30.11.2023 йилдаги 636-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.11.2023 йилдаги 636-сон
Kuchga kirish sanasi
01.12.2023
Ҳужжат 01.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартибини соддалаштириш орқали аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорида солиқ декларацияларини (йиллик, ихтиёрий, дастлабки, чет эл жисмоний шахслари мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлар) тақдим этиш ҳамда жисмоний шахсларнинг ортиқча тўланган солиқларини қайтаришга (нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига тўланадиган тўловлар, ўқиш учун тўланган контракт суммаларини, олинган ипотека кредитлари) ариза юбориш бўйича давлат хизматларини кўрсатишни йўлга қўйиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 30 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
636-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 ноябрдаги 636-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчи хатбошидаги «мувофиқ тасдиқлансин.» сўзлари «мувофиқ;» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 7-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 3-банддаги «давлат солиқ» ва «Давлат солиқ» сўзлари тегишлича «солиқ» ва «Солиқ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 3, 4 ва 5-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банд «текин фойдаланиш шартномаларини» сўзларидан кейин «Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-банд «қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади ва» сўзларидан кейин «солиқ хизматлари ёки ЯИДХП орқали» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-банд «иккиламчи ижарага (текин фойдаланишга) беришга рухсат берганлигини» сўзларидан кейин «ЯИДХП ёки» сўзлари билан тўлдирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«10. Кўчмас мулк шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ЯИДХП ёки Солиқ қўмитасининг махсус автоматлаштирилган ахборот тизимида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, фақат электрон шаклда реал вақт режимида амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-иловалар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Регламент декларация топширувчи жисмоний шахсларнинг (кейинги ўринларда — декларация топширувчи) жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини (кейинги ўринларда — солиқ декларациялари) тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Электрон солиқ хизматлари портали ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат хизматлари марказлари ҳамда ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 393-моддасида кўрсатилган декларация асосида солиқ солинадиган даромадлар ҳамда ушбу Кодекснинг 378 — 380-моддаларида назарда тутилган имтиёзларга эга бўлган ҳолда солиқ агенти томонидан тўлов манбаида имтиёз қўлланилмаган солиқ тўловчиларга нисбатан татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Декларация топширувчилар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасига асосан ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган ҳисобот шакллари асосида давлат хизматидан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Декларация топширувчи ёки унинг қонуний вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Декларация топширувчи шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими солиқ декларациясини юборувчи номидан, Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентнинг 5-бандида кўрсатилган ҳисобот шаклларини электрон тарзда тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Солиқ имтиёзидан фойдаланиш мақсадида декларация топширувчилар электрон тарзда қўшимча сўровнома тўлдириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат хизматида солиқ мажбурияти билан боғлиқ бўлган маълумотлар (мерос ёки ҳадя, олди-сотди ва ижара шартномалари, қимматли қоғозлар ва юридик шахсларнинг устав капиталидаги улушлар (пайлар), республика ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар) тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан ахборот алмашинуви асосида шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Солиқ декларацияси тўлдирилгач декларация юборувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ҳамда имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Солиқ декларациясида нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Декларация юборувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Декларацияси юборувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг декларацияси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Декларация юборувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг солиқ декларацияси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ўн дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон солиқ хизматлари портали ва ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса солиқ декларацияси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Декларация юборувчининг декларацияси нотўғри тўлдирилган ҳолда ваколатли органга тақдим этилганда, маълумотлар тўғриланиб қайта ҳисобот тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ваколатли орган солиқ декларацияси келиб тушган вақтдан бошлаб беш иш куни ичида солиқ декларациясидаги маълумотларни тўғрилигини текшириб чиқади, маълумотларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгач, солиқ декларациясини қабул қилади ва маълумотлар нотўғрилиги аниқланган тақдирда, сабабларини кўрсатган ҳолда декларация юборувчини маълумотларни беш иш куни ичида тўғриланган ҳолда қайта ҳисобот юбориш тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация бланкасини ташриф буюрган ҳолда мурожаат этилган тақдирда, Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали декларация юборувчига электрон тарзда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Давлат хизматлари маркази декларация бланкаси келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа ичида уни декларация топширувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда ахборот тизими орқали хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Давлат хизматлари маркази декларация юборувчи ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, декларация юборувчининг аризасига кўра унга декларация бланкасини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Декларация топширувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг жами йиллик, ихтиёрий ва дастлабки тарздаги ҳамда чет эл жисмоний шахсининг мол-мулкини реализация қилишдан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияларини тақдим этиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний шахс

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ҳамда Солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилади.

Реал вақт режимида

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП

Декларация юборувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг солиқ декларацияси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ваколатли органга электрон шаклда юборилади.

10 дақиқа ичида

Солиқ хизматлари портали ва ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса солиқ декларацияси автоматик тарзда ваколатли органга юборилади

Реал вақт режимида

3-босқич

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП

Ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация бланкасини ташриф буюрган ҳолда мурожаат этилган тақдирда, Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда мурожаат этган тақдирда, шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали декларация юборувчига электрон тарзда юборади.

Реал вақт режимида

4-босқич

Ваколатли орган (туман (шаҳар) солиқ инспекцияси

Ваколатли орган солиқ декларациясидаги маълумотларни тўғрилигини текшириб чиқади, маълумотларни тўғрилигига ишонч ҳосил қилган тақдирда, солиқ декларациясини қабул қилади ҳамда декларация юборувчини хабардор қилади.

5 иш куни ичида

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига
8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Регламент ортиқча тўланган солиқларни қайтаришга ариза берувчи жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар, шунингдек, олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари, Электрон солиқ хизматлари портали ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат хизматини кўрсатиш мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ариза берувчи ёки унинг қонуний вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ва (ёки) давлат хизматидан Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали электрон тарзда фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ариза берувчи шахсан ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ аризани электрон тарзда тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза тўлдирилгандан сўнг ундаги маълумотларнинг тўғрилиги текширилади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (ЭРИ, дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқланган ҳолда юборилади ҳамда QR-кодли (матрик штрихли код) ариза шахсий кабинетида шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аризада нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчини беш иш куни ичида тўғриланган ҳолда қайта ариза юбориш тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ариза берувчилар давлат хизматидан фойдаланишдан хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортган тақдирда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этган тақдирда, унинг аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқа ичида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. Электрон солиқ хизматлари портали ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинган тақдирда эса ариза автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ваколатли орган ариза тушган вақтдан бошлаб ўн иш куни ичида аризани кўриб чиқади ва аризага жавоб хатини тайёрлаб, ташриф буюрган ҳолда этилган мурожаат бўйича Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда келиб тушган мурожаат бўйича шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат хизматлари маркази жавоб хати келиб тушгандан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг аризасига кўра унга жавоб хатини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни ва мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Жисмоний шахс

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза шаклини тўлдириб, электрон тарзда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига юборади.

10 дақиқа ичида

ЯИДХП

Тўлдирилган ариза автоматик тарзда туман (шаҳар) солиқ инспекциясига юборилади.

Реал вақт режимида

3-босқич

Ваколатли орган (туман (шаҳар) солиқ инспекцияси

Аризани кўриб чиқади ва аризага жавоб хатини тайёрлаб, ташриф буюрган ҳолда этилган мурожаат бўйича Давлат хизматлари марказига, электрон тарзда келиб тушган мурожаат бўйича шахсий кабинети ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади.

10 иш куни ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази

Ариза олингандан сўнг уни жисмоний шахснинг электрон манзилига юборади.

10 дақиқа ичида

Жисмоний шахс ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилган тақдирда, унга жавоб хатини электрон ёки қоғоз шаклида тақдим этади.

Жисмоний шахснинг сўровига кўра

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтаришга ариза юбориш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларнинг профессионал ва олий таълим, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар ҳамда олинган ипотека кредитларига йўналтирилган даромадлари бўйича ортиқча тўланган даромад солиғини қайтариб олиш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРИЗА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

1. Доимий яшаш жойи (ҳудуд номи)

Танланади

1.1. Туман/шаҳар номи

Танланади

2. ЖШШИР

Автоматик шаклланади

3. Фамилияси

Автоматик шаклланади

4. Исми

Автоматик шаклланади

5. Отасининг исми

Автоматик шаклланади

6. Яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили (тўлиқ)

Автоматик шаклланади

7. Телефон рақами

Киритилади

8. Электрон почта манзили

Киритилади

9. Солиқ тури

Автоматик шаклланади

10. Шахсий ғазна ҳисобварағи

Автоматик шаклланади

11. Ортиқча тўланган сумма

Автоматик шаклланади

12. Сумма сўз билан

Автоматик шаклланади

13. Қайтариш ёки ҳисобга олиш

Танланади

14. Шахсий банк карта рақами

Киритилади

15. Транзит ҳисобварағи

Автоматик шаклланади

16. Банк МФО

Автоматик шаклланади

17. Қайтариладиган (бошқа солиқ турига ўтказиладиган) сумма

Киритилади

18. Сумма сўз билан

Автоматик шаклланади

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ушбу аризада қайд этилган маълумотларнинг тўлиқ ва ҳақиқийлигини ҳамда менга тегишли банк пластик карта рақами тўғри кўрсатилганлигини тасдиқлайман».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2023 й., 09/23/636/0916-сон)