Ҳужжат кучини йўқотган 27.09.2024 30.05.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3436
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 30.05.2023 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3436
Kuchga kirish sanasi
01.06.2023
Ҳужжат кучини йўқотган 27.09.2024
Ҳужжат 01.06.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 30 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3436]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 сентябрдаги 26-мҳ-сонли ««Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3436-1, 25.09.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 29 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 29 майдаги 7-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Қоидалар электрон ҳисоблаш машиналари (бундан буён матнда ЭҲМ деб юритилади) учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси портали» бўлиб, бевосита ўзига ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали келиб тушган талабномаларни қабул қилувчи ва улар бўйича тегишли амалларни бажарувчи махсус тизим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонун — Ўзбекистон Республикасининг «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Қонуни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муассаса — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома — ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳуқуқ эгаси — муаллиф, унинг меросхўри, шунингдек қонун ёки шартнома асосида мутлақ шахсий ва мулкий ҳуқуқларга эга бўлган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қонуннинг 9-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ талабнома ЭҲМ учун яратилган битта дастур ёки битта маълумотлар базасига тааллуқли бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва номига ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган шахс (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади), шунингдек уларнинг манзили кўрсатилган, мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини идентификация қиладиган депонентланган материаллар, шу жумладан реферат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Талабнома берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади ёки талабномага давлат божини тўлашдан озод қилиш, унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари томонидан давлат божи тўланганлигини қўшимча ҳужжат талаб қилмасдан Вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл юридик ва жисмоний шахслари томонидан талабномага белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вакил орқали топширилган аризага талабнома берувчи томонидан берилган ва вакилнинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Талабнома ҳужжатлари давлат тилида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар талабнома ҳужжатлари хорижий тилда бўлса, у ҳолда талабномага уларнинг давлат тилидаги таржимаси илова қилинади. Талабнома ҳужжатларининг давлат тилидаги таржимаси нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий исм-фамилиялар, ташкилотлар ва асарларнинг (ЭҲМ учун яратилган дастурлар ёки маълумотлар базаси) номлари давлат тилидаги транслитерацияда кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аризанинг (71)-коди остидаги «Ҳуқуқ эгаси (Талабнома берувчи)» графасида талабнома берувчи (талабнома берувчилар) тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахснинг фамилияси, исми (отасининг исми), бунда фамилия исмдан аввал кўрсатилади, ёки юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича), шунингдек тегишлича уларнинг манзиллари, шу жумладан мамлакатнинг расмий номи ва тўлиқ почта манзили ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг (бундан буён матнда БИМТ деб юритилади) SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар талабнома берувчилар сони бир нечта бўлса, тегишли маълумотлар уларнинг ҳар бири учун кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси муаллифлари бўлган талабнома берувчиларнинг турар жойлари тўғрисидаги маълумотлар аризанинг фақат (72)-код остидаги «Муаллиф(лар)» графасида кўрсатилади. Ушбу графанинг ўзида талабнома берувчи ЭҲМ учун яратилган дастурнинг ёки маълумотлар базасининг муаллифи, муаллифнинг иш берувчиси ёки уларнинг ҳуқуқий вориси эканлиги тегишли катакчада «Х» белгисини қўйиш орқали белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номига рўйхатдан ўтказиш сўралаётган юридик шахсларнинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича), СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган ери манзиллари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Номига ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш сўралаётган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахслар ёки чет эллик юридик шахслар учун БИМТ SТ.3 стандарти бўйича тегишли мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса) кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аризанинг (54)-коди остидаги «Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси номи» графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси номи кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Аввалги ёки муқобил номи» графасида ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг аввалги ёки муқобил номи кўрсатилади. Ушбу графа рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси аввал «Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси номи» графасида кўрсатилгандан бошқача номланган ёки айни пайтда бошқа номга (қўшимча равишда) эга бўлган ҳолларда тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Жамлама асар номи» графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини қисм сифатида ўз таркибига олган жамлама асар номи кўрсатилади. Ушбу графа рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси жамлама асарнинг бир қисми ҳисобланганда тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилгунга қадар рўйхатдан ўтказиш факти мавжуд бўлган ҳолларда тўлдириладиган «Аввал рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар» графасида ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг аввалги рўйхатдан ўтказилган рақами ва санаси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана» графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасининг яратилган санаси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор эълон қилинган жой ва сана» графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор эълон қилинган мамлакат номи ва сана кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Муаллифлик ҳуқуқи объектлари бўлган асарлар тўғрисидаги маълумотлар» графасида рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун дастур ёки маълумотлар базасини яратишда фойдаланилган ва муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган асарлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризанинг 98-кодли «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи (юридик шахс учун) ёки исми (жисмоний шахс учун), телефон рақами кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёзишмалар учун манзил сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган манзил кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризанинг «Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати» графаси илова қилинаётган ҳужжатларнинг варақлари сони кўрсатилган ҳолда тегишли катакчаларда «Х» белгисини қўйиб чиқиш орқали тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза шаклида назарда тутилмаган илова қилинадиган ҳужжатлар «бошқа ҳужжатлар» катакчасида аниқ кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аризанинг (72)-коди остидаги «Муаллифлар» ва «Тўлиқ турар манзили» графаларида муаллиф (муаллифлар) тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми (отасининг исми), мамлакат номи ва унинг БИМТ SТ.3 стандарти бўйича кодини ўз ичига олган манзил, шу жумладан почта манзили) кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар муаллиф ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда муаллиф сифатида кўрсатилмасликни (аноним ҳолда қолишни) ёки тахаллус остида кўрсатилишни сўраган бўлса, «Эълон қилинганида муаллиф эслатиб ўтилсин» графасида «Х» белгиси қўйилади ёки муаллифнинг тахаллуси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ариза Ахборот тизими орқали тўлдирилганидан сўнг ариза берувчи томонидан маълумотлар тўғри ва тўлиқлиги текширилади ҳамда тасдиқланади. Юридик шахс номидан топшириладиган ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа вакил қилинган шахс томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эллик юридик ва жисмоний шахслар аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза икки ва ундан ортиқ талабнома берувчилар томонидан топширилганда, ариза талабнома берувчиларнинг келишувига мувофиқ уларнинг бири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастурни идентификация қилувчи материаллар бошланғич матни (муайян дастурлаш тилида ёзилган, муайян компилятор қайта ишламаган матннинг тўлиқ ёки фрагментлари) 10 МБгача ҳажмдаги .pdf форматда тақдим қилинади. Шу билан бирга, материалларнинг таркибига уни ишлаб чиқиш давомида олинган тайёрлов материалларини ҳамда унинг томонидан ҳосил қилинадиган исталган визуал ва аудиовизуал файлларни 10 МБгача ҳажмдаги .zip форматда киритишга йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий рўйхатдан ўтказилаётган маълумотлар базасини идентификация қилиш мақсадида ундаги маълумотларни тақдим этишнинг объектив шакли ва мажмуавийлигининг ташкил қилганлигини ҳамда уларнинг бир тизимга келтирилганлигининг акс этиши учун мазкур маълумотлар 10 МБгача ҳажмдаги .pdf форматда тақдим қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини идентификация қиладиган депонентланган материаллар объектнинг номи, ҳуқуқ эгаси ва барча муаллифлар кўрсатилган титул варағини ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Агар рўйхатдан ўтказиш учун талабнома топширилгунга қадар ушбу ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси эълон қилинган бўлса, ҳуқуқ эгаси аризада муаллифлик ҳуқуқини муҳофаза қилиш белгисини кўрсатиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси учун реферат қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи (аризада кўрсатилган номи билан бир хилда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг вазифаси, қўлланилиш соҳаси ва функционал имкониятлари очиб берилган аннотация (ўртача ҳажми 700 белгидан иборат);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ЭҲМнинг тоифаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ЭҲМ учун яратилган дастур тили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) маълумотлар базасини бошқариш тизимининг тури ва версияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) операцион тизим тури ва версияси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг ҳажми (килобайтда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Талабномада одоб-ахлоқ ва жамоат тартибига зид иборалар, расмлар, тасвирлар ва бошқа материаллар, бошқа шахсларнинг талабномалари ёки асарларига нисбатан асоссиз ва ноўрин фикрлар, талабномага бевосита тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома ҳужжатларини ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг аннотацияси ва материалларида илмий ва техникавий адабиётларда қўлланилган атамалар ва қисқартмалардан фойдаланилади. Бунда, илмий-техникавий адабиётларда қўлланилмайдиган атамалар ва қисқартмалар ёзилганда, уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланилган ўринда тушунтириб ўтилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-техникавий адабиётларда илмий бўлмаган тушунчалар ва рефератда таърифловчи деб ҳисобланган терминлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳамма шартли белгилар очиб кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Талабномани топшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисмига мувофиқ ҳуқуқ эгаси талабномани топшириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнома Вазирликка Ахборот тизими орқали топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан талабнома Вазирликка почта орқали берилади. Бунда талабнома Вазирлик томонидан дарҳол Ахборот тизимига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар Ахборот тизими орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Талабнома бевосита талабнома берувчи томонидан ёки унинг вакили орқали топширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирликка талабларни бузиб тақдим этилган материаллар бўйича Муассаса томонидан сўровнома юборилади ва унда сўровномада кўрсатилган муддатда тузатилган ёки етишмаётган материалларни тақдим этиш таклиф қилинади. Талабнома берувчи ёки унинг вакили бўлмаган шахслар томонидан тақдим этилган материаллар кўриб чиқилмайди. Бундай материалларни топширган шахсга тегишли билдиришнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш ва талабномани кўриб чиқишда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун талабнома берувчи ишончнома бериш орқали вакил тайинлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва Муассаса олдида вакиллик қилиш учун Ўзбекистон Республикасида расмийлаштириладиган ишончнома оддий ёзма равишда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишончнома хорижий тилда берилган бўлса, унга давлат тилидаги таржимаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ишончнома бир нечта шахс номига берилган бўлса, у ҳолда ишлар уларнинг исталгани томонидан олиб борилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Талабнома ҳужжатларига қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Расмий ахборотномада рўйхатдан ўтказилган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси тўғрисида маълумотлар эълон қилингунга қадар талабнома берувчи ўз ташаббуси билан талабнома материалларига талабнома берилган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда ва тегишли давлат божини тўлаш шарти билан қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Талабнома материалларига қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш талабнома берувчи томонидан тегишли аризалар ва алмаштириладиган варақларни Ахборот тизими орқали топшириш йўли билан амалга оширилади. Ариза шакллари ушбу Қоидаларга берилган 2- ва 3-иловаларда келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнома берувчи аризани кўриб чиқиш натижалари тўғрисида 10 кун ичида хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага талабнома материалларига ўзгартиришлар киритиш учун давлат божи тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган миқдордаги давлат божи тўланмаган тақдирда юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Тўланган давлат божининг суммаси белгиланган миқдорга тўғри келмаган ҳолларда талабнома берувчи давлат божининг етмаётган қисмини Муассаса томонидан билдиришнома юборилган санадан бошлаб уч ой мобайнида тўлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Талабнома берувчи — юридик шахснинг номи ёки талабнома берувчи — жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми) ўзгартирилганда Вазирликка Ахборот тизими орқали ариза берилади ва ушбу ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 2-иловада келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Вазирлик тегишли талабнома рақами ва унга киритилиши лозим бўлган тузатишлар кўрсатилган ҳолда талабнома берувчи ёки унинг вакили томонидан тасдиқланган тузатишлар киритиш тўғрисидаги аризани Ахборот тизими орқали қабул қилади. Ариза шакли ушбу Қоидаларга берилган 3-иловада келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Талабноманинг депонентланадиган материалларига қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишларни киритиш талабнома берувчи томонидан тегишли алмаштириладиган варақларни Ахборот тизими орқали топшириш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Талабномани кўриб чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Вазирликка келиб тушган талабнома материаллари, агар ушбу ҳужжатлар камида расмий рўйхатдан ўтказиш учун аризани ўз ичига олса ҳамда белгиланган миқдорда давлат божи тўланганда ёки тўловни тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим қилинса, улар келиб тушган сана кўрсатилган ҳолда талабнома сифатида рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Вазирлик талабномани қабул қилиб, рўйхатга олганидан сўнг талабнома берувчига талабноманинг рақами, келиб тушган санаси ва Ахборот тизимида талабнома бўйича кейинги хизматлардан фойдаланиш учун кузатув коди кўрсатилган хабарномани тегишли равишда Ахборот тизими орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси орқали юборади. Талабнома берувчига юборилган кузатув коди махфийлигини таъминлаш масъулияти унинг ўзига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатдан ўтказилган талабнома материаллари қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ талабнома келиб тушганидан сўнг керакли бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқлиги текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Текширув ушбу Қоидалар талабларига мувофиқ расмийлаштирилган талабноманинг келиб тушган санасидан эътиборан ўн кун ичида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Агар текширув жараёнида талабнома ушбу Қоидаларнинг талаблари бузилган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланса, талабнома берувчига аниқланган камчиликлар кўрсатилган ва етмаётган ёки тузатилган маълумотлар ва/ёки ҳужжатларни икки ой муддатда тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабноманинг текширув муддати сўровнома юборилган санадан бошлаб мазкур сўровномага жавоб келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Текширув натижасида талабнома материаллари Қонун ва мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва шу куннинг ўзида талабнома берувчига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Белгиланган миқдордаги давлат божи тўлангач Вазирлик Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасини Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ёки Маълумотлар базалари давлат реестрида бир иш куни ичида расмий рўйхатга олади ва Ахборот тизими орқали талабнома берувчига унинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани электрон шаклда юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар Вазирлик томонидан автоматик тарзда унинг расмий ахборотномасида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабнома берувчининг хоҳишига кўра расмий рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Текширув натижасида талабнома материаллари Қонун ва мазкур Қоидалар талабларига зид бўлса, ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, мазкур Қоидаларда (шу жумладан Муассаса сўровномасида) кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаган, шунингдек ҳужжатлар мазкур Қоидалар (шу жумладан Муассаса сўровномаси) талабларига мувофиқ тарзда расмийлаштирилмаган ҳолатлардагина зид бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. ЭҲМ учун яратилган дастурни ёки маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш ёхуд уларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Хабарнома, текширув натижаларининг қарорлари ва ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг расмий рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома электрон шаклда QR-код (матрик штрихли кодли) билан тасдиқланиб юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
АРИЗА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish


(22)Талабноманинг келиб тушган санаси

_____________________________

(21) Талабноманинг рўйхат рақами

_________________________________

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)

(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи ёки Ф.И.О.).

__________________________________________

__________________________________________


Телефон: ______________________

Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурларни ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун

АРИЗА

□ электрон ҳисоблаш машиналари (ЭҲМ) учун яратилган дастур

□ маълумотлар базаси

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

(почта манзили)

(71) Ҳуқуқ эгаси (талабнома берувчи)

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

СТИР ёки ЖШШИР

(резидентлар учун):
_________________

Мазкур шахс:

□ муаллиф

□ иш берувчи

□ муаллифнинг ҳуқуқий вориси

□ иш берувчининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса)

_____________

(54) ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасининг номи:

_____________________________________________________________________________

□ Аввалги номи

□ Муқобил номи

Жамлама асар номи (агар рўйхатдан ўтказилаётган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси жамлама асарнинг қисми ҳисобланса)

Аввал рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотлар

Рўйхат рақами

Рўйхатга олинган сана

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси яратилган сана

_______ йил _________ сана _____________ ой

ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базаси биринчи бор нашр қилинган (эълон қилинган) жой ва сана

Мамлакат

Сана

__________________________________

_______ йил _________ сана _____________ ой

Муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланган асарлар тўғрисида маълумотлар

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

_______________________________________________________________

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати

□ асарни идентификацияловчи депонентланган материаллар:

бошланғич матн ______ варақда

□ ЭҲМ учун яратилган дастурни аудиовизуал акс эттирган материалларни идентификацияловчи материаллар:

□ тасвирлар ____ варақда

□ бошқа (кўрсатилсин): _____________________

□ маълумотлар базасини идентификацияловчи материаллар ___ варақда

□ реферат _____ варақда

□ ишончнома

□ давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат

(чет эл юридик ва жисмоний шахслар учун)

□ бошқа ҳужжатлар ___________

(72) Муаллиф

(Ф.И.О., фуқаролиги, иш жойи, лавозими ва илмий даражаси)

Турар жой манзили, БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса)

Эълон қилинганида муаллиф эслатиб ўтилсин:

СТИР ёки ЖШШИР (юридик ва жисмоний шахслар учун):

____________________________________

____________________________________

________________

________________

□ аноним

□ тахаллус остида

_________

________________

________________

____________________________________

____________________________________

____________________________________

_________________

_________________

_________________

□ аноним

□ тахаллус остида

____________

________________

________________

________________

____________________________________

____________________________________

_________________

_________________

□ аноним

□ тахаллус остида

________

________________

________________

Имзо_______________________________________________________________________________

(талабнома берувчи ёки вакилининг имзоси)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Керакли «□» катакча «Х» белгиси билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Келиб тушиш санаси ____________

Қайд этилган рақами №

____________

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади

Ўзгартириш(лар) киритиш тўғрисида

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

(почта манзили)

(21) Талабнома рақами

(22) Талабнома топширилган сана

(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи ёки Ф.И.О.)

____________________________________________________________________________________

Телефон:_________________________

(74) Ҳуқуқ эгаси вакили (тўлиқ Ф.И.О.)

Ҳуқуқ эгаси вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон: Факс: E-mail:

Мазкур аризани тақдим этар эканман, ушбу талабнома материалларига қуйидаги ўзгартириш(лар) киритилишини сўрайман:

□ талабнома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи

□ талабнома берувчининг манзили

□ ёзишмалар учун манзил

□ талабноманинг депонентланган материаллари

Ўзгартирилиши лозим бўлган маълумотлар:

Маълумотларнинг ўзгартирилган кўриниши:

Аризага илова(лар):

□ белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати (чет эл юридик ва жисмоний шахслар учун)

□ давом эттириш учун варақлар

□ бошқа ҳужжатлар

(кўрсатилсин)

варақлар сони

Имзо:_______________________________________________________________________________

(талабнома берувчи ёки вакилининг имзоси)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Керакли «□» катакча «Х» белгиси билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини расмий рўйхатдан ўтказиш қоидаларига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Келиб тушиш санаси ____________

Қайд этилган рақами №

____________

(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади

Қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритиш тўғрисидаги

АРИЗА

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги

(почта манзили)

(21) Талабнома рақами

(22) Талабнома топширилган сана

(71) Талабнома берувчи

(98) Ёзишмалар учун манзил (хат олувчининг тўлиқ почта манзили, номи ёки Ф.И.О.)

____________________________________________________________________________________

Телефон:_________________________

(74) Ҳуқуқ эгаси вакили (тўлиқ Ф.И.О.)

Ҳуқуқ эгаси вакилининг манзили (тўлиқ почта манзили)

Телефон: __Факс: __E-mail:

Мазкур аризани тақдим этар эканман, ушбу талабнома материалларига қуйидаги қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритилишини сўрайман:

□ талабнома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи

□ талабнома берувчининг манзили

□ ёзишмалар учун манзил

□ талабноманинг депотентланган материаллари

Қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритилиши лозим бўлган маълумотлар:

Қўшимчалар, аниқликлар ва тузатишлар киритилган маълумотларнинг кўриниши:

Аризага илова(лар):

□ белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати (чет эл юридик ва жисмоний шахслар учун)

□ давом эттириш учун варақлар

□ бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)

варақлар сони

Имзо:_______________________________________________________________________________

(талабнома берувчи ёки вакилининг имзоси)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Изоҳ. Керакли «□» катакча «Х» белгиси билан белгиланади.

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 29 майдаги 7-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 18 августдаги 45-сон «Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1402, 2004 йил 6 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 402-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 37-сон «Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1402-1, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 426-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 15 апрелдаги 68-сон «Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани ва маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказиш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1402-2, 2013 йил 7 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 19-сон, 243-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.06.2023 й., 10/23/3436/0306-сон)