20.07.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2466-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғи, 20.07.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2466-1
Kuchga kirish sanasi
24.07.2023
Ҳужжат 24.07.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2466-1]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2013 йил 14 майдаги 34-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 2466, 2013 йил 7 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур буйруқ иловасининг 8-банди 2023 йилнинг 5 ноябридан амалга киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Б. МУСАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 22 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-2023/Б-сон

Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 22 июндаги 48-2023/Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Муқаддима қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Қоидалар электр приборлари ва ташкилий техника билан ишлашда, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишда меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасига мувофиқ, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«10. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 34-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 82-банддаги «давлат санитария назорати органлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 124-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«124. Ташкилотларда электр қурилмаларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 712-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ва Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 189-банддаги «давлат стандартлари» деган сўзлар «миллий стандартлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2023 й., 10/23/2466-1/0513-сон)