16.03.2005 йилдаги 86-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.03.2005 йилдаги 86-сон
Kuchga kirish sanasi
16.03.2005
Ҳужжат 16.03.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ УСТАВДА НАЗАРДА ТУТИЛГАН ФАОЛИЯТИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили давлат бюджети параметрларида сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 16 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 16 мартдаги 86-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини олиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сиёсий партиялар, агар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига (кейинги ўринларда Қонунчилик палатаси деб юритилади) сайловлар якунлари бўйича тегишли сиёсий партиядан Қонунчилик палатаси фракциясини ташкил этиш учун зарур бўлган камида тўққиз депутат сайланган бўлса, ўзининг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг ҳар йилги миқдори ушбу маблағлар ажратиладиган йилдан олдинги йилнинг биринчи январига белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки фоизини Қонунчилик палатасига сўнгги сайловларда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига кўпайтириш ҳисобига шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Сиёсий партиялар янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб ўзларининг уставда назарда тутилган фаолияти давлат томонидан молиялаштирилиши ҳуқуқини оладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштириш янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағлари сиёсий партия томонидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сиёсий партиялар аъзоларининг телевидение, радио орқали ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли билан учрашувлар (давра суҳбатлари, йиғилишлар, митинглар ва қонунда белгиланган тартибда ўтказиладиган бошқа учрашувлар) ўтказишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сиёсий партиянинг матбуот органига ёрдам кўрсатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўргазмали тарғибот материалларини нашр этиш ва тарқатишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
партия фаолларини ўқитишга, улар билан семинарлар, тренинглар ўтказишга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
партиянинг конференциялари, съездларини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сиёсий партиянинг ижро этувчи аппарати таъминоти учун жорий харажатларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
партиянинг мол-мулкини сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ коммунал хизматлар ва эксплуатация харажатларини тўлашга сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган маблағлар партиянинг уставида ва белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметасида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун ҳам сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини оладиган сиёсий партиялар ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида — сиёсий партия мазкур ойдан бошлаб давлат томонидан молиялаштириш ҳуқуқини оладиган ой бошлангунгача;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги йилларда — навбатдаги молия йилидан олдинги йилнинг ўнинчи декабригача тасдиқланган харажатлар сметасини, шунингдек банклар томонидан тасдиқланган ўз ҳисоб рақамларини тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Марказий сайлов комиссияси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги Қонуннинг 43-моддасига мувофиқ унга сайлов округлари бўйича сайловларнинг натижалари тўғрисида округ сайлов комиссияларининг барча протоколлари тақдим этилган вақтдан бошлаб уч кун муддатда ҳар бир сайлов округи бўйича, Марказий сайлов комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланадиган протоколда кўрсатган ҳолда сайловчиларнинг умумий сонини аниқлайди. Кўрсатиб ўтилган протоколнинг бир нусхаси Марказий сайлов комиссиясида қолади, қолган икки нусхаси имзолангандан кейин ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда ҳар бир сиёсий партиядан сайланган Қонунчилик палатаси депутатларининг сони тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий сайлов комиссиясининг маълумотлари асосида давлат бюджети параметрларида сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун маблағларни назарда тутади ва «Бюджет тизими тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ажратиладиган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тегишли сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштиришга мўлжалланган давлат маблағларининг йиллик суммаси ва уларни ойлар бўйича ажратиш жадвали Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг маълумотлари асосида Марказий сайлов комиссияси ва Молия вазирлигининг маълумотлари тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда кўрсатиб ўтилган сумма ва уни ажратиш жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тегишли йилга ажратиладиган маблағлар миқдори тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилган кундан бошлаб ўн кундан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Адлия вазирлигининг давлат маблағлари суммасини аниқлаш ва уни ажратиш жадвали тўғрисидаги қарори қабул қилинган вақтдан бошлаб икки иш кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштиришга мўлжалланган давлат маблағлари суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан улар ўртасида сиёсий партияларнинг ҳар бири томонидан Қонунчилик палатасида олинган депутатлар ўрни сонига мутаносиб тарзда тақсимланади. Ҳар бир сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С=(М/С) х Дс, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С — муайян сиёсий партиянинг устав фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
М* — сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг йиллик миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида ушбу сумма янги чақириқ Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилгунгача олдинги сайловлар натижалари бўйича сиёсий партияларга ажратилган маблағлар суммасига камайтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
С — уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган сиёсий партиялар депутатларининг умумий сони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дс — уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағлари олиш ҳуқуқига эга бўлган муайян партия депутатларининг сони.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида ҳар бир сиёсий партияга ойлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдори унга мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ ажратилган давлат маблағлари миқдорини Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб қолган ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади (1-схема).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги чақириқ Қонунчилик палатаси фаолиятининг кейинги йилларида ойлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдори муайян сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини ҳар йили молиялаштириш учун мўлжалланган давлат маблағлари суммасини жорий йилдаги ойларнинг тўлиқ сонига бўлиш йўли билан аниқланади (2-схема).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ойда жорий ойнинг ўнинчи кунигача сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришга давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган жадвалга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ўзининг ҳисоб рақамига тушган вақтдан бошлаб уч иш куни мобайнида ушбу маблағларни ойлар бўйича ажратиш жадвалига мувофиқ тегишли сиёсий партияларнинг ҳисоб рақамларига ўтказади (1 ва 2-схемалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қонунчилик палатаси аппарати фракция рўйхатдан ўтказилган ёки у тугатилган, шунингдек депутатлар фракцияга кирган ёки унинг таркибидан чиққан кундан бошлаб уч кун мобайнида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини ёзма равишда хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий сайлов комиссияси такрорий сайловлар ўтказилгандан («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги Қонуннинг 46-моддаси) ва чиқиб кетган депутатларнинг ўрнига Қонунчилик палатасига депутатлар сайловлари («Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги Қонуннинг 47-моддаси) ўтказилгандан кейин, шунингдек депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилганда (депутатнинг чақириб олиниши ва қонунда назарда тутилган бошқа асослар), депутатлар таркибида бошқа ўзгаришлар бўлган тақдирда уч кун мобайнида бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигини ёзма равишда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Агар мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган маълумотлар йил давомида тақсимланадиган давлат маблағлари суммаси қайта кўриб чиқилишига олиб келган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарорлари асосида уларни қайта тақсимлаш амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муайян сиёсий партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг қолган суммаси мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган формула бўйича аниқланади. Бунда «М» ҳарфи қолган ойларга ажратиладиган давлат маблағларининг умумий миқдорини ифодалайди. Бунда ойлар бўйича ажратиладиган маблағлар миқдори қолган суммани ушбу йилнинг қолган ойлари сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларни қайта тақсимлаш муайян сиёсий партияга ажратиладиган маблағлар миқдорини камайтириш ёки кўпайтириш заруриятига олиб келса — мазкур партияга кейинги даврларга ажратиладиган маблағлар миқдори депутатлар сони ўзгариши юз берган ойдан кейинги ойдан бошлаб қайта кўриб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзгаришлар натижасида муайян сиёсий партия депутатларининг сони 9 депутатдан бўлиб қолса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ўзгариш юз берган ойдан кейинги ойдан бошлаб мазкур партиянинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришни тўхтатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг давлат маблағларини қайта тақсимлаш тўғрисидаги қарори у томонидан Қонунчилик палатаси аппарати ва Марказий сайлов комиссиясининг юз берган ўзгаришлар тўғрисидаги билдиришномасини олган кундан бошлаб беш кун мобайнида қабул қилинади (3-схема).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қарори маблағлар камайтирилиши (кўпайтирилиши) миқдори кўрсатилган ҳолда қабул қилинган кундан бошлаб икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига етказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Сиёсий партиялар томонидан ўзининг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун олинган ва унинг учун ажратилган молиявий йил мобайнида фойдаланилмаган давлат маблағлари молиявий йил тамом бўлгандан кейин бир ой мобайнида, кейинчалик давлат бюджетига қайтариш учун, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли ҳисоб рақамига ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган маблағларнинг тушиши ва сиёсий партияларнинг ушбу маблағлардан мақсадли фойдаланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштириш учун ажратиладиган давлат маблағларининг тушишини ва сиёсий партиялар томонидан ушбу маблағлардан фойдаланилишини текшириш, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида ўндан бир қисмини ташкил этган депутатлар гуруҳининг мурожаати бўйича Қонунчилик палатаси томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сиёсий партиялар фаолиятининг қонун ҳужжатларига ва улар уставларига мувофиқлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Сиёсий партия ҳар йили қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ва тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ва Адлия вазирлигига ҳисобот даврида молиявий маблағлар ва бошқа маблағларнинг тушуми ва сарфланиши тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт. Давлат маблағларининг тушиши ва сарфланиши сиёсий партиянинг молиявий ҳисоботида алоҳида устунда кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси фаолиятининг биринчи йилида сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришнинг
1-схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Марказий сайлов комиссияси сайлов округлари бўйича сайловлар натижалари тўғрисида округ сайлов комиссияларининг барча протоколлари тақдим этилган вақтдан бошлаб 3 кун муддатда республика бўйича сайловчилар сонини кўрсатган ҳолда умумий протокол тузади. Протокол имзолангандан кейин 10 кун муддат доирасида Адлия вазирлигига ва Молия вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун муддатда Адлия вазирлигига ҳар бир сиёсий партиядан сайланган депутатлар сони тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Сиёсий партия молиялаштиришнинг биринчи ойи бошлангунга қадар Адлия вазирлигига харажатлар сметасини ва банк томонидан тасдиқланган ҳисоб рақамини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия вазирлиги ажратилаётган маблағлар миқдорини Адлия вазирлигига маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Адлия вазирлиги 10 кун муддатда муайян сиёсий партияни йиллик молиялаштириш миқдорини ва маблағларни ойлар бўйича ажратиш жадвалини белгилайди. Қарор икки кун муддатда Молия вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Молия вазирлиги ҳар ойда 10-кунгача маблағларнинг Адлия вазирлиги ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Адлия вазирлиги маблағлар Молия вазирлигидан тушган кундан бошлаб 3 кун муддатда сиёсий партиянинг ҳисоб рақамига тегишли суммани ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси фаолиятининг кейинги йилларида сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришнинг
2-схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Сиёсий партия молиявий йилдан олдинги йилнинг 10 декабригача Адлия вазирлигига харажатлар сметасини ва банк томонидан тасдиқланган ҳисоб рақамини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Молия вазирлиги ажратилаётган маблағлар миқдорини ҳар йили Адлия вазирлигига маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Адлия вазирлиги 10 кун муддатда муайян сиёсий партияни йиллик молиялаштириш миқдорини ва маблағларни ойлар бўйича ажратиш жадвалини белгилайди. Қарор 2 кун муддатда Молия вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия вазирлиги ҳар ойда 10-кунгача маблағларнинг Адлия вазирлиги ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Адлия вазирлиги маблағлар Молия вазирлигидан тушган кундан бошлаб 3 кун муддатда сиёсий партиянинг ҳисоб рақамига тегишли суммани ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси депутатлари таркиби ўзгарган ҳолларда сиёсий партияларнинг уставда назарда тутилган фаолиятини молиялаштиришни қайта кўриб чиқишнинг
3-схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қонунчилик палатаси аппарати фракциялар рўйхатдан ўтказилган ёки тугатилган, шунингдек депутатлар фракцияга кирган ёки унинг таркибидан чиққан кундан бошлаб 3 кун муддатда бу ҳақда Адлия вазирлигига маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Марказий сайлов комиссияси такрорий сайловлар ўтказилгандан ҳамда чиқиб кетган депутатлар ўрнига Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўлиб ўтгандан кейин, шунингдек депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилганда Қонунчилик палатаси депутати рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 3 кун муддатда бу ҳақда Адлия вазирлигига маълум қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Адлия вазирлиги Қонунчилик палатасидан, Марказий сайлов комиссиясидан ахборот олинган кундан бошлаб 5 кун муддатда қолган маблағларни қайта тақсимлайди. Қарор 2 кун муддатда Молия вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Молия вазирлиги ҳар ойда 10-кунгача маблағларнинг Адлия вазирлиги ҳисоб рақамига ўтказилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Адлия вазирлиги маблағлар Молия вазирлигидан тушган кундан бошлаб 3 кун муддатда сиёсий партиянинг ҳисоб рақамига тегишли суммани ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Адлия вазирлиги маблағлар Молия вазирлигидан тушган кундан бошлаб 3 кун муддатда сиёсий партиянинг ҳисоб рақамига тегишли суммани ўтказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 75-модда; 2016 й., 3-сон, 24-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.09.2024 й., 09/24/553/0704-сон)