Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигининг Йўриқномаси, 29.01.1998 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 402
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.18.00 Меҳнат дафтарчалари ва ишлаганлик тўғрисида бошқа ҳужжатлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Меҳнат вазирлиги
№ 8/04-01
07.01.1998 й.
«ТАСДИҚЛАНГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Ижтимоий таъминот вазирлиги
07.01.1998 й. № 32/01
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Касаба
уюшмалари Федерацияси Кенгаши
07.01.1998 й. № ДЖ-08/12
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йўриқнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва у меҳнат дафтарчалари юритилишининг ягона тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.1. Меҳнат дафтарчалари ходимларнинг меҳнат стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат бўлиб, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (*) 5 кундан ортиқ ишлаган, шу жумладан, муайян муддатга ёлланганларга (**), шунингдек, давлат ижтимоий суғурта қилиниши кўзланган тақдирда, штатлар жадвалидан ташқари ходимларга хам юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* бундан кейин сўзлар мазмунининг келишига қараб, «иш берувчи» ёки «корхона» деб юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.2. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларга ҳамда шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишловчиларга меҳнат дафтарчаларини бериш, меҳнат стажини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илк бор ўзининг меҳнат фаолиятини шундай ишларда бошлаган ходимларга меҳнат дафтарчалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан расмийлаштириб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат стажининг давомийлик муддати тўғрисидаги ёзув бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тегишли ажратмаларнинг тўланганлиги ҳақида берилган ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур фаолият даврида банд бўлган шахсларнинг меҳнат дафтарчалари уларнинг эгалари бошқа ишга жойлашганларига қадар (кўчиб кетиши, пенсия тайинланиши ва бошқа ҳолларда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар (битимлар) асосида ва хусусий меҳнат контрактлари бўйича фақат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида чет элларда амалга оширган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларга кўра меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илк бор ўзининг меҳнат фаолиятини чет элларда бошлаган фуқароларга меҳнат дафтарчалари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан расмийлаштириб берилади.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 11 майдаги 117/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-4, 27.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 166-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.3. Ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақлар корхоналар томонидан маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек, фуқаролар томонидан меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақларни сотиб олиш шартномасини тузиш учун корхоналар маҳаллий меҳнат органларига ёзма мурожаат қилишлари лозим. Ёзма мурожаатда штат жадвали бўйича ходимлар сони, вакант лавозимлар (жойлар) сони, шунингдек, меҳнат дафтарчаси (меҳнат дафтарчаси дубликати) ёки меҳнат дафтарчасига қўшимча варақ берилиши лозим бўлган ходимлар тўғрисида маълумотлар кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчаси ва меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни корхоналар томонидан қайта сотишга ёки бошқача тартибда бегоналаштирилишига йўл қўйилмайди.
(1.3-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 23 мартдаги М-25-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-3, 14.04.2007 й.,) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 16-сон, 165-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.4. Пенсиялари муддатидан олдин тайинланган (эркаклар — 58 ёшга тўлган ва иш стажи 25 йил, аёллар — 53 ёшга тўлган ва иш стажи 20 йил бўлган) шахсларнинг меҳнат дафтарчалари умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлгунга қадар, ёки ишга киргунча маҳаллий меҳнат органларида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.5. Ишга кираётган вақтда ишга кираётган шахс иш берувчига меҳнат дафтарчасини (биринчи маротаба ишга кираётганлар бундан мустасно) тақдим этиши шарт. Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома тақдим этадилар.
(1.5-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.6. Меҳнат дафтарчаси ходим иш ҳақи оладиган корхонанинг ходимлар бўлимида ёки шунга масъул этилган шахсда сақланади. Ўриндошлик асосида ишлаётганларники эса асосий иш жойларида сақланади.
(1.6-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғига асосан киритилган (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.))
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумий кўрсатмалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.1. Меҳнат дафтарчалари Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида, Қорақалпоғистон Республикасида эса қорақалпоқ ёки Ўзбекистон Реcпубликаси давлат тилларида иш берувчи томонидан ходимнинг иштирокида тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш тўғрисида: ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш (жамоа шартномасида кўрсатилган асосларда ишлаб чиқариш зарурияти билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш бундан мустасно), меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, ходимнинг илтимосига кўра меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосида ишлаганлик ва вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврлари ҳақидаги ёзувлар ҳам киритилади. Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) меҳнат дафтарчасига ёзилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчаларига интизомий жазолар тўғрисидаги маълумотлар ёзилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.2. Меҳнат дафтарчасига ишгa қабул қилиниши, бошқа доимий ишга ўтказилиши каби барча турдаги ёзувлар иш берувчи томонидан буйруқ берилгандан сўнг киритилади ва бу ёзув буйруқнинг мазмунига мос бўлиши шарт.
(2.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғига асосан чиқариб ташланган (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.))
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчасидаги саналар араб рақамларида, ой ва кунлар икки хонали сонларда ёзилади. Жумладан: ходим ишга 1997 йил 5 январдан қабул қилинган бўлса, унда 1997, 05, 01 деб ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчасига киритиладиган маълумотлар эҳтиёткорлик билан қора, кўк ёки бинафша сиёҳ билан ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.3. Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги меҳнат дафтарчасига киритиладиган хар бир ёзув билан иш берувчи ушбу дафтарча эгасини шахсий варақаси (Т-2 сонли идоралараро намунавий шакл — Йўриқномага 4-илова)ни имзолаш йўли билан 3 кун муддат ичида таништириши лозим.
(2.3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу ҳолда шахсий варақа (Т-2)даги ёзув билан меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар бир-бирига ўзаро мос бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истисно тариқасида бўйсуниш бўйича бир-биридан узоқ масофада ёки турли ҳудудларда жойлашган корхоналарда ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларига киритилган ёзув билан тегишли хабарномалар жўнатиш ва бу тўғрида шахсий варақада белгилаб қўйиш йўли билан таништиришга рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.4. Ходимнинг иши, бошқа доимий ишга ўтказилиши ва ҳоказолар тўғрисида нотўғри ёки ноаниқ ёзувлар аниқланган тақдирда, улар бундай ёзувни киритган иш берувчи томонидан тўғриланади ва тасдиқланади. Янги иш жойидаги иш берувчи бунинг учун ходимга тегишли ёрдам кўрсатиши зарур.
(2.4-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.5. Иш берувчи ходимнинг талабига биноан меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки нусхани тасдиқланган ҳолда беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимнинг ёзма равишдаги илтимосномасига кўра, қайтариб бериш шарти билан меҳнат дафтарчаси унинг эгасига 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Бунда меҳнат дафтарчасига охирги иш жойи ва лавозими ҳақида киритилган маълумотларнинг тасдиғи сифатида ташкилот томонидан маълумотнома берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бу даврда мазкур Йўриқномада белгилангандан ўзгача тартибда меҳнат дафтарчасига қўшимча ёзувлар киритиш, уни ўзгартириш, гаровга бериш ёки йўқ қилиш қатъиян ман этилади ва барча жавобгарлик ходимнинг зиммасига юклатилади.
(2.5-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 21 августдаги 47-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-7, 21.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 445-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.6. Меҳнат дафтарчасига нотўғри ёки ноаниқ ёзув киритган корхона тугатилган бўлса, бундай хатони тузатиш мазкур корхона бевосита бўйсунган юқори ташкилот томонидан (бундай ташкилот мавжуд бўлмаган тақдирда тегишли архивлардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади), корхона қайта ташкил этилган ҳолларда эса унинг ҳуқуқий вориси томонидан амалга оширилади.
(2.6.-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.7. Ходимнинг иши ёки бошқа доимий ишга ўтказилиши ва шу кабилар ҳақидаги тўғриланган маълумотлар буйруқнинг асл нусхасига айнан мос бўлиши керак. Агар буйруқ йўқолиб қолган бўлса, ёки у ходим бажарган ишга номувофиқ бўлган тақдирда, меҳнат дафтарчасидаги иши ҳақидаги маълумотларни тўғрилаб ёзиб қўйиш, бажарган ишни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларга асосланиб амалга оширилади. Гувоҳлар кўрсатмаси меҳнат дафтарчасига ўзгартиш киритиш учун асос бўлолмайди.
(2.7-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.8. Меҳнат дафтарчасининг «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида илгариги ёзилган хато ёки ноаниқ ёзувларни чизиб ўчиришга йўл қўйилмайди. Масалан: иши тўғрисидаги ёзувларни ўзгартириш зарур бўлиб қолган ҳолларда 3-устунда ёзувнинг тегишли тартиб сони ва санаси кўрсатилгандан сўнг «___ тартиб сонли ёзув бекор қилинди. Қуйидаги иш (лавозим)га қабул қилинди» деб ёзиб қўйилади ва 4-устунда меҳнат дафтарчасига киритилган тўғри ёзувга тааллуқли бўлган буйруқ (фармойиш)нинг сон рақами ва санаси ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат низоларини кўриб чиқиш органлари томонидан ходим ғайриқонуний равишда бўшатилган ёки бошқа доимий ишга ўтказилган деб топилиб илгариги ишига қайта тикланганда, ёзувлар юқорида келтирилган тартибда бекор қилинади. Жумладан: «____ сон рақамли ёзув бекор қилинди, олдинги ишига қайта тикланди» деб ёзилади. Бундай холларда ишга тиклаш тўғрисидаги буйруқ 4-устунда кўрсатилади.
(2.8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ходим тўғрисидаги маълумотларни ёзиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.9. Ходим тўғрисидаги маълумотлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига ёзилади. Фамилияси, исми, отасининг исми қисқартиришсиз тўлиқ ёзилади ва туғилган куни, ойи, йили паспорти ёки туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномага асосланиб тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлиқсиз ўрта ва тўлиқсиз олий маълумотлар тўғрисидаги ёзув ҳам тегишли ҳужжатлар (талабалик билети, имтиҳонлар дафтарчаси, ўқув юрти маълумотномаси ва ҳоказолар)га асосланиб ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Касби ва мутахассислиги тўғрисидаги маълумот меҳнат дафтарчасига маълумот тўғрисидаги ҳужжат ёки тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжат асосида ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.10. Меҳнат дафтарчаси тўлғазилгандан сўнг ходим киритилган маълумотларнинг тўғрилигини ўз имзоси билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур маълумотларни ёзган шахснинг имзоси корхона муҳри билан тасдиқланади.
(2.10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.11. Меҳнат дафтарчасидаги исми-шарифи ва туғилган куни тўғрисидаги ёзувларга ўзгартиришлар тегишли ҳужжатлар (паспорти, туғилганлик, никоҳ ва никоҳни бекор қилиниши ҳақидаги гувоҳномага қараб фамилиясини, исмини ўзгартириш ва ҳоказолар) асосида ва ушбу ҳужжатларнинг сони ва берилган саналарига ҳавола қилинган тарзда охирги иш жойидаги иш берувчи томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзгартирилган ёзувлар меҳнат дафтарчасининг биринчи бетига киритилади. Илгариги фамилияси, исми, отасининг исми ёки туғилган куни тўғрисидаги ёзув устидан бир чизиқ чизилиб, янги маълумотлар ёзиб қўйилади. Ёзувлар муқованинг ичкари бетига ёзилиб корхона раҳбарининг ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахс имзоси ҳамда корхона ёки ходимлар бўлими муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-устунга «Фалон цех, бўлим, бўлинма, қисм ва х.к. фалончи лавозимга (касбга, мутахассисликка) қабул қилинди (тайинланди ёки сайланди)» деб ёзиб, берилган малака даражаси (агар шундай даража берилса) аниқ кўрсатилади. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг номлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 20 августдаги 181-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 34-сон, 291-модда) билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига асосан кўрсатилади;
(2.12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 13 сентябрдаги 167-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-5, 30.09.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 40-41-сон, 346-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгиланган тартибда ягона тариф-малака маълумотномасида ва хизмат мансабларининг ягона рўйхати, ёхуд лавозимлар жадвалида рўй берган ўзгариш ёки қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар ходимлар эътиборларига етказилиб, сўнг уларнинг меҳнат дафтарчаларига иш берувчининг буйруғи асосида тегишли ўзгартириш ёки қўшимчалар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бордию, ходимга ишлаб турган даврида янги малака даражаси берилган бўлса, унда бу ҳақда белгиланган тартибда тегишли ёзув киритилиши шарт. Ходим иккинчи ва ундан кейинги касбларни ўрганган тақдирда, бу тўғрида меҳнат дафтарчасига ушбу касбларнинг малака даражалари кўрсатилиб қайд қилинади. Масалан: таъмирлаш чилангари 3-даражадаги электр-газ пайвандчиси касби бўйича қўшимча ихтисосланган бўлса, унда меҳнат дафтарчасидаги «Иши тўғрисидаги маълумотлар» номли бўлимининг 1-устунига ёзувнинг тартиб сони, 2-устунига иккинчи касб берилган сана, 3-устунга эса «3-даражадаги электр-газ пайвандчиси номли иккинчи касб берилди» деб ёзилади ва 4-устунда тегишли гувоҳнома, унинг сон рақами ва берилган сана кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим янги ўрганган касби бўйича иш бажарган тақдирда меҳнат дафтарчасига бу тўғрида тегишли ёзув киритилади. Масалан: таъмирловчи чилангарга 3-даражали электр-газ пайвандчилик ишларини бажариш бўйича вазифа юклатилиши билан иккинчи касб ўргатилди ва «3-даражали электр-газ пайвандчиси касби берилди», деб шу ёзувнинг қаршисига 4-устундан иккинчи касб берилганлиги тўғрисидаги тегишли гувоҳноманинг сон рақами ва санаси, чиқарилган буйруқнинг сон рақами ва санасига ҳавола қилиб ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчасига ходимнинг ёзма аризасига биноан, ўриндошлик иши тўғрисидаги маълумот ходимни ўриндошлик асосида ишга қабул қилган иш берувчи томонидан чиқарган буйруғига мувофиқ асосий иш жойидаги иш берувчи томонидан ёзилади. Унинг ишдан бўшаганлиги тўғрисидаги маълумот ҳам худди шу тарзда ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходим мазкур корхонанинг ўзида бошқа ишга ўтказилса, унинг меҳнат дафтарчасига қуйидагича ёзув киритилади: 1-устунда – тартиб рақами, 2-устунда – сана, 3-устунда «Фалон лавозимга (касбга, мутахассисликка) ўтказилди» деб ёзиб, 4-устунда – тегишли буйруқнинг сони ва санаси кўрсатилади.
(2.12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.13. Ходим ишлаб турган даврда корхонанинг номи ўзгартирилса, унда бу тўғрида меҳнат дафтарчасининг 3-устунида алоҳида сатр билан «Фалон корхона, фалон санада, фалончи ном билан атала бошлади» деб ёзилади. 4-устунда эса, қайта аталишини (номланишини) асослаб буйруқ санаси ва сон рақами қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.14. Меҳнат дафтарчаси бор бўлган талабаларга, ўқувчиларга, катта илмий ходим-изланувчиларга ва тиббиёт ординаторларига ўқув юртлари (илмий муассасалар) томонидан олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқиган вақтлари тўғрисида ёзув киритилади. Бундай ёзувларга асос бўлиб талабалар, ўқувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторлар сафига қабул қилинганлиги ёки сафидан чиқариш тўғрисидаги ўқув юртлари (илмий муассасалар)нинг чиқарган буйруқлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида кўрсатилган ўқувчи, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторларининг талабалар отрядларида, ишлаб чиқаришда ва хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқот мавзуларда қатнашган даврлари, ихтисоси, малакаси, мансаби (лавозими) ва иш муддати кўрсатилган ҳолда тегишли маълумотномалар билан тасдиқланади. Ушбу маълумотномалар асосида ўқув юртлари (илмий муассасалар) талабалар, ўқувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар ва клиник ординаторларининг меҳнат дафтарчаларига иши тўғрисидаги олинган маълумотларни киритилишини таъминлайди ва уларни қатъий ҳисобот ҳужжатлари тарзида сақлайди.
(2.14-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 21 августдаги 47-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-7, 21.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 445-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.15. Илгари ишламаган ва шу муносабат билан меҳнат дафтарчаларига эга бўлмаган талаба, ўқувчи, аспирант (стажёр-тадқиқотчи-изланувчи), докторант (катта илмий ходим-изланувчи) ва клиник ординаторларининг талабалар отрядларида, ишлаб чиқариш амалиётида ва хўжалик шартномалари бўйича илмий тадқиқот мавзуларида олиб борган ишлари тўғрисидаги ёзувлар меҳнат дафтарчаларига улар келгусида ишлайдиган иш берувчилар томонидан тегишли маълумотномаларга асосланиб киритилади.
(2.15-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 21 августдаги 47-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-7, 21.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 445-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.16. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларнинг ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчиларнинг меҳнат дафтарчаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан қуйидаги маълумотлар киритилади:
(2.16-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 11 майдаги 117/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-4, 27.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 166-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-устунда — тартиб рақами кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-устунда — Хусусий тадбиркор (якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ёки шахсий ёрдамчи хўжаликда ишловчи) сифатида қайд этилган сана ёзилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-устунга — «Хусусий тадбиркор сифатида (якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланаяпти ёки деҳқон хўжаликда) ишлаяпти» деб, кўрсатилади;
(2.16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.17. Меҳнат дафтарчаларига иш берувчилар томонидан тегишли ҳужжатларнинг санаси, сон рақами ва номига ҳавола қилинган тарзда алоҳида сатр қилиб қуйидаги ёзувлар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) меҳнат ва давлат ижтимоий суғуртага оид қонунчилик тадбиқ этилмайдиган Қуролли кучларда, Миллий хавфсизлик хизматида, Ички ишлар органларида, шунингдек, барча турдаги қўриқлаш идораларида хизматда бўлган вақти тўғрисидаги маълумотлар, хизматга чақирилган санаси ва бўшатилган санаси кўрсатилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш бўйича ҳунар-техника ва бошқа билим юртларида, курсларда ҳамда мактабларда ўқиган даври тўғрисида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) олий ва ўрта махсус ўқув юртларида бўлган даврлари тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.171. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат дафтарчаларига чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври ҳақидаги ёзувлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган тақдирда, агар давлатлараро битимларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тегишли маълумотномаларга асосланиб киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври умумий иш стажи жамланиб, яъни қайси корхонада, қайси даврда ва қайси лавозимларда ишлаган йиллари, ойлари ва кунлари умумий тарзда ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжат билан тасдиқланган (шартнома, иш берувчи томонидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотнома, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг суғурта бадали тўланганлиги тўғрисида маълумотнома) ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган умумий иш стажи меҳнат фаолиятининг даврлари бўйича қуйидагича ёзилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-устунда — тартиб рақами кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-устунда — дастлаб чет элда ишга қабул қилинган сана.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-устунда — қайси ҳужжатга асосан ёзилганлиги (шартнома ёки иш берувчи томонидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотноманинг санаси, тартиб рақами) қайд қилинади.
(2.171-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 11 майдаги 117/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-4, 27.05.2010 й.) билан киритилган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 166-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-устунда меҳнат шартномасини бекор қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-устунда эса ушбу ёзувнинг нимага асосланиб киритилгани, буйруқ санаси ва сон рақами кўрсатилади. Масалан: ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда ва 1997 йилнинг 10 июни охирги иш куни ҳисобланган вақтда ходимнинг меҳнат дафтарчасига қуйидаги ёзувлар киритилиши лозим: иши тўғрисидаги маълумотлар бўлимининг устунида ёзувнинг тартиб сони қўйилади, 2-устунда бўшатилиш санаси (1997 йил. 06. 10.).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-устунда «меҳнат шартномаси бекор қилинди» деб ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-устунда буйруқнинг санаси ва сон рақами кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.19. Маҳаллий меҳнат органлари томонидан фуқароларнинг меҳнат дафтарчаларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) жамоат ишлари ҳамда касбга ўргатиш, малакасини ошириш, қайта касбга тайёрлашга жалб қилинган муддатларини қайд қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишсиз шахс деб эътироф этилган фуқаролар маҳаллий меҳнат органига белгиланган муддатда рўйхатдан ўтиш учун келганларида меҳнат дафтарчаларини маҳаллий меҳнат органи ходимига кўрсатишлари шарт.
(2.19-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 11 майдаги 117/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-4, 27.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 166-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.20. Меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномасини бекор бўлганлиги тўғрисидаги ёзув амалдаги қонун талабларига мос бўлиши, яъни, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) тўғрисидаги ёзув киритилмаслиги шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.21. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқаролар ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчилар мазкур фаолиятни тўхтатганларида уларнинг меҳнат дафтарчаларига туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан қуйидагича ёзувлар киритилади:
(2.21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-устунда — Хусусий тадбиркор (якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ёки деҳқон хўжаликда ишловчи) ўз фаолиятини тўхтатганлиги тўғрисидаги сана ёзилади;
(2.21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-устунга — «Мазкур фаолият тўхтатилди» деб, кўрсатилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.22. Ёшга доир пенсиялар тайинланганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан меҳнат дафтарчасининг 3-устунида «Пенсия тайинланди» деган ёзув киритилади.
(2.22-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 11 майдаги 117/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-4, 27.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 166-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча варақлар ходимнинг асосий иш жойида иш берувчи томонидан юритилиб, уни меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби асосида олиб боради. Қўшимча варақ меҳнат дафтарчасисиз ҳақиқий ҳисобланмайди (Йўриқноманинг 1.5 банди тадбиқ қилинади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2.24. Ҳар бир берилган қўшимча варақлар учун меҳнат дафтарчасининг биринчи бетининг юқори қисмига қўшимча варақ берилди» деб ёзиб қўйилади ва унинг сон рақами ҳамда серияси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги қўшимча варақ берилганда навбатдаги ёзув киритилиб, унинг сон рақами ва серияси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНГАНДА МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.1. Ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимнинг мазкур ташкилотда ишлаган даврида меҳнат дафтарчасига киритилган иши тўғрисидаги маълумот (ёзув)лар корхона раҳбари ёки унинг томонидан махсус ваколат берилган шахснинг имзоси ва корхона ёки ходимлар бўлимининг муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади (масалан: моддий жавобгар ходимни бириктирилган анжомларни вақтида топширмаганлиги учун баҳона қилиб меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса). Бундай ҳолда ишдан бўшаш куни, меҳнат дафтарчаси берилган кун ҳисобланади. Ишдан бўшаган кунининг янги санаси тўғрисида буйруқ берилиб, ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйилади. Бўшаган куни тўғрисида илгари киритилган ёзув, ушбу Йўриқноманинг 2.8 бандида белгиланган тартибда бекор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.2. Хусусий тадбиркорлик ва якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс бўлмаган фуқароларга ҳамда деҳқон хўжаликларида ишловчиларга мазкур фаолиятни тўхтатганларидан кейин меҳнат дафтарчаларини туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан берилади.
(3.2-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.3. Меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим ишда бўлмаган тақдирда, иш берувчи ўша куниёқ унга почта орқали меҳнат дафтарчасини олиб кетиш тўғрисида огоҳлантирувчи хабарнома жўнатади (бошқа хатлар ҳисоботга олинмайди ва Йўриқноманинг 3.1. банди асосида иш кўрилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимнинг меҳнат дафтарчасини яшаш жойига почта орқали жўнатиш фақат унинг розилиги билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3.4. Ходим вафот этган бўлса, меҳнат дафтарчаси унинг яқин қариндошларига тилхат ёздириб олиш йўли билан топширилади ёки уларнинг талабларига кўра почта орқали жўнатилади. Вафот этган ходим меҳнат дафтарчасининг «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида ёзувнинг тартиб сони ва санаси кўрсатилгандан сўнг 3-устунга «Меҳнат муносабатлари бекор қилинди» деб ёзилиб, 4-устунда эса буйруқнинг санаси ва тартиб рақами кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(3.5-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 21 августдаги 47-Б-сонли буйруғига (рўйхат рақами 402-7, 21.09.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 445-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАСИНИНГ ДУБЛИКАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.1. Меҳнат дафтарчаси йўқотиб қўйилган тақдирда, шунингдек, фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолган (йиртилган, ёнган, ёзувлари бўялган) ҳолларда меҳнат дафтарчасининг дубликати ходимнинг охирги иш жойидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.2. Меҳнат дафтарчасини йўқотган шахс бу тўғрида зудлик билан охирги иш жойига ёзма хабар бериши лозим. Хабарномадан сўнг 15 кундан кечиктирмасдан иш берувчи ходимга биринчи бетини юқори қисмининг ўнг томонига «Дубликат» деб ёзилган ҳолда янги меҳнат дафтарчасини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.3. Меҳнат дафтарчасининг дубликати умумий қоидаларга биноан тўлдирилади. Меҳнат дафтарчасининг дубликати тўлдирилаётганда «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида охирги иш жойидаги иши тўғрисидаги маълумотлар илгариги буйруқлар асосида ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.4. Бордию, ходим мазкур корхонага ишга кирмасдан олдин ишчи ёки хизматчи вазифасида ишлаган бўлса, унда меҳнат дафтарчаси дубликати «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг 3-устунига, мазкур корхонага ишга келмасдан илгариги ишлагани тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган умумий иш стажи ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчаси эгасининг олдинги умумий иш стажи жамланиб, яъни қайси корхонада, қайси даврда ва қайси лавозимларда ишлаган йиллари, ойлари ва кунлари умумий тарзда ёзилади. Масалан: бир иш жойида бошқа ишга ўтказилиши ва бошқалар кўрсатилмайди.
(4.4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар, тақдим қилинган ҳужжатларга ходимнинг мазкур корхонанинг ўзидаги бошқа доимий ишга ўтказилиши тўғрисидаги маълумот бўлса, унда бу тўғрида хам тегишли ёзув киритилади
(4.4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.) таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнг 2-устунда меҳнат шартномаси бекор қилинганлик санаси кўрсатилади, 3-устунда эса ходим томонидан тақдим қилинган ҳужжатда тегишли маълумот бор бўлса, меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги хам кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-устунда, дубликатга ёзув киритилиши учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, сон рақами ва санаси киритилади. Иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар эгасига қайтариб берилади. Иш берувчи ходимга мазкур корхонага кирмасдан олдинги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатларни олишда ёрдам кўрсатиши мажбурий.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4.5. Ушбу Йўриқноманинг 2.16 бандида таъкидланган маълумотнома билан бир қаторда, умумий жамланган иш стажи кўрсатилмаган ҳолда бош сатрдан тегишли ҳужжатларнинг номи, сон рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда қуйидагилар ёзилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қабул қилинган ва хизматдан бўшаган саналари кўрсатилган ҳолда халқ қўшинлари ва партизан отрядларида бўлган даври;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) касб-ҳунармандчилик ширкатлари артелининг аъзоси сифатида ишлаган даври.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИ УЧУН ОЛИНАДИГАН ҲАҚ ВА УЛАРНИ САҚЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.1. Янги меҳнат дафтарчалари (дубликати)ни беришда иш берувчи ходимдан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизигача миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
(5.1-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 11 майдаги 117/1-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-4, 27.05.2010 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 21-сон, 166-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчалари нотўғри тўлдирилган (расмийлаштирилган)да ёки уларни сақлашда эҳтиётсизлик туфайли яроқсиз ҳолга тушиб қолганда меҳнат дафтарчаларининг нархини иш берувчи қоплайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Табиий офатлар ёки бошқа сабабларга кўра корхона томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчаси йўқотилган тақдирда, ходимга меҳнат дафтарчасининг дубликати бепул берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.2. Ишдан бўшаган ходимлар меҳнат дафтарчаларини ўз вақтида олмаган тақдирда, улар ишлаётган ходимларнинг меҳнат дафтарчаларидан алоҳида қилиниб, корхона ходимлар бўлимида икки йил давомида сақланади. Ушбу муддат давомида ҳам йўқлаб келинмаган ва олинмаган меҳнат дафтарчалари иш берувчи архивида 50 йил сақланади ва ушбу муддатдан сўнг белгиланган тартибда йўқотилиб юборилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5.3. Иш берувчилар зарур миқдордаги меҳнат дафтарчалари мавжудлигини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИ ХИСОБОТИНИ ОЛИБ БОРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.1. Иш берувчиларда бўлган янги меҳнат дафтарчалари бўйича қуйидаги ҳужжатлар юритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш китоби, (Йўриқномага 1-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) меҳнат дафтарчаларини сарф қилиш китоби (2-илова);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) меҳнат дафтарчаларини ҳисобини олиб бориш китоби (3-илова).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва уларни сарф қилиш китоблари корхоналарнинг ҳисоб-китоб бўлими (бухгалтерия) томонидан олиб борилиб, уларда ҳамма меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш, уларнинг сериялари ва сон рақамлари кўрсатилган ҳолда ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчалари ҳисоботини олиб бориш китоби ходимлар бўлими ёки иш берувчи томонидан шунга масъул қилинган ходим томонидан юритилади. Бу китобда ходимлардан ишга киришда олинган, ҳамда янги кирган ходимларга берилган ҳамма меҳнат дафтарчаларининг серияси ва сон рақамлари, шунингдек, янги ёзиб берилган меҳнат дафтарча (дубликат)лари берилгани учун ҳақ олинганлиги тўғрисида ёзиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш ҳамда уларни ҳисоботини олиб бориш китобларининг саҳифаларида сон рақамлари қўйилган бўлиши ҳамда улар ип билан тикилиб, иш берувчи раҳбари имзоси ва сурғучли муҳр билан мустаҳкамланган бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар ойнинг охирида меҳнат дафтарчасини юритиш бўйича масъул шахс меҳнат дафтарчалари мавжудлиги ҳақида ва янги тўлдирилган меҳнат дафтарчалари учун ундирилган пул маблағлари тўғрисида иш берувчининг ҳисоб-китоб бўлимига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлдириш пайтида ёки бошқа сабабларга кўра яроқсиз бўлиб қолган меҳнат дафтарчаларига далолатнома (акт) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6.3 Мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда шартнома бўйича меҳнат дафтарчалари, меҳнат дафтарчасига қўшимча варақлари сотиб олган корхоналар бундай шартнома тузилганидан кейин бир ойдан кечикмасдан улар мақсадли ишлатилганлиги тўғрисида меҳнат органларига маълумот тақдим қилишлари лозим. Маълумот меҳнат дафтарчалари, меҳнат дафтарчасига қўшимча варақлари берилган (юритилган) ходимлар тўғрисида маълумотлар, ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ реквизитлари кўрсатилган ҳолда эркин шаклда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корхона тузилган меҳнат шартномаси асосида белгиланган тартибда фақат ишга қабул қилинган ходимларга меҳнат дафтарчаси бериши шарт. Бегона шахсларга меҳнат дафтарчаси бериш тақиқланади.
(VI-бўлим Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 23 мартдаги М-25-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-3, 14.04.2007 й.,) асосида 6.3-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 16-сон, 165-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.1. Меҳнат дафтарчасини юритиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ўрнатилган тартиб асосида меҳнат ҳуқуқ инспекциялари, касаба уюшмалари ҳамда бўйсуниши бўйича ўзидан юқори турувчи идоралар томонидан олиб борилади.
(7.1-банд Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 4 июлдаги 30-Б-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-6, 18.07.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 343-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эслатма: ҳар бир ходимга фақатгина битта меҳнат дафтарчаси юритилади, агарда айрим сабабларга кўра ходимда икки ёки ундан кўп меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлса кейингилари шундай мавжудликни аниқлаган иш берувчи томонидан бекор қилинади. Бунда кейинги меҳнат дафтарчаларидаги ёзувлар учун шу иш берувчи масъул бўлмайди.
(7.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2001 йил 16 майдаги 4-сон буйруғига асосан киритилган (рўйхат рақами 402-2, 19.05.2001 й.))
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг VII-бўлими.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7.3 Меҳнат дафтарчалари, меҳнат дафтарчасига қўшимча варақларни сотиб олиш, ҳисоботини олиб бориш ва тасарруф этиш тартибига риоя қилишни назорат қилиш маҳаллий меҳнат органлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(VII-бўлим Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 23 мартдаги М-25-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-3, 14.04.2007 й.,) асосида 7.3-банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 16-сон, 165-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси тўғрисидаги низом.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ЮРИТИШ, СОТИБ ОЛИШ, ҲИСОБОТНИ ОЛИБ БОРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
(VIII-бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 23 мартдаги М-25-сон буйруғи (рўйхат рақами 402-3, 14.04.2007 й.,)таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 16-сон, 165-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчаларини юритиш, сотиб олиш, ҳисоботни олиб бориш ва фойдаланиш тартибини бузган мансабдор шахслар қонунларда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(VIII-бўлимнинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 23 мартдаги М-25-сонли буйруғи (рўйхат рақами 402-3, 14.04.2007 й.,) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 16-сон, 165-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш китобининг намунаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Меҳнат дафтарчаларини сарф қилиш китобининг намунаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Меҳнат дафтарчалари ҳисоботини олиб бориш китобининг намунаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шахсий варақа (Т-2) намунаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Меҳнат дафтарчасининг намунаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 15 сентябрда 174-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома» ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(тугалланмаган умумий ўрта, умумий ўрта, тугалланмаган ҳунар-техника, тугалланмаган ўрта махсус (касб-ҳунар), ўрта махсус (касб-ҳунар), тугалланмаган олий, олий, таянч олий (бакалавр), олий (магистр)
Меҳнат дафтарчаларини беришга масъул бўлган шахснинг имзоси, фамилияси, исми ва отасининг исми. ________________________________ (имзо аниқ бўлиши керак)
Иши тўғрисидаги маълумотлар
т/р
САНА
Ишга қабул қилиш, бошқа доимий ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан 1999 йил 1 июнда 992-104-1-сон ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1999 йил 2 июнда 1251/01-сон билан киритилган ўзгартириш (рўйхат рақами 402-1, 11.06.1999 й.) таҳририда)