1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
[ТСЗ:
1.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 5 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2634-4]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 28 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 28 мартдаги 5-сон буйруғига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини, даромадлар ва харажатлар сметаларини, вақтинчалик харажатлар сметаларини, шунингдек бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси ҳамда штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидаги мазмундаги 11-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«11. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бюджет маблағларини тақсимловчи — биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи ва иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қонун билан белгиланган миқдорда ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинчалик харажатлар сметаси — бюджет ташкилотининг ёки бюджет маблағлари олувчининг харажатлар сметаси тасдиқлангунига ва рўйхатдан ўтказилгунига қадар амал қиладиган ҳужжат бўлиб, унда қонунчиликдаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳар ой учун акс эттирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
даромадлар ва харажатлар сметаси — бюджет ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларининг тегишли йил чораги ёки молия йили учун кутилаётган тушумлари ва харажатлари акс эттириладиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамланма харажатлар сметаси — бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметалари асосида тузиладиган харажатлар сметаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга бириктириладиган ва ўзига ажратиладиган бюджет маблағларини тақсимловчи юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
штат жадвали — доимий ходимлар лавозимлари ва бўш ўринлар номларининг сони ва лавозим маошларининг миқдорлари кўрсатилган рўйхатни ўз ичига оладиган, бюджет ташкилоти томонидан тузиладиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харажатлар моддаси — бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий йўналиши ва тўловларнинг аниқ турлари бўйича белгиловчи бюджет таснифининг бир қисми;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон рақамли имзо (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгаришлар натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг хориждаги ҳар бир дипломатик ваколатхонаси ва консуллик муассасаси бўйича харажатлар сметалари Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган йиллик жамланма харажатлар сметалари асосида хорижий ва миллий валютада тузилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«71. «UzASBO» дастурий мажмуасига (бундан буён матнда дастурий мажмуа деб юритилади) уланган бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари дастурий мажмуада ушбу ташкилотлар томонидан шакллантирилади ва тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий мажмуада шакллантирилган ва тузилган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадваллари мазкур Низом талаблари асосида тасдиқланиб, ҳар бирига хос «QR» кодлар қўйиш орқали дастурий мажмуада рўйхатга олинади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, ушбу бандда кўрсатилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бўлимлари (бундан буён матнда иқтисодиёт ва молия органлари деб юритилади)нинг шахсий ғазна ҳисоварақларида акс эттирилади (мазкур банднинг «м», «с» ва «т» кичик бандларида келтирилган маблағлар бундан мустасно).».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидаги мазмундаги 73-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«73. Бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг дастурий мажмуа орқали тузилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметалари, штат жадваллари, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметалари ва жамланма штат жадвалларини қоғозга чоп этиш талаб этилмайди.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «молия органлари» деган сўзлар «иқтисодиёт ва молия органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Харажатлар сметасининг биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тузилган штат жадвалидаги меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда дастурий мажмуада автоматик тарзда шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар етказилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажми тузилган штат жадвалидаги меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси миқдоридан кам бўлса, харажатлар сметасида жорий молия йилининг декабрь ойидан бошлаб кетма-кет равишда олдинги ойларга қараб етишмаган қисмига камайтирилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«10. Харажатлар сметасини тузиш бўйича ишларни ташкил этиш давомида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, қўмиталари ва идоралари, тегишли ҳокимиятларнинг бошқарма ва бўлимлари ўзларига бўйсунувчи ташкилотларга бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва иқтисодиёт ва молия органининг мазкур масала бўйича кўрсатмаларидан келиб чиқиб, келгуси йил учун сметаларни тузиш тартиби ва муддатлари тўғрисида кўрсатмалар беради.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ижтимоий солиқни тўлаш харажатлари харажатлар сметасига белгиланган ставкалардан ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий солиқ тўланадиган барча тўлов суммаларидан келиб чиққан ҳолда киритилади;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«телефон ва бошқа телекоммуникация хизматлари харажатлари абонент рақамлари сони ва хизматлар учун тасдиқланган тарифларидан келиб чиқиб ҳисобланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йигирма учинчи хатбошидаги «ва молия» деган сўзлар «ҳамда иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«20. Дастурий мажмуага уланган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, шунингдек, бюджет маблағларини тақсимловчилар ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахснинг ЭРИси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий мажмуага уланмаган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда уларнинг имзолари ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг йиллик жамланма харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 1 февралига қадар Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ЭРИси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий мажмуага уланмаган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда уларнинг имзолари ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий мажмуа орқали тузилган капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси буюртмачи раҳбарининг ЭРИси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий мажмуа орқали тузилмаган капитал қурилиш объектлари бўйича харажатлар сметаси буюртмачи раҳбари томонидан тасдиқланади, тасдиқланган куни кўрсатилган ҳолда имзоси ҳамда мазкур сметанинг барча нусхалари ташкилот муҳри изини акс эттириш билан расмийлаштирилади. Бунда, смета бўйича харажатларнинг умумий суммаси кўрсатилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«21. Давлат илмий дастурларини бажариш учун ижрочи-ташкилотларга йўналтириладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича харажатлар сметаси улар билан мазкур дастурларга киритилган лойиҳаларни бажаришга бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида шартнома тузган тегишли вазирлик, қўмита ва идора томонидан тузилади ҳамда унинг раҳбари (у ваколат берган шахс) ЭРИси билан тасдиқланади. Бунда ходимлар иш ҳақи жамғармасининг суммасини ажратган ҳолда сметада харажатларнинг умумий суммаси кўрсатилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. 25-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, бюджет ташкилотларининг жамланма штат жадвали ва штат жадвалини тасдиқлаш бюджет ташкилотларининг жамланма харажатлар сметаси ва харажатлар сметаларини тасдиқлаш учун белгиланган талабларга мувофиқ тартибда амалга оширилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«26. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан вақтинчалик харажатлар сметаларини, шунингдек, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари томонидан жамланма вақтинчалик харажатлар сметаларини тузиш ва тасдиқлаш мазкур Низомнинг тегишинча 4 ва 4а-иловаларига мувофиқ шаклларда кейинги молия йилининг биринчи чорагини ойма-ой бўлган ҳолда амалга оширилади. Бунда, вақтинчалик харажатлар сметасида назарда тутиладиган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ўтган молия йилининг охирги чорагидаги бюджетдан ажратиладиган маблағлардан ортиқ бўлмаслиги лозим ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун харажатлар суммасига аниқлаштирилиши мумкин.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «Бюджет ташкилотлари ёки бюджет маблағлари олувчиларнинг» деган сўзлар «Дастурий мажмуага уланмаган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Дастурий мажмуага уланган бюджет ташкилотлари ёки бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатга олиш электрон тарзда мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш йўли билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, дастурий мажмуа орқали рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларининг ҳисоби Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатга олинган (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини ҳисобга олиш журналида электрон тарзда юритилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«43. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (рўйхатдан ўтказиш карточкалари, сметалар ва штат жадваллари) бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарлари ёки уларнинг ўринбосарлари ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиқлари томонидан имзоланади. Бунда, дастурий мажмуа орқали жўнатилган ушбу ҳужжатлар бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг раҳбарлари ёки уларнинг ўринбосарлари ва молия-иқтисод бўлинмаси бошлиқларининг ЭРИси билан тасдиқланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«44. Дастурий мажмуа орқали тузилмаган харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадваллари рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги штамп билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи нусхаси — тегишли бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчига қайтарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи нусхаси — ҳар бир бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчилар учун алоҳида папкаларда бюджет маблағларини тақсимловчининг тегишли молия-иқтисод бўлинмаларида (бунда, бюджет маблағларини тақсимловчилари мавжуд бўлмаган ҳолларда тегишли иқтисодиёт ва молия органларида) сақланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«жамланма харажатлар сметасини бюджет таснифига мувофиқ бўлим, кичик бўлим, боб ва харажат гуруҳлари кесимида, бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси, марказлаштирилган тадбирлар харажатлар сметасини, бюджет маблағларини тақсимловчилар харажатлар сметасини жамлаш йўли билан мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«жамланма даромадлар ва харажатлар сметасини бюджет таснифига мувофиқ бўлим, кичик бўлим, боб ва харажатлар моддалари кесимида, бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг даромадлар ва харажатлар сметасини, марказлаштирилган тадбирлар харажатлар сметасини, бюджет маблағларини тақсимловчилар даромадлар ва харажатлар сметасини жамлаш йўли билан мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шаклда;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«49. Бюджет маблағларини тақсимловчилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда жамланма штат жадваллари билан бир вақтда бўйсунувларидаги бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағларини олувчилар бўйича тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасини ва штат жадвалларини дастурий мажмуа орқали юборади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Дастурий мажмуага уланмаган бюджет маблағларини тақсимловчилар жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва жамланма штат жадвалларини тегишинча Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий органларига рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. 6-бобнинг номидаги «Молия вазирлиги ҳамда ҳудудий молия органларида» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» ва «молия бошқармалари» деган сўзлар тегишли равишда «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» ва «иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, Қорақалпоғистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бошқармалари профессионал таълим ташкилотларининг харажатлар сметаси, штат жадваллари ва вақтинчалик харажатлар сметасини, улар учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларини очиб, рўйхатдан ўтказади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича профессионал таълим ташкилотларининг жамланма харажатлар сметаси, жамланма вақтинчалик харажатлар сметаси ва жамланма штат жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«52. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик муассасаларини сақлаб туриш учун тасдиқланган жамланма харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинмаси томонидан рўйхатдан ўтказилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. 53-банддаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. 6-бобнинг 2-параграфи номидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. 541-банднинг олтинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. 55-банддаги «молия органида» деган сўз «иқтисодиёт ва молия органида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. 64-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, дастурий мажмуага уланган бюджет ташкилотлари ёки бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатга олиш электрон тарзда амалга оширилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. 65-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, дастурий мажмуа орқали рўйхатдан ўтказилган жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ҳамда харажатлар сметаси ва штат жадвалларининг ҳисоби Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатга олинган (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини ҳисобга олиш журналида электрон тарзда юритилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«сметалар ва штат жадваллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиладиган ташкилотлар бўйича — иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари, соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинма бошлиқлари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида — Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ёки унинг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия органлари бошлиқлари (мудирлари) ёки уларнинг ўринбосарлари ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари бюджет бўлимлари ва иқтисодиёт ва молия органларининг тегишли (бўлимлари) секторлари бошлиқлари томонидан имзоланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, дастурий мажмуага уланган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатдан ўтказиш карточкалари, харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда штат жадваллари, шунингдек, жамланма харажатлар сметаси, жамланма даромадлар ва харажатлар сметаси ва жамланма штат жадваллари юқоридаги масъул шахсларнинг ЭРИси билан имзоланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«68. Дастурий мажмуага уланмаган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатдан ўтказилган (жамланма) харажатлар сметаси ва штат жадвалларининг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинмаларида ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида алоҳида папкаларда сақланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — Қорақалпоғистон Республикасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бошқармаларининг тегишли бўлимлари;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«70. Ташкилотлар раҳбарларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича аризалари мазкур ҳужжатлар рўйхатдан ўтказилган ҳудудий иқтисодиёт ва молия органининг раҳбари томонидан ўн кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Харажатлар сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказган ҳудудий иқтисодиёт ва молия органининг қарори бўйича норозилик тўғрисидаги аризалар юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органлари томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари қарори бўйича норозилик тўғрисидаги ариза Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири томонидан кўриб чиқилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. 71-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг соҳаларни молиялаштирувчи тегишли бўлинмалари мазкур Низомнинг 12-иловасига мувофиқ 17-сон шаклдаги маълумотнома-билдиришномани бюджет маблағларини тақсимловчиларга йўллайди. Бунда, бўйсунувида бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчилар мавжуд бюджет маблағларини тақсимловчилар 17-сон шаклдаги маълумотнома-билдиришнома асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ 18-сон шаклдаги маълумотнома-билдиришномани бўйсунувидаги ташкилотларга йўллайди;»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «молия» деган сўз «иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, шунингдек, иккинчи даражали бюджет маблағлари тақсимловчилар бўйича — биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи томонидан. Бунда, бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан тасарруфидаги тизим ташкилотларига бюджетдан ажратиладиган маблағлари доирасида фақат гуруҳлар бўйича ўзгартиришлар киритилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бош бошқармалари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари, марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва бюджет маблағлари олувчилар бўйича — туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан рўйхатдан ўтказилади. Бунда марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари бўйсунувидаги бюджет ташкилотлари кесимида ва уларнинг раҳбарлари билан келишган ҳолда ўзгартиришларнинг жамланма сўровини ишлаб чиқади ва тақдим этади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бир вақтнинг ўзида иқтисодиёт ва молия органи ташкилотларни сақлаб туриш харажатлари сметаси ва штат жадвалларини рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотларни олдинги рўйхатдан ўтказиш жойидаги иқтисодиёт ва молия органидан талаб қилади ҳамда мазкур маълумотлар тақдим қилингандан сўнг Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатга олинган (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини ҳисобга олиш журналига «ҳисобга қабул қилинди» деб ёзади ёки дастурий мажмуада ҳисобга қабул қилинади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш карточкаси тегишли ўзгартиришлар билан янгисига алмаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия органи ташкилот бошқа жойга ўтказилганлиги тўғрисида ҳам Бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг рўйхатга олинган (жамланма) харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси ва штат жадвалларини ҳисобга олиш журналига ёки дастурий мажмуада тегишли ёзувни ёзади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«86. Ҳар йили иқтисодиёт ва молия органлари молия йилининг биринчи чорак охири ва иккинчи чорак бошида барча бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси (даромадлар ва харажатлар сметаси, вақтинчалик харажатлар сметаси), бюджет маблағларини тақсимловчининг ва марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматларининг жамланма харажатлар сметаси тузилиши, тасдиқланишининг тўғрилигини ва ўз вақтида етказилишини текширишдан ўтказиши, ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан мазкур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли олиб борилганлигини тизимли назорат қилиши, текширувларни ташкиллаштиришда ва ўтказишда уларга зарур ёрдамни кўрсатиши лозим.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ташкилотларнинг харажатлар сметасининг тўғри тузилиши, тасдиқланиши ва ўз вақтида етказилиши бўйича текшириш натижалари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, қўмиталари, идораларида мунтазам умумлаштирилади ва кўриб чиқилади ҳамда мазкур ишларни янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «давлат қўмиталари» деган сўзлар «қўмиталар» деган сўз билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Харажатлар сметасига 2-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 4а-илова билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. 8-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Жамланма харажатлар сметасига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришларга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 4а-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида
____ йил учун рўйхатдан ўтказилди
20__ йил «___» ________ даги
___-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси
__________________
(имзо)
__________________
(имзо)
М.Ў.
минг сўм миқдорида тасдиқланган
(сумма ёзув ва рақам билан)
Жумладан иш ҳақи
минг сўм
(сумма ёзув ва рақам билан)
Бюджет маблағларини тақсимловчи раҳбари
_______________________
___________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
20___ йил «___» ____________
М.Ў.
______ йил учун жамланма вақтинчалик харажатлар
СМЕТАСИ
Ташкилот шаклининг тўлиқ номи: ______
Тўлиқ манзил: _______________________
Бюджет даражаси: ____________________
Бўлим: ______________________________
Кичик бўлим:_________________________
Боб: _________________________________
Ўлчов бирлиги: ________________________
Гуруҳларнинг номланиши
I чорак бўйича жами
Жумладан, ойлар бўйича
январь
февраль
март
I гуруҳ харажатлари бўйича жами
II гуруҳ харажатлари бўйича жами
IV гуруҳ харажатлари — бошқа харажатлар
Смета бўйича жами:
».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришларга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида
____ йил учун рўйхатдан ўтказилди
20__ йил «___» ________ даги
___-сон рўйхатдан ўтказиш карточкаси
__________________
(имзо)
__________________
(имзо)
М.Ў.
минг сўм миқдорида тасдиқланган
(сумма ёзув ва рақам билан)
Жумладан иш ҳақи
минг сўм
(сумма ёзув ва рақам билан)
Бюджет маблағларини тақсимловчи раҳбари
_______________________
___________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
20___ йил «___» ____________
М.Ў.
______ йил учун жамланма харажатлар
СМЕТАСИ
Ташкилот шаклининг тўлиқ номи: ______
Тўлиқ манзил: _______________________
Бюджет даражаси: ____________________
Бўлим: ______________________________
Кичик бўлим: _________________________
Боб: _________________________________
Ўлчов бирлиги: ________________________
Гуруҳларнинг номланиши
_____ йил
_____ йил
_________________ йил
киритилган ўзгартиришлар билан тасдиқланган
_______ га бажарилди (ҳақиқий харажат)
ташкилот томонидан ҳисобланган
тасдиқланган
Ҳаммаси
шу жумладан, чораклар бўйича
I чорак бўйича жами
жумладан, ойлар бўйича
II чорак бўйича жами
жумладан, ойлар бўйича
III чорак бўйича жами
жумладан, ойлар бўйича
IV чорак бўйича жами
январь
февраль
март
апрель
май
июнь
июль
август
сентябрь
октябрь
ноябрь
декабрь
I гуруҳ харажатлари бўйича жами
II гуруҳ харажатлари бўйича жами
IV гуруҳ харажатлари — бошқа харажатлар
Жами:
Харажатлар қопланади:
бюджет маблағлари ҳисобидан
ота-оналар (МТМ учун) маблағлари ҳисобидан
стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун тўланадиган маблағлар ҳисобидан
Бундан ташқари харажатлар ташкилотларнинг даромадларидан (театр томошалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар) қопланади
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 10/23/2634-4/0264-сон)