёнига жалб этилиши даражаси — тегишли ҳудуд бўйича тўпланган овоз сонининг мавжуд аҳоли сонига нисбати ҳамда мавжуд маҳаллалар жалб этилиши даражаси (20 баллгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқаролар ташаббуси жамғармасига маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини баҳолашда — Жамғармага туман (шаҳар) қўшимча маблағларининг тегишли қисми йўналтирилиши ҳолатидан келиб чиқиб (20 баллгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашда — «Очиқ бюджет» ахборот порталида Жамоатчилик назорати бўлими орқали лойиҳа муаллифлари томонидан бажарилган ишларни сифати ва ҳолатини баҳолаш тизими орқали (20 баллгача);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачилар билан тизимли ишлар ташкил этилганлиги даражаси — лойиҳалар молиялаштирилишидан келиб чиқиб, жами ажратилган маблағга нисбатан ўзлаштирилган маблағга нисбати орқали (20 баллгача) баҳолаб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳудудлар фаоллигини баҳолашда қўшимча мезонлар жорий этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Ҳар чорак якунларига кўра мезонларга мувофиқ туман ва шаҳарларнинг тўплаган балларидан келиб чиқиб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71 баллдан 100 баллгача — «яшил ҳудуд»,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55 баллдан 71 баллгача — «сариқ ҳудуд»,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55 баллдан паст бўлганда — «қизил ҳудуд» деб топилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рейтинг натижаларига кўра туман ва шаҳарлар бўйича кўрсаткичлари энг паст ҳудуд ҳокимликларининг ташаббусли бюджет жараёни ижроси юзасидан ҳисоботи йил якунларига кўра Олий Мажлис Сенатида эшитиб борилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Жамоатчилик назоратининг ўрнатилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Порталда ғолиб деб топилган лойиҳалар муаллифлари томонидан тадбирларни амалга оширишнинг барча босқичларини кузатиш ҳамда бажарилган ишларни реал-вақт кўринишида баҳолаб бориш имконияти яратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Фуқаролар томонидан лойиҳани амалга оширишда бошқа кўринишдаги аралашувларга (пудратчи корхонани аниқлаш ёки ишларни уларнинг ўзлари томонидан амалга оширилиши, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва шу кабилар) йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Жамоатчилик назорати доирасида фуқаролар лойиҳалар ижросини кузатиб бориш орқали қонун бузилиши ҳолатлари ёки камчиликлар кузатилганда шикоят тарзида Портал орқали «Фавқулодда хабар» қолдиришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу хабар Порталда тегишли ҳудуд саҳифасида муаммоли ҳолат сифатида акс эттирилади ва ташаббускор томонидан кўрсатиб ўтилган важларга аниқлик киритилиб хабарда кўрсатилган ҳолат бартараф этилмагунга қадар Порталда назоратдан олинмайди.
(90-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Лойиҳалар амалга оширилгандан сўнг ташаббускорлар томонидан амалга оширилган ишлар Порталда Жамоатчилик назорати бўлими орқали «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Қизил» тоифага киритилган лойиҳалар бўйича тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Ишлар тўлиқ якунланган лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олинганидан кейингина фойдаланишга топширилади.
(92-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Молия йили якунларига кўра «қизил» деб баҳоланган лойиҳалар бўйича ишларни амалга оширган пудратчилар рўйхати шакллантирилиб, Портал орқали эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ваколатли орган томонидан ушбу лойиҳалар таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликлар бартараф этилмаган ҳолатлар аниқланса, ушбу пудратчиларни «Шаффоф-қурилиш» тизимининг Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрига киритилиши бўйича тегишли ушбу реестрни юритишга ваколатли бўлган органга таклиф киритилади.
(93-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги КҚ-787-IV-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Рағбатлантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Йил якунларига кўра ҳар йили декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташаббусли бюджет жараёнида фаоллик кўрсатган фуқаролар, маҳалла раислари, ишчи орган ёки пудратчи корхоналардан бир гуруҳини рағбатлантириш чораларини кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда рағбатлантирувчилар сони ҳамда уларни танлаб олиш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Мазкур Низомда белгиланган меъёрларга риоя этилмаслиги, жумладан, лойиҳаларни саралаб олиш, буюртмачи корхоналар томонидан хулосаларни белгиланган муддатларда тақдим этилиши, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, лойиҳаларни амалга ошириш тартиби ва муддатларига риоя этмаслик, шунингдек, тегишли ҳужжатларни очиқлигини таъминламаслик — бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш деб баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Жамғарма маблағларининг белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланилиши ҳамда маблағларнинг ажратилиши учун тақдим этиладиган барча ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига Ишчи комиссия аъзолари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Жамғарма маблағларининг белгиланган мақсадларда ва самарали фойдаланилиши устидан назорат қилувчи ваколатли органлар томонидан доимий назорат амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Назорат тадбирлари якунларига кўра аниқланган камомад маблағлари тўлиқ ҳажмда тегишли Жамғармаларга қайтарилади.
(97-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Ҳудудларда таклифларни саралаб олиш жараёни юзасидан ёки тадбирларни молиялаштириш билан боғлиқ юзага келган низолар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
1. Фуқаролар ташаббуси жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) махсус ғазна ҳисобварағига йўналтириладиган маблағлар миқдорини белгилаш бўйича таклифни тасдиқлаш учун тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар)лар Кенгашига киритади.
Ҳар чорак (йил) якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қада
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши
2. Жамғармага йўналтириладиган маблағлар миқдорини кўриб чиқади ҳамда тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилади.
Таклифлар олинган санадан эътиборан уч иш куни ичида
2-босқич
Ишчи комиссия
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирлар учун назарда тутилган маблағлар миқдори ва жараённи ўтказиш тартибини «Очиқ бюджет» ахборот портали ва оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликка етказади.
Мавсумлар бошланишидан камида йигирма кун аввал
3-босқич
Таклиф бериш истагини билдирувчилар
Маҳалла ёки туман (шаҳар)даги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради.
Лойиҳа киритиш жараёни бошланган санадан бошлаб йигирма кун давомида
4-босқич
Ишчи комиссия
Мезонларга мувофиқлиги ҳамда тадбирлар амалга оширилиши имкониятларини ўрганган ҳолда таклифларни танлаб олади ва «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради.
Таклиф бериш тадбирлари якунланган санадан эътиборан йигирма кун давомида
1. Овоз бериш жараёни якунларига кўра ҳар бир ҳудудда энг кўп овоз тўплаган таклифлар ғолиб деб топилади ва таклифларга берилган овозлар сонидан келиб чиқиб юқоридан пастга қараб саралаб олинади.
Овоз бериш жараёни якунларига кўра
Ишчи комиссия
2. Овоз бериш жараёни якунларига кўра Жамғарма маблағлардан молиялаштириладиган тадбирлар бўйича таклифларни тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига кўриб чиқиш учун киритади.
Овоз бериш жараёни якунланган санадан эътиборан бир ҳафта муддатда
7-босқич
Ишчи комиссия
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан маъқулланган таклифларни «Очиқ бюджет» ахборот порталида ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 кун муддатда
8-босқич
Ишчи комиссия
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ҳисобот киритади.
Ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар
9-босқич
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлайди.
Ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар
10-босқич
Ишчи комиссия
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан тасдиқланган ҳисоботни «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштиради.
Ҳар чорак якунлари бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Лойиҳанинг қисқача номи
Балансда сақловчи
Буюртмачи корхона
Харид тадбирлари
Қурилиш-таъмирлаш тадбирлари*
1.
Автомобил йўлларини (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси
х
Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати
Умумфойдаланишдаги йўллар
х
Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати
2.
Аҳоли дам олиш масканларини таъмирлаш ёки моддий-техник базасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбирлар
Барча ҳолларда
Маданият бўлими
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
3.
Болалар майдончаларини (ўйингоҳларини) барпо этиш ёки таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар
Маҳалла фуқаролар йиғини
Маҳалла фуқаролар йиғини
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
Кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш ширкатлари
Ҳокимлик
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
4.
Бошқа таълим муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари
Бюджет маблағларини тақсимловчиси
Бюджет маблағларини тақсимловчи
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
5.
Дренаж ва ариқ (зовур)ларни тартибга келтириш билан боғлиқ тадбирлар
Ирригация бўлими
х
«Сувқурилишинвест» ДМ
6.
Ичимлик суви ва оқова сув тизимини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар
Сув таъминоти корхонаси
х
Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси
8.
Кўча чироқларини ўрнатиш ёки таъмирлаш (симёғоч ўрнатиш) тадбирлари
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси
Туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаси
9.
Қабристонларни тартибга келтириш тадбирлари
Ободонлаштириш бошқармаси
Ободонлаштириш бошқармаси
Ободонлаштириш бошқармаси
10.
Мактабгача таълим ташкилотларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими
Мактабгача мактаб таълими бўлими
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
11.
Маҳалла гузари (маҳаллада умумфойдаланишда бўлган бошқа объектлар)ни таъмирлаш-тиклаш билан боғлиқ харажатлар
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
12.
Мусиқа ташкилотларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари
Мусиқа мактаблари
Мусиқа мактаблари
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
13.
Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш (туман ёки шаҳар қиёфасини ўзгартириш) билан боғлиқ тадбирлар
Ободонлаштириш бошқармаси
Ободонлаштириш бошқармаси
Ободонлаштириш бошқармаси
14.
Олий ўқув юртларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари
Олий ўқув юрти
Олий ўқув юрти
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
15.
Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари
Тиббиёт бирлашмаси
Тиббиёт бирлашмаси
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
16.
Спорт муассасалари ёки соғломлаштириш марказларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш
Барча ҳолларда
Спортни ривожлантириш бўлими
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
17.
Табиий газ таъминоти билан боғлиқ лойиҳалар
Туман газ таъминоти
х
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ
18.
Умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари
Мактабгача ва мактаб таълими бўлими
Мактабгача мактаб таълими бўлими
Ягона буюртмачи хизмати корхонаси
19.
Электр таъминоти, трансформатор ўрнатиш ва таъмирлаш тадбирлари
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси
Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси
20.
Бошқалар
х
Туман ҳокимлиги
Туман ҳокимлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Ушбу рўйхатда кўрсатиб ўтилмаган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича буюртмачиларни белгилаш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан амалга оширилади.
(3-илвоа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 17 декабрдаги КҚ-280-V-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_________________ тумани (шаҳри) бўйича 20__-йил __-босқичида ғолиб бўлган лойиҳаларни Фуқаролар ташаббуси жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Тадбирнинг хос (ID) рақами
Объект аниқ манзили
Балансда сақловчи корхонанинг номи
Амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар мазмуни
Амалга ошириш қиймати
Буюртмачи ташкилот номи
Жами
1.
2.
3.
...
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
____________ тумани (шаҳри) бўйича ўтказилган ташаббусли бюджет жараёни якунларига кўра ғолиб бўлган ID ____________ лойиҳани амалга ошириш бўйича харид қилинадиган товар (хизмат)лар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕЕСТРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Минг сўм
Т/р
Товар (хизмат)лар номи
Сони
Бозор нархи
Суммаси
1.
2.
3.
4.
5.
...
Лойиҳани амалга ошириш жами қиймати*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Манзилли рўйхатда назарда тутилган маблағдан ортиб кетиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
_________________ тумани (шаҳри) бўйича ташаббусли бюджетлаштириш натижалари юзасидан
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20___-йил _____________ (ой)
Т/р
Кўрсаткич номи
Сумма
(минг сўм)
1.
Йил (чорак) бошига қолдиқ
Шундан аввалги мавсумларда ғолиб бўлган лойиҳалар учун ажратилиши лозим бўлган, қайта тақсимланмаган маблағ.