19.01.1998 йилдаги 31-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.01.1998 йилдаги 31-сон
Kuchga kirish sanasi
19.01.1998
Ҳужжат 18.09.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИКАВИЙ АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ, ХАЛҚАРО ВА ХОРИЖИЙ ТАШКИЛОТЛАР ВА ЖАМҒАРМАЛАР ГРАНТЛАРИ БЎЙИЧА ИЛМИЙ ДАСТУРЛАР ВА ЛОЙИҲАЛАРНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, беғараз мурувват ва техник ёрдам сифатида ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро битимлар доирасида Ўзбекистон Республикасига бериладиган халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича бажариладиган илмий-техникавий ва инновация дастурларини ва лойиҳаларини мувофиқлаштиришни ва уларнинг мониторингини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилансинки, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалардан, шунингдек илмий-техникавий ҳамкорлик қилиш соҳасидаги халқаро битимлар доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалардан олинган грант суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар марказининг хулосаси асосида солиқ солиш учун жисмоний шахсларнинг ялпи йиллик даромадига киритилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 сентябрдаги 324-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 136-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1998 йил 1 январдан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича Ўзбекистон Республикасида бажарилаётган илмий-техникавий ва инновация дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш доирасида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида етказиб бериладиган асбоб-ускуналар (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Илмий-техника тараққиётини Мувофиқлаштириш кенгаши қошидаги Фан ва технологиялар марказининг кўрсатиб ўтилган асбоб-ускуналарнинг ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси асосида божхонада расмийлаштиришда ундириладиган божхона пошлинаси, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи тўлашдан озод этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 18 сентябрдаги 324-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 17-18-сон, 136-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотиб олинган ёки хориждан келтирилган асбоб-ускуналар (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) олиб қўйилган тақдирда барча тўловлар ва солиқлар белгиланган тартибда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича халқаро битимлар доирасида хориждан келтирилаётган пул маблағлари ва асбоб-ускуналарнинг (приборлар, материаллар, ахборот ва ташкилий-техника тизимлари ва воситалари) ажратилган грантлар мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1998 йил 19 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-сон