30.10.2023 йилдаги 577-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.10.2023 йилдаги 577-сон
Kuchga kirish sanasi
31.10.2023
Ҳужжат 07.10.2025 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобат муҳитини баҳолашнинг самарали тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида» 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон Фармонига мувофиқ иқтисодиётда рақобат муҳити ҳолатини баҳолаш бўйича Рақобат ривожланиши индексини (кейинги ўринларда — Индекс) жорий қилиш белгиланганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда — Рақобат қўмитаси) томонидан Индексни ҳисоблашнинг вақтинча методикаси (кейинги ўринларда — Методика) ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, Индекс қуйидаги асосий баҳолаш йўналишларини назарда тутади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товар ва молия бозорларидаги рақобат муҳити, мазкур бозорларга кириш учун тўсиқларнинг бартараф этилганлиги,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергия ресурсларидан ишончли ва барқарор фойдаланиш имконияти ҳамда ушбу ресурслар билан таъминланганлик ҳолати,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий мулк дахлсизлиги ва ер муносабатларининг ривожланганлиги,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва коммуникация тармоқларидан (шу жумладан, интернет) фойдаланиш, муқобил транспорт воситаларининг ўзаро боғлиқлиги ва ривожланганлиги, шу жумладан логистика самарадорлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Рақобат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 30 декабрга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиётнинг 2021-2022 йиллардаги кўрсаткичлари асосида Методиканинг апробациядан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
апробация натижаларидан келиб чиқиб, Методикани такомиллаштирсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Индексни ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этувчи вазирлик ва идораларнинг рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатда назарда тутилган вазирлик ва идоралар Методикани апробациядан ўтказиш учун 2021-2022 йиллар учун тегишли маълумотларни бир ой муддатда Рақобат қўмитасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатда назарда тутилган вазирлик ва идоралар ҳар йили 1 апрелга қадар тегишли маълумотларни Рақобат қўмитасига тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган маълумотлар ҳамда Методика асосида Рақобат қўмитаси иқтисодиётда рақобат муҳитини баҳолаб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобат қўмитаси ҳар йили 1 июнга қадар аввалги ҳисобот йили бўйича Индексни ҳисоблаш натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот бериб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Индексни ҳисоблаш натижалари Рақобат қўмитасининг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Рақобат қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Индексни ҳисоблаш ишларини Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Индексни юритиш билан боғлиқ барча харажатларни Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ш. Шарахметов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 30 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
577-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 октябрдаги 577-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобат ривожланиши индексини ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этувчи вазирлик ва идоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Индикатор номи

Тақдим этиладиган маълумотлар

Маълумотларни тақдим этувчи масъул вазирлик ва идоралар

1.

Давлат ташкилотлари сони индикатори

тегишли бозорларда давлат улушларини қисман ёки тўлиқ сотиш учун давлат томонидан ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак ёки керак эмаслиги тўғрисида маълумот;

тегишли бозорлардаги мавжуд давлат иштирокидаги корхоналар сони (рўйхати) ва унда давлат улушининг ҳажми.

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2.

Давлат ташкилотларини бошқариш индикатори

давлат корхоналарини бошқариш механизмлари тўғрисида маълумот;

давлат улуши мавжуд корхоналар бошқарув шакллари ҳамда уларнинг эгалик ҳуқуқини амалга оширувчи давлат органлари ёки корхоналар тўғрисида маълумот.

3.

Давлатнинг иқтисодиёт тармоқларидаги иштироки индикатори

тегишли бозорларнинг йиллик умумий ҳажми (айланмаси); келтирилган бозорларда фаолият юритаётган корхоналар рўйхати ҳамда сотув ҳажми.

Миллий статистика қўмитаси

4.

Нархларни тартибга солиш индикатори

тегишли бозорларда Ҳукумат, вазирлик, тартибга солувчи ёки бошқа давлат идоралари томонидан ушбу тоифалардаги истеъмолчилар учун чакана нархлар тартибга солиниши ёки тасдиқланиши;

тартибга солинадиган нархлар рўйхати.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

5.

Давлат харидлари индикатори

давлат харидлари ва оммавий тендерларда иштирок этиш талаблари; давлат харидларида берилган имтиёзлар (агар мавжуд бўлса).

6.

Манфаатдор шахсларнинг жалб этилиш (ўзаро ҳамкорлик) даражаси индикатори

қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда манфаатдор шахсларнинг иштироки тўғрисида умумий маълумотлар ва асословчи ҳужжатлар.

Адлия вазирлиги

7.

Янги бизнесни рўйхатдан ўтказишнинг мураккаблик индикатори

янги бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган мажбурий жараёнлар сони;

бизнесни ташкил қилиш учун сарфланган вақт; бизнесни ташкил қилиш қиймати (аҳоли жон бошига даромаднинг фоизи);

энг кам устав фонди (ўртача аҳоли жон бошига даромаднинг фоизи) тўғрисидаги маълумотлар.

8.

Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари индикатори

мамлакатимиздаги мавжуд рухсатномалар ва лицензиялар сони; Ҳукумат томонидан талаб қилинадиган рухсатномалар ва лицензиялар сонини кўриб чиқиш ва қисқартириш бўйича дастур мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

бизнес учун лицензиялаш (рухсат бериш тартиб-қоидалари) талаблари ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари.

9.

Рақобат муҳити индикатори

тегишли бозорларнинг умумий экспорт ҳажми; тегишли бозорларда фаолият юритаётган экспорт қилувчи корхоналар рўйхати ҳамда экспорт ҳажми.

Миллий статистика қўмитаси

10.

Энергия ресурслари ишончлилиги ва ундан барқарор фойдаланиш индикатори

ҳар бир мижозга тўғри келадиган электр таъминоти узилишларининг ўртача умумий давомийлиги;

йилига ўртача электр таъминотида узилишлар сони; энергия таъминотида асоссиз равишда узилишлар учун жавобгарликнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

электр таъминотидаги узилишлар пайтида юзага келган зарарни қоплаш бўйича самарали механизмларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги.

Энергетика вазирлиги

11.

Транспорт, коммуникация тармоқлари ва муқобил логистикадан фойдаланиш имконияти индикатори

аэропорт йиғимлари; автомобилда ташиш учун тарифлар; темир йўлда ташиш учун тарифлар;

мавжуд логистика фирмалари ҳамда уларнинг бозордаги ўрни.

Транспорт вазирлиги

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 09/23/577/0815-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)