06.11.2023 йилдаги 3668-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 06.11.2023 йилдаги 3668-IV-сон
Kuchga kirish sanasi
06.11.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2023 йил ўн ойидаги фаолияти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2023 йил ўн ойидаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ҳисобот даврида Қўмита томонидан хорижий мамлакатлар парламентлари билан кўп қиррали ва самарали амалий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда ўзаро муносабатларни янги босқичга кўтариш каби муҳим йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот даврида Қўмита 8 та қонун лойиҳасига масъул бўлган ва уларнинг барчаси қабул қилиниб, маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган. Жумладан, Қўмита масъуллигида инвестиция, хавфсизлик ва ҳуқуқий соҳалардаги ҳамкорликка оид бир қатор халқаро шартномалар ва битимлар ратификация қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун лойиҳаларини такомиллаштириш ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш чоғида халқаро ҳуқуқни қўллаш амалиётидан ва халқаро ҳуқуқ мезонларидан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларидан иборат бўлган эксперт гуруҳи имкониятларидан самарали фойдаланилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун ҳужжатларининг ижроси ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишга қаратилган 5 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган. Хусусан, хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борадаги мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги раҳбарларининг ахбороти Қўмита йиғилишида эшитилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши ҳолати ўрганилган ҳамда натижалари юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ташаббуси билан ҳисобот даврида мамлакатимиз Президенти Ш. Мирзиёев томонидан Сингапур Республикасига, Қирғизистон Республикасига ҳамда Миср Араб Республикасига амалга оширилган давлат ташрифлари ва расмий ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ва қабул қилинган ҳужжатлар муҳокамасига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмитанинг кенгайтирилган йиғилишида 2023 йил 19 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммити якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ушбу ташкилотга аъзо давлатлар парламентлари билан ҳамкорлиги истиқболлари атрофлича муҳокама қилиниб, устувор йўналишлар белгилаб олинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида хорижий мамлакатлар парламентлари, парламентлараро ҳамкорлик гуруҳлари, халқаро ташкилотлар ҳамда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакилларидан иборат 34 та чет эл делегацияси Қўмитанинг мувофиқлаштируви асосида қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиш бўйича ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида кузатувчи сифатида иштирок этиш учун ташриф буюрган хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан жами 25 та учрашувда Қўмита аъзолари фаол иштирок этган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган даврда Қўмита аъзолари номига келиб тушган 257 та мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилган. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан келиб тушган таклифлар соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирокида алоҳида ўрганилган ҳамда таҳлил қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг, ташқи сиёсий фаолият, халқаро муносабатлар, парламентлараро ҳамкорлик, давлат ва жамият ҳаётида содир бўлаётган муҳим воқеалар ва бошқа масалаларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида Қўмита аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида 1 228 марта чиқиш амалга оширилган. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан хорижий мамлакатларга амалга оширилган олий даражадаги давлат, расмий ва амалий ташрифлар чоғида эришилган келишувлар ҳамда имзоланган ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка етказишга алоҳида эътибор қаратилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга Қўмита томонидан амалга оширилган ишларнинг таҳлили унинг фаолиятида ўз ечимини кутаётган қатор масалалар мавжудлигини, уларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини янада яхшилашга қаратилган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб, қонун ташаббускорлиги борасидаги таклифларни кўпайтириш, қонунларнинг жойларда ижро этилиши ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганишга доир ишларни янада кенгайтириш талаб этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Парламент назорати тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини доимий мониторинг қилиб бориш ҳам муҳим вазифалардан биридир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги фуқаролари томонидан кўтарилаётган муаммоларни масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда кўриб чиқиш ҳамда уларга ечим топиш борасидаги ишларни янада кучайтириш, шунингдек халқаро ва парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни фаоллаштириш талаб этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатлар парламентлари билан тузилган парламентлараро гуруҳлар фаолиятини янада жонлантириш, мазкур гуруҳларнинг иш режаларида белгиланган вазифа ва тадбирларни тизимли ҳамда самарали равишда амалга оширишга бўлган эътиборни кучайтириш зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари парламентлараро ҳамкорлик доирасида амалга ошириладиган расмий ташрифларни олдиндан пухта режалаштириш, музокаралар доирасида хорижий шериклар билан муҳокама қилинадиган масалаларни аниқ белгилаб олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг 2023 йил ўн ойидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
назорат-таҳлил тадбирлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижро этилиши ҳолатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш ва амалиётда учраётган муаммоларни ҳал этиш борасида мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг хорижий мамлакатлар парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро тузилмаларининг самарали фаолият олиб боришига, шунингдек юқори ва олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш юзасидан қабул қилинган «йўл хариталари»да белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашга қаратилган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги фуқаролари томонидан кўтарилаётган муаммоларни масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда кўриб чиқиш ҳамда уларга ечим топиш борасидаги ишларни янада кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жаҳон ҳамжамиятига етказиш мақсадида парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини фаоллаштириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 6 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3708-IV-сон