11.04.2023 йилдаги 4-1101-2203/4984-сон
ONLINE TRANSLATE
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарори, 11.04.2023 йилдаги 4-1101-2203/4984-сон
Kuchga kirish sanasi
11.04.2023
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья — П. Закирова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция инстанция судида маърузачи судья — А. Ибрагимова
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида, судья Ж. Суяровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари, судьялар Х. Каримов ва А. Ибрагимовадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ш. Нуралиеванинг котиблигида, даъвогар вакили _______________ (2022 йил 21 июндаги ишончнома асосида), жавобгар вакили _______________ (2021 йил 14 декабрдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар _______________ нинг жавобгарлар «_______________» масъулияти чекланган жамияти ва Зангиота туман давлат хизматлари марказига нисбатан 2021 йил 4 майдаги «_______________» масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги улуш олди-сотди шартномаси, 2021 йил 4 майдаги 5-сонли умумий йиғилиш баённомаси, жамиятнинг 2021 йил 4 майдаги янги таҳрирдаги устави, 2021 йил 4 майдан кейинги жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид маълумотларни ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар «_______________» масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Туркия Республикаси фуқаролари _______________ ҳамда _______________ ҳамкорликда 2018 йил 3 октябрда Ўзбекистон Республикасида «_______________» масъулияти чекланган жамиятини таъсис этган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамиятнинг устав фонди 8 000 000 сўмни ташкил этиб, ҳар бир иштирокчига 4 000 000 сўмлик улуш тақсимланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани 9-сон нотариал идорасида тасдиқланган 2019 йил 3 июлдаги ишончнома билан _______________ _______________ га ўз номидан барча ҳаракатларни, шу жумладан улушлар, акциялар сертификатлар, заёмлар, фоиз тўловларини тўлаш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириши учун ишонч билдирган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу ишончнома асосида 2021 йил 4 майдаги «_______________» масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги улуш олди-сотди шартномаси тузилиб, унга кўра таъсисчи _______________ ўз улушини таъсисчи _______________ га 4 000 000 сўм эвазига сотган. Мазкур шартномани таъсисчи _______________ ҳам сотувчи, ҳам харидор номидан имзолаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, жамиятнинг 2021 йил 4 майдаги 5-сонли умумий йиғилиш баённомаси (қарори) билан таъсисчи _______________ улуш олди-сотди шартномаси асосида таъсисчилар сафидан чиқарилган, _______________ эса жамиятнинг 100 фоизлик таъсисчиси этиб белгиланган. Умумий йиғилиш қарорини _______________ ўзи ва _______________ номидан имзолаган ва ушбу қарор асосида жамиятнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур шартнома ва умумий йиғилиш қароридан бехабар бўлган таъсисчи _______________ ўзининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган деб ҳисоблаб, судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ФКнинг 129-моддасига кўра улуш олди-сотди шартномаси қонунга зид эканлиги важи билан жавобгарлар «_______________» масъулияти чекланган жамияти ва _______________ га нисбатан 2021 йил 4 майдаги «_______________» масъулияти чекланган жамиятининг устав фондидаги улуш олди-сотди шартномасини, 2021 йил 4 майдаги 5-сонли умумий йиғилиш баённомасини, жамиятнинг 2021 йил 4 майдаги янги таҳрирдаги уставини, 2021 йил 4 майдан кейинги жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид маълумотларни ҳақиқий эмас деб топишни ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суднинг 2023 йил 12 январдаги ажрими билан «_______________» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, таъсисчи _______________ ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларининг жамиятни 2021 йил 4 майдаги янги таҳрирдаги уставини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қисми бўйича иш юритиш тугатилган, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, «_______________» масъулияти чекланган жамиятининг 2021 йил 4 майдаги улуш олди-сотди шартномаси, 5-сонли умумий йиғилиш баённомаси (қарори) ва 2021 йил 4 майдан кейинги жамиятнинг таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид маълумотлар ҳақиқий эмас деб топилган, даъво талабларининг қолган қисми ҳамда _______________ га нисбатан билдирилган қисми бўйича қаноатлантириш рад этилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«_______________» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан _______________ фойдасига 9 000 000 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундириш белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан «_______________» масъулияти чекланган жамияти вакили томонидан апелляция шикояти берилган бўлиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабларини рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар «_______________» масъулияти чекланган жамияти вакили апелляция шикоятида баён этилган важларини қувватлаб, даъво аризасида қўшимча жавобгар сифатида _______________ га нисбатан талаб билдирилганлигини, бироқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 70-сонли қарорида давлат хизматлари туман марказлари юридик шахс мақомига эга эмаслиги аниқ белгилаб қўйилганлигини, 13-сонли Олий суд Пленум қарорида агар даъво билдирилган шахс юридик шахс мақомига эга бўлмаса, юридик шахс мақомига эга бўлган юқори турувчи орган ишга жалб қилиниши кераклиги ҳақида тушунтириш берилганлигини, юқори турувчи органи бу Давлат хизматлари агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси ҳисобланишини, ваҳоланки унинг ҳуқуқларига бевосита дахл қилувчи ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини, бу эса ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юбориш учун асос бўлишини, бундан ташқари суд томонидан материал ҳуқуқ нормалари талаблари ҳам бузилганлигини, _______________ ишончнома асосида _______________ билан шартнома тузганлигини, лекин _______________ кейинчалик ўзининг вакили орқали умумий йиғилишда жамиятдан чиқиб кетиши ва таъсис улушининг 100%и _______________ га ўтиши ҳақида овоз берганлигини, вакил орқали овоз бердими, демак ўзи берган ҳисобланишини, ФКнинг 132-моддасида шахснинг битим тузишга ваколати йўқ бўлса, ваколатсиз равишда шахс битим тузган бўлса, лекин ваколатли шахс кейинчалик мазкур битимни маъқуллашга қаратилган ҳаракатларни амалга оширган бўлса, битим ҳақиқий ҳисобланади дейилганлигини, мазкур ҳолатда _______________ ўзининг вакили орқали тузилган олди-сотди шартномасини маъқуллаганлигини, қолаверса жамият томонидан даъво талабларига нисбатан даъво муддатини қўллаш ҳақида илтимоснома киритилганлигини, умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топишга, бунақа талаб билан мурожаат қилишга, айнан баённомани ҳақиқий эмас деб топишга 2 ойлик муддат белгиланганлигини, 2 ойлик муддат ўтиб кетганда даъво муддати қўлланилиши кераклигини, аммо суд даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномани рад қилганлиги ва бунга _______________ томонидан шартномани ҳақиқий эмас деб топишнинг оқибатларини қўллаш ҳақида талаб билдирилганлиги сабабли даъво муддати қўлланилмайди деб тушунтириш берганлигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Даъвогар вакили апелляция шикоятига ва жавобгар жамият вакилининг важларига нисбатан эътироз билдириб, жавобгар вакилининг барча важлари асоссиз эканлигини таъкидлаб, апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суд мажлиси тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган жавобгарлар _______________ ва _______________ суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда «ИПК» деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу боис, судлов ҳайъати ишни жавобгарлар З_______________ ва _______________ нинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим деб топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПКнинг 259-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандига кўра, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилишга асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига 1-илова сифатида тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида»ги Низомнинг 5-бандида Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари юридик шахс ҳисобланиши, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига эга эканликлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ органлари) юридик шахс ҳисобланмаслиги, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлмаслиги, ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўлишлари белгиланган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан Тошкент вилоят Адлия бошқармаси ишга жалб қилинмай, _______________ маркази юридик шахс ҳисобланмасада, унга нисбатан иш кўрилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандида даъво юридик шахснинг ўзига эмас, балки унинг алоҳида бўлинмасига нисбатан тақдим этилган бўлса, ИПК 154-моддасининг 1-бандига асосан даъво аризасини қабул қилиш рад этилиши, агар бу ҳолат даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ИПКнинг 45-моддасига мувофиқ юридик шахснинг ўзини ишда иштирок этишга жалб қилиш масаласи ҳал этилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан келиша олмайди ва жавобгарнинг апелляция шикояти асосли деб ҳисоблайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун юборишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишни кўриш чоғида биринчи инстанция суди тарафларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилиб, ушбу низо билан боғлиқ шахсларни, жумладан Тошкент вилоят Адлия бошқармасини ишга жалб қилган ҳолда, иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда, иш бўйича асослантирувчи бирламчи ҳужжатларни, иш ҳолатларига аниқлик киритишга хизмат қиладиган бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиб, тўпланган далиллар йиғиндиси асосида қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиши, шунингдек суд харажатларини ундиришда ИПКнинг 118-моддаси талабларига риоя қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида баён этилганларга ҳамда ИПКнинг 274, 278 — 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Апелляция шикояти қаноатлантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш янгидан кўриб чиқиш учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қарордан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят беришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раислик қилувчи: Ж. СУЯРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳайъат аъзолари: Х. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
А. ИБРАГИМОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 11 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-1101-2203/4984-сон