Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (IOSCO)га кириши тўғрисида
[Кўчирма]
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хорижий давлатларнинг қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича ваколатли органлари билан фаолиятни мувофиқлаштириш, миллий ва халқаро қимматли қоғозлар бозорларида қимматли қоғозлар бўйича қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олишда улар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширишнинг ягона стандартлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг унинг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилоти (International Organization of Securities Commissions (IOSCO)га аъзо бўлиб кириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотида Ўзбекистон Республикасидан ваколатли вакил этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бир ой муддатда зарур ҳужжатларни тайёрласин ва Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотига кириши тартиботини белгиланган тартибда бажарсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотига кириш бадалларини тўлаш учун хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича 5000 АҚШ долларига тенг миқдорда миллий валютада маблағлар ажратсин;
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказига Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотига аъзолик бадалларини тўлаш учун ҳар йили хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлардан Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича 5000 АҚШ долларига тенг миқдорда миллий валютада маблағ ажратишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 12 январь,
16-сон