04.04.2023 йилдаги 142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.04.2023 йилдаги 142-сон
Kuchga kirish sanasi
05.04.2023
Ҳужжат 05.04.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Давлат ёнғин назорати ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда аҳолига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, давлат ёнгин назорати ҳамда санитария-эпидемиология соҳасида давлат хизматларини кўрсатишнинг аниқ ҳуқуқий асослари мавжуд эмаслиги, хизмат кўрсатиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги, ариза берувчилар билан мулоқот анъанавий тарзда амалга оширилаётганлиги аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун бюрократик талабларни ҳамда ортиқча оворагарчиликларни келтириб чиқармоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва уларнинг идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги давлат ёнгин назорати органлари (кейинги ўринларда — давлат ёнгин назорати органлари) томонидан бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тизимини тартибга солиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани олиш учун давлат хизматлари марказида ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон шаклда сўровномани тўлдириш, кўриб чиқиш ва юбориш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан радиотехник иншоотларни жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган талабларга ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини ўрганиш ҳамда санитария паспортини бериш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш мақсадида радиотехник иншоотларга санитария паспортини олиш учун давлат хизматлари марказида ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда сўровномани тўлдириш, кўриб чиқиш ва юбориш тартиби.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Рақамли технологиялар вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор билан тасдиқланган регламентларга мувофиқ давлат хизматларини кўрсатиш давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Адлия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарор билан тасдиқланган регламентлар талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«41. «Лицензия» ахборот тизими, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш ахборот тизими, «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизими, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса ушбу Қоидалар ва ёнгин хавфсизлиги талаблари белгиланган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига асосан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ахборот тизимлари орқали бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса 10 иш куни ичида берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талаблари ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, хулоса бериш рад этилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Қўлдошев, адлия вазири А.Ж. Ташкулов ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошлиғи Б.Қ. Юсупалиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 4 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
142-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 апрелдаги 142-сон қарорига
1-ИЛОВА

Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари томонидан бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

ариза берувчи — давлат хизматидан фойдаланиш мақсадида бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун мурожаат қилувчи жисмоний ёки юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хулоса — Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари томонидан давлат хизматидан фойдаланиш жараёнида юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли орган — Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Регламент қоидалари қонунчилик ҳужжатларига асосан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида композит тарзда бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериладиган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса ваколатли орган томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бино (иншоот) ва хоналарнинг сони, ҳажми, қавати ёки жойи ўзгартирилганда, бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса қайта олиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби

7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Сўровномага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахслар ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.

11. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) — «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар ваколатли органнинг ҳисобварағига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи — «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар ваколатли органнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Сўровнома ваколатли органга келиб тушгандан сўнг ваколатли орган бино (иншоот) ва хоналарни 10 иш куни ичида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда бино (иншоот) ва хоналар мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлганда, ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ хулосани QR-код (матрик штрихли код) қўйилган шаклда расмийлаштиради ҳамда давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ваколатли орган томонидан бино (иншоот) ва хоналар ёнғин хавфсизлиги талабларига номувофиқ деб топилса, ваколатли орган мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани давлат хизмати кўрсатилишини рад этишнинг аниқ асосларини қонунчилик ҳужжатлари билан асослаган ҳолда расмийлаштиради ва уни давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат хизматини кўрсатиш бино (иншоот) ва хоналар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 октябрдаги 649-сон қарори билан тасдиқланган Ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги талабларини тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига зид бўлганда рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа сабабларга кўра рад этиш тақиқланади.

Ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун олти ой ичида такроран мурожаат қилинганда, давлат хизматини кўрсатишни рад этишда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат хизматини кўрсатиш рад этилишига йўл қўйилмайди.

15. Давлат хизматлари маркази бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса ёки давлат хизматини кўрсатиш рад этилганлиги ҳақида хабарнома келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, унинг сўровига кўра давлат хизматлари маркази ариза берувчига хулосани ёки хабарномани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар

16. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган давлат хизматини кўрсатиш жараёнида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талабларининг ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат ва мониторинг қилиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

Давлат ёнғин назорати органлари томонидан бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи (жисмоний ёки юридик шахс)

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва уни электрон тарзда ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида

2. Ариза берувчи

(жисмоний ёки юридик шахс)

2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

(Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнгин назорати органлари)

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.

2. Хулосани QR-код қўйилган шаклда расмийлаштиради ёки расмийлаштиришни рад этади.

3. QR-код қўйилган хулосани ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

10 иш куни ичида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

1. Хулосани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1. 10 дақиқа мобайнида

2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этганда, унга хулосани электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.

2. Ариза берувчининг мурожаатига асосан

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

4. Хулоса олинаётган бино (иншоот) ва хоналарнинг манзили

(вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй ва бошқалар.):

5. Хулосани олиш мақсади (аниқ кўрсатилади)

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):

II. Ариза берувчи — жисмоний шахс:

1. Ф.И.О.:

2. ЖШШИР (мавжуд бўлганда):

3. Хулоса олинаётган бино (иншоот) ва хоналарнинг манзили

(вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй ва бошқалар.):

4. Хулосани олиш мақсади (аниқ кўрсатилади)

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (мавжуд бўлганда):

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА

‎‎Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

‎Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига
‎мувофиқлиги тўғрисида
‎ХУЛОСА

‎‎Серия

‎‎Рақам

‎‎Ушбу бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса_______________________________________________________________________га

‎‎(жисмоний ёки юридик шахс)

‎‎_____________________________________________________________________________
‎(кўрсатилган ҳудуднинг жойлашиши, вилоят, туман/шаҳар, қишлоқ/кўча/уй)

‎‎_________________________________________________________________ да жойлашган
‎___________________________________________________________________ мақсадларда
‎берилди.
‎‎20___ йил «___» _____________

‎‎_________________________ (масъул шахснинг лавозими)

‎‎__________________________
‎ (Ф.И.О)

‎‎‎

‎QR-код

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Электрон ҳужжатнинг идентификация рақами

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

‎Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш ҳақида
‎ ХАБАРНОМА ‎

________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида

‎‎(ваколатли органнинг номи)

белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20___ йил «____» ______________________даги

‎‎(йил, кун, ой)

_______________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб,

‎_________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади.
‎‎Рад этиш асослари:
‎1.
‎2.
‎3.
‎…

‎‎_________________________ (масъул шахснинг лавозими)

‎‎__________________________
‎ (Ф.И.О)

‎‎‎

‎QR-код

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 апрелдаги 142-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Регламент юридик шахсларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун радиотехник иншоотларга санитария паспортини бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ариза берувчи — давлат хизматидан фойдаланиш мақсадида мобил алоқа тармоқлари радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни бошлаш учун радиотехник иншоотларга санитария паспортини олиш бўйича мурожаат қилувчи юридик шахснинг раҳбари ёки унинг ишончли вакили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли орган — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиотехник иишоот — умумий майдонда жойлашган бир ёки бир нечта антеннада ишлайдиган бир ёхуд бир нечта радио тўлқин узатгичлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
радиотехник иншоотнинг санитария паспорти — хўжалик ва бошқа фаолият турлари, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари, қурилиш лойиҳалари ва фойдаланиш ҳужжатлари ҳамда электромагнит майдони даражаси ўлчов натижаларининг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи санитария-эпидемиология ҳужжати.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Радиотехник иншоотнинг санитария паспорти ваколатли орган томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Радиотехник иншоотнинг санитария паспорти аҳоли яшаш жойлари истиқболли ривожлантирилиши ҳамда санитария муҳофаза зонаси ўзгариши инобатга олинган ҳолда уч йил муддатга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ариза берувчи радиотехник иншоотнинг санитария паспортини олиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинган ҳолларда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ариза берувчи томонидан сўровномага радиотехник иншоотнинг атроф-муҳит муҳофазаси лойиҳаси илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Давлат хизматлари маркази ходими томонидан зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди ҳамда реал вақт режимида ваколатли органга электрон шаклда юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этганда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди. Сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
0,5 фоизи — «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар ваколатли органнинг бюджетдан ташқари Махсус жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11,75 фоизи — «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган маблағлар ваколатли органнинг бюджетдан ташқари Махсус жамғармасига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Сўровнома келиб тушгандан сўнг ваколатли орган томонидан 14 кун муддатда ариза берувчига тегишли радиотехник иншоотни Радиотехник иншоотларни жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги жойига чиққан ҳолда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда радиотехник иншоот мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ бўлганда, ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ радиотехник иншоотнинг санитария паспортини QR-код (матрик штрихли код) қўйилган шаклда расмийлаштиради ҳамда давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ваколатли орган томонидан радиотехник иншоот санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига номувофиқ деб топилса, ваколатли орган ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хабарномани давлат хизмати кўрсатилишини рад этишнинг аниқ асосларини қонунчилик ҳужжатлари билан асослаган ҳолда расмийлаштиради ва уни давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ЯИДХП орқали ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари маркази паспорт олингандан сўнг реал вақт режимида уни ариза берувчининг электрон почта манзилига юборади ва бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига кўра унга паспортни электрон шаклда ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Давлат хизматини кўрсатиш радиотехник иншоот Радиотехник иншоотларнинг жойлаштириш ва улардан фойдаланишга қўйиладиган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига зид бўлганда рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа сабабларга кўра рад этиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза берувчи томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун олти ой ичида такроран мурожаат қилинганда, давлат хизматини кўрсатишни рад этишда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича давлат хизматини кўрсатиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган давлат хизматини кўрсатиш жараёнида ариза берувчи ҳақида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талабларининг ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ариза берувчи давлат хизматини кўрсатишда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишга санитария паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига

Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланиш учун санитария паспортини бериш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ариза берувчи

(юридик шахслар)

Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази

1. Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан тегишли сўровномани тўлдиради ва уни электрон тарзда ваколатли давлат органига юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан сўнг реал вақт режимида

2. Ариза берувчи

(юридик шахслар)

2. Тегишли сўровномани тўлдиради ва ЯИДХП орқали ваколатли давлат органига юборади.

2. Автоматик тарзда

3-босқич

Ваколатли орган

(Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)

1. Радиотехник иншоотларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда кўриб чиқади.

2. Санитария паспортини QR-код қўйилган шаклда расмийлаштиради ёки расмийлаштиришни рад этади.

3. Санитария паспортини ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани давлат хизматлари марказига ёхуд ЯИДХП орқали мурожаат этувчига юборади.

14 кун давомида

4-босқич

Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП

1. Санитария паспортини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1. Реал вақт режимида

2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, унга санитария паспортини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этади.

2. Ариза берувчининг сўровига асосан

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишга санитария паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиотехник иншоотнинг санитария паспортини расмийлаштириш учун
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СЎРОВНОМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. Ташкилий ҳуқуқ шакли:

4. Радиотехник иншоотнинг жойлашган манзили (вилоят, туман, ҚФЙ, МФЙ, кўча, уй):

5. Радиотехник иншоотнинг санитария паспортини олиш мақсади (аниқ кўрсатилади)

6. Телефон рақами:

7. Электрон почта манзили: (мавжуд бўлганда):

Радиотехник иншоотнинг санитария паспортини расмийлаштириш учун илова қилинадиган ҳужжат:

Радиотехник иншоотнинг атроф-муҳит муҳофазаси лойиҳаси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишга санитария паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

‎Радиотехник иншоотнинг санитария
‎ПАСПОРТИ ‎‎

‎‎Серия

‎‎Рақам

‎‎1. Радиотехник иншоотнинг номи: __________________________________________________
‎2. Манзили:____________________________________________________________________
‎3. Ишга туширилган вақти:________________________________________________________
‎4. Ускуна (жиҳоз) тури: __________________________________________________________

Реконструкция тўғрисида маълумот:

‎5. Радиотехник иншоот ситуацион режасининг санитария-ҳимоя минтақаси ва қурилиш чегараланган ҳудудлар кўрсатилган ҳолда (схема илова қилинади), шундан:
‎яқин масофада аҳоли яшаш пунктлари (ҳовли, кўп қаватли уйлар ҳисобга олинади) ва санитария ҳимоя минтақасида жойлашган уйларнинг мўлжалланганлиги:

‎6. Антенна тўғрисида маълумот:
‎База станцияси номи
‎антенналар сони: ________________
‎антенналари тури: ________________
‎кучланиш коэффициенти: ________________
‎антеннанинг ерга нисбатан баландлиги: ________________
‎антеннанинг томга нисбатан баландлиги: ________________
‎ишчи частотаси: ________________
‎модуляция типи: ________________
‎йўналиш диаграммаси ________________
‎горизонтал ва вертикал йўналиш диаграммаси: ________________
‎антенналар оғиш бурчаги (мех.+ эл.) ________________

‎7. Ҳар бир узатгичнинг сони ва чиқиш қуввати: ________________
‎иш режими ва нурланиш давомийлиги: ________________

‎8. Радиотехник иншоотнинг ҳудудида электромагнит майдони тарқалиш даражаларининг ҳисоботи:

Антенна оғиш бурчаги‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

Антеннадан масофа, м‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

ЭММ даражалари, мкВт/см2‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Антеннанинг юқори даражаси йўналишида қувватнинг оқим зичлиги___________ чегарагача
масофани ташкил этади.

‎‎‎___________________‎

‎‎___________________

‎‎Техник қаватларида жойлашган хоналардаги қувватнинг оқим зичлиги даражаси _________
‎ташкил этади.

‎81. Ўрганилаётган Радиотехник иншоотдан тарқалаётган нурланиш қўшни жойлашган бошқа радиовоситаларни инобатга олган ҳолда, электромагнит майдони даражалари ҳисоботи (телевизион узатгичлар, уяли алоқа база станциялари ва бошқалар).

‎9. Иш частоталарида электромагнит майдони даражаларининг ўлчов натижалари.

Ўлчов жойи

‎‎1

2‎‎

3‎‎

4‎‎

5‎‎

6‎‎

7‎‎

8‎‎

ППЭ, мкВт/см2‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎91. Радиотехник иншоот атрофида жойлашган бошқа частотада Радиотехник иншоотлардан электромагнит майдонини ўлчаш натижалари (Е ва ППЭ ни умумий кўрсаткичларини аниқланган ҳолда). Қўлланилаётган асбоб-ускуна тури ва рақами, қиёслашдан ўтказилган санаси кўрсатилиши шарт. Ўлчов воситаларини ўлчаш частота диапазони объектдан тарқалаётган нурланиш частотасига мос бўлиши шарт.
‎Изоҳ: 1. Ўлчов жойлари жойлашув режаларида кўрсатилади.
‎Изоҳ: 2. Ўлчовлар олиб борилган:

‎‎_____________________________________________________________________________

‎‎
‎(Ўлчовлар олиб борилган ташкилот номи)
‎ Асбоб-ускуна тури _______ завод рақами _______-сон
‎_________ йил ____-сон қиёслаш далолатномаси

‎‎10. Ўрганиш натижалари бўйича мутахассиснинг хулосаси:______________________________
‎ _____________________________________________________________________________

‎11. Электромагнит майдони нурланишларини меъёрлаштириш учун таклифлар:
‎_____________________________________________________________________________

‎12. Радиотехник иншоотнинг ўрганиш санаси: _______________

‎13. Паспорт амал қилиш муддати: _______________

‎QR-код

‎‎‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Радиотехник иншоотларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишга санитария паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

‎ Давлат хизматини кўрсатишни рад этиш ҳақида
‎ХАБАРНОМА

________________________________________________________ қонунчилик ҳужжатларида

‎‎(ваколатли органнинг номи)

белгиланган тартибда ва муддатларда Сизнинг 20___ йил «____» ______________________даги

‎‎(йил, кун, ой)

__________________________-сон сўровномангизни кўриб чиқиб,

‎_________________________________________________ рад этилганлигини маълум қилади.
‎‎Рад этиш асослари:
‎1.
‎2.
‎3.
‎…

‎‎_________________________ (масъул шахснинг лавозими)

‎‎__________________________
‎ (Ф.И.О)

‎‎‎

‎QR-код

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2023 й., 09/23/142/0197-сон; 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)