14.08.2023 йилдаги 377-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.08.2023 йилдаги 377-сон
Kuchga kirish sanasi
15.08.2023
Ҳужжат 01.01.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-471-сон қарори 14-бандида вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш орқали уларга ажратилган бюджет маблағларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби, шу жумладан, баҳолашни режалаштириш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолашни амалга оширишда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш натижалари ҳисоботларини расмийлаштириш ҳамда ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш натижалари мониторингини юритиш ҳамда уларни жамоатчиликка эълон қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хавф таҳлили асосида танлаб олинган вазирлик ва идораларда ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш чораларини кўрсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ярим йил якунлари бўйича вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижалари ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилиб борилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 14 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
377-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги 377-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари (кейинги ўринларда — ички аудит хизматлари) фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ички аудит хизматлари фаолияти ички аудит хизмати фаолиятининг ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда фаолиятни такомиллаштириб бориш мақсадида баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички аудит хизматлари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — баҳоловчи ташкилот) томонидан баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда баҳоловчи ташкилот ички аудит хизматлари фаолияти, шу жумладан, ўтказилган ички аудит тадбирлари натижаларига жавобгар ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички аудит хизматлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Баҳолашни амалга оширишда томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Баҳолашни амалга оширишда баҳоловчи ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизматларидан баҳолаш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларнинг нусхаларини ва маълумотларни электрон, оғзаки ва ёзма шаклда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизматлари ходимларидан юзага келаётган масалалар бўйича тушунтириш олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизматларининг тегишли ходимларидан ички аудит фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича ҳужжатларни имзолашни сўраш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолашни амалга оширишда баҳоловчи ташкилот тузилмасидаги ички аудит миллий малака сертификатига эга ходимларни жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Баҳолашни амалга оширишда баҳоловчи ташкилот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш бошланишидан олдин белгиланган муддатда вазирлик ва идорани бу ҳақида хабардор қилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит фаолиятини баҳолашга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиши, ўз ваколати доирасидан четга чиқмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш натижаларига оид ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги, асослилиги, холислиги ва тўлиқлигини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш натижаларини белгиланган тартибда расмийлаштириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ички аудит хизматлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш жараёнида бевосита қатнашиш ва баҳолашга тегишли масалалар бўйича тушунтиришлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолашнинг мақсади, бошланиш санаси ва давомийлиги тўғрисида маълумот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳоловчи ташкилотнинг баҳолаш билан боғлиқ масалаларга алоқаси бўлмаган талабларини бажармаслик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ички аудит хизматлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳоловчи ташкилотнинг масъул ходимлари баҳолашни амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳоловчи ташкилотнинг масъул ходимларининг қонуний талабларини бажариши, шунингдек, уларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш вақтида баҳоловчи ташкилотга баҳолашни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар нусхалари ва маълумотларни тақдим этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш натижасида аниқланган қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаган ҳолатларни бартараф этиши ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Баҳолаш режали ва режадан ташқари тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, баҳолаш баҳоловчи ташкилот раҳбарининг қарори асосида амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Режали баҳолаш хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилган йиллик режага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда йиллик режа баҳоловчи ташкилот томонидан ҳар йили 1 мартга қадар ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда тасдиқлангандан сўнг бир иш кунида баҳоловчи ташкилот томонидан унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Баҳолаш амалга ошириладиган вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари хавф таҳлили асосида танлаб олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Режадан ташқари баҳолаш қуйидаги асосларда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоранинг баҳолашни амалга ошириш бўйича мурожаати келиб тушганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ички аудит хизматлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар таҳлили натижасида қўшимча хавфлар аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда қўшимча хавфлар ички аудит хизматлари томонидан ҳар чоракда белгиланган тартибда тақдим этиладиган ички аудит хизматлари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар таҳлили асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Режали ўтказиладиган баҳолашда ички аудит хизматларининг хавф даражаси қуйидаги хавф омиллари асосида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит йиллик режасининг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аввалги ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра ички аудит хизмати фаолиятини ривожлантириш бўйича берилган таклиф ва тавсиялар бажарилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизматлари томонидан вазирлик ва идора тизимидаги хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектларининг қамров даражаси;
(13-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизматлари томонидан ўтказилган профилактика тадбирлари ва олди олинган қонун бузилишлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат молиявий назорати органлари томонидан вазирлик ва идораларда аниқланган молиявий хато ва камчиликлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда баҳоловчи ташкилот томонидан ички аудит хизматлари хавф даражасини баҳолашда қўшимча хавф омилларидан ҳам фойдаланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ички аудит хизматларининг хавф даражаси ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган омилларга бутун сонлардаги 1 — 3 балл бериш орқали баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда 3 балл тегишли хавф омилининг энг юқори даражасини ва 1 балл тегишли хавф омилининг энг паст даражасини билдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Хавф омилларига балл беришда баҳоловчи ташкилот томонидан ҳар бир хавф омилига мезонлар ишлаб чиқилади ҳамда хавф омилларининг муҳимлик даражасидан келиб чиқиб, уларга хавф омили вазни белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда белгиланган хавф омили вазнининг умумий миқдори 1 га (100 фоизга) тенг бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ички аудит хизматларининг хавф даражаси қуйидаги формула асосида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хд — хавф даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бхо — хавф омилига берилган балл;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вхо — тегишли хавф омилига белгиланган вазн;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
i — хавф омилининг тегишли тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
n — хавф даражасини аниқлаш учун қўлланиладиган омиллар сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ички аудит хизматининг хавф омиллари таҳлили бўйича хавф даражаси қуйидагича баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2 ва ундан юқори — юқори хавф даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1,5 дан (1,5 ҳам киради) 2 гача — ўрта хавф даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1 дан 1,5 гача — паст хавф даражаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Баҳолаш хавф таҳлили асосида танлаб олинган юқори хавф даражасига эга ички аудит хизматларида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Баҳолаш ички аудит фаолиятига халақит қилмаган ҳолда мазкур Низом ҳамда ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўн иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Баҳоловчи ташкилот баҳолаш бошланишидан камида ўн кун олдин вазирлик ва идорани бу ҳақда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш жараёнида қуйидаги йўналишлар қамраб олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизмати фаолиятининг белгиланган тартибда ташкил этилиши, мустақиллиги ҳамда ресурслар билан таъминланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларда ички аудит фаолиятини амалга ошириш бўйича тегишли ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва расмийлаштирилиши (ички аудит хизмати тўғрисидаги низом, ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари ва бошқалар);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит йиллик режасининг хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилиши ва расмийлаштирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит тадбирларининг ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўтказилиши ва натижалари расмийлаштирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтказилган ички аудит тадбирларининг самарадорлиги, таклиф ва тавсияларни бажариш бўйича чора-тадбирлар режасининг ички аудит объектлари томонидан бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизматлари ходимларининг малака даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизмати фаолиятига оид бошқа масалалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Баҳолаш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш бўйича намунавий саволномага тегишли мезонлар асосида бутун сонлардаги 0 — 2 балл бериш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда саволнома мазкур Низомнинг 21-бандида келтирилган йўналишлар бўйича шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Баҳоловчи ташкилот томонидан саволномада келтирилган йўналишларнинг муҳимлик даражасидан келиб чиқиб, уларга вазн белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда йўналишларга белгиланган вазннинг умумий миқдори 1 га (100 фоизга) тенг бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Баҳолашни амалга оширишда ички аудит хизмати фаолиятининг сифат даражаси қуйидаги формула асосида аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сд — сифат даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бҳ — саволномада ҳар бир йўналишдаги саволларга берилган баллар йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бм — саволномада ҳар бир йўналишдаги саволларга берилиши мумкин бўлган энг юқори баллар йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бв — саволномада келтирилган баҳолаш йўналишларига белгиланадиган вазн;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
i — саволномада келтирилган йўналишларнинг тегишли тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
n — саволномадаги йўналишлар сони.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ички аудит хизмати фаолиятининг баҳолаш бўйича сифат даражаси қуйидагича баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90 фоиз ва ундан юқори — юқори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70 фоиздан (шу жумладан, 70 фоиз) 90 фоизгача — ўрта;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70 фоиздан кам — паст.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш жараёнида ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида батафсил маълумот олиш мақсадида вазирлик ва идоранинг бошқа тузилмалари, ички аудит хизмати ходимлари ҳамда ички аудит объектлари билан учрашувлар ҳамда ички аудит тадбири ўтказилган ички аудит объектларида мазкур Низомга 3-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ сўровнома ўтказилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Баҳолаш натижалари баҳоловчи ташкилот томонидан қуйидагиларни назарда тутувчи маълумотнома кўринишида расмийлаштирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш натижалари, шу жумладан, баҳолаш асосида аниқланган ички аудит хизматининг сифат даражаси бўйича маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит объектлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари (агар мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
баҳолаш ўтказилган ички аудит хизмати фаолияти ҳолати, шу жумладан ички аудит фаолиятига оид қонунчиликка риоя этилмаган ҳолатлар (агар мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Баҳолаш натижалари бўйича маълумотнома лойиҳаси ички аудит хизмати раҳбари томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ички аудит хизмати раҳбари маълумотнома лойиҳаси юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари ва эътирозларини билдиришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ички аудит хизмати раҳбари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва эътирозлар асосли деб топилган тақдирда, баҳоловчи ташкилот томонидан маълумотнома лойиҳасига тегишли тузатишлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилади ҳамда ички аудит хизмати раҳбари ва баҳоловчи ташкилотнинг масъул ходими томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ички аудит хизмати раҳбари томонидан баҳоловчи ташкилот билан биргаликда ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича берилган таклиф ва тавсиялар асосида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади ҳамда маълумотномага илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Чора-тадбирлар режаси ички аудит хизмати раҳбари томонидан имзоланади ҳамда вазирлик ва идора раҳбари томонидан беш иш куни ичида тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Вазирлик ва идора раҳбари томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг нусхаси уч иш куни ичида баҳоловчи ташкилотга тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ички аудит хизмати ҳар чоракда ички аудит хизмати фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда чора-тадбирлар режасида келтирилган таклиф ва тавсиялар бажарилиши бўйича маълумотларни баҳоловчи ташкилотга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Вазирлик ва идораларда ўтказилган баҳолаш ва унинг натижалари тўғрисида маълумотлар вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Баҳоловчи ташкилот ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиш мониторингини ички аудит хизмати фаолияти тўғрисидаги ҳисоботда келтирилган чора-тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича маълумотларни таҳлил қилиш орқали амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ички аудит хизмати томонидан таклиф ва тавсиялар асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси бажарилмаган тақдирда, баҳоловчи ташкилот томонидан бу ҳақида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарига кўрсатма хат юборилади, шунингдек, ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Вазирлик ва идоралар ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича ҳисобот
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Баҳоловчи ташкилот томонидан ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича ярим йиллик ва йиллик ҳисобот (кейинги ўринларда — ҳисобот) тайёрланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идоралар томонидан ички аудит хизматлари фаолиятининг сифатини таъминлаш ва самарадорлигини ошириб бориш юзасидан амалга оширилган ишлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келгусида ички аудит хизматлари фаолиятини такомиллаштириш йўналишлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ҳисобот ярим йил якуни бўйича июль ойининг 20-санасига қадар ва йил якуни бўйича январь ойининг 25-санасига қадар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига унинг сўровига асосан тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Ҳисобот юзасидан маълумотлар баҳоловчи ташкилот томонидан жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

 

1-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Хавф таҳлили асосида ички аудит хизматларини танлаб олади ва баҳолаш йиллик режасини тасдиқлайди.

Ҳар йили 1 мартга қадар

2-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Баҳолашни ўтказиш муддати кўрсатилган ҳолда вазирлик ва идорани хабардор қилади.

Баҳолаш бошланиш санасидан камида ўн кун олдин

3-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Ички аудит хизматида баҳолашни амалга оширади.

2. Баҳолаш натижаларини расмийлаштиради ҳамда ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.

Ўн иш куни ичида

4-босқич

Вазирлик ва идоралар

Ички аудит хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.

Баҳолаш якунлангандан сўнг беш иш куни ичида

5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш ва такомиллаштириш бўйича ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

2. Ҳисобот тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка эълон қилади.

Ярим йил якунлари бўйича июль ойининг 20-санасига ва йил якунлари бўйича январь ойининг 25-санасига қадар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш режадан ташқари тартибда ўтказилган тақдирда, мазкур схеманинг 1-босқичи инобатга олинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ САВОЛНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Назорат саволлари

Баҳолаш мезони

Балл

Вазн

1. Ички аудит хизмати фаолиятининг белгиланган тартибда ташкил этилиши, мустақиллиги ҳамда ресурслар билан таъминланиши

1.1.

Ички аудит хизмати вазирлик ва идора марказий аппаратида мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилганми?

Ҳа, марказий аппаратида мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилган — 2 балл

Йўқ, марказий аппаратида мустақил таркибий тузилма сифатида ташкил этилмаган — 0 балл

1.2.

Ички аудит хизматининг биринчи раҳбарига бўйсунуви белгиланганми?

Ҳа, биринчи раҳбарга бўйсунуви белгиланган — 2 балл

Йўқ, биринчи раҳбарга бўйсунуви белгиланмаган — 0 балл

1.3.

Ички аудит хизмати ходимларининг мустақиллиги қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми?

Ҳа, мустақиллик ички ҳужжатлар билан белгиланган — 2 балл;

Йўқ, мустақиллик ички ҳужжатлар билан белгиланмаган — 0 балл;

1.4.

Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит хизмати фаолиятининг тамойиллари мазмун ва моҳиятидан хабардорми?

Ҳа, тамойилларнинг мазмун ва моҳиятидан хабардор — 2 балл;

Қисман тамойилларнинг мазмун ва моҳиятидан хабардор — 1 балл;

Йўқ, ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларидан хабардор эмас — 0 балл

1.5.

Ички аудит хизматига ўз фаолиятидан ташқари бошқа фаолиятга оид вазифалар юкланишига чеклов(лар) ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низомда белгиланганми?

Ҳа, белгиланган — 2 балл;

Йўқ, белгиланмаган — 0 балл

1.6.

Ички аудит хизмати ходимларининг фаолиятига аралашувларга йўл қўймаслик бўйича бандлар қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми?

Ҳа, қабул қилинган — 2 балл;

Йўқ, қабул қилинмаган — 0 балл

1.7.

Ички аудит хизмати ходимининг асосий фаолият натижаларига жавобгар ҳисобланмаслиги қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми?

Ҳа, тегишли нормалар белгиланган — 2 балл;

Йўқ, тегишли нормалар белгиланмаган — 0 балл

1.8.

Ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низом, ички аудит йиллик режаси, ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатлар вазирлик ва идора раҳбари томонидан ўз вақтида тасдиқланадими?

Ҳа, вазирлик ва идора раҳбари томонидан ўз вақтида тасдиқланади — 2 балл;

Вазирлик ва идора раҳбари томонидан тасдиқланади, лекин ўз вақтида эмас — 1 балл;

Вазирлик ва идора раҳбари томонидан ўз вақтида тасдиқланмайди — 0 балл

1.9.

Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун етарли инсон ресурсларига эгами?

Ҳа, етарли инсон ресурсларига эга — 2 балл;

Йўқ, етарли инсон ресурсларига эга эмас — 0 балл

1.10.

Ички аудит хизмати ўз фаолиятини амалга ошириш учун етарли моддий-техника базаси билан таъминланганми?

Ҳа, етарли моддий-техника базаси билан таъминланган — 2 балл;

Йўқ, моддий-техника базаси билан таъминланмаган — 0 балл

2. Ички аудит хизмати фаолиятига оид тегишли ички ҳужжатларнинг қабул қилиниши

2.1.

Вазирлик ва идоранинг ички аудит хизмати тўғрисидаги (ички) низоми Ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ ишлаб чиқилганми?

Ҳа, мувофиқ ишлаб чиқилган — 2 балл

Йўқ, мувофиқ ишлаб чиқилмаган — 0 балл

2.2.

Ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилганми ҳамда Ички аудит хизмати тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқми?

Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга тўлиқ мувофиқ — 2 балл;

Ички аудит хизмати тўғрисидаги низомга мувофиқ бўлмаган қисмлар мавжуд — 0 балл.

2.3.

Ички аудит хизмати ходимларининг лавозим йўриқномалари мавжудми (тасдиқланганми)?

Ҳа, ишлаб чиқилган — 2 балл;

Йўқ, ишлаб чиқилмаган — 0 балл.

2.4.

Лавозим йўриқномаларида ички аудит хизмати ходимларининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги кўрсатилганми?

Кўрсатилган — 2 балл;

Тўлиқ кўрсатилмаган — 0 балл.

2.5.

Ички аудит хизмати ҳисобдорлиги ички ҳужжатлар билан белгиланганми ҳамда ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқми?

Ҳа, белгиланган ҳамда ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ — 2 балл;

Йўқ, ички аудитга оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ эмас (Ички аудит хизмати ҳисобдорлиги белгиланмаган) — 0 балл;

2.6.

Ички аудит хизмати ходимларининг вазифалари ва функциялари белгиланганми?

Ҳа, ички аудит хизмати ходимларининг вазифалари ва функциялари белгиланган — 2 балл;

Йўқ, ички аудит хизмати ходимларининг вазифалари ва функциялари белгиланмаган — 0 балл

2.7.

Ички аудит хизмати ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланганми?

Ҳа, ички аудит хизмати ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган — 2 балл;

Йўқ, ички аудит хизмати ходимларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмаган — 0 балл

2.8.

Ички аудит хизматида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик қабул қилинган ички ҳужжатлар билан белгиланганми ва унга амал қилинадими?

Ҳа, қабул қилинган ва амал қилинади — 2 балл;

Қабул қилинган, лекин амал қилинмайди — 1 балл;

Қабул қилинмаган — 0 балл

3. Ички аудит йиллик режасининг хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилиши

3.1.

Ички аудит йиллик режаси хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилганми?

Ҳа, хавф таҳлили асосида ишлаб чиқилган — 2 балл;

Ички аудит йиллик режаси ишлаб чиқилган, лекин уни ишлаб чиқишда хавф таҳлили ўтказилмаган- 1 балл;

Йўқ, йиллик режа ишлаб чиқилмаган — 0 балл.

3.2.

Хавф таҳлилини амалга оширишда барча ички аудит объектлари қамраб олинганми?

Барча ички аудит объектлари қамраб олинган — 2 балл;

Айрим ички аудит объектлари қамраб олинмаган — 0 балл.

3.3.

Ички аудит йиллик режасини ишлаб чиқишда хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектлари тўлиқ қамраб олинганми?

Тўлиқ қамраб олинган — 2 балл;

Мавжуд вақт ва инсон ресурслари етарли бўлмаганлиги сабабли тўлиқ қамраб олинмаган — 1 балл;

Тўлиқ қамраб олинмаган (бошқа сабабларга кўра) — 0 балл.

3.4.

Хавф даражаси юқори бўлган ички аудит объектлари тўлиқ қамраб олиш учун ресурслар етарли бўлмаган тақдирда, бу тўғрисида биринчи раҳбар хабардор қилинганми?

Хабардор қилинган — 2 балл;

Хабардор қилинмаган — 0 балл.

3.5.

Ички аудит йиллик режас?да режадан ташқари ички аудит тадбирларига ажратиладиган вақт ресурслари жами вақт ресурсларининг қанча қисмини ташкил қилади?

20 фоизгача бўлган қисмини ташкил қилади — 2 балл;

20 фоиздан кўпроқ қисмини ташкил қилади — 0 балл.

4. Ички аудит тадбирларининг қонунчиликка мувофиқ ўтказилиши ва натижаларининг расмийлаштирилиши (танлама тартибда ўрганилади)

4.1.

Ички аудит тадбирлари учун белгиланган тартибда дастур ишлаб чиқилганми?

Ҳа, ишлаб чиқилган — 2 балл;

Йўқ, ишлаб чиқилмаган — 0 балл

4.2.

Ички аудит тадбирлари натижалари белгиланган тартибда расмийлаштирилганми?

Ҳа, белгиланган тартибда расмийлаштирилган — 2 балл;

Йўқ, белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган — 0 балл.

4.3.

Ички аудит тадбири ҳисоботида таклиф ва тавсиялар мавжудми?

Ҳа, таклиф ва тавсиялар мавжуд — 2 балл;

Йўқ, таклиф ва тавсиялар мавжуд эмас — 0 балл.

4.4.

Ички аудит тадбири ҳисоботига ички аудит объектларининг фикр-мулоҳазалари билдирилганми?

Ҳа, фикр-мулоҳазалар билдирилган — 2 балл;

Йўқ, фикр-мулоҳазалар билдирилмаган — 0 балл

4.5.

Фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган ички аудит объектларида ўтказилган ички аудит тадбир(лар)ида фуқаролар томонидан танланган йўналишлар тўлиқ қамраб олинганми?

Тўлиқ қамраб олинган — 2 балл;

Тўлиқ қамраб олинмаган — 0 балл.

4.6.

Ички аудит хизмати фаолияти натижалари юзасидан ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мунтазам равишда ва ўз вақтида тақдим этиладими?

Ҳисобот белгиланган муддатларда тақдим этилади — 2 балл;

Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилади, лекин белгиланган муддатларда эмас — 1 балл;

Ички аудит хизмати фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этилмайди — 0 балл.

5. Чора-тадбирлар режасининг бажарилиши

5.1.

Ички аудит тадбирида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсияларнинг барчаси чора-тадбирлар режасига киритилганми?

Барча таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилган — 2 балл;

Айрим таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилмаган — 1 балл;

Таклиф ва тавсиялар чора-тадбирлар режасига киритилмаган — 0 балл;

5.2.

Ички аудит объектлари томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи қандай?

Чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи 90 фоиз ва ундан юқори — 2 балл;

Чора-тадбирлар режасининг бажарилиш кўрсаткичи 80 фоиздан (80 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача — 1 балл;

80 фоиздан паст — 0 балл.

5.3.

Ички аудит хизмати томонидан чора-тадбирлар режасининг бажарилиши бўйича мониторинг йўлга қўйилганми?

Ҳа, мониторинг йўлга қўйилган — 2 балл;

Йўқ, мониторинг йўлга қўйилмаган — 0 балл.

5.4.

Вазирлик ва идора раҳбари томонидан ички аудит объекти ваколатига кирмайдиган хавфлар юзасидан чоралар кўрилганми?

Ички аудит объекти ваколатига кирмайдиган хавфларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилган — 2 балл;

Ички аудит объекти ваколатига кирмайдиган хавфлар юзасидан чоралар кўрилмаган — 0 балл.

6. Ички аудит хизмати ходимларининг малака даражаси

6.1.

Ички аудит хизмати ходимлари малака ошириш курсларида доимий равишда иштирок этадими ва унинг натижалари қандай?

Ҳа, малака ошириш курсларида иштирок этади ва натижалар ижобий (сертификатлар олган) — 2 балл;

Малака ошириш курсларида иштирок этади ва натижалар ижобий эмас (сертификат олмаган) — 1 балл;

Малака ошириш курсларида иштирок этмайди — 0 балл;

6.2.

Малака ошириш курслари якунига кўра қониқарсиз натижа қайд этган ички аудит хизмати ходимларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар?

Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича чоралар кўрилган (қайта малака ошириш курсига юбориш, интизомий чоралар ва бошқалар) — 2 балл;

Ходимлар салоҳиятини ривожлантириш бўйича чоралар кўрилмаган — 0 балл;

6.3.

Ички аудит хизмати ходимларининг Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубиятига мувофиқ энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари қандай?

Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича натижалар ижобий — 2 балл;

Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича натижалар ижобий эмас (ундай кўрсаткичлар ишлаб чиқилмаган) — 0 балл

6.4.

Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит фаолиятига оид семинар, тренингларда иштирок этадими?

Ҳа, семинар, тренингларда мунтазам равишда иштирок этади — 2 балл;

Семинар, тренингларда иштирок этади, лекин, мунтазам эмас — 1 балл;

Семинар, тренингларда иштирок этмайди — 0 балл

7. Ички аудит хизмати фаолиятига оид бошқа саволлар

7.1.

Ички аудит фаолиятига оид мурожаатлар ижроси кўрсаткичи қандай?

100 фоиз — 2 балл;

90 фоиздан (90 фоиз ҳам киради) 100 фоизгача — 1 балл;

90 фоиздан паст — 0 балл.

7.2.

Ички аудит хизмати ходимлари ташкилот фаолиятига оид (электрон) маълумотлар ва ҳужжатлардан тўсиқсиз фойдаланадими?

Ҳа, тўсиқсиз фойдаланади — 2 балл

Йўқ, фойдаланишда тўсиқлар мавжуд — 0 балл

7.3.

Ички аудит хизмати ходимларининг фуқаролар иштирокидаги аудит тизимида жамоатчилик томонидан баҳолаш бўйича кўрсаткичлари қандай?

4 балл ва ундан юқори — 2 балл;

3 балл — 1 балл;

3 баллдан паст — 0 балл.

7.4.

Фуқаролар иштирокидаги аудит тизимида жамоатчилик томонидан баҳолаш натижалари бўйича чоралар кўрилганми?

Баҳолаш натижаларига кўра қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилган — 2 балл.

Чоралар кўрилмаган — 0 балл.

7.5.

Ички аудит хизмати ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларга риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари кўрилганми?

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик сифатида ахлоқий таъсир чоралари қўлланилган — 2 балл;

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик сифатида ахлоқий таъсир чоралари қўлланилмаган — 0 балл.

Баҳолаш натижаси (фоизда)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Намунавий саволномага баҳоловчи ташкилот томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бунда назорат саволларига мезонлар ишлаб чиқиш ҳамда балл бериш баҳолаш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижаси

___________ (вазирлик ва идора номи) ___________ (ички аудит тузилмаси номи) томонидан ички аудит фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлик ва сифат даражаси «__» фоиз кўрсаткич билан ________ (бири танланади: юқори, ўрта, паст) деб баҳоланди.

Маълумот учун. Баҳолаш натижасига кўра ички аудит хизмати фаолиятининг сифат даражаси қуйидагича баҳоланади:

юқори — 90 фоиз ва ундан юқори, ўрта — 70 фоиздан (70 фоиз ҳам киради) 90 фоизгача, паст — 70 фоиздан кам.

____________________________

____________

____________

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходими

(имзо)

(кун, ой, йил)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ички аудит объекти фикр-мулоҳазаларининг
‎НАМУНАВИЙ САВОЛНОМАСИ

Ички аудит объекти номи
Сўровномани тўлдирувчининг Ф.И.О.
Сана

Т/р‎

Саволлар

Билдирилган фикр — мулоҳазалар

яхши (ҳа)

қониқарли

қониқарсиз (йўқ)

I.‎

Умумий саволлар

1.‎

Ички аудит хизмати фаолиятини қандай баҳолайсиз?

2.‎

Ички аудит хизмати ходимларининг билим ва тажрибасини қандай баҳолайсиз?

3.‎

Ички аудит хизмати ходимлари томонидан фаолиятингиз юзасидан бериладиган маслаҳатларни қандай баҳолайсиз?

II.‎

Ички аудит тадбирларига оид саволлар

4.‎

Ички аудит тадбири бошланишидан аввал Сизга бу ҳақида хабарнома юборилганми?

5.‎

Ички аудит хизмати ходимларининг ички аудит тадбири бўйича билим ва кўникмаларини қандай баҳолайсиз?

6.‎

Ички аудит хизмати ходимлари ички аудит тадбири давомида одоб-ахлоқ қоидаларига мувофиқ фаолият олиб бордими?

7.‎

Ички аудит тадбири дастурда кўрсатиб ўтилган йўналишларда ўтказилдими?

8.‎

Ички аудит тадбири белгиланган муддат давомида ўтказилдими?

9.‎

Ички аудит тадбири давомида аниқланган хато ва камчиликларга ички аудит хизмати томонидан берилган таклиф ва тавсиялардан қай даражада қониқиш ҳосил қилдингиз?

10.

Ички аудит хизмати томонидан берилган таклиф ва тавсиялар амалийми, улар ташкилот фаолиятини яхшилашга хизмат қиладими?

11.‎

Ички аудит тадбири ҳисоботи ички аудит хизмати томонидан холис тайёрландими, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмадими?

12.‎

Ички аудит тадбири ҳисоботига ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдирдингизми ҳамда улар инобатга олиндими?


‎Қўшимча:

а) келгусида ички аудит хизмати фаолиятини ривожлантириш бўйича нима ишлар қилиниши керак деб ўйлайсиз?

_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________

б) бошқа фикр-мулоҳазалар, таклифлар (вазирлик ва идора молиявий фаолиятини яхшилаш ёки ички аудит хизмати фаолияти билан боғлиқ):
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________

Изоҳ.
‎а) сўровномани тўлдириш давомида ички аудит объекти ўз фикр-мулоҳазаларини холис баён этиши лозим.
‎б) агар ички аудит объекти томонидан билдирилган фикрлар «қониқарсиз (йўқ)» бўлса, тегишли асослантиришлар кўрсатилиши лозим.
‎в) ушбу сўровномага баҳоловчи ташкилот томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

_________________________________

____________

____________

Сўровномани тўлдирувчи (Ф.И.О., лавозими)

(имзо)

(кун, ой, йил)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Кейинги таҳрирга қаранг.