Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикасининг 2022 йил 12 октябрдаги ЎРҚ-793-сонли «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 14 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (Ш. Мирзиёев) ўз қарорларини «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 11 декабрь,
563–II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 13-модда)